1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳаж ҳақида (1)

05:00 / 16.01.2017 3426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳажнинг таърифи

Ҳаж луғатда: қасд қилмоқ ёки улуғ қасд. 

Ҳаж шариат истилоҳида: ҳаж нияти ила эҳром боғлаган ҳолда ўз вақтида арофатда туриш ва тавоф амалини бажармоқдир.


Ҳажнинг ҳукми

Ҳажнинг шартлари жамланган ҳар бир киши учун умрда бир марта ҳаж қилмоқ ижмо ила фарздир. 

Ҳажнинг фарзлигига Қурондан далил: 

97.Одамлардан йўлини топганларига Аллоҳ учун байтни ҳаж қилмоқ бурчдир. (Оли Имрон) 


Ҳажнинг фарзлигига суннатдан далил: Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот айтдилар: “эй инсонлар батаҳқиқ сизларга ҳаж фарз қилинди, бас ҳаж қилинглар” шунда бир киши: эй Аллоҳни Росули ҳар йилими? Пайғамбар алайҳиссалом (зажран) сукут қилдилар. У киши шу саволни уч марта такрорлади. Пайғамбар алайҳиссалом: агар ҳа десам батаҳқиқ (ҳар йилда) вожиб бўлиб қолади ва ҳаргиз (ҳар йилда ҳаж қилишга) қодир бўлолмайсизлар. Муслим ривоят қилган.

 Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом: “ҳаж (умрда) бир мартадир. Ким зиёда қилса, у нафлдир” дедилар.


Ҳажнинг фазилатлари

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот айтдилар: “ Кимки фаҳш сўзламасдан ва фисқ ишларни қилмасдан ҳаж қилса, бугун онаси туғгандек бўлиб қайтади”. Бухорий ривоят қилган. 

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот айтдилар: “мабрур ҳажнинг мукофат фақат жаннатдир” Шайхайн ривоят қилганлар.

Мабрур ҳаж:

1.Гуноҳ аралашмаган ҳаж.

2.Қабул бўлган ҳаж.

3.Сумаъ(одамлар эшитсин)дан, риё (одамлар кўрсин)дан, фаҳш сўзлардан ва фисқ ишлардан холий бўлган ҳаж.

4.Ундан кейин гуноҳ қилинмаган ҳаж.

5. Киши дунёга тақволи ва охиратга рағбатли бўлиб қайтган ҳаж.

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот айтдилар: “ҳаж ва умра қилувчилар Аллоҳнинг меҳмонидир, улар дуо қилсалар, Аллоҳ уларни (дуосини) ижобат қилади ва агар истиғфор айтсалар, уларни мағфират қилади ”. Ибн Мажа ривоят қилган.

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот Ибн Амрга айтдилар: Ислом ўзидан олдинги нарсаларни бузишини, ҳижрат ўзидан олдинги нарсаларни бузишини ва ҳаж ўзидан олдинги нарсаларни бузишини билмайсанми. Муслим ривоят қилган. Демк у амаллар ўзидан олдинги гуноҳларни кечирилишига сабаб бўлади. 

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилинди: У зот айтдилар: ҳаж ва умрани бирини бошқасига эргаштиринглар (яқин бажаринглар)! Чунки ҳаж ва умра иккиси темирчининг босқони темирни, кумишни ва тиллони зангини кетказгандек, камбағалликни ва гуноҳни кетказади. Термизий ва бошқалар ривоят қилган.


Ҳажнинг шартлари тўрт навъдир. Биринчи навъ ҳажни вожиб бўлиш шартлари. 

У шартларни ҳаммаси топилган киши учун ҳаж қилмоғи вожиб (фарз) бўлади, у шартлардан бирортаси топилмаган киши учун ҳаж қилмоғи вожиб (фарз) бўлмайди. Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Биринчиси: Ислом. Кофирга ҳаж вожиб бўлмайди ва кофирни ўзи ҳам ва у учун бир мусулмон киши ҳам (ўринбосар бўлиб)  ҳажни адо қилиши дуруст бўлмайди, агарчи кофирни амри билан бўлса ҳам.

Агар мусулмон эҳромга кириб кейин муртад бўлса, эҳроми ботил (бекор) бўлади. Агар мусулмон ҳаж қилиб,  кейин муртад бўлса, мусулмон бўлганидан кейин қодир бўлган пайтда вожиблик  юзасидан яна қайта ҳаж қилмоғи зиммасида вожиб (фарз) бўлади. Чунки муртадлик сабабли кишини мусулмонлик ҳолидаги қилган ҳамма амали ботил (бекор) бўлади. Муртад бўлиш диндан қайтишдир.

Кофир ёки муртад эҳром боғлаганидан кейин мусулмон бўлса,  шу эҳромини ҳаж учун (ният қилиб) янгиласа, фарз ҳажи дуруст бўлади. Эҳромини ҳаж учун (ният қилиб) янгиламаса, фарз ҳажи дуруст бўлмайди.

 Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Иккинчиси: Дорул ҳарбдаги киши учун ҳаж фарз бўлишини одил кишининг хабари ила билмоқ, шунингдек (дорул ҳарбда турувчи киши) дорул исломга кўчса ҳам, ҳаж фарз бўлишини одил кишининг хабари ила билмоғи (шартдир). Бизнинг диёримиз(мусулмонлар диёри)даги киши учун ҳаж фарз бўлишини одил кишининг хабари ила билмоқ шарт бўлмайди. Гарчи у исломда униб-ўсмаган бўлса ҳам.

Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Учинчиси: Балоғатга етган бўлмоқ. Ёш гўдакка ҳаж фарз бўлмайди. Агар у ҳаж қилса ҳам нафл бўлади.

Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Тўртинчиси: Ақл. Мажнунга ҳаж лозим бўлмайди. Бу шарт ҳажни вожиб (фарз) бўлиш ва фарз бўлиб воқий бўлишлик шартидир. Мажнун ҳаж қилса ҳам, унинг ҳажи фарз бўлиб воқий бўлмайди. 

Агар мажнун ҳаж қилса, у нафл бўлади. Агар мажнун Арофатда туришдан олдин ақли жойига келиб, фарз ҳажи учун эҳромини янгиласа, ундан фарз соқит бўлади. Агар эҳромини янгиламаса, ундан фарз соқит бўлмайди. Ақилли киши ҳаж қилиб, кейин мажнун бўлиб қолса, адо қилинган ҳажи фарз ҳажи бўлиб қолади. Кейин ақли жойига келганда ҳажни қазо қилмайди.

Чунки мажнунликдан кейин ақлни жойига келиши, муртадликдан кейин мусулмон бўлишга ўхшамайди.

Агар соғлом киши эҳром боғлаб, сўнг мажнун бўлиб, (ҳаж амалларини ўзи амалга оширса ёки баъзи амалларини бир киши ундан ўринбосар бўлиб бажариши асосида) ҳаж амалларини адо этса, сўнг бир неча йиллардан кейин бўлса ҳам,  ақли жойига келса, унинг ҳажи фарзга ўтади.

 Лекин соғайганда тавофни қайта қилиш лозим бўлади, чунки тавофда асл ният шарт. Унда наёбат (бошқани ўринбосарлиги) ўтмайди. 

Эси паст киши ақилли киши кабидир.

Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Бешинчиси: Ҳурлик.

Ҳурлик бил иттифоқ ҳажни фарз бўлиб воқий бўлишлик шарти. Ҳажни жоиз бўлиш шарти эмас. Қул ҳаж қилиши жоиз лекин унинг ҳажи фарз бўлиб воқий бўлмайди.

Қулга ҳаж фарз бўлмайди. Агар қул, гарчи хожасининг изни ила ҳаж қилса ҳам, у ҳаж нафл бўлади. У билан фарз (бўйнидан) соқит бўлмайди. 

Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Олтинчиси: Қодирлик.

Қодирлик ҳажни зиммага вожиб (фарз) бўлишлик шарти. Жоиз бўлиш ва фарз бўлиб воқий бўлишлик шарти эмас. Агар камбағал ҳаж ибодатини қилишга чиранса ва фарз ҳажини ният қилиб ҳаж қилса, жоиз ва ундан фарз ҳам соқит бўлади.

Қодирлик атрофдан(ташқаридан) борувчиларни ҳақида,  (бориш келишга етадиган) озуқ-овқатга эга бўлмоқ ва эгалик ёки ижарага  олиш билан уловга қодир бўлмоқ. 

Агар Маккаликлар ҳажга (кулфат ва машаққатсиз) яёв юриб боришга қодир бўлса, Маккаликларнинг ҳаққида қодирлик фақатгина озуқ-овқатга қодирликдир. Агар Маккаликлар ҳажга (кулфат ва машаққатсиз) яёв юриб боришга қодир бўлмаса, улар ҳам атрофдан борувчилар кабидир. 

Маккаликлар учун ҳам (бориш келишга етадиган) озуқ-овқатга эга бўлмоқ ва эгалик ёки ижарага  олиш билан уловга қодир бўлмоқ шартдир.

Атрофдан борувчи камбағал бўлиб, мийқотга етиб борса, у ҳам Маккалик кабидир.

 Яъни унинг ҳаққида ҳам фақатгина озуқ-овқат шарт бўлади, улов шарт бўлмайди. Агар у бой бўлса ҳам, фақатгина озуқ-овқат шарт бўлади, улов шарт бўлмайди.

Ҳаж вожиб бўладиган бойлик нисоби, сафар давомида уловга минган ҳолида (яёв ҳолда эмас), ўртача нафақа ила Маккага бориш ва қайтишда унга етадиган молга эга бўлмоқдир. Шу билан бирга у мол қайтиб келгунига қадар маскани, ходими, от улови, қурол аслаҳаси, касби учун керакли асбоб ускуналаридан, кийим-кечагидан, уй жиҳозларидан, масканининг аслаҳаларидан, нафақаси ва кийим-кечаги зиммасида бўлган кишиларни нафақасидан, қарзларини адо этишдан, агарчи насия бўлса ҳам, аёлларини маҳрларидан ошиқча  бўлиши керак.

Изоҳ: Юқорида зикр қилинган ҳожатлар аслий ҳожатлар ва кишининг зиммасидаги бандаларнинг ҳақларидир. Ҳаж эса банданинг зиммасидаги Аллоҳнинг ҳаққи. Аввал бандаларнинг ҳаққи адо этилиб, ундан ошса Аллоҳнинг ҳаққи адо қилинади. У кечиргувчи Зотдир.

Ҳаж вожиб бўладиган бойлик нисобини закот каби бир шаръий чегараси йўқ.

Ушбу ҳожатлардан бошқа нарсаларни узр деб кўрсатиб, ҳаж қилмасдан вафот этган киши, бир фарз амалин бажармаганлиги учун гуноҳкор бўлади.

Баъзи бой кишилар ўз яқинлари ва дўстларига ҳадия қилишликларини ҳажга қодир эмасликларига  сабаб қилиб кўрсатадилар. Бу ҳажни кечиктиришга узр ҳисобланмайди. Ҳадия қилиш ҳажни манъ қиладиган ҳожат эмас. 

Ҳажга кетувчи киши учун (айни пайтда) аҳлининг у қайтиб келганидан кейинги нафақаси (олдиндан бериб кетиши) шарт эмас. У киши ҳажга кетиш пайтида аҳлини ва зиммасида нафақаси вожиб бўлган кишиларни қайтиб келгандан кейинги нафақасини ҳам бериб кетиши шарт эмас, балки қайтиб келгунига қадар етадиган нафақани бериб кетиши шарт.

 Бир кишини (Маккага бориш ва қайтишда) уни Маккага еткизадиган моли бор ва лекин маскани  ва ходими  йўқ. Ҳажга кетиш вақти келган бўлса, у молни (маскан ёки хизматкор сотиб олишга) сарфламайди. 

Чунки у мол ҳаж амалларини адо этишга таъйинланди. Шунинг учун у молни ҳаж амалларидан бошқа нарсага сарфламайди. Шахсий маскани бўлмаса ҳам, ижара ёки вақтинчалик фойдаланиб туриш билан бир масканда яшаб туриши маскан ҳожатини қондиради.

Яшаб турган маскани бўлган кишининг хилофича. Яшаб турган маскани бўлган киши учун масканини (ҳаж амалларини адо этиш учун) сотмоғи лозим бўлмайди.

Икки масала ўртасидаги фарқ: “Бадоиъда” ва бошқа китобларда келади: Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтади: Бир кишини маскан ва ходими бўлмаса-ю, ҳаждан қайтиб келгунига қадар аҳли аёлини озиқ-овқатига етадиган мол ва уни ҳажига етадиган пули бўлса, у пулини ҳаждан бошқа нарсага сарфламайди. Агар ҳаждан бошқа нарсага сарфласа, гуноҳкор бўлади. Чунки у  ҳажга етадиган пулга эга бўлиши билан ҳажга қодир бўлди. Ҳажни тарк қилишга узр йўқ. Маскан ва ходим сотиб олмасликни унга зарари йўқ. Яшаб турган маскани ва ходимини (ҳаж амалларини адо этиш учун) сотишни хилофича. Чунки у яшаб турган маскани ва ходимини сотиш билан зарар кўради.

 Агар бир кишини (ҳожатидан) ошиқча маскани, ёки қули, ёки матоси, ёки китоблари, ёки кийими, ёки ери, ёки боғи ёки дўкони ёки уларга ўхшаган нарсалари бўлса, агар уларни баҳоси ҳажни адо этиш нафақасини тўлиқ қопласа (ҳаж ибодатини адо этиш учун) уларни сотиш вожиб бўлади. 

Шунингдек ушбу нарсаларни нархи закот нисобига етса, бир йил айланмаса ҳам, у кишини закот олиши ҳаром бўлади. Қурбонлик қилиши, фитр садақасини бериш, маҳрам қариндошларини нафақаси  вожиб бўлади.

Бир кишини бир қисми кифоя қиладиган кенг манзили бўлса ёки қимматбаҳо қули бўлса, у киши (ҳажга ишлатиш учун)  уни (кенг ва қиммат манзили ёки  қимматбаҳо қулини) сотиб, пастроғи билан чекланиши вожиб бўлмайди. 

 Агар ўз хохиши билан бу ишни қилса афзал, лекин вожиб эмас. 

Бир кишининг ҳузурида бир йиллик таом бўлса, унга (бир йиллик таомни бир қисмини сотиб, йўлга ишлатиб)  ҳаж (қилиш) лозим бўлмайди. 

Бир киши ҳаж қилмоқчи бўлган киши учун (озиқ-овқат ва уловга етадиган) мол ёки хизматни мулк қилиб бериши ёки мубоҳ (орият ёки ижара) қилиб бериши билан ҳажга қодирлик собит бўлмайди. Агар ҳаж қилмоқчи бўлган киши молни қабул қилса, унга ижмоъ билан ҳаж вожиб бўлади.

Мол берилган киши эҳромга киргандан кейин мол берувчи киши уни беришни манъ қилса, у молни сарфлашга мажбурлантирилади.


Ҳаж ибодатини истаган ҳар бир кишининг ҳаққида улов борасида (урфу-одатдаги) ўз ҳолига муносиб улов эътиборга олинади.

 Яъни юки кўп бўлса, каттароқ бўлмаса, ўртача ёки кичикроқ улов олади.

Бугунги кунда уловлар ўрнига ҳаво кемалари ва Маккада эса ҳаж амалларини бажариш учун махсус ширкатлар томонидан қўйилган автабуслар хизмат қилади. Уларнинг ҳақлари ҳожга борувчиларни маблағларидан тўлаб қўйилган. Бугунги кунда улов борасида, унинг ҳолатидан қатий назар ҳаммани эҳтиёжини қондирадиган хизмат йўлга қўйилган.  

(Ҳаж ибодатини эдо этувчи) Одамлар заифлик ва қувватлик юзасидан ҳар хил бўлганлари учун озиқ-овқат борасида ҳам (урфу-одатдаги) ўз ҳолига муносиб озиқ-овқат эътиборга олинади. 

Бугунги кунда  ҳар қандай кишини қондирадиган озиқ-овқатлар таъминоти йўлга қўйилган бўлиб, у ўз вақтида жойлардаги ҳаж ибодатини бажарувчиларга етказиб берилади. Уларнинг ҳақлари ҳажга борувчиларни маблағларидан тўлаб қўйилган.

Мийқотларнинг ичкарисидаги кишиларга улов шарт бўлмаслиги борасида Маккаликларга ўхшайди.

 Агар Маккага яёв юриб боришга қодир бўлсалар, уларга улов шарт бўлмайди. Қодир бўлсалар улов шарт бўлади.

Айтилди: Кимки Маккадан сафар муддатидан камроқ  масофада бўлса, улов шарт бўлмайди. Кимки Маккадан уч кеча кундузлик ёки ундан ошиқроқ масофада бўлса, у улов борасида атрофдан келгувчиларга ўхшайд. 

Унга улов шарт бўлади.

Шу сўз бир жамоа уламолар ихтиёр қилган сўздир. 

Биз ҳам уни зикр қилганмиз ва ихтиёр қилганмиз.

Ҳажни вожиб бўлиш шартларининг: 

Еттинчиси: Вақт. У ҳаж ойларидир ёки ҳаж ойларидан олдин ҳажга чиқиб кетсалар ўз  шаҳридан чиқишлик вақтидир. Ҳаж ойларида ёки ўз  шаҳридан чиқишлик вақтида ҳажга қодир бўлган кишигагина ҳаж вожиб (фарз) бўлади.

Бир киши ҳаж вақтидан олдин (ҳаж ибодатини адо этишга етадиган) молга эга бўлса, у киши учун у молни ўзи хохлаган жойга сарфлаш ҳаққи бор. (агар уни бошқа жойга сарфлаб қўйса) уни зиммасига ҳаж вожиб (фарз) бўлмайди. 

Чунки у айни пайтда ҳажга қодир эмас.

Бир киши ҳаж вақтида (ҳаж ибодатини адо этишга етадиган) молга эга бўлса, у киши учун у молни ҳаждан бошқа жойга сарфлашга ҳаққи йўқ. Агар ҳаждан бошқа жойга сарфласа (ундан қодирлик кетиб), ҳаж уни бўйнидан соқит бўлиб қолмайди. 

Чунки у ҳаж вақтида ҳажга қодир бўла туриб молини бошқа нарсага сарфлади. Агар ҳажни ўзидан соқит қилиш ҳийласида шу ишни қилса макруҳдир.

Агар ҳаж вақтидан олдин кофир мусулмон бўлса ёки ёш гўдак балоғатга етса ёки мажнун соғайса ёки қул озот бўлса-ю, улар бой бўлиб, ўлимдан хавф қилса. Бунга икки сўз бор. Аввалгисига кўра:  уларга ҳажни васият қилиб, қолдириш вожиб эмас. Иккинчисига кўра: уларга ҳажни васият қилиб, қолдиш вожиб бўлади.


“Ҳошияти иршоддис-сорий фий манасики Мулла Алиййил қори” китобидан


Қодиров. Ҳ


Давоми бор…





Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тўққизинчи зулҳижжa куни Минoдaн Aрaфoтгa рaвoнa бўлишнинг суннaт тариқаси шуки, ўша куни қуёш чиқишини кутиб турилaди. Сaбийр тoғининг устидa қуёш нурлари кўрингач, давоми...

2819 05:00 / 16.01.2017
.Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар бер, Тавба 112 оят. ЭҲРОМНИНГ ҲАҚИҚАТИ Эҳромнинг ҳақиқати ҳаж ёки умра ёки иккаласига бирданига давоми...

7857 05:00 / 16.01.2017
Ҳаж ва умрага оид ибодатлар шаръий истилоҳда .нусук, дейилади. Бу ибодатлар уч турга ndash ифрод, таматтуъ ва қиронга бўлинади. Уларда адо этиладиган амаллар эҳром, давоми...

6881 14:00 / 27.05.2023
Ҳаж исломнинг бешта асосий рукнларидан бири бўлиб, уни эркагу хотин мусулмонлар қилиши фарз амалиётларидандир. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига давоми...

6342 05:00 / 16.01.2017
Аудиолар

118757 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40716 14:35 / 11.08.2021