1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Ҳилолнинг кўринишидаги фарқлар

12:06 / 30.05.2017 2900 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳилолнинг, янги ойнинг чиқишидаги фарқлар борлигида ихтилоф йўқ. Икки юртнинг ораси узоқ бўлса, янги ҳилол бирида кўриниб, бирида кўринмаслиги мумкин. Масалан Африканинг ғарбида, Мавританияда ҳилол кўриниши, Ҳиндистоннинг Кашмирида эса кўринмаслиги мумкин. Қуёшнинг чиқиши ҳам худди шундай, турли ўлкада турлича бўлади. Машриқда қуёш ботса, мағрибда ҳали ботмаган бўлади. Фажрнинг, яъни тонгнинг бошланиши билан қуёшнинг ботиши ҳам худди шундай. Қуёшнинг маълум бир даражада турган пайтида қайсидир юртнинг одамлари учун тонг отса, қайсидир юрт учун қуёш чиққан бўлади, яна кимлар учун кунботар, кимлар учун эса ярим тун бўлади…

Бу борадаги ихтилоф уламоларнинг қуйидаги қавлидадир: 

Ҳар бир қавмга ўзлари кўрган ҳилол эътиборидан рўза вожиб бўладими? Бошқа юртларда кўринган ҳилол қабул қилинадими ёки ҳилолни кўришдаги ихтилоф эътиборга олинмайдими?

Ҳилолни биринчи бўлиб кўрганларнинг гапига амал қилиш вожибми? Агар ҳилол машриқда жума кечаси, мағрибда эса шанба кечаси кўрилган бўлса, мағриб аҳли машриқ аҳлининг кўрганига амал қилишлари вожибми?

Биринчи қавлни Зайлаъий ҳамда ҳанафий уламолардан «Файзул Қодир»ни муаллифи айтишган. Шофеъийнинг саҳиҳ қавлида ҳам шу гап олинган, чунки намознинг вақтлари каби, ҳар бир қавм ўз юртидаги ҳолатдан келиб чиқиб амал қилади. «Дурар»да ҳам хуфтон билан витрнинг вақти кирмайдиган жойларда у ерда яшайдиганларнинг зиммасига хуфтон билан витр вожиб бўлмагани эътиборидан шу гапни (ой кўринмаган жойларда рўза ҳам вожиб бўлмаслигини) қўллаб-қувватлаган. 

(Бу борада уламолар икки хил фикр билдиришган. Баъзи уламолар «Хуфтон вақти кирмайдиган, яъни хуфтон вақтининг кириш шартлари бажарилмайдиган юртларда хуфтон ва витр намозлари вожиб бўлмайди, чунки бу намозларни ўқиш учун фарз қилинган вақт кирмайди» дейишган. Бошқа уламолар эса «Исломда беш маҳал намоз фарз, шунинг учун бундай юртларда беш маҳал намознинг вақти аниқ кирадиган энг яқин юртнинг тақвими бўйича хуфтон ва витр намозлари ўқилади» дейишган – Тарж.)

Иккинчи қавл ҳанафий уламоларининг жумҳури ҳамда моликий ва ҳанбалийлар наздида эътиборга олинган. Чунки ҳадисдаги «Ҳилолни кўрмагунингизча рўза тутманглар, уни кўрмагунингизча рўзани очманглар» деган хитоб умумий бўлиб, ҳилолни мутлақ кўришга тааллуқлидир.

Ҳажда ҳам ойнинг чиқишидаги ихтилоф этиборга олинади. Бошқа шаҳарда бир кун олдин ойни кўришса, маккаликларга уларга эргашиш вожиб бўлмайди. Ҳожилардан бошқалар учун қурбонлик кунини белгилашда ҳам шу гап айтиладими? Зоҳиран олиб қаралса, бу гап олинади, чунки ойнинг кўринишидаги фарқлилик рўзада эътиборга олинмаганининг сабаби ойни мутлақ кўришга тааллуқли эканидир. Қурбонликда эса бундай эмас. У намознинг вақтларига ўхшайди. Бунда ҳар бир қавм қуёшнинг ўз юртидаги чиқиш ва ботиш вақтига қараб амал қилиши керак. Бир юрт аҳлининг ўзи кўрган ҳилолга қараб, зулҳижжанинг ўн учинчи куни сўйган қурбонлиги ҳам жоиздир. Аммо бошқа юртларнинг ҳилолни кўришига қараб, ўн тўртинчи куни сўйилган қурбонлик ҳам жоиздир бўлади. Валлоҳу аълам.

«Ҳилолнинг кўринишидаги фарқлар инобатга олинади» деганларнинг далили имом Муслим ва Абу Довудлар Курайбдан қилган ривоятдир (лафз имом Муслимники):

«Умму Фазл бинт Ҳорис мени Шомга, Муовиянинг олдига юборди. Шомга келиб, унинг юмушини бажардим. Шомдалигимда Рамазон кириб қолди. Ҳилолни жума кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага қайтиб келдим. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо менга: «Ҳилолни қачон кўрдинглар?» деди. «Жума кечаси кўрдик», дедим. «Сен ўзинг кўрдингми?» деди. «Ҳа, бошқа одамлар ҳам кўришди. Рўза тутишди. Муовия ҳам рўза тутди», дедим. «Лекин биз шанба кечаси кўрганмиз. Шунинг учун ўттиз кунни тамомламагунимизча ёки уни (ойни) кўргунимизча тутаверамиз», деди. «Муовиянинг кўргани, рўза тутгани билан кифояланмайсанми?» дедим. «Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай амр қилганлар», деди».

Ҳилолнинг катта-кичиклиги эътиборга олинмайди

Янги ой уни кўриш билан собит бўлади, катта ёки кичиклигининг аҳамияти йўқ. Ҳилол кўринмай қолса, шаъбон кунларининг адади ўттизга етказилади.

Имом Муслим Абу Бахтарийдан ривоят қилади:

«Умра қилиш учун йўлга чиқдик. Батну Нахлага тушганимизда ҳилолни кўрмоқчи бўлдик. Қавмдаги баъзи кишилар: «У уч кунлик­ку?» деди, баъзилари «У икки кунлик», дейишди. Кейин Ибн Аббосни учратиб қолиб, «Биз ҳилолни кўрдик, қавмдаги баъзилар: «У уч кунлик» деса, баъзилар: «У икки кунлик», дейишди», дедик. У: «Уни қайси кечада кўрдинглар?» деди. «Фалон-фалон кечада», дедик. Шунда у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:   (янги ойнинг) муддатини уни кўришга қайдлаб қўйган. У – сиз уни кўрган кечангиздир», деганлар», деди».

«Саҳиҳи Муслим»нинг ҳошиясида шундай дейилган: «Аллоҳ муддатни уни кўришга қайдлаб қўйган» дегани «Уни қачон кўрсангиз, ўшандан ҳисоблайсиз, ўшангача муддати чўзиб қўйилган», деганидир. «У – сиз уни кўрган кечангиздир», яъни ҳилолнинг катта ё кичик ҳолатда кўришнинг аҳамияти йўқ, қайси кечада кўрган бўлсангиз, ўша кеча ойнинг бошланиши бўлаверади».

Хулоса

Менинг фикримча, бугунги кунда турли диёрлардаги мусулмонлар ижмоъ қилиши, бир мусулмон давлатда Рамазон ҳилоли кўринса, бошқа мусулмон юртларда унга амал қилиш вожиб эканига иттифоқ қилиши керак. Албатта, ер куррасининг шарқи билан ғарби орасидаги вақтнинг фарқини ҳисобга олган ҳолда.

Рамазон ҳилоли кўринганлигига ижмоъ қилиш мусулмонларнинг бўлиниб кетмаслиги учун бир зарурат эмасми? Хусусан, мусулмон муҳожирлари кўп Европа ва Америкада уларнинг дини бир, қибласи бир бўлишига қарамай, замонавий ахборот воситалари барча тўсиқларни ошиб ўтган бир пайтда кўпинча янги ойнинг чиққан-чиқмаганини аниқлашда ихтилофлар юзага келади. 

Лекин бир давлатда ҳилол кўринмай, иккинчи бир давлатда кўринса, ҳилол кўринмаган давлатдагиларнинг оғзи очиқ бўлса, бунинг зиёни йўқ. Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, ҳасан саҳиҳ ҳадис деган ривоятида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллм шундай деганлар: «Рўза оғиз ёпган кунингиз, Фитр оғиз очган кунингиз, Қурбонлик эса қурбонлик қилган кунингиздир».

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тил офатлариТил ndash Аллоҳ таолонинг буюк неъмати. У билан кичик гуноҳ, улуғ тоат ёки буюк исён бўлади. Тилда шаҳодат келтириш билан иймон ва куфр ойдинлашади. Бу давоми...

3471 10:59 / 15.06.2017
Моҳи Рамазоним, сен нафақат бошимизга соябонсан, балки Аллоҳ берган ҳозиқ табибимиз ҳамсан. Сен нафақат руҳимизни, балки жисмимизни ҳам даволайсан. Руҳимиз давоми...

3183 11:41 / 13.06.2017
Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Қадр кечасини иймон билан, савоб умидида ибодат давоми...

6732 17:25 / 17.06.2017
Шайх Асъад Муҳаммад Саъийд СоғуржийРўзаБисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймМуқаддимаАллоҳим, Сенга Ўзинг яхши кўрганингдек кўп, пок ва муборак ҳамдлар бўлсин. давоми...

6740 16:41 / 26.05.2017
Аудиолар

120092 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41763 14:35 / 11.08.2021