1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳожиларнинг ғусл қилиши суннат бўлган ўринлар

05:00 / 16.01.2017 3088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳожилар ҳаж қилиш асносида ғусл қилишлари суннат бўлган ўринлари ўнта (10) бўлиб, бунга ҳожилар амал қилишлари керак бўлади. Улар оддий покланиш – чўмилиш бўлиб, фарз ёки вожиб амаллар ҳисобланмайди. Бироқ, савоблар ортиши учун бунга амал қилмоқ мақбул амаллардандир:


1)    Ҳожилар эҳром боғлашларидан аввал ғусл қилмоқлари суннатдир. 

2)    Маккаи мукаррамага киришдан аввал ғусл қилмоқ суннатдир.

3)    Арафот майдонида туришда ғусл қилмоқ суннатдир.

4)    Муздалифа тоғи ҳудудида туришда ғусл қилмоқ суннатдир.

5)    Зиёрат тавофини қилмоқ учун ғусл қилмоқ суннатдир.

6)    Катта шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

7)    Кейинги куни шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

8)    Учинчи куни шайтонга тош отиш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

9)    Садр тавофини қилмоқ учун ғусл қилмоқ суннатдир.

10)    Мадинага кириш учун ғусл қилмоқ суннатдир.

Бу вақтларда ғусл қилмоқнинг суннат эканлиги ҳадиси шарифлар орқали маълум бўлган. Ҳанафийликнинг "Баҳр ар-роиқ", "Радд ал-муҳтор", "Канз ад-дақоиқ", "ал-Баҳр ал-амийқ", "Минҳат ал-Холиқ" каби фиқҳий манбаларида бу ҳақида қайд қилинган. Муҳаммад Юсуф ал-Баннурийнинг "Маориф ас-сунан" асарининг олтинчи жилдида ҳам бу ҳақида сўз юритилган.


Ҳамидуллоҳ Беруний



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаж сафарини бошлашдан олдин гуноҳлардан астойдил тавба қилиш лозим. Зеро, ҳаж сафаридан энг муҳим ва асл мақсад ҳам гуноҳларлан тавба қилишдир. Тавбанинг қабул давоми...

1097 14:00 / 19.06.2023
Ҳажжи мабрурнинг мукофоти жаннатдан бошқа нарса эмасrdquo Бухорий, Муслим ривояти.БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙММУҚАДДИМАҲаж исломнинг беш арконларидан бўлган давоми...

3481 05:00 / 16.01.2017
Зулҳижжанинг 8кунидан 13кунигача давом этади. 1. 8 зулҳижжада ҳаж нияти билан эҳромга кирилади. Бу ҳажнинг муҳим 1 фарзидир.2. 8 зулҳижжада Минода биринчи туриш ва ўша давоми...

2447 15:00 / 08.07.2022
. Биз Иброҳимга Байтнинг жойини белгилаб бериб .Менга ҳеч нарсани шерик қилма, Байтимни тавоф қилгувчилар, ибодатда қоим тургувчилар ҳамда рукуъ, давоми...

6135 05:00 / 16.01.2017