1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1430

ИБРАТЛИ ҲИКОЯЛАР (Абуджалил Тухтаров)

21:45 / 19.04.2017 6081 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Қуръон қиссалари асосида)

ОДАМ АТО ВА МОМО ҲАВО

Жуда қадим замонларда ҳозир биз яшаб турган ер юзида ҳеч ким яшамас эди. Аллоҳ таоло, Мени таниб ибодат қилсинлар ва ер юзида иморат қуриб, экинлар эксинлар, деб инсонларни яратмоқчи бўлди.
Аллоҳ малакларга:
- Ерда Ўзимга бир халифа яратаман, - деди.
Малаклар:
- Ё Раббий, у ерда бузғунчилик қилиб, қон тўкадиган кишиларни яратасанми? Биз сенга шонингни улуғлаб, ибодат қиляпмиз-ку, дейишди.
Аллоҳ шундай марҳамат этди:
- Мен сиз билмаган нарсаларни биламан.
Малаклар жим бўлиб қолишди ва бир-бирларига қараб:
- Сҳубҳасиз, Раббимиз ҳар нарсани билгувчидир ва фойдасиз ҳеч бир нарсани яратмайди,- дейишди.
Кейин Аллоҳ уларга:
- Эй малакларим! Мен у инсонни тупроқдан яратиб, шакл бериб, руҳимдан уфлаб жон киритганимда ҳаммангиз унга сажда қиласиз, - деди.
Малаклар бирдан:
- Эй буюк Раббимиз, амрингга бўйсуниб, Сенга итоат қиламиз, - дейишди.
Аллоҳнинг бу амри фақат Сҳайтонга маъқул бўлмади. Сҳайтон ўзига бино қўйган, Аллоҳ бандалари ичида ўзини ҳаммадан устун деб билар эди.
Ниҳоят, Аллоҳ Одам Атони яратиб, унга Ўз руҳидан уфлади ва жон ато этди. Малаклар шу заҳоти Одам Атога сажда қилишди. Сҳайтон эса ғурурланиб, исён этди. Одамга сажда қилишдан бош тортди ва Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқди.
Аллоҳ исёнкор Сҳайтондан сўради:
- Нега амримга бўйсунмадинг? Сени сажда қилишдан нима қайтарди?
Сҳайтон:
- Мени оловдан, уни бўлса лойдан яратдинг. Мен ундан устунроқман, - деб жавоб берди.
Бу иши учун Аллоҳ ғазаб қилиб, Сҳайтонни жаннатдан қувиб:
- Туш жаннатдан, йўқол! Сен энди лаънатга дучор бўлдинг, - деди.
Аллоҳ таолонинг ғазабига учраб жаннатдан қувилган Сҳайтон нима қилишини билмай қолган эди. Кейин шундай деди:
- Эй Раббим! Мени Одам Ато туфайли жаннатдан маҳрум этдинг. Энди мен ҳам уни ва зурриётларини тўғри йўлдан адаштириб, уларга ёмонлик қиламан. Уларни ахлоқсизлик ва тарбиясизликка ўргатаман.
Аллоҳ таоло марҳамат қилиб деди:
- Эй жаннатимдан қувилиб, раҳматимдан узоқлаштирилган Сҳайтон. Мен тупроқдан яратганим Одам Ато ва зурриётларига ақл бердим. Улар ақллари билан яхшини ёмондан ажратиб, сенга қулоқ солмайдилар. Улар ичида сенга эргашганлар эса, қилмишларидан ўзлари жавобгардирлар, уларни жазолаб дўзахга ташлайман. Аммо шуни билгинки, ақлли ва яхши бандаларимни тўғри йўлдан асло адаштира олмайсан. Сенга қиёмат кунигача муҳлат бераман.
Ҳар нарсани яхши билган Улуғ Аллоҳ Одам Атонинг малаклардан кўра билимли эканини ва инсон Аллоҳ наздида устун бир мавжудот эканлигини кўрсатишни ихтиёр қилди. Уларнинг олдига турли ҳайвон ва қушларни чиқариб:
- Эй малакларим! Қани шу кўрган нарсаларингизнинг отларини Менга айтинглар, - деди.
Малаклар:
- Эй Раббимиз! Сен ҳар нарсани яхшироқ билгувчисан. Биз Сен ўргатганлардан бошқа нарсани билмаймиз, - дейишди.
Сҳу пайт Аллоҳ таоло Одам Атога қараб:
- Эй Одам! Буларнинг отларини малакларга айтиб бер, - деди.
Одам Ато ҳайвон ва қушларнинг отларини бирма-бир санаб ўтгач, Аллоҳ таоло шундай деди:
- Эй малакларим, кўрдингизми? Мен сизга, осмонларда ва ерда яширин ва очиқ нима бўлса биламан, сиз ошкор қилган ва яширган нарсаларни ҳам биламан, демаганмидим?!
Кейин Аллоҳ таоло Одамни жаннатга киргизди. Одам Ато у ерда бир ўзи яшар, жаннат меваларидан тановул қилиб, сувларидан ичар эди. Лекин суҳбат қуриш учун ўз жинсидан бирор кишини топа олмас эди. Буни яхши билган Аллоҳ таоло унга раҳм қилиб, бирга яшашсин деган мақсадда ўз жинсидан бир ҳамроҳ яратишни ихтиёр этди.
Бир куни Одам Ато ухлаб, кейин уйқудан уйғонди. Кўзини очиб ёнида аввал ҳеч ҳам учратмагани бир хотин ўтирганини кўрди. Ҳайрон бўлиб сўради:
- Сен кимсан? Исминг нима?
Хотин жавоб берди:
- Мен бир хотинман. Лекин исмимни билмайман.
Одам Ато унга севинч ва ҳайрат аралаш қараб чиқди. Хотин жонли эканини ва ҳаракат қилаётганини кўриб ҳаяжондан ҳайқириб:
- Сен Ҳавосан, - деди. Сҳу пайт малаклар келиб, Одамнинг билимини синаш учун ундан ҳамроҳининг кимлигини сўрашди:
- Эй Одам, айт-чи, унинг исми нима?
- Унинг оти Ҳаво, - деб жавоб берди Одам Ато.
Енди Одам Ато ва Момо Ҳаво жаннатда биргаликда ҳузур-ҳаловат ичида яшай бошлашди. Истаган ноз-неъматлари муҳайё эди, қўрқув ва ташвиш нималигини билишмасди.
Бир сафар Аллоҳ таоло Одамга шундай деди:
- Эй Одам! Ҳамроҳинг билан жаннатда омонлик ва саломат ичида яшанглар. Истаганингизни еб-ичинг, аммо мана бу дарахтга яқинлашманглар, акс ҳолда золимлардан бўлиб қоласизлар.
Аллоҳ уларга барча дарахтлардаги мевалардан тановул қилишга рухсат бериб, фақат бир дарахтга яқинлашишни манъ этган эди. Аллоҳ таоло инсоннинг нафсига ҳоким бўлиши ва иродасини мустаҳкамлаши учун шундай қилган эди. Одам Ато ва Момо Ҳаво Улуғ Аллоҳнинг амрига итоат қилиб, жаннатда бахтиёр яшай бошладилар.
Аллоҳ таоло уларни Сҳайтоннинг ҳийласига учмаслик ва алданиб қолмасликлари учун огоҳлантирди:
- Эй Одам! Дарҳақиқат, Сҳайтон сенинг ва ҳамроҳингни душманидир. Эҳтиёт бўлинг, у сизларни жаннатдан чиқармасин, акс ҳолда бадбахтлардан бўлиб қоласиз.
Одам Ато ва Момо ҳаво жаннатда ҳузур ва ҳаловатда яшаб турганини кўрган Сҳайтон ҳар хил ҳийлалар ўйлаб топиб, уларни тўғри йўлдан адаштирмоқчи бўларди.
Бир пайт уларнинг ёнига суқилиб, шивирлаб деди:
- Эй одам, сенга мангулик дарахтини ва абадий давом этувчи салтанатни кўрсатайми?
Одам Ато Сҳайтонга қараб:
- Нима экан у? Қани кўрсат, - деди.
Сҳайтон унга бармоғи билан Аллоҳ тақиқлаган дарахтни кўрсатди. Одам Ато унга ишонмади ва ёнидан ҳайдаб юборди. Аммо Сҳайтон яна бошқа томондан уларга яқинлашиб шивирларди:
- Раббингиз бу дарахтни нима учун тақиқлаганини биласизми? Агар унинг мевасидан эсангиз малак бўласиз, ёки жаннатда абадий қоласиз. Аллоҳ сизнинг бу ерда қолмаслигингиз учун уни тақиқлади. Қани, еб кўринглар у мевадан.
Одам Ато Сҳайтонга қулоқ осмай, ундан узоқлашди. Сҳайтон эса яна орқасидан келиб, Аллоҳ номи билан қасам ичиб шундай деди:
- Менга ишонинг, дарҳақиқат, мен сизга гўзал бир насиҳат беряпман.
Одам Ато ва Момо Ҳаво Иблиснинг Аллоҳга қасам келтирганини кўриб, ўзларича ўйлай бошлашди:
- Биров ёлғон гап учун Аллоҳга қасам келтирмайди. Эҳтимол тўғри айтаётгандир.
Кейин бориб Аллоҳ тақиқлаб қўйган дарахтнинг мевасидан эйишга бошладилар.
Мева ичларига тушиши билан бирданига яланғоч бўлиб қолишди. Бир-бирларидан уялиб кетиб, дарахт барглари билан баданларини бекита бошлашди. Улар нима қилишни билмай қолган эдилар. Аллоҳдан ийзо чекиб, уятли бўлиб, узоқларга қочдилар. Чунки, Аллоҳ таоло уларни кўриб турар, тақиқлаган мевадан еб, исёнга келганларини яхши билар эди.
Одамнинг қочиб кетаётганини кўрган Аллоҳ уларга қарата:
- Эй Одам! Мендан қочаяпсанми? - деди.
Одам Ато:
- Йўқ, эй Раббий. Сендан асло қоча олмайман. Аммо қилмишим учун Сендан уялмоқдаман, - деб жавоб берди.
Аллоҳ марҳамат қилиб деди:
- Мен сизга у дарахтни тақиқлаб қўймаганмидим? Сҳайтон сизга очиқ душман эканлигини айтмаганмидим? Нега амримга қарши келдингиз?
Одам Ато ва Момо Ҳаво:
- Ё Раббий, бизни мағфират қил, гуноҳимизни кечир. Бизни афв эт, ё Раббий, - дейишди.
Улуғ Аллоҳ уларга марҳамат қилиб:
- Мен сизга амр бердим, буюрдим, сиз эса, буйруғимга қарши иш қилдингиз, - деди.
Одам Ато ва Момо Ҳаво яна ёлвориб:
- Эй Раббимиз! Ўзимизга зулм қилдик, агар бизни афв этиб, гуноҳимиздан кечмасанг, шубҳасиз, катта зиёнга учраганлардан бўлиб қоламиз, - дейишди.
Улуғ Аллоҳ Одам Атога хитобан:
- Сенга энг буюк неъматни, жаннатни бердим. Истаган ҳар нарсангни муҳайё қилдим. Бу эҳсонларим камлик қилдими, у дарахтга яқинлашдинг, - деди.
Одам Ато:
- Иззатингга қасамки, биров Сенинг пок номингни ўртага қўйиб ёлғон қасам келтиришини билмас эдим, - деди.
Аллоҳ таоло йиғлаб турган Одам Атога марҳамат ила:
- Иззатингга қасамки, энди сен ер юзига тушасан, чарчоқ ва тер тўкиш эвазига кун кечирасан, - деди.
Кейин эса, Одам Ато, Момо Ҳаво ва лаънати Сҳайтонга хитоб қилиб деди:
- Бир-бирингизга душман бўлган ҳолда ер юзига тушинг. У ерда маълум муддатгача қолиб, ҳаёт кечирасиз.
Сҳайтонга алданиб Аллоҳ таолонинг ғазабига учраган Одам Ато қилмишига пушаймон бўлиб, йиғлай бошлади.
- Ё Раббий, мени афв эт, ё Раббий, гуноҳимдан ўт, мени кечир, - дея ёлворди.
Ниҳоят, Аллоҳ таоло унга раҳмат кўрсатиб, тавбасини қабул қилди ва гуноҳини кечирди.
Сҳубҳасиз, Аллоҳ таоло ўз хатосига пушаймон бўлиб, тавба қилганларни кечиради. Чунки У чексиз марҳамат эгасидир!

ҚОБИЛ ВА ҲОБИЛ

Одам Ато ва Момо Ҳаво жаннатдан қувилиб ер юзига тушганларидан кейин биргаликда ҳаёт кечира бошладилар. Энди улар жаннатдагидек истаган ноз-неъматларини топа олмасдилар. Озиқ-овқат топиш учун эртадан кечгача тер тўкиб ишлашларига тўғри келарди.
Улар ер юзида ёлғиз бўлганлари учун Алллоҳдан ўзларига ўхшаш инсонлар яратишини ва дунёнинг ҳамма томонига ёйилиб яшашларини дуо қилиб сўрашди. Сҳу тариқа, Аллоҳ таолонинг марҳамати билан улардан фарзандлар туғилиб ер юзига тарқала бошладилар. Бугун ер юзида яшаб турган барча инсонлар Одам Ато ва Момо Ҳавонинг зурриётлари ҳисобланадилар.
Енди сизларга Одам Ато ва Момо Ҳаводан туғилган илк фарзандлар, Қобил ва Ҳобил ҳақидаги ҳикояни нақл қиламиз.
Қобил ва Ҳобил вояга этиб оилани тебратишда оталарига қарашадиган бўлиб қолишди. Қобил Ҳобилдан катта бўлса ҳам, лекин Ҳобил акасидан кўра кучли ва қувватли эди. У юмшоқ қалбли, меҳрибон бўлганлиги учун ҳайвонларни яхши кўрарди.
Одам Ато бу икки ўғлига рўзғор ишини бўлиб бермоқчи бўлди. Қобилга ер ҳайдаш ва экин экиш ишларини топширди. Чунки у қаттиқ қалбли ва дағал эди. Ҳобилга эса мол ва қўйларни боғиш вазифаси берилди.
Аллоҳ таоло Одам Ато ва фарзандларининг ризқини янада баракали қилди. Одам Ато бундай ҳисобсиз неъматларни эҳсон қилган Аллоҳ таолога қандай шукр қилиш кераклигини фарзандларига ўргатмоқчи бўлди. Қобил ва Ҳобилга бир тоғнинг тепасига чиқиб, топган-тутган ризқларидан маълум бир қисмини у ерда қолдириб келишларини буюрди. Бу нарса Аллоҳ таоло йўлида қурбонлик ва молларининг закоти ўрнига ўтиши лозим эди.
Яхши бир инсон бўлган Ҳобил бу ишдан жуда мамнун бўлди. Қобил эса қовоғини осиб: "Нега энди қийналиб топган молларимни тоғнинг тепасига элтиб ташлар эканман?" деб ўйлар эди. Лекин отасининг буйруғига қарши кела олмади.
Ҳобил дарҳол қўйларининг олдига бориб, уларнинг ичидан энг яхшисини танлаб олди ва қурбонлик учун сўйди. Ўзига бунчалик неъматларни ато этган Аллоҳ таолога ташаккур сифатида амалга оширган бу ишидан қалби қувончга тўлган Ҳобил ҳаяжонланиб кетганди.
Қобил бўлса хўмрайганича бориб йиққан мева-сабзавотларидан энг ёмонларини ва чириганларини ажратиб, айтилган тепаликка келтириб ташлади. Унинг қалби ва нияти бузуқ бўлгани учун эҳсони ҳам шунга яраша эди. Бу иш унга ёқмаганди.
Ертасига Одам Ато ўғилларини олиб, кимнинг қурбонлиги қабул бўлганлигини билиш учун тоғ тепасига йўл олди. Ҳобилнинг қурбонлиги у ерда йўқлигини кўриб, Аллоҳ уни қабул қилганлигини тушунди. Қобил қўйиб кетган чирик мевалар эса ўшандайлигича турган эди. Унинг эҳсони қабул бўлмаганди.
Ҳобил хурсандлигидан Аллоҳга ҳамду санолар айтар, Қобил эса жаҳли чиқиб, укасига ҳасад билан қараб турар эди. У отасига юзланиб шундай деди:
-Сиз Ҳобилга дуо қилганингиз учун Аллоҳ унинг қурбонлигини қабул этди. Менга эса дуо қилмадингиз. Сиз мени яхши кўрмайсиз.
Одам Ато:
-Ўғлим, Аллоҳ таоло Ҳобилнинг эҳсонини даргоҳида қабул қилди. Чунки у очиқкўнгиллик билан молининг энг яхшисини Аллоҳга атади. Сен бўлсанг, ғараз билан молларинг ичидан энг ёмонини келтирганинг учун Аллоҳ эҳсонингни рад этди,-деди.
Ҳобил орқасига қайтди. Қобил эса ҳасад ва нафрат тўла кўзлари билан укасининг ортидан қараб қолди. Кейин аста-секин унинг изидан юра бошлади. Қобилнинг қовоғидан қор ёғарди. У ўзини қўйишга жой тополмасди. Чунки Аллоҳ укасини ундан устун қилган эди. У сира ҳам ўзини айбдор деб билмасди. Аксинча, ҳаммаси учун укасини айблар эди.
Сҳу аснода Сҳайтон келиб Қобилнинг қулоғига пичирлаб васвасага сола бошлади:
-Нега қараб турибсан. Укангни ўлдир. Ҳобилни ўлдир!
Қобил ақлдан озгандек укасига этиб олиш учун тез-тез қадам ташлашга тушди. Сҳайтон ҳам ундан бир қадам ортда қолмай ёнма-ён борар, уни қотилликка ундар эди. Қобил укасига этиб олиб бақирди:
-Тўхта! Сени ўлдираман!
Ҳобил ҳеч нарсага тушунмай ҳайрон бўлиб қолди.
-Нега мени ўлдирмоқчисан, -деб сўради.
Қобил жаҳл билан тишларини ғижирлатиб шундай деди:
-Чунки отам сени мендан кўра кўпроқ яхши кўради. Аллоҳ ҳам сенинг эҳсонингни қабул қилди.
Ҳобил унга жавобан юмшоқ овоз билан:
-Мени ўлдирганинг билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди-ку. Агар мени ўлдирсанг, унда отам сени умуман яхши кўрмайди. Аллоҳ таоло ҳам сендан ғазабланади, бу иш учун сени асло кечирмайди,-деди.
Бу гаплар Қобилга заррача таъсир қилмади. Ҳасад ўти унинг бутун вужудини қоплаб олган эди. Жаҳл билан келиб укасининг ёқасидан тутиб:
-Сени ўлдирмасам кўнглим жойига тушмайди. Сени ўлдираман, ўлдираман! -дея бақира бошлади.
Ҳобил акасига шундай деди:
-Агар мени ўлдирсанг, ҳеч қачон ҳаловат топмайсан. Сен мени ўлдириш учун қўл кўтариб турибсан. Лекин мен сендан кучлироқ бўлсам ҳам, қўл кўтармайман. Оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳ таолодан қўрқаман.
Кейин Ҳобил аста-секин юриб акасидан узоқлашди. Қобил эса бошини ерга эгиб, нафрат билан: "Барибир уни ўлдираман!" деб тўнғиллар эди.
Қобил ғам-аламга ботиб уйига қайтди. Ётмоқчи бўлди. Лекин ҳеч ҳам ухлай олмади. Бўлиб ўтган воқеалар бир-бир кўз олдидан ўтар эди. Лаънати Сҳайтон яна қулоғига келиб пичирлашга тушди:
-Ҳобилдан қутулиш учун уни ўлдириш керак. Ҳобилни ўлдир! Ҳобилни ўлдир!
Сҳайтон тинмай уни васвасага соларди. Эрталаб ўрнидан шаҳд билан туриб, укаси қўй ўтлатаётган далага йўл олди. У энди нима бўлса ҳам, Ҳобилни ўлдиришга аҳд қилган эди.
Ҳобил ҳар доимгидек хуш кайфиятда қўйларни ўтлатарди. Қобил унинг хурсандлигини кўриб яна ҳам қаттиқроқ жаҳли чиқди. Яна Сҳайтон келиб:
-Уни ўлдир, мақсадингга етасан, -деди.
Қобил атрофига қаради. Катта бир тошга кўзи тушди. Уни олиб телбалардай укасига ҳамла қилди. Тошни даст кўтариб унинг бошига туширди. Ҳобил зарбадан ерга йиқилди. Сҳу тариқа, ер юзида биринчи марта жиноят содир бўлиб, илк бор тупроққа қон тўкилган эди.
Қобил ўзига келиб, укасининг қонга беланиб ётганини кўрди. Жуда ёмон иш қилганди. Ўз укасини айбсиз ўлдирган эди.
Енди нима қилади? Ўз укасини ўлдириб нимага эришди? Сҳайтоннинг гапига кириб нима қилиб қўйди?
Қобил энди пушаймон бўла бошлади. Гўёки шамол, дарахтлар, ҳайвонлар ва атрофдаги бутун мавжудот унга бир овоздан:
-Сен қотилсан ! Сен қотилсан! -деб ҳайқираётгандек эди.
Бу овозлар қулоғи остида тинмай садо берар, боши гангиб қолганди:
-Қотил! Қотил! Қотил!...
Қобил қўрқувдан титрар, оёқларидан кучи кетиб, укасининг ёнига йиқилди. Укасини силтаб:
-Ҳобил! Ҳобил! Тур ўрнингдан, -деб ёлворарди.
Аммо Ҳобил жонсиз ва сас-садосиз ётганча акасига жавоб бермас, аллақачон ўлган эди.
-Енди нима қиламан? Жонсиз жасадини қаерга қўяман? -деб йиғларди Қобил.
Ахир, уни бу аҳволда ташлаб кетиш мумкин эмас-ку! Ваҳший ҳайвонларга ва қушларга ем бўладими энди? Йўқ, бундай бўлиши мумкин эмас!
Қобил ўрнидан туриб укасининг жасадини елкасига ортди. Кейин юриб кета бошлади. Бир жойга бориб чарчаб қолди ва жасадни ерга қўйиб ўтириб олди. Укасининг тепасида кўз ёш тўкиб, жасадни нима қилиш ҳақида ўйлар эди. Ўзини ўзи лаънатлаб, "қани эди уни ўлдирмасам" деб йиғларди.
Бир оз ўтириб ўзига келгач яна укасини елкасига олиб, телбалардай боши оққан томонга юра бошлади. Ниҳоят, мадори қолмай яна жасадни ерга қўйиб ўтирди. У жонсиз танани нима қилишни билмай бошини чангаллар эди.
Сҳу пайт бир қарғага кўзи тушди. Унинг ёнида яна бир ўлик қарға бор эди. Қобил уларни кузата бошлади. Қарға тумшуғи ва оёқлари билан ерни кавлаб чуқур қазди. Кейин ўлик қарғани судраб чуқурга туширди ва тупроқ билан устини ёпди.
Қобил буни кўриб ўзига ўзи:
-Лаънат бўлсин менга! Бир қарғачалик ҳам бўлолмадим,-деди.
Дарҳол ўрнидан туриб бир чуқур қазиди ва жасадни унга кўмиб, устига тупроқ тортди. Энди бир оз ўзига келгандай бўлди.
Бу пайтда Одам Ато болаларининг кеч қолганидан ташвишланиб, уларни қидиришга тушган эди. Қобил узоқдан отасини кўриб қўрқиб кетди. Бу қилмишини отаси асло кечирмаслигини ўйлаб қоча бошлади. Одам Ато ўғлининг қочаётганини кўриб шубҳаланди. Атрофга қараб ердаги қон изларига кўзи тушди. Бу Ҳобилнинг қони эди. Одам Ато Қобил укасини ўлдирганини билди. Юраги орқага тортиб кетди. Кўзларидан дув-дув ёш тўкилди. Алам билан Қобилнинг орқасидан чопиб, бақира бошлади:
-Қобил! Укангни нима қилдинг?!
Унинг овози шундай садо бердики, гўё бутун дунё Қобилга ҳайқираётгандек туюларди.
Қобил қўрқув ва даҳшат ичида қочишда давом этиб, тоғ этагига тушди.
Отаси ҳамон ортидан тинмай ҳайқирар эди:
-Қобил! У дунё бу дунё энди ҳаловат топмайсан! Сен ўзингга зулм қилдинг. Бу қўрқув эшигини ўзинг очдинг. Энди бир умр қўрқув билан яшайсан. Кет, эй қотил, кўзимга кўринма, даф бўл!...
Отасининг қарғишига учраган Қобил учун энди дунё зиндонга айланган эди, у бир умр лаънатга қолиб, дунёдан хор-зорликда ўтди.

ҲАЗРАТИ НУҲНИНГ КЕМАСИ ВА ТЎФОН ҲОДИСАСИ

Ер юзида Одам Ато ва Момо Ҳавонинг фарзандлари кўпая борди. Вақт ўтиши билан инсонлар ўзларини яратган Аллоҳ таолони унутиб, тош ва ёғочлардан ўзлари ясаб олган бут ва ҳайкалларга сиғина бошладилар, уларга сажда ва ибодат қилиш авж олди. Одамлар, бу ҳайкал ва бутлар бизга фойда ва зарар етказувчи илоҳлар, деб ишонишар эди.
Сҳунинг учун Аллоҳ таоло уларни ва улардан олдингиларни - Одам Ато ва Момо Ҳавони яратган Ҳақ таолонинг биру борлигини билсинлар, Унга ибодат қилсинлар, дея бу адашганларга тўғри йўлни кўрсатишлик учун ҳазрати Нуҳни пайғамбар қилиб юборди.
Ҳазрати Нуҳ қавмига шундай хитоб қилди:
-Эй қавмим! Бу ҳайкалларни сиз ўз қўлларингиз билан ясадингиз. Буларнинг бари тош ва ёғочлар, халос. Бу нарсаларга сажда қилиб, сиғинаяпсизлар, уларни ҳақиқий илоҳлар деб ўйлаяпсизлар.
Эй қавмим! Сизни яратган ва ризқлантираётган Зот Аллоҳдир. Ер юзида деҳқончилик қилишингизга, чорва боғиб, денгиздан балиқ овлашга сизни қодир қилиб қўйган, сизга бу куч-қувватни берган Зот Аллоҳдир. Аллоҳ сиз учун кўкдан ёмғир ёғдирур. Сиз яратувчингиз Аллоҳга сиғининг, Унга ибодат қилинг. Бу тош ҳайкаллардан воз кечинг. Эй қавмим! Ҳақиқатан, мен Аллоҳнинг элчисиман, сизларга насиҳат қилаяпман. Бу ўгитларим ҳақдир. Бунинг учун сизлардан бир нарса сўраётганим йўқ. Сўрамайман ҳам. Менга эргашингиз, менга тобеъ бўлингиз.
Ҳазрати Нуҳнинг бу сўзларини тинглаган баъзи инсонлар:
-Ҳақиқатан, Аллоҳга қасамки, бу гаплар рост, тўғридир. Ахир, бу ҳайкаллар на гапиради ва на ҳаракат қилади. Қандоқ қилиб илоҳ бўлсин?! Тош парчаси худо бўлолмайди-ку!- дейишди.
Баъзи одамлар эса:
-Йўқ! Йўқ! Бу бутлар бизнинг илоҳимиздир. Улардан воз кечмаймиз,- дедилар.
Ҳазрати Нуҳнинг сўзларини тасдиқлаганлар софдил, ғариб, бечораҳол кишилар эди. Булар Нуҳ алайҳиссаломга эргашиб, бутларга сиғинишдан воз кечдилар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қила бошладилар.
Катта кетган, мағрурланган бой-бадавлат кишилар эса:
-Нуҳ ким бўлибдики, унга ишонсак? У бир фақир, камбағал, ақлсиз одам, бундай кишининг гап-сўзларига асло ишонмаймиз,- дейишди.
Ҳазрати Нуҳ эса қизишмай, хафа бўлмай бу кибрли инсонларга такрор-такрор ҳақиқатни тушунтирди, уларни Аллоҳга ибодат қилишга, бу тош бутлардан воз кечишга чақирди, ҳақ йўлга даъват этди.
Сҳунда улардан бири ғазабланиб:
-Эй Нуҳ! Сен ақлдан озибсан, нималар деяпсан?.. Сен ақлли бир одам эдинг, бу ажаб сўзларни аввал сендан ҳеч эшитмаганмиз. Сенга нима бўлди? Эс-ҳушингни йўқотиб қўйибсан,- деди.
Ҳазрати Нуҳ уларга шундай жавоб берди:
-Эй қавмим! Нотўғри ўйлаяпсиз, мен ақлу ҳушимни йўқотганим йўқ. Тўғри, ҳақ йўлни кўрсатсин, дея Раббим мени сизларга пайғамбар қилиб юборди. Чунки сизлар ҳақ йўлни тарк қилиб, ботил йўлга кириб кетдингиз: ўз қўлларингиз билан ясаган тош ҳайкалларга сиғинаяпсиз.
Қавм орасидан бири унинг сўзларини бўлиб, шундай деди:
-Эй Нуҳ! Сен бир фақир одамсан, қизиқ, бойлар орасидан эмас-да, нега энди Аллоҳ сени танлади? Кўриб турибмиз, камбағал бир бечорасан.
Бу сўзлардан ҳазрати Нуҳнинг дили оғриди, ранжиди.
-Тўғри, мен фақир бир одамман. Аммо қалбим пок ва соф, Аллоҳга чин кўнгилдан, жону дилдан ишонган бир бандаман. Аллоҳ таоло ҳам пок бандаларини, Ўзига чин дилдан имон келтирувчи қулларини яхши кўради. Агар менинг сўзларимга кирсангиз, Аллоҳ сизларни ҳам яхши кўради ва сизни жаннатига киритади. Сизни У яратган, ўлимингизни ҳам У белгилаган. Сизларга ризқи рўз берувчи, йўқдан яратувчи Аллоҳдир. Ўлгандан сўнг қиёмат куни сизлар яна қайта тирилурсизлар. Бу ҳақ сўздир.
Қавмдан бир киши ҳазрати Нуҳга қараб шундай деди:
-Бизнинг хоҳишимизни ҳам, тилагимизни ҳам яхшилаб эшитиб ол, эй Нуҳ! Агар сени тасдиқ қилишимизни, сенга эргашмоғимизни истасанг, унда атрофингдаги фақир, ялангоёқларни ҳайдаб юбор. Биласан, биз бой-бадавлат, аслзода одамлармиз. Камбағал, ялангоёқ одамлар билан тенг эмасмиз, улар билан бирга ўтиролмаймиз.
Ҳазрати Нуҳ яна ранжиб уларга жавоб қайтарди:
-Бу фақир, камбағалларнинг нима гуноҳи бор? Ахир, ҳаммаси софдил, меҳнаткаш, камтар-камсуқум инсонлар. Аллоҳ шундай одамларни яхши кўради, бандаларининг софдил, пок бўлишини яхши кўради. Бой-бадавлатлик ва мискинликка қарамайди. Мен бегуноҳ одамларни асло ранжитмайман.
Бу гап-сўзни эшитган бой-бадавлат одамлар қаттиқ ғазабландилар ва ҳазрати Нуҳга қараб бақирдилар:
-Қани, жўнаб қол! Модомики, таклифимизни қабул қилмадинг, иккинчи олдимизга келиб бу ҳақда гапира кўрма. Сенинг гапларингни эшитишни хоҳламаймиз.
Ҳазрати Нуҳ сабр қилди. Уларнинг бу бақир-чақирлари, дўқ-пўписаларидан асло чўчимай ҳар куни уларнинг олдига келиб ҳақиқатни айтди ва ҳақ йўлга даъват қилаверди. Бир гал у ўз қавмига шундай деди:
-Эй қавмим! Мен сизларга Аллоҳнинг ғазаби ва азоби келиб қолишидан ташвишдаман. Мен ҳам сизлар каби одамман, сизларга раҳмим келяпти. Вақт борида ақл-ҳушларингизни йиғиб олинглар.
Қавми уни эшитишни ҳам хоҳламади. Бир оғиз ҳам жавоб қайтаришмади.
Нуҳ алайҳиссалом уларга қараб айтдики:
-Фақир, камбағал бир одам бўлганим учун менга ҳурмат кўрсатмаяпсизлар, эътибор бермаяпсизлар. Ахир, сизларга шу мол-дунёларингни ризқ қилиб берган, сизларга фарзандлар, сиҳат-саломатлик ва куч-қувват эҳсон қилган Раббингизга шукр қилинг.
Нонкўр ва мункир қавм ҳазрати Нуҳни кўришни ҳам истамай юзларига парда қилиб ўз кийимларини ўраб, унинг сўзларини эшитмаслик учун қулоқларига бармоқларини тиқиб олдилар. Лекин Нуҳ алайҳиссалом уларнинг бу нодонликларига сабр қилиб, баланд овозда уларни огоҳлантиришда давом этарди:
-Эй қавмим! Аллоҳнинг қаттиқ азоби келмай туриб, менинг сўзларимга қулоқ тутинг, менга эргашинг, итоат қилинг!
Одамлар шунда юзларини очиб ҳазрати Нуҳга шундай дедилар:
-Эй Нуҳ, кўп ҳаддингдан ошдинг. Бизни азоб билан қўрқитмоқчимисан? Қани, жўнаб қол, бизга ўша айтган азобингни олиб кел... Агар яна бир марта олдимизга келиб, насиҳат қиладиган бўлсанг, аниқ сени тошбўрон қилиб ўлдирамиз.
Бу одамларнинг баъзилари шундан сўнг бир-бирларига:
-Илоҳларингизга ибодат қилишда давом этинг. Зинҳор тўхтаб қолманг. Бутларимиз бўлган Вадд, Сувў, Яғус, Яуқ ва Насрлардан асло воз кеча кўрмангиз,- дейишди.
Кофирлар бу гап-сўзларни айта-айта ҳазрати Нуҳдан узоқлашдилар.
Ҳазрати Нуҳ қаттиқ ранжиган, хафа бўлган бир ҳолда орқага қайтди, қўлларини кўтариб Аллоҳга ёлворди, ўз қавмининг нодонлигидан шикоят этди:
-Раббим! Мен ўз қавмимни кеча-кундуз даъват қилдим, ҳақ йўлга чақирдим. Лекин бу ишим уларни мендан баттар узоқлаштирди. Улар менинг сўзларимни эшитмаслик учун бармоқларини қулоқларига тиқиб, кийимларига ўралиб, тескари ўтириб олдилар, кибру ҳаво қилдилар ва ҳадларидан ошдилар. Сҳундан сўнг ҳам мен уларни ҳақ йўлга чақирдим. Сўнг очиқдан очиқ ҳам, пинҳон ҳам айтиб кўрдим. Дедимки: "Парвардигорингиздан мағфират тиланг, У бениҳоя марҳаматли Зотдир. Сизларга осмондан кўп-кўп ёмғир ёғдирсин. Мол-дунё ва ўғил фарзандлар билан қувватлантирсин, сизлар учун боғлар, гулзорлар эҳсон этсин, дарёлар оқитсин. Сизларга нима бўляптики, Аллоҳга буюкликни, улуғликни раво кўрмаяпсиз. Ҳолбуки, сизларни ҳолдан ҳолга ўтказиб дунёга келтирган Удир. У етти қават осмонни қандай яратиб қўйганига бир қарамайсизларми?! Ойни кеча учун чироқ, қуёшни эса иссиқлик ва ёруғлик манбаъи қилиб яратгандир. Аллоҳ сизлар учун қуруқ ердан ям-яшил набототни ўстириб қўйган Зот. Худди ердан униб-ўсган ўт-ўланлардек сиз ҳам ўсиб-улғайиб борурсизлар. Сўнг такрор ерга қайтарур ва яна ердан чиқарур - қайта тирилтирур. Ер юзида юрсинлар, кезсинлар, саёҳат қилсинлар, дея У сизлар учун ерда йўллар ва кенг ўтиш жойларидан ўтишингиз учун текисликларни яратиб қўйган Зотдир".
Эй Раббим! Қавмим менга ишонмади. Мени тингламади. Мол-мулки, фарзандлари фақат ўзига зарар берадиган одамларга ишондилар, ҳар хил бўлмағур туҳматлар, тузоқлар ўйлаб топдилар. Инсонларга: "Зинҳор илоҳларингизни тарк қила кўрманг, Вадд, Сувў, Яғус, Яуқ ва Наср бутларидан асло воз кечманг" дедилар. Улар мана шундай йўл билан кўпчиликни йўлдан оздирдилар. Раббим! Сен бу золимларнинг фақат адашишларини зиёда қил".
Ҳазрати Нуҳ яна шундай деди:
-"Раббим! Ер юзида битта ҳам мункир, нонкўрни омон қолдирма. Агар Сен уларни ўз ҳолларига қўйсанг, бошқа (бандаларинг)ни йўлдан оздирурлар, бундайлардан ахлоқсиз ва ашаддий мункирлар туғилади, булар фақат ахлоқсиз ва мункирларни тарбиялаб ўстирадилар. Раббим! Мени, онам ва отамни, менинг уйимга ишонган ҳолда кирганни, мўъмин ва мўъминаларни мағфират эт, золимларни эса йўқ қил!.." (“Нуҳ” сураси, 5-8-оятлар мазмуни).
Улуғ Аллоҳ ҳазрати Нуҳнинг дуосини қабул этди.
-Эй Нуҳ, қайғурмагин. Хафа бўлма, сенга қилинган зулмлар, ҳақсиз гап-сўзлар учун ранжима, сабр қил. Барча кофирларни сувга ғарқ қилурман. Фақат сен ва оила аҳлинг ҳамда сен билан бирга имон келтирганларгина нажот топгайлар. Улкан бир кема яса, Менинг амримни кут,- деб хитоб қилди.
Ҳазрати Нуҳ илоҳий буйруққа мувофиқ ишга киришди. Лекин қандай қилиб кема ясашни билмас эди. Улуғ Аллоҳ унга қандай қилиб кема ясашликни илҳом қилди.
Ҳазрати Нуҳ ўрмонга борди. Дарахтларни кесиб, уларни бўлакларга бўлиб, тахталар ясаб йиға бошлади.
Нуҳ алайҳиссалом кема ясар экан, қавмининг мункирлари унинг олдига келиб устидан кулишар ва мазаҳ қилишарди.
-Эй Нуҳ, сенга нима бўлди?.. Пайғамбарликдан воз кечдингми? Дурадгорликни ҳавас қилибсан-да?! Кема ясовчи уста бўлибсан-да?!- дейишарди.
Ҳазрати Нуҳ эса уларга жавобан:
-Кутинг, яқинда билурсизлар!-деди.
Мункир бадбахтлар ҳазрати Нуҳни масхара қилишда давом этдилар:
-Ақлу ҳушидан айрилган. Сизларга шундай демаганмидик?! Бир кун пайғамбар эканлигини айтарди, энди эса дурадгорлик ҳавасига тушибди. Кўриб қўйинглар, ҳей одамлар!- деб бақиришарди.
Ҳазрати Нуҳ кемани ясаб бўлгач, Аллоҳ таоло унга ҳайвонлардан, қушлардан, судралиб юрувчи мавжудотлар ва ҳашаротларнинг ҳар навъидан бир жуфт олиб кемага қўйишни, сўнг эса, ўзи, оиласи ва имон келтириб унга эргашганларнинг кемага киришларини амр этди. Боиси, Аллоҳ ер юзига даҳшатли бир тўфон юбориб, дунёни сувга ғарқ қилмоқни, фақат Нуҳ алайҳиссаломнинг кемасидагиларнигина омон қолдирмоқликни ирода этган эди.
Ҳазрати Нуҳ илоҳий амрга биноан, ҳар ҳайвондан бир жуфтдан йиғди. Туя, сигир, от, қўй, эчки, қоплон, силовсин, бўри, сиртлон, тулки, фил, зурофа, жайрон, кийик, буғу, маймун каби ҳайвонлардан бир жуфтдан олиб кемага солди. Тошбақа, илон, калтакесак каби судралиб юрувчилардан ҳам, ўргимчак, чаён, ари, капалак сингари ҳашаротлардан ҳам бир жуфтдан олди. Бу ҳайвон ва ҳашаротлар учун кема ичида махсус, алоҳида хоналар, токчалар, инлар тайёрлади.
Ҳазрати Нуҳ кемадаги инсонлар, ҳайвонлар, қушлар ва бошқа мавжудотлар учун етарли миқдорда егулик ва ичимлик сувни кема омборига жойлаштирди. У, шунингдек, ёнига ер юзида ўсган барча экин ва дарахт уруғларини ҳам олганди. Сҳундан сўнг ҳамма айтилганларни бажариб бўлгач, ўзи, оила аҳли ва имон келтирган қавмдошлари кемага кирдилар. Оила аҳлидан Нуҳ алайҳиссаломнинг нонкўр, кофир хотини кемага кирмади. Кеманинг эшикларини, панжара ва тирқишларини Аллоҳ таоло буюргандек ёпдилар. Сўнг кута бошладилар.
Бирдан осмонни қоп-қора, қўрқинчли булутлар қоплади. Қаттиқ шамол бўлиб, бўрон кўтарилди. Чақмоқлар чақиб, момоқалдироқ гулдураб, дунёни даҳшат босди. Кейин эса самодан селдай ёмғирлар ёға бошлади, ер остидан сув қайнаб, отилиб чиқа бошлади. Ҳаво қўрқинчли тус олди.
Сув борган сари кўпайиб, дарахтлар, уйлар, тепаликлар аста-секин сув остида қола борди. Ҳазрати Нуҳнинг кемаси эса сув юзига кўтарилиб, суза бошлади. Кофир, нонкўр, мункир қавм бу балодан қутулиш учун тоғларга қараб югурдилар ва бу билан гўё нажот топмоқчи бўлдилар. Улар бақириб-чақиришар, қаттиқ қўрққан ҳолларида дод-фарёд солиб ҳар томонга чопишар эди.
Ҳазрати Нуҳ кеманинг юқори қисмидаги бир дераза туйнугидан қараб, ташқаридаги аҳволни кўриб турар эди. Бирдан фарзандларидан бирининг тоғ қоясига тирмашиб чиқаётганини, сувдан қочиб қутулишга ҳаракат қилаётганини кўриб қолди. Нуҳ алайҳиссаломнинг бу ўғли отасига имон келтирмагани учун ҳам кемага чиқишни истамаган ва отасидан яширинча қочиб кетган эди.
Ҳазрати Нуҳ ўғлига баланд овозда:
-Эй ўғлим! Кемага чиқ, нонкўр, мункирлар билан бирга бўлма!- деб қичқирди.
Мункир ўғил эса:
-Тоққа чиқаман, қутулиб қоламан,- деб жавоб берди.
Ҳазрати Нуҳ оталик меҳри, шафқати билан яна:
-Бугун Аллоҳ таоло раҳм қилганидан бошқа ҳеч ким нажот тополмайди, эсингни йиғ!- деб қичқирди.
Ота сўзини тугатиши билан бир кучли тўлқин келиб унинг ўғлини сувга ғарқ қилди ва оқизиб кетди. Ҳазрати Нуҳнинг кўз ўнгида ўғли сув қаърига кириб йўқ бўлди.
Кема тоғлар мисоли тўлқинлар, мавжлар орасида кунлаб сузиб турди. Тўфон, бўрон кун сайин кучайиб, сув кўпайгандан кўпайиб борар эди. Ниҳоят, ер юзини буткул сув қоплади, ҳеч нарса кўринмас, ҳамма ёқ сувдан иборат эди. Ер юзидаги бор махлуқот: инсонлар, ҳайвонлар ва бошқа жонзотларнинг барчаси сувда бўғилиб нобуд бўлганди. Фақат Нуҳ алайҳиссалом билан бирга кемада бўлганларгина бу балодан омон қолиб, нажот топишган эди.
Аллоҳ таолодан шундай хитоб бўлди:
-Эй Ер! Сувингни ют! Эй Осмон! Сувингни тут!
Енди ёмғир тиниб, довул тўхтаган, кўкдан булутлар тарқаб, қуёш нур сочаётган, ер устидаги сувни торта бошлаганди.
Кема Жудий тоғи устида тўхтади. Лекин ҳали кеманинг панжаралари ва эшиклари ёпиқ бўлиб, кеманинг ичи қоп-қоронғу эди.
Нуҳ алайҳиссалом кема қуруқликка - ерга текканини ва сузишдан тўхтаганини билгач, дунёнинг аҳволидан хабардор бўлиш учун панжара - дарчани очди. Кема ичига ёруғлик кирди. Неча кунлаб қуёш нурини кўрмаган кемадагилар қувонганларидан қий-чув қилиб бақиришарди. Арслон наъра тортди, қоплон овоз берди, бўри увлади, ит вовуллади, туя бўкирди, қўй маъради, от кишнади, эшак ҳангради, хўроз қичқирди, қарға қағиллади, бойқуш, чумчуқ чирқиллаб овоз чиқарди. Бу овозларнинг бари инсон товушлари билан қўшилиб кетди. Худди инсонлар ва ҳайвонлар бир овоздан:
-Аллоҳим! Бизларни қутқарганинг учун Сенга ҳамдлар айтамиз, Ўзингга шукрлар бўлсин!.. Фақат Сенга сиғинамиз, Сенга дуо қиламиз, Ўзингдан ризқ, нажот тилаймиз, ёрдам сўраймиз!- дейишарди.
Кемадаги одамлар:
-Ешикни очгин, эй Нуҳ! Эшикни оч!- деб сўрашарди.
Нуҳ алайҳиссалом эса уларга:
-Сабр қилинглар. Олдин ер юзида нималар содир бўлганини билиб олайлик,- деди.
Ҳазрати Нуҳ ер юзидан сув тортилиб, замин қуруқлик ҳолига келганини кўргач, эшикларни очди. Аввал ваҳший ҳайвонлар ва йиртқич қушларни чиқарди. Улар узоқлашгач, уй ҳайвонларини ва бошқа паррандаларни қўйиб юборди. Ниҳоят, энг охирида ўзи, оиласи, ва Аллоҳга имон келтириб, унга бўйинсунган қавмдошлари чиқишди.
Ҳазрати Нуҳ оиласи ва фарзандлари орасида ўтириб, уларга бир-бир кўз югуртириб, сувда ғарқ бўлган ўғлининг ўрнини бўш кўрди-ю, кўнгли бузилди, кўзлари ёшланди. Аллоҳ таолога шундай дуо қилди:
-Эй меҳрибон Аллоҳим! Ўғлим зурёдим, оилам аъзоси эди. Мен билан бирга бўлган оила аъзоларимнинг ҳаммаси нажот топиши хабарини берган эдинг. Аллоҳим! Ўғлимни қайтар. Сен ҳамма нарсага қодир, меҳрибон Зотсан. Сен ҳикмат билан ҳукм қилгувчидирсан.
Сҳунда Аллоҳдан шундай хитоби илоҳий келди:
-Эй Нуҳ! У сенинг оилангдан эмас, у сенга бегона эди. Чунки у имонсиз, нонкўрлардан бўлди. Бундайларга ачиниш керак эмас...
Ҳазрати Нуҳ ўғли ҳақида яхши гумонга бориб хато қилганини англади ва дарҳол Аллоҳдан афв, мағфират тилади. Зеро, унинг ўғли ашаддий нонкўр ва мункир эди, бас, шу ҳолида у ҳазрати Нуҳга бегона эди. Ҳазрати Нуҳ унинг тирилиши учун Аллоҳга дуо қилиб сўрашининг нақадар катта хато эканлигини аниқ-тиниқ англаб, истиғфор айтди ва нонкўр ўғлини унутди.
Ҳақ таоло буюрдики:
-Эй Нуҳ! Сен ва фарзандларинг ер юзида тарқалиб ҳаёт кечиринг, деҳқончилик қилинг, ер юзини ободлаштиринг.
Нуҳ алайҳиссалом аҳли оиласи ва қавмдошлари билан бирга экин экишга киришди. Кўчатлар, ниҳоллар ўтқазди. Ер юзи тўфондан сўнг яна гуллаб яшнади, обод бўлди, гўзал ва чиройли манзара билан бурканди.

ҲУД ПАЙҒАМБАР ВА ЭРАМ ШАҲРИ ҲИКОЯСИ
(ОД ҚАВМИГА КЕЛГАН АЗОБ)

Тўфондан сўнг ер юзида қайта ҳаёт гуллаб-яшнаганидан кейин Нуҳ алайҳиссалом билан бирга бўлганлар кўпайишдилар: одамлар кўпайиб, дунё олдинги ҳолига келди, экинлар ўсиб, қуруқ ер яшиллик ва дарахтларга бурканди, ҳайвонлар ва қушлар билан гавжумлашди.
Сҳу тариқа, инсонлар аста-секин ер юзи бўйлаб тарқалдилар, ёйилдилар. Ҳар қабила ер юзининг бир воҳасига жойлашди, ўша ерни обод қилишга киришди.
Енг кўп сонли қабилалардан бири Од деб аталмиш қабила эди. Бу қавм Яман диёрининг кунчиқар томонига, денгизга яқин минтақага келиб ўрнашганди. Бу водийнинг атрофи қум тепаликлар билан ўралган бўлиб, унда сув сероб, ёмғир кўп-кўп ёғар ва тупроғи ниҳоятда ҳосилдор, баракатли эди. Ердан суви тиниқ ва ширин булоқлар оқиб чиқар, дарёлар, каналлар, ариқлар тўлиб оқар, кишининг баҳри дилини очадиган бир гўзал ўлка эди. Боғу роғлар, гулзорлар, ўтлоқлар ажойиб ва чиройлик, ҳайвонлар ва қушлар билан тўла водий худди жаннатдан бир парча каби кўринарди.
Еҳтимол, бу дунёнинг энг гўзал шаҳри мана шу ерда қурилган эди. Бинолар баланд, пишиқ мармар устунлар, бақувват пойдеворлар устида қад кўтарган, тўрт ёни гулзор, боғ, яшиллик билан безатилганди. Йўллар кенг, чиройли, текис ва равон, уйлар бениҳоя шинам, бинолар муҳташам эди. Бу шаҳарни Эрам деб аташарди.
Ерам шаҳрида яшовчи одамлар гавдали, кучли-қувватли, бўй-бастли кишилар эди. Улар баланд қалъалар, бинолар қуриб, зийнатлаб, ҳимоя аслаҳалари ясаб, устахоналар, дўконлар очишган, ҳеч кимни назар-писанд қилишмас, ўзларига ҳаддан зиёд ишонишар ва катта кетишар эди. Бойлик, тўқлик бу одамларни йўлдан оздирган, босар-тусарини билмас ҳолга келтирган эди.
Мамлакатлари яқинидан ўтадиган карвонларнинг йўлларига нотўғри белги-аломатлар қўйиб, уларни адаштиришар ва бундан завқ олишар, йўловчиларни масхаралаб кулишарди.
Бу ҳаддан ошган нодонлар одамларни уриб-сўкиш, талаш ва ҳатто ўлдириш учун сафарга чиқишар, ҳеч кимга раҳм қилмас, ҳар турли номақбул талон-тарож, уруш-жанжаллардан сўнг яна Эрам шаҳрига қайтиб келишар, ўз қилмишларини бир-бирларига фахр билан сўзлаб, завқланишарди.
Бу билан ҳам қаноатланмай, худди Нуҳ қавмидек тош ва ёғочлардан баҳайбат бут-ҳайкаллар ясаб олиб, "Булар бизнинг илоҳларимиз", деб ғурурланардилар.
Ҳаддан ошиб, залолатга юз тутишгач, Аллоҳ уларга Од қавмидан ҳазрати Ҳудни пайғамбар қилиб юборди. Ҳуд алайҳиссалом Эрам шаҳри аҳолисини бутларга сиғинишдан, уларга ибодат қилишдан қайтариб, Аллоҳга ибодат қилишга, бўйинсунишга даъват этди. Зўравонлик ва тажовузкорликдан воз кечиб, инсонларга меҳр-муҳаббат кўрсатишга, ёмонлик қилишдан сақланишга, йўловчиларга зарар етказиш ўрнига уларга ёрдам беришга чақирди, ундади, насиҳатлар қилди.
Ҳуд алайҳиссалом қавмига келиб шундай деди:
-Эй миллатим! Қавмдошларим! Мен сизларга элчи қилиб юборилган ишончли бир пайғамбарман. Аллоҳдан қўрқинг ва менга имон келтиринг, эргашинг. Насиҳатларим учун мен сизлардан бир ҳақ олишни асло истамайман. Менга ажру мукофотни оламларнинг Парвардигори Аллоҳ таоло беради.
Унинг бу сўзларини олдин ҳеч эшитмаган эрамликлар:
-Мақсадинг нима ўзи? Биздан нима истайсан?- деб сўрашди.
-Аллоҳга ибодат этинг. Ундангина қўрқинг. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бутларга сиғинишдан дарҳол воз кечинг. Ахир, бу тош ҳайкалларни ўз қўлларингиз билан ясаб олгансиз-ку?! -деди.
Ерамликлар:
-Ҳали ота-боболаримиз сиғинган илоҳларни тарк қилиб, ягона Аллоҳга ибодат қилишимиз керакми?- деб бақиришди.
Ҳуд алайҳиссалом:
-Эй қавмим! Сизларни яратган Зот Нуҳ қавмини ҳалокатга дучор қилгач, сизларга неъматлар эҳсон этганини, сизларни кучли-қувватли қилиб, ўғил-қизлар, боғу роғлар, гўзал ўтлоқлар берганини энди инкор қиласизларми?!. Ахир, Аллоҳдан бошқа сиғинишга лойиқ илоҳ йўқ!- деди.
-Эй Ҳуд,- дейишди саркаш ва нодон эрамликлар,-сен бор-йўғи биз каби бир одамсан. Нима устунлигинг борки, сени Аллоҳ пайғамбар қилиб танлади ва бизларга юборди?
Ҳуд алайҳиссалом уларга яна ҳам очиқ, тушунарли қилиб жавоб берди:
-Ораларингиздан бир кишини сизларга пайғамбар қилиб юборганига ҳайратланяпсизларми? Нимага тушунмаяпсизлар? Аллоҳ сизларни тўғри йўлга солиш, одамларга азият беришдан тийилишларингиз, бемаъни ва номақбул қилмишларингиздан буткул воз кечиб, яхши инсонлар бўлишларингиз учун мени сизларга юборди. Бунинг нимасига ҳайрон бўласизлар?!
Қавм Ҳуд алайҳиссаломни тан олмади.
-Эй Ҳуд! Сенинг ақлу ҳушинг жойида эмас, шекилли. Бизга ақл ўргатмоқчи бўляпсан. Биз қиладиган ишимизни жуда яхши биламиз. Сенинг пайғамбарлигингга келсак, бу ёлғон, ўзинг ҳам ёлғончисан, эй Ҳуд!- дейишди.
Ҳуд алайҳиссалом қаттиқ хафа бўлиб, уларга шундай деди:
-Эй қавмим! Менинг ақл-ҳушим жойида. Соппа-соғман. Ҳақиқатан, мен оламларнинг Парвардигори Аллоҳ томонидан юборилган ҳақ пайғамбарман. Сизларга Раббимнинг ваҳий сўзларини этказаяпман: шуни яхши билингларки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. Ёлғиз Унгагина ибодат қилингиз ва Ундангина қўрқингиз. Менинг бу сўзларим рост, ҳақ бир насиҳатдир.
Мункир қавм шундай деди:
-Эй Ҳуд! Агар сен бизга бир мўъжиза кўрсатмасанг, биз асло сенга ишонмаймиз. Сенинг сўзларингга кириб, илоҳларимизни тарк этайликми?! Биз сенга ишонмаймиз. Ҳойнаҳой, бутларимиздан бир ёмонлик кўрганга ўхшайсан, шунинг учун улардан ўч олиш пайида бизга бу гап-сўзларни айтаётгандирсан. Ўз илоҳинг - Аллоҳга ибодат этишимизга даъват қилаяпсан. Нега энди биз ўз илоҳларимиз қолиб, сенинг Аллоҳингга сиғинар эканмиз. Бекорга жағингни чарчатма, гапирма, биз барибир сенга ишонмаймиз. Сенинг айтганларингни қилмаймиз.
Ҳуд алайҳиссалом қавмининг бу эътироз, инкор ва нонкўрлигини, нодонлигини кўриб ранжиди. Уларга қараб айтдики:
-Менинг чин, ҳақ пайғамбар эканлигимга Аллоҳнинг Ўзи шоҳиддир. Сўзларимнинг тўғрилигига ҳам Унинг Ўзи шоҳиддир. Сизнинг тош бутларингиз фойда ҳам, зарар ҳам бера олмас. Мен уларга сиғиниш, топиниш, ибодат қилиш, улардан мадад кутишдек номуссизликдан покман. Кўрмаяпсизларми, ахир, бу бутлар жонсиз тошлардан бошқа нарса эмас?! Уларни ўз қўлингиз билан ясаб олгансизлар. Улар илоҳ эмас ва ҳеч қачон илоҳ бўлолмайди ҳам. Сизларга яхшилик тилаб насиҳат қилаяпман. Агар бу залолат, гумроҳликда давом қилсангизлар, Аллоҳ сизларга шундай бир азоб, бало-мусибат юборурки, аниқ ҳалок бўлурсизлар.
Бу гапларни эшитиб мункир қавмнинг жаҳли чиқди. Ғазабланганча:
-Ҳали бизни Аллоҳнинг азоби билан қўрқитмоқчимисан?- деб бақиришди.-Ким биз билан тенг бўла олар экан. Қани, ким экан у биздан кучли ва қувватлироқ?!
-Эй қавмим!- деди Ҳуд алайҳиссалом.-Сҳуни яхши билингки, сизларни яратган Зот - Аллоҳ сизлардан кўра қувватли, кучлидир. Ахир, сизларга бу кучни, қувватни берган Зот Удир. Аллоҳ сизлардан бу куч-қувватни олиб қўйиб, устларингга бир бало, мусибат, аламли азоб юборишга, албатта қодирдир.
Ерамликларнинг баттар жаҳллари чиқиб, ғазабланиб, тутақиб кетишди. Ўзларини тутолмай, нодонларча бақира бошлашди:
-Қани, йўқол кўзимиздан, эй Ҳуд! Аллоҳингга айтгин, ўша азобини юборсин. Қани кўрамиз, Унинг бизга кучи етармикан. Қани, жўна... жўна! Сенинг битта ҳам гапингга ишонмаймиз. Агар сўзларинг рост бўлганда, бизга бир мўъжиза келтирган, бизни ҳайрону лол қолдирган бўлардинг. Жонингдан умидинг бўлса, жўнаб қол. Кеч бўлмасдан жўнаб қол, қани!- дейишди.
Ҳуд алайҳиссалом билдики, бу одамларнинг қалби тош қотган, сўзлаш бефойда, ўз яратувчилари Аллоҳ таолони, Унинг беҳисоб неъматларини унутиб, йўлдан адашган, аҳвол шу даражага бориб етганки, улар ўзларини Аллоҳдан ҳам кучлироқ, қувватлироқ ҳисоблашади.
Ҳуд алайҳиссалом улардан узоқлашди ва тиз чўкиб, Аллоҳга дуо қилиб ёлвора бошлади:
-Эй Раббим! Бу нонкўр бандаларингга аламли азобингни юбора қол. Чунки буларга гапириш бефойда, булар ҳақ йўлдан буткул адашган гумроҳ нонкўрлардир...
Аллоҳ таоло Ҳуд алайҳиссаломнинг бу дуосини қабул қилди. Бир муддат ўтиб, Эрам шаҳри устига ёмғир ёғмай қўйди. Даҳшатли бир қаҳатчилик ва қурғоқчилик бошланди. Экинлар сувсизликдан қуриб, йўқ бўлди. Ҳайвонлар еб-ичишга нарса тополмай нобуд бўлишди. Эрамликларни ваҳима босди. Нима қилишни билолмай қолдилар. Ёмғир ёғмагани учун қаттиқ қайғурардилар. Қудуқлардаги сув ҳам камайиб, фақат ичишгагина етарди, халос. Ёғоч ва тошдан ясаб олган бутларига бориб сиғиндилар, ёмғир сўраб ёлвора бошладилар. Улардан бу қурғоқчиликни кеткизиб, ёмғир юборишларини илтижо қилиб сўрадилар.
Ҳазрати Ҳуд уларга шундай деди:
-Эй қавмим! Аллоҳга имон келтиринг. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳдан сўранг, У сизларга ёмғир юборсин, бу бало-мусибатдан сизни қутқарсин...
Қавм Ҳуд алайҳиссаломга яна ишонмай:
-Биз ўз илоҳларимизга дуо қилдик, яқин кунларда бизга илоҳларимиз ёмғир юборади. Эй Ҳуд! Сени ўлдирмасимиздан аввал жўнаб қол. Кўзимизга кўринма. Сенинг Аллоҳингга келсак, бор айт, билганини қилсин, агар кучи етса,- деб ўшқиришди.
Ерам шаҳри аҳолиси ана шундай азоб ва мусибатга лойиқ бўлишди.
Бир куни осмонда қоп-қора ва катта бир булут кўрдилар. Булут секин-аста Эрам шаҳри устига қараб келарди. Одамлар булутни кўргач, қувонганларидан кўча-кўйларга югуриб чиқишди. Севинчлари ичларига сиғмас, шодликдан маст бўлдилар:
-Ана... ана ёмғир булути!.. Ёмғир булутини кўраяпсизларми, қора ва катта булут. У ёмғир олиб келаяпти. Илоҳларимиз дуоларимизни қабул этишди, бизга ёмғир булутини юборишди. Ана энди водий сувга қонади, энди қаҳатчилик ва қурғоқчилик йўқолади. Боғу роғларимиз, гулзор-ўтлоқларимиз гуллаб яшнайди. Экинларимиз жонланади... Яшасин!.. Яшасин!
Баъзилар шодликдан эс-ҳушини йўқотар даражада югуриб-елар, баъзилар ҳатто уруғликка югуриб, экин экиш тараддудига тушган эди. Баъзилар эса, Ҳуд алайҳиссаломнинг ёнига келиб:
-Эй Ҳуд! Қани сенинг Худойинг, сен бизга, "Унга дуо қилинг, У сизларга ёмғир юборади", деган эдинг. Биз ўз илоҳларимизга дуо қилдик, қара: ёмғир булути... Уни бизга илоҳларимиз юборди,- дейишарди.
Баъзи одамлар ўз бутлари олдида ўйинга тушиб сакрар, чолғу чалиб байрам қилишарди.
Ерамликлар мана шундай шодлик ичида маст экан, бирдан ҳали бунақасини ҳеч ким кўрмаган бир қаттиқ шамол турди: кўз очиб юмгунча шамол ҳамма нарсани вайрон қилди. Дарахтлар синиб, биноларнинг девори қулаб туша бошлади.
Ердан тупроқ, чанг ҳавога кўтарилди, ҳамма ёқни чанг-тўзон, қоронғулик босди. Кўз очиб бўлмас, шамол қаттиқроқ эсар ва ер устидаги бор нарсани вайрон қилар, синдирар, кўкка учирар эди. Бу совуқ шамол ҳатто нафас олишга имкон бермай қўйганди. Муздай ҳаводан одамлар нафас ололмай ерга қулаб тушар, йиқилган қайтиб ўрнидан тура олмас, ерга ёпишгандай қотиб қоларди.
Ерамликлар дод-фарёд, бақириқлар билан тўғри келган томонга қараб қочар экан, бирин-кетин йиқилиб тушишар, туришга на уларда куч ва на қувват бор эди. Бу даҳшатли довул етти кеча, саккиз кун қўрқинчли бир кўринишда давом этди. Ҳамма нарсани вайрон, инсонлар ва ҳайвонларни нобуд қилди. Обод бир шаҳар ер билан битта, теп-текис бўлди-қолди. Қулаган бинолар, синган дарахтлар орасида ўлган эрамликларнинг жонсиз жасадлари кўринар, улар қимир этишмас, бу мункир ва нонкўр қавмдан ҳеч ким тирик қолмаган, фақат биргина инсон бу даҳшатли манзарага гувоҳ бўлиб кузатиб турар: бу ҳазрати Ҳуд алайҳиссалом эди...
Ҳамма нарса тамом бўлди, йўқ бўлди. Йиқилган, синган, қулаган, ер билан бир бўлиб, вайронага айланган шаҳар гўёки ҳол тили билан шундай деяётганди:
"Бу ерда Од миллатининг энг кучли, қувватли инсонлари яшар эди. Улар тенги йўқ чиройли бинолар қуришган, боғ-роғлар барпо этишган, Эрам деган гўзал бир шаҳар аҳолиси эдилар. Аллоҳнинг бирлигини, борлигини, чексиз лутфу эҳсонларини инкор қилган бу золимларни Аллоҳ юборган даҳшатли совуқ шамол, довул ҳалок қилди. Мана улар: худди ичи бўм-бўш, чириб тушган хурмо танасидай бир ҳолатдадирлар. Аллоҳга ишонмаган, Ундан қўрқмаганларнинг аҳволи охир-оқибат шундай бўлади".

СОЛИҲ ПАЙҒАМБАРНИНГ ТУЯСИ

Ҳуд алайҳиссаломнинг қавми - Од қабиласидан сўнг, Самуд қабиласидек бой-бақувват, кучли қабила йўқ эди. Самуд қабиласи Араб ўлкасининг шимолида, Мадина билан Сҳом орасида "Ал-ҳижр" деган жойда яшарди. Ал-ҳижр мевазор, гўзал боғлар, кенг, бепоён, баракотли ям-яшил ерлардан иборат бўлиб, хурмозорларида тотли, лаззатли хурмолар етиларди.
Самуд қабиласи бу водийда кўшку саройлар, осмонўпар бинолар қурган ва улкан қояларни ўйиб, ҳовли-жойлар, қасрлар бунёд этган эдилар. Мўл-кўл, роҳат-фароғатли ҳаёт кечиришарди...
Орадан узун йиллар ўтди...
Ниҳоят, ўзларига бу ҳисобсиз неъматларни берган Аллоҳни унутдилар, қояларни ўйиб, тошларни йўниб, бутлар ясадилар ва илоҳларимиз деб уларга сиғина бошладилар. Ўлгандан сўнг тирилишни, бу дунёда қилинган яхши ишларнинг мукофотини, ёмонликларнинг жазосини у дунёда, охиратда олишларини инкор этдилар. Ер юзида фасод чиқариб, тўғри йўлдан айрилдилар.
Аллоҳ таоло уларни ҳақ йўлига бошлаш ва ислоҳ қилиш учун ўз биродарлари бўлган Солиҳ алайҳиссаломни пайғамбар қилиб юборди. Қавмдошлари уни оқкўнгил, покдомон ва яхши киши сифатида билишарди. Ҳазрати Солиҳ Самуд қабиласини яхши ишлар қилишга, зулм ва ҳақсизликни, ёлғончи илоҳларини тарк этиб, ёлғиз Аллоҳга сиғинишга чақирди. Зеро, уларга бу неъматларни ато этиб, уларни кучли-қувватли, бой-бадавлат қабила қилган Аллоҳ таоло эди.
Солиҳ алайҳиссалом бир куни қавмларини йиғиб шундай деди:
-Эй миллатим! Аллоҳга ибодат қилинг, Ундан бошқа илоҳингиз йўқ. Од қабиласидан сўнг сизларни яратиб, минглаб неъматлар берди. Сҳу гўзал ўлкага сизларни молик қилди. Аллоҳнинг сизга бахш этган неъматларини эсланг. Парвардигорингизга шукр қилинг. Ер юзида бузғунчилик қилманг!
Қавми орасидан мункирлар чиқиб айтишди:
-Эй Солиҳ! Бизни ота-боболаримиз сиғинган бутлардан ажратмоқчимисан, улардан воз кечишимизни истайсанми?
Ҳазрати Солиҳ уларга шундай жавоб берди:
-Бу тош бутлар сизларга ҳеч нарса беришга қодир эмас. Сизларга фойда-зиён етказолмайдиган, ўзларингиз тош ва ёғочлардан ясаб олган бутларингизга қандай қилиб сиғиниб, улардан нажот кутишингиз мумкин?! Ота-боболарингиз кўр-кўрона сиғинган жонсиз бутларга топинмасдан, ақл ишлатиб, ўйлаб кўрмайсизларми?
Ҳазрати Солиҳнинг бу сўзларига фақир ва яхши инсонлар имон келтириб, унга эргашдилар. Золим бойлар эса инкор қилиб:
-Эй Солиҳ!- дедилар.-Сенинг бу даъватингдан олдин, ота-боболаримизнинг илоҳларини тарк этишимизни сўрашингдан олдин, авваллари сени яхши билиб, ҳурмат кўрсатардик. Энди сен ҳақингда фикримиз ўзгарди. Балки сен девона бўлиб, ақлингни йўқотгандирсан?!
Солиҳ алайҳиссалом уларга қарата деди:
-Йўқ, йўқ. Мен телба эмасман. Мен фақат тўғри йўлга киришингизни истайман. Сизга яхши насиҳат қиламан. Сизни яратган ягона сиғинишга лойиқ Зот - Аллоҳга итоат этинг, қайсарлик қилманг. Бунинг эвазига сизлардан ҳеч бир ҳақ талаб этмайман. Менинг мукофотимни барча оламларнинг Парвардигори — Аллоҳ берур. Кўрмаяпсизларми, ораларингиздаги оқкўнгил, покдил инсонлар менга имон келтиришди, сизлар нега инкор қилаяпсизлар?!
Сҳунда кибру ҳаволи бойлар Солиҳ алайҳиссаломни тасдиқлаган мўъминларга юзландилар:
-Солиҳнинг Рабби томонидан юборилган Пайғамбар эканига чиндан ҳам ишондингизми?
-Ҳа, унга ва у орқали юборилган барча хабарларга ишондик, имон келтирдик,- дейишди мўъминлар.
-Биз эса,- дея кибрланишди кофирлар,-сизнинг ишонганларингизга асло ишонмаймиз, инкор этамиз.
Солиҳ алайҳиссалом мункирларни ҳақ йўлга даъват этишдан безмади, эринмади, зерикмади ва чўчимади. Қачон қавмига ёки қавмидан бирига ё бир нечасига дуч келса, уларни Аллоҳга итоат этишга чақирди, ширин сўз билан насиҳатлар қилди. Баъзилар имон келтирар, баъзилар инкор этишарди.
Кофирлар эса мўъминларга дуч келишлари билан шундай дердилар:
-Сизлар Солиҳнинг сўзларини тўғри деб ҳисоблайсизларми? Ўлгач, қиёматда бизни тирилтирувчи, дунёдаги ишларимизга кўра бизни ҳисобга тортувчи бир илоҳ борми?! Йўқ! Биз бунга ишонмаймиз. Биз ҳаётга бир марта келамиз. Ўлгач эса тирилмаймиз.
Яна айтишардики:
-Солиҳга имон келтирманглар. Тўғри, Солиҳ авваллари яхши, ақлли бир инсон эди. Лекин энди у ақлини йўқотган бир девона, сеҳрга йўлиқиб, ақлга сиғмайдиган сўзларни айтмоқда, унга ишонманглар.
Ҳазрати Солиҳ бу сўзларни эшитар, мўъминларни огоҳ этарди:
-Ер юзида бузғунчилик қилувчи, бойликларига ишониб кибрланувчи инсонларга итоат этманг. Менинг ёнимга келинг. Айтганларимни адо этсангиз, Аллоҳ сиздан рози бўлади. Ўшанда сизга берган неъматларини мўл-кўл қилиб, молу дунёингизни баракотлантиради.
Солиҳ пайғамбар билан мункирлар орасидаги баҳс давом этарди. Бир кун ишлари қавм ичида фасод чиқаришдан иборат бўлган бу мункирлар шундай дейишди:
-Эй Солиҳ! Агар сенинг Раббингга имон келтиришимизни истасанг, бизга бир мўъжиза кўрсат. Пайғамбарлар сўзларини тўғрилигини кўрсатиш учун мўъжизалар келтиришган. Агар сен ҳам бизга ана шундай бир мўъжиза кўрсатсанг, сенга имон келтирамиз ва итоат қиламиз.
Солиҳ алайҳиссалом Аллоҳга дуо қилиб, ҳақиқий пайғамбар эканини исботловчи бир мўъжиза беришини сўради:
-Эй Раббим! Қавмим мени ёлғончига чиқарди. Улардан озчилиги менга имон келтирди. Бошқалари мол-мулкига ишониб кибрланганлар сўзига эргашди. Менга барчасини ишонтирувчи бир мўъжиза ато эт, Аллоҳим!
Аллоҳ Солиҳ алайҳиссаломга шундай марҳамат этди:
-Эй Солиҳ! Қавмингга айт, шаҳар ташқарисидаги ҳайбатли қоя атрофида тўплансинлар, уларга ўша ерда мўъжиза кўрсатурман. Қоядан улкан бир туя чиқади. Улар бу пайтгача бундай туя кўрмаганлар. Соғиш билан кўксидаги сут тугамайди. Фақат уларга шу икки шартни қўйиб айт: булоқ сувини бир кун улар, бир кун туя ичади. Туя уларнинг барчаси ичадиган миқдорда сув ичади. Иккинчи шарт: туяни бутунлай эркин қўйишсин, ҳеч ким унга тегмасин.
Ҳазрати Солиҳ қавмига бу хабарни етказди. Уларни тоққа чиқиб, мўъжиза содир бўлишини кутишга чақирди. Аллоҳнинг шартларига сўзсиз кўнишларини ҳам уқтириб ўтди.
Солиҳ алайҳиссаломга имон келтирган мўъминлар, айниқса, бу хабардан ғоят севиндилар:
-Аллоҳ ҳақиқатни исботлаб юзага чиқаради ва бу мўъжиза билан пайғамбар ҳазрати Солиҳни ва мўъминларни қўллаб-қувватлайди,- дейишди.
Мункирлар ҳар доимги қабиҳ сўзларини такрорлашди:
-Булар беҳуда бир гап. Бутунлай телбаликдир. Бундай баҳайбат, шунча кўп сувни бир кунда ичадиган ва кўксидаги сути тугамайдиган туя ҳеч қайда бўлмаган, ҳеч ким кўрмаган. Биз сизларга, бу одам далли-девона, телба демаганмидик?!- дейишди.
Бошқалар эса:
-Қани тоққа борайлик-чи, Солиҳ тўғри гапираяптими ёки ёлғон сўзлаяптими, билайлик. Ҳақиқатан, пайғамбарми ёки телбами, бир кўрайлик,- дейишди.
Барчалари ҳазрати Солиҳ кўрсатган қоя ёнига чиқиб кута бошладилар. Аёллар туя чиқиб келар дея сут идишлари, кўза ва хумларини олиб, болаларининг қўлларидан тутиб тоққа тирмашардилар.
Ҳамма буюк бир ҳаяжон билан мўъжизани кутар экан, бирдан улкан бир туя баланд овозда пишқириб, бўкириб қоядан чиқиб келди. Оломон тўпланиб турган жойга қараб юра бошлади. Қатор тизилиб турган одамлар янада ҳаяжонланиб, шошиб, даҳшат ичида туяга қараб қолдилар. Кўкси сутга тўлалиги шундоқ кўриниб турарди. Аёллар навбат билан келиб, туяни соғиб идишларини тўлдиришарди. Лекин туянинг сути асло камаймас, елини яна тўлиб турарди. Кейин туя булоқ сувини бир томчи ҳам қолдирмай ичиб қўйди. Бу мўъжизани кўрган халқ:
-Солиҳнинг сўзи тўғри чиқди. Солиҳ рост сўзлабди. У Аллоҳ томонидан юборилган ҳақ пайғамбардир. Мана, мўъжизаси! Мана, Аллоҳнинг туяси!- дея ҳайқирарди.
Кибрланиб Солиҳ алайҳиссаломни инкор қилганлар аччиқланиб, хум ва кўзаларга ўтириб олдилар. Уларнинг тиллари калимага келмай, дамлари ичига тушиб кетган эди. Юзларининг ранги ўчиб, туслари ўзгарди. Лекин ўзларида бир ўзгариш бўлмади, яъни, улар мункир ва фосиқликларича қолишди. Бу ҳолатга чидаёлмай туриб кетишди.
Мўъжиза туя энди Самуд қабиласи орасида яшай бошлади. Сувни бир кун халқ, бир кун туя ичарди. Бунинг эвазига туя бутун халқни сут билан таъминларди.
Ҳазрати Солиҳ бу ҳолатдан ғоятда мамнун бўлиб, одамларга шундай дерди:
-Бу туя Аллоҳ (томони)дан сизга бир далилдир... Унга халал берманг. Қўйинг, Аллоҳнинг ерида ўтлаб юраверсин. Зинҳор унга ёмонлик қила кўрманг. Ёмонлик қилсангиз, бошингизга бало, жонингизга азоб келишини ўйланг.
Кунлар шу тарзда ўтиб борарди. Ҳар ерда бўлганидек, Самуд қабиласида ҳам ўғрилик, қиморбозлик, шаробхўрлик қилиб, одамлар орасида фасод чиқарувчи, Аллоҳга мункир бўлган тўққиз киши бор эди. Улар бир кеча яширинча йиғилишиб, шаробдан сархуш бўлгач:
-Биз Солиҳ ва туясини шундай қолдирмаймиз. Бу туя бизни қийнай бошлади. Буларнинг дастидан эркинлигимиз йўқолмоқда. Сувимизни-ку олиб қўйди, ярминигина бизга қолдиряпти. Улардан бира-тўла қутулиб қўя қолайлик. Бориб Солиҳни ҳам, туясига қўшиб, бола-чақасини ҳам ўлдирайлик,- дейишди.
-Аммо Солиҳни ўлдирсак, дўсту қариндошлари ёқамизга ёпишиб, биздан ўч олишади-ку,- деди бириси.
Бошқа бирови:
-Бу ишни тун қоронғусида бажарайлик. Солиҳни, бола-бақрасини, туясини қоронғуда ўлдирайлик, ҳеч ким кўрмайди. Агар ақраболари сўрашса, биз ҳеч кимни: уни ҳам, туясини ҳам, ҳеч нарсани кўрмадик, билмаймиз, деймиз. Тўғри-да, қоронғуда уларни қандай кўрамиз. Солиҳнинг дўсту қариндоши ҳам қоронғуда қотилни таниёлмайди.
Сҳу тариқа, тонг оқармасдан бири туяга яқинроқ бориб, ёйдан ўқ узди. Туя жон аччиғида бўкира бошлади. Буни эшитиб Солиҳ алайҳиссалом хавотир аралаш уйғониб кетди. Туя наърасини эшитганлар Солиҳ билан бирга ҳодиса юз берган жойга келдилар. Лекин тўққиз фасодчи қочиб қолишга улгурган эди.
Ҳазрати Солиҳ туянинг ўлганидан қаттиқ қайғуга тушди. Бу қилмишига яраша Аллоҳ таоло Самуд қавмини жазолашини англади.
Кейин Ҳақ таоло пайғамбари Солиҳга Ўз амрини билдирди:
-Мўъминларни ёнингга олиб, шаҳардан узоқлаш! Уч кундан сўнг Самуд қабиласини йўқ этгайман!
Солиҳ алайҳиссалом қавмдошларига бориб, илоҳий амрни етказди:
-Аллоҳ сизлардан ғазабланди, уч кундан кейин бошингизга буюк азоб тушишини кутаверинг!
Аллоҳнинг амрига мувофиқ Солиҳ алайҳиссалом мўъминлар билан бирга шаҳардан чиқиб кетишди.
Уч кун ўтгач, Самуд қабиласи тўсатдан даҳшатли чинқириқ, қўрқинчли овоз эшитишди. Мункирлар тўдаси қўрқувдан ўзларини йўқотишди. Ҳатто юраклари бурда-бурда бўлиб, парчаланиб тушди. Сҳиддатли азоб остида тиз чўкиб ўлдилар...
Енди ортда қояларда ўйилган бўм-бўш уйлар қолди. Бу харобалар уларнинг зулм ва куфрлари туфайли бошларига келган даҳшатли азобларига гувоҳдек ҳувиллаб, яксон бўлиб ётарди ва гўё:
-Мана, Аллоҳга ишонмай, бутларга сиғинганларнинг, одамларга зулм ва ноҳақликлар қилиб, ёмон ҳаёт кечирганларнинг оқибати шу бўлади,- деяётгандек эди.

ҲАЗРАТИ ИБРОҲИМ АЛЛОҲНИ ИЗЛАМОҚДА

Ҳазрати Иброҳим ҳали жуда кичик ёшидаёқ отаси, оила аҳли ва қавмдошлари тош ва ёғочлардан бут ясашиб, унга сиғинишаётганини кўрарди. У ана шу тош санамлар чиндан ҳам илоҳларми ёки йўқми, буни билмас эди.
Яна сал улғайгач, ўзича ўй-хаёлларга бериларди:
"Қавмим илоҳ деб сиғинаётган бу санамлар асли тошдир, мен буни биламан, уларни тошлардан йўниб ясайдилар, шундай экан, бу тошлар қандай қилиб илоҳ бўла олсин? Илоҳ инсонни яратадими ёки инсон илоҳними? Бизни яратган Илоҳ шу бутлардан ўзгача бўлиши керак. Уни топгунимча излайман ва Унга шукрлар айтиб, ибодат қиламан."
Сҳу тариқа, ҳазрати Иброҳим инсонни яратган Буюк Яратувчини — Аллоҳ таолони ахтара бошлади.
Бир кеча ёлғиз ўтириб ўйлар ва шундай дер эди:
"Бизни яратган Худо ким? Уни қайда кўришим мумкин?"
Сҳунда осмонда порлоқ бир юлдуз кўринди. Ҳазрати Иброҳим диққат билан термулиб қаради. Оёққа туриб, юлдузга ишора қилди:
-Мана, Раббим! Мен Уни топдим. Ана, узоқ само қаърида порлаб, нурлар таратмоқда. У қандай гўзал! Қанчалар гўзал! У бутларга ўхшаб тошлардан йўнилган эмас, порлоқ, нурафшон бир юлдуз! Раббимга ҳамдлар бўлсинки, осмонларни ёритган Парвардигоримни топдим!- дея севиниб ҳайқирди. Кўнгли ҳузур ва таскин топар, кўзлари шодон порлаб, юлдузга боқарди.
Лекин севинчи узоққа чўзилмади. Ҳазрати Иброҳим ҳайрат ичра тамошо қилган мафтункор юлдуз кўп ўтмай кўздан ғойиб бўлди. Ҳазрати Иброҳим бу ҳолатдан фарёдга келиб шундай деди: "Эй Илоҳим! Илоҳим! Мени бунда ёлғиз қолдириб қайга кетмоқдасан?! Мен Сени кўп узоқ, кеча-кундузлар ахтариб топдим. Мени ташлаб кетма, фарёдимга ет! Ё Раб! Ё Раббим!.."
Лекин юлдуз уни эшитмади, ортга ҳам қайтмади.
Сҳундан сўнг ҳазрати Иброҳим: "Йўқ, бу менинг илоҳим бўлолмайди. У мени ташлаб кетди. Мен бундай тарк этиб кетгучиларни севмайман", деди ва яна Аллоҳни излашда давом этди.
Кунлар ўтиб, кечалар кечди. Иброҳим ҳануз ўзини яратган Парвардигорини, Холиқи Зулжалол — Аллоҳни изларди. Ҳар қачон, ҳар жойдан — тоғлардан, водийлардан, еру кўкдан излар, ҳар тарафга аланглаб Раббини изларди, лекин Аллоҳни тополмасди.
Бир кеча маҳзун бир ҳолатда ўтирган кўйи хаёл сурарди. Бирдан улкан тўлин ойга кўзи тушди ва у бутун атрофни ёритиб юборганини кўрди. Ой жимир-жимир нур сочар, беҳад ойдин, ғоят гўзал порлар эди.
-Мана, Раббим! Ниҳоят, мени Уни топдим! Қандай қилиб авваллари мен Уни билмадим, фарқламадим. Ахир, дунёни ёритган, ҳар тарафга рангин нурлар таратган, гўзал зиёлар сочган Ой менинг Парвардигорим-ку!- деди.
Ҳазрати Иброҳим юлдузлардан улкан ва порлоқ ойни илоҳ санаб севинди. Лекин севинчи яна қисқа бўлди. Чунки ой ботиб бормоқда эди... Ҳазрати Иброҳим буни кўриши билан қайғуга тушиб, фиғон қилди:
-Эй Илоҳим! Мени зулматга ташлаб кетма! Қоронғуда ёлғиз қолдирма! Сени топганимни отамга хабар бергунимча кўкда тур, эй Илоҳим, сўнма, тўхта, ботма, порлаб тур, Илоҳим!
Лекин ой ботди. Қоронғуда қолган ҳазрати Иброҳим ғуссаларга ботиб йиғлади:
-Бу менинг илоҳим эмас. Мени ёлғиз ташлаб кетди. Ғойиб бўлди. У Илоҳ бўлиши мумкин эмас. Мен алдандим.
Ҳазрати Иброҳим ҳамон Аллоҳни излашда давом этар, сира толмасди.
Иссиқ ёз кунларининг бирида уйларининг томида ухлар эди. Кун чиқиши олдидан уйғонди ва неча вақтлардир излагани Илоҳи ҳақида ўйлай бошлади. Бу орада уфқдан улкан оловдай порлаб қуёш кўтарилиб чиқди. Ҳазрати Иброҳим буни кўриб қувонганидан ҳайқирди:
-Менинг Раббим ана шу! Бу янада буюк. Нури ва ҳарорати билан экинларни ўстирган, тафти билан инсонларни илиқлик бахш этиб, зиёси билан дунёни ёритган Парвардигорим, мана! Ниҳоят, Яратганни топдим. Сҳукрлар бўлсин!
Ҳазрати Иброҳим севиниб, тўлқинланиб дуо қиларди. Ҳаяжон тўла нигоҳлар билан далаларга, йўлларга, тоғларга боқар, кўзи тушган ҳар тарафда унинг нурларини кўрар ва қувватидан ҳайратланарди. Дуолар қилиб: "Сҳукрлар бўлсин, ҳамду санолар бўлсин, Сени топдим, Илоҳим!" дерди.
Лекин бу сафар ҳам шодликлари узоққа чўзилмади. Чунки қуёш сарғайиб, бота бошлади. Қуёш ботиб боргани сайин унинг севинчи ҳам сўниб борди. Қуёшни йўқотиб қўймаслик учун тепаларга, тоғларга чиқиб қарарди. Аммо қуёш нурлари сўниб, дунё қоронғу зулмат пардасига ўралганида ҳазрати Иброҳим яна ёлғиз қолди. Лаблари зўрға қимирлади:
-Оҳ... Раббим! Буюк Аллоҳим! Энди топдим Сени. На бут, на юлдуз, на ой ва на қуёш Илоҳ бўлолмайди! Булар Аллоҳнинг яратганлари — махлуқларидир. Мени ҳам яратган ёлғиз Аллоҳдир. У бор, лекин мен Уни кўролмайман. У ҳар қачон, ҳар ерда мавжуддир. Ҳар нарсадан қувватли, ҳар ишга қодир, ҳар ишга кучи етгучидир. Аммо Уни кўрмоққа менинг кучим етмас. Ҳақиқий Илоҳ Удир! Яратган Эгам Ўша Зотдир!
Ҳазрати Иброҳим бир тоғ бошида кўзларидан ёшлар тўкиб, Аллоҳга дуолар қилар, ҳамду санолар айтарди:
-Ё Раббий! Сени топдим! Яратган Эгам, Поко Парвардигоро, Ўзингсан, Аллоҳим!
Енди унинг кўнглида заррача кадар, тараддуд ва андиша, хавф ва қўрқув қолмаганди. Бу гал тўғри йўлни топиб, уйига, отасининг ёнига қайтди. Уйга киргач, қалби ҳузур оғушида, хотиржам ухлаб қолди. Тонгда отасини бутларга сиғинаётган ҳолда кўрди. Дуосини тугатгунча кутди. Кейин секин отасининг ёнига яқинлашиб, нозик, юмшоқ овоз билан ҳурмат бажо келтириб деди:
-Отажоним! Сизни кўрмайдиган, эшитмайдиган, заррача фойда-зарари тегмайдиган бир нарсага нечун ибодат қиласиз?!
Отаси шундай жавоб берди:
-Ўғлим, булар менинг ва ота-боболаримизнинг тангриларидир!
-Отажон, сиз билмайдиган баъзи нарсаларнинг тўғрисини мен биламан. Менга эргашинг, сизни тўғри йўлга, Аллоҳнинг йўлига бошлайин.
-Нималар деяпсан, Иброҳим?! Сен бир гўдаксан. Мендан кўпроқ билармидингки, сен мени тўғри йўлга бошласанг?!
-Отажон, Сҳайтонга ибодат қилманг! Чунки, Сҳайтон Аллоҳга исён қилган итоатсиз осийдир. Отажон, тўғриси, сизга Раҳмон бўлган Парвардигорнинг азоби келишидан хавотирдаман. Қўрқаяпманки, Сҳайтоннинг дўстларидан бўлиб қолурсиз.
-Ўғлим, сен Раҳмондан сўз очдинг, ким ўзи Раҳмон? Ёки сен бизнинг тангриларимизни инкор этаяпсанми, Иброҳим?!
-Отажоним! Раҳмон буюк Аллоҳдир! У тоқдир, ёлғиздир, ягонадир, танҳодир, тенги, шериги, ўхшаши йўқдир. У ҳар доим, ҳар жойдадир. Мен унга имон келтирдим, таслим бўлдим, ишондим.
Бу гапларни эшитиб, отасининг жаҳли чиқди ва бақира кетди:
-Кет ёнимдан, кет! Йўқолмасанг, ўлдираман.
-Отажон, мен сиздан фарқли ўлароқ бошқача фикрдаман. Таҳдидингизга жавобан дейманки: Сизга салом бўлсин, тинчлик-хотиржамлик тилайман. Сиз учун Раббимдан мағфират тилайман, афв сўрайман. Чунки У менга кўп лутф этгучидир.
Ҳазрати Иброҳим отаси билан бўлган бу суҳбатдан сўнг, бир кун ҳукмдор ҳузурига борди. Ҳукмдор ва яқинлари бутлар олдида тиз чўкиб дуо қилардилар. Ҳазрати Иброҳим улар сиғиниб турган нарсалар Илоҳ эмаслигини, улар на фойда ва на зарар етказишга қодир эмаслиги, буларга эмас, еру осмонни яратган, инсон ва бошқа мавжудотларни йўқдан бор этган Аллоҳга сажда ва ибодат қилиш кераклигини айтиш учун ёнларига яқинлашиб:
-Нега бу ҳайкалларга сиғинасиз?!-деди.
-Ота-боболаримизни шуларга сиғинган ҳолда кўрдик, биз ҳам топинаяпмиз,- дейишди улар.
-Ота-боболарингиз сиғинган бўлса, сиз ҳам кўр-кўрона буни такрорлашингиз шартми? Қасамки, ёмон бир залолат ичидасиз, нотўғри йўлдасиз.
-Нималар деяпсан, жиддий гапиряпсанми ёки бизни мазаҳ қиляпсанми?!
-Ҳақиқатни гапиряпман, Парвардигорингиз еру осмонларни яратган буюк Аллоҳдир. У ҳамма нарсанинг яратувчисидир. Мен бунга гувоҳлик бераман.
Ҳукмдор масхарали овозда сўради:
-Сенинг Раббинг бу дунёда нима қилади?
-Раббим тирилтиради ва ўлдиради,- деди ҳазрати Иброҳим.
-Мен ҳам тирилтираман ва ўлдираман,- деди ҳукмдор ва икки фақирни келтиришларини амр қилди. Қирол жаллодга бирисини ўлдиришни ва иккинчисини қўйиб юборишни буюрди.
-Кўрдингми, бирини ўлдирдим, иккинчисини тирилтирдим,- деди ҳазрати Иброҳимга қараб.
-Эй Намруд! Менинг Раббим бўлган Аллоҳ қуёшни шарқдан чиқариб, ғарбга ботдиради. Кучинг етса, сен уни ғарбдан чиқар-чи?!
Ҳукмдор бу сўз олдида мот бўлди, жавоб тополмади. Ғазабдан титрай бошлади. Сўнг мулозимларига:
-Бу одамни олиб чиқинг, кўзимдан йўқотинг, мендан узоқлаштиринг,- дея бақирди.
Соқчилар ҳазрати Иброҳимни олиб чиқиб кетишди.
Ҳазрати Иброҳим ташқарида улар ибодатхонадан чиқиб кетишгунча кутиб турди. Кейин катта бир болта олиб келиб, секин ичкарига кирди. Болта билан бутларни бирин-кетин уриб, қулата бошлади. Бир қанча вақт ичида ҳамма ҳайкалларни парчалаб ташлади. Фақат бутларнинг энг каттасига тегмади. Болтани унинг бўйнига осиб, аста чиқиб кетди.
Ертасига ҳукмдор ва халқи ибодатхонага келганларида парчаланган бутларини кўриб даҳшатга тушишди. Тош парчалари ҳар томонда сочилиб ётарди.
-Илоҳларимизни ким бу ҳолга туширди?! -дея ғазабланиб бақирдилар.
Баъзилари:
-Иброҳим деган бола уларни яксон қилажагини айтганини эшитгандик. Ўша қилган бўлса керак,- дейишди.
Бошқалари:
-Ундай бўлса, унинг катта гуноҳига шоҳид бўлишлари учун одамларни йиғинг ва ўзини ҳам келтиринг,- деб бақиришди.
Ҳазрати Иброҳимни келтириб сўрадилар:
-Илоҳларимизга сен озор бердингми, Иброҳим?
Ҳазрати Иброҳим қўли билан бўйнига болта осилган катта бутни кўрсатиб:
-Балки у ишни мана бу катта бут қилгандир?! Кўрмаяпсизми, болта ҳам унинг бўйнида осилиб турибди. Агар гапиролса, ўзидан сўраб кўринглар,- деди.
Баъзилар:
-Иброҳимнинг сўзи тўғри, ўзи айбсиз кўринади,- дейишди.
Бошқалар эса ҳазрати Иброҳимга қараб:
-Биласанки, бутлар гапиролмайди, тилсиз бутлардан қандай қилиб сўраймиз. Бу ишни улар қилолмайди. Гуноҳкор сен ўзингсан,- деб айблашди.
Ҳазрати Иброҳим эса уларга шундай жавоб қилди:
-Агар булар ўзларини ҳимоя этолмайдиган бўлса, сўзлашга қодир бўлмаса, нега унда бу тош бутларга сиғинасиз? Аллоҳни қўйиб, на фойда, на зиён етказишга қурби бўлмаган жонсиз жисмларга ибодат қиласизми? Сизга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинган тошларингизга ҳам минг ҳайф! Ўйлаб кўрмайсизларми?
Бу сўзлар қаршисида ғазабланган Намруд ва мулозимлари қизишиб:
-Бу одамни ўтда ёқиб, илоҳларимизга ёрдам беринг!- дейишди.
Ҳукмдор ҳазрати Иброҳимни тутиб ёқишни амр этди. Дарҳол унга ташланиб, тутиб олишди. Қуруғ дарахт шох-шаббаларидан ўтин йиғиш учун одамлар жўнатилди. Йиғилган ўтинлардан улкан уюмлар пайдо бўлди, сўнгра уларни бирлаштирдилар.
Барча ҳазрати Иброҳимнинг ёқилишини эшитиб, бу мудҳиш ҳодисани кўриш учун майдонга йиғилди. Олов атрофидан узоқда айлана бўлиб туришди.
Ўтинлар туташиб, шиддатли аланга олиб, тафтига яқин туриб бўлмайдиган даражага келди.
Тўрт бақувват киши келиб, ҳазрати Иброҳимни манжаниққа солиб, оловга отишди. Ҳазрати Иброҳим олов ўртасига бориб тушди.
Кофирлар қаҳқаҳа отардилар:
-Иброҳим бизни олов билан қўрқитарди, мана энди ўзи оловга кирди.
Лекин ҳар нарсага қодир бўлган Аллоҳ таоло оловга амр этди:
-Эй олов! Салқин бўл! Иброҳимни ёқма! Унга зарарсиз бўл!
Бирдан кофирларнинг қаҳқаҳаси тинди. Ҳазрати Иброҳимнинг ўтда ёнишини кутишар экан, у зотни оловнинг ўртасида намоз ўқиётган ҳолда кўрдилар. Олов унга сира зиён етказмаган, балки унга саломат ери бўлган эди. Мункирлар кўзларига ишонишмасди. Қайта-қайта қарашарди. Ҳа, олов ҳазрати Иброҳимни куйдирмасди.
-Иброҳим тирик! Олов уни ёқмабди!- дея ҳайратланишарди.
Кимдир:
-Ундай деманглар. Сҳундай шиддатли аланга бўлса-ю, ёқмайдими?- деди.
-Илоҳлар ҳаққи, у тирик, қаранг, у ерда намоз ўқияпти!
Одамлар ҳайратдан қотиб қолган бўлишса ҳам, барибир инкор этиб, минғирлашарди:
-Бу бир Сҳайтон. Сҳайтон алангадан яратилгани учун уни олов куйдирмайди. Қочайлик, яна ўзимиз тутилиб қолмайлик.
Қочиб қолмоқчи бўлдилар. Лекин бунга улгуролмадилар. Улар Аллоҳнинг ғазабини келтирган эдилар. Қодир Аллоҳ барини ҳалок этди. Фақат шаҳарни тарк этиб узоқлашган ҳазрати Иброҳим соғ ва омон қолди...
...Бир гал ҳазрати Иброҳимнинг кўнглидан Аллоҳ таолодан шундай бир нарсани сўраш фикри ўтди:
"Ўликларни қандай тирилтириб, қиёмат куни уларга қандай ҳаёт бағишларкин?" деб савол бермоқчи бўлди ва:
-Ё Парвардигорим, ўликларни қандай тирилтирасан,- деб сўради.
Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
-Ишонмайсанми, ё Иброҳим!
-Ё Раббим, ишонаман. Фақат кўнглим тинч бўлиши учун кўрмоқчиман,- деди ҳазрати Иброҳим.
Аллоҳ Холиқу Зулжалол Иброҳимга тўртта қуш келтириб, уларни сўйиб бўлаклашни, сўнгра ҳар парчани алоҳида-алоҳида жойларга қўйиб чиқишни амр этди.
Ҳазрати Иброҳим амр этилганларни бажарди. Кейин Аллоҳ таоло марҳамат этди:
-Эй Иброҳим! Энди уларни чақир! Югуриб келадилар!
Ҳазрати Иброҳим қушларни чақириши биланоқ улар тирилиб, оёққа туриб, югуриб келишди.
Буни кўрган ҳазрати Иброҳим:
-Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло ҳар нарсага, ҳар ишга қодир эканига ишондим,- деди.

ҲАЗРАТИ ИСМОИЛНИНГ НАЖОТ ТОПИШИ

Ҳазрати Иброҳим балоғатга етгач, Сора исмли қизга уйланди. Улар биргаликда узоқ йиллар тинч ва осуда ҳаёт кечирдилар. Лекин турмуш қурганларига кўп йиллар бўлиб, ёшлари анчага бориб қолган бўлса ҳам, фарзанд кўришавермади. Сҳу боисдан эр-хотин маъюс аҳволда эдилар.
Уларнинг уйида Ҳожар деган жория хизмат қиларди. Бир куни завжаси ҳазрати Иброҳимга шундай деди:
-Ё Иброҳим, кўряпсизки, иккимиз ҳам кексаймоқдамиз. Бундан кейин биз фарзанд кўрмасак керак. Чунки мен қисирман, бола кўришдан қолдим. Сиз шу жорияга уйланинг. Балки Аллоҳ ундан сизга бир бола бериб, ҳаётимиз янада гўзал, турмушимиз масъуд бўлар.
Ҳазрати Иброҳим бироз ўйланиб, шундай деди:
-Йўқ, эй Сора. Бу ишнинг оқибатидан андишадаман. Ҳожарнинг боласи бўлиб, сеники бўлмаса, уни рашк қилиб, қизғанасан. Агар Аллоҳ бизга фарзанд раво кўрса, берарди.
Ҳазрати Сора:
-Йўқ, йўқ, ё Иброҳим! Ҳожар бола кўрса, мен севинаман, балки Аллоҳ бизга бир фарзанд ато этиб, барчамиз шод бўлгаймиз.
Жуфтининг бу самимий қистовидан сўнг ҳазрати Иброҳим Ҳожарга уйланди. Вақти келиб ҳазрати Ҳожар Исмоилга ҳомиладор бўлди. Лекин ҳазрати Иброҳим унинг ҳомиладор эканини билмас эди.
Бир кеча ҳазрати Иброҳим чодир олдида ўтирарди. Завжаси Сора ичкарида эди. Сҳу орада кутилмаганда уч йигит пайдо бўлди.
-Ассалому алайка, ё Иброҳим!- деб салом беришди.
-Ва алайкум ассалом! Марҳамат қилинг!- деди ҳазрати Иброҳим.
Ҳазрати Иброҳим, булар Аллоҳнинг меҳмонлари, иззат-ҳурматда камчиликка йўл қўймайин, деб одамларидан бирига семиз бир сигир сўйишни, мусофирлар учун яхши таом пиширишни буюрди.
Таом тайёр бўлиши билан меҳмонларга тортиқ қилинди. Лекин улар овқатга қўл узатмадилар. Ҳазрати Иброҳим бундан хавотирланди ва уларни ўғри ёки бошқа ёмон одамлардан ҳисоблаб, ташвишга туша бошлади. "Балки ўлдириш мақсадида келишгандирки, таомдан тотмадилар", деган фикр кўнглидан ўтди.
-Кимсизлар?- деб сўради ҳазрати Иброҳим.
-Бизлар фаришталармиз. Яқинда фарзанд кўрасиз. Сҳу хушхабарни етказмоқ учун келдик,- дейишди меҳмонлар.
-Ҳазиллашаяпсизларми, мен кекса бир одам бўлсам, қандай қилиб фарзанд бўлсин?!
-Ё Иброҳим, Аллоҳнинг хоҳиши, иродаси бу, Унинг учун мушкул нарса йўқ, бу Унга қийин иш эмас.
Ичкарида туриб бу суҳбатни эшитган ҳазрати Сора кулиб қўйди ва ташқарига чиқди. Бу хабар чиндан ҳам ғайритабиий туюларди. Фаришталар унга:
-Сен ҳам Ишоқ исмли фарзанд кўрасан, ундан Ёқуб дунёга келади,- дейишди.
Ҳазрати Сора қўлларини юзига уриб:
-Мен қари аёл бўлсам, эрим ҳам кексайиб қолган, қандай қилиб фарзанд кўрамиз, қандай қилиб бу ёшда кўзим ёрийди?- деди ҳайратланиб.
Фаришталар:
-Сен Аллоҳ учун бу катта, қийин иш деб санайсанми?- деб саволига савол билан жавоб беришди.
-Енди қайга йўл оласизлар?- сўради яна ҳазрати Иброҳим.
-Биродарингнинг ўғли Лутнинг қишлоғига кетяпмиз. Мункир кофирларни ҳалок этмоқчимиз. Лут ва мўъминлардан, яхши инсонлардан бошқа ҳеч ким омон қолмайди. Ёмонлик қилувчилар ҳам ҳалок бўлгуси. Улар тонггача ҳам етмайдилар,- дейишди фаришталар.
Фаришталар билан бўлган бу суҳбатдан сўнг уч-тўрт ой ўтиб, ҳазрати Ҳожар бир ўғил кўрди. Отаси унга Исмоил деб от қўйди. Ҳазрати Сора ҳануз фарзанд кўрмаган эди. Ҳазрати Иброҳим ўғли Исмоил дунёга келганидан кўп шод бўлди. Уни хотини Сорага кўрсатиш учун олиб боришди. Ҳазрати Сора болани кўриши билан ичига шиддатли ғашлик, қизғаниш алангаси тушди, рашк пайдо бўлди. Ҳазрати Иброҳимга:
-Болани ва онасини олиб кетинг. Мен у билан онасига қарамайман. Айтганингиз тўғри чиқди, кўнглимда қизғаниш пайдо бўлди. Бу уйда ё мен қоламан, ёки улар...
Ҳазрати Иброҳим уни рози қилишга уринди. Лекин хотини Сора буни хоҳламади. Бир натижага эришолмаган ҳазрати Иброҳим Аллоҳга таваккал қилиб, Ҳожар ва ўғлини олиб жўнади. Уларни саҳро ва Чўлларнинг узоқ бир жойига элтди. Бугунги Каъбанинг ўрнига яқин бир ерга чодир қурдилар. Ҳазрати Иброҳим уларни чодирда қолдириб кетишдан аввал намоз ўқиб, Аллоҳга дуо қилди:
-Раббимиз! Мен фарзандларимдан бирини намоз ўқий олиши учун Муқаддас Уйинг бўлган Каъба яқинидан, қақраган бир саҳрога жойлаштирдим. Раббимиз! Одамларнинг кўнглини мойил эт, шукр қилишлари учун уларни турли неъматлар билан ризқлантир.
Ҳазрати Иброҳим уларни шундай қолдиргач, уйи томонга йўл олди. Орадан маълум муддат ўтиб, ҳазрати Сора ҳам фарзанд кўрди. Яна фарзанд туғилганидан ғоятда қувонган ҳазрати Иброҳим унга Ишоқ деб исм қўйди.
Ҳожар ва ўғли Исмоил ҳамон ўша водийда яшашарди. Оталари кетиб, орадан бир неча кун ўтгач, уларнинг ёнидаги сув тугаб қолди. Сувсизликдан сути ҳам келмай тўхтаб қолган ҳазрати Ҳожар нима қилишини билмасди. Бу кимсасиз Чўлда қаёқдан ҳам сув топсин?! Гўдак чанқоқ ва очликдан қийналарди.
Ҳазрати Ҳожар боласини чодирда қолдириб, сув ахтариб чиқиб кетди. Ўнгга, чапга югуриб сув излади, аммо сувдан асар ҳам йўқ эди.
Қуёш олов пуркаб ер юзини қовурар, қум ва тошлар иссиқдан ёнарди. Сувдан умидини узиб, чодирга қайтишни ўйлаганида, кичик Исмоил кўз олдига келиб, "Сувсиз чодирга қандай қайтаман, гўдаккинам чанқоқдан сўлиб қолади-ку", дерди бечора она.
Сув топиш илинжида Сафо ва Марва тоғлари орасида тез одим ташлаб етти марта бориб келди. Сув топилмади. Тили, танглайи қуриб, юраги қаттиқ ура бошлади. Чорасиз қолганди. Йиқилиб-суриниб чодирга қайтди. Ўғли Исмоилни очлик ва сувсизликдан нобуд бўлгандир, деб ўйларди. Чунки уни узоқ вақт эмизмаганди.
Минг бир андиша билан зўрға чодирга етиб олган она ўғлини кўриб, кўзларига ишонмади. Исмоил эмаклар, жилмаяр, қўлларини чўзиб, онасига талпинар эди. Ҳайратдан нима қиларини билмай қолган она мудом, "Қандай қилиб ўлмай қолди, Аллоҳим?!" дерди.
Ҳа, у тирик эди. Бармоқлари билан қумларни тимдалаган, Аллоҳ у ердан Замзам сувини чиқарган, Исмоил қона-қона ичиб, ўйнай бошлаган эди...
Ҳазрати Ҳожар сувга ташланиб, тўйгунча ичиб олди. Ўғли Исмоилни бағрига босиб ўпди, Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтди.
Бир неча кундан сўнг арабларнинг бир карвони шу ердан ўтаётиб, Замзам сувини кўриб қолишди. Улар илгари бу ерларда сув йўқлигини билишарди. Сҳунинг учун ҳам Замзамни кўриб ҳайратланишди. Дарҳол чодир ёнига келишиб, сув қаердан пайдо бўлганини сўрашди. Ҳазрати Ҳожар уларга бўлган воқеани гапириб берди. Карвондагилар:
-Бу бола муборак ва буюк бир инсон бўлади,- дейишди.
Сув яқинига чодир тикиб, муборак қўллари билан сув чиқазган гўдак ёнига қўндилар. Аллоҳ таоло ҳазрати Иброҳимнинг дуосини қабул қилган эди. Бу арабларнинг қалбларини Исмоилга мойил этди.
Ҳазрати Ҳожарнинг чодири атрофида кўплаб чодирлар кўтарилди. Катта бир қишлоқ бунёд бўлди. Кейин яна кўплаб кишилар келиб ўрнашдилар.
Орадан анча муддат ўтиб, ҳазрати Иброҳим завжаси ва фарзандини кўриш учун саҳрога йўл олди. Кўплаб чодирларни кўриб, бу жойни таниёлмай қолганди. Ҳатто, бошқа жойга келиб қолибман, деб қайтиб кетмоқчи ҳам бўлди. Аммо арабларнинг биридан сўраган эди, у ҳазрати Ҳожар билан Исмоил шу ерда эканлигини айтди ва чодирларини кўрсатди.
Ҳазрати Иброҳим завжаси ва ўғлини кўриши билан уларни бағрига босди, кўзларидан ёш қуйилиб йиғлади. Аллоҳ дуоларини ижобат қилгани учун шукрлар айтди. Бугун мусулмонлар ҳаж зиёратини адо этадиган Каъба ўрнида икки ракъат намоз ўқиди. Кейин кўнгли ҳузур ичида ортига қайтди.
Ҳазрати Иброҳим ҳар йили ўғлини ва хотинини кўриш ва Аллоҳга шукрона келтириб, намоз ўқиш учун бу ерга келиб турарди.
Орадан йиллар ўтди. Ҳазрати Исмоил кучли, келишган, чиройли бир ўспирин бўлиб вояга етди. Аллоҳга имон келтирди. Бошқаларга ўхшаб бутларга сиғинмас, ёлғиз Аллоҳга ибодат этарди. Чунки отаси кичиклигидан унга Аллоҳ учун намоз ўқишни ўргатган эди.
Бир кеча ҳазрати Иброҳим ухлаётиб, тушида бир овоз эшитди:
-Эй Иброҳим! Аллоҳ сенга ўғлинг Исмоилни қурбон қилишингни амр этади.
Иброҳим алайҳиссалом қўрқиб уйғонди. "Ё Раббим!" дея пичирлади. "Агар ўғлимни қурбон қилишимни истар экансан, амрингни бажо келтиргайман!"
Такрор ухлади. Яна ўша овозни эшитди. Учинчи марта ҳам шундай бўлгач, ўрнидан турди ва шундай деди:
-Ё Раббим! Сҳак-шубҳасиз, Сенга итоат этаман ва ўғлимни қурбон қиламан.
Исмоилнинг чодирига келди. Уни ёнига чақириб, ташқарига олиб чиқди. Секин гап бошлади:
-Болажоним, ўғлим, мен бир туш кўрдим. Аллоҳ сени қурбон қилишимни амр этмоқда, бунга нима дейсан?
Исмоил кўзларини ердан узмай жавоб берди:
-Отажон, амр этилганни адо этинг, инша Аллоҳ, мени сабр этгучилардан топгайсиз.
Ҳазрати Иброҳим энди ўғлини қурбон этишга қарор қилди. Ўғли пичоқни кўрмасин дея қўлларини орқасига боғлаб, бир қоя устига юзтубан ётқизди. Ўзига дадиллик бериб, пичоқни кўтарди. "Ё Раббим! Мана, амрингни бажармоқдаман", деб пичирлади. Сўнгра пичоқни Исмоилнинг бўғзига чалмоқ учун ботирди...
Сҳунда бир овоз келди:
"Эй Иброҳим! Сен содиқ бандалигингни исбот этдинг. Энди тўхта!"
Ҳазрати Иброҳим дарҳол тўхтади. Ён томонига қараб, бир фаришта қўлида катта бир қўчқор ушлаб турганини кўрди. Фаришта қўчқорни кўрсатиб:
-Исмоилнинг ўрнига шу қўчқорни қурбонлик қилинг, ё Иброҳим! Аллоҳ ўғлингизни яшашини ирода этиб, ўрнига шу қўчқорни берди...- деди.
Ҳазрати Иброҳим чексиз қувонч билан ўғлининг боғланган қўлларини ечиб, қўчқорни сўйди. Кейин Аллоҳ кўрсатган бу буюк лутфга шукрона келтириб, ота-бола намоз ўқишди.
Ўша кундан эътиборан барча мусулмонлар ҳазрати Исмоил нажот топганини қутламоқ ва Аллоҳга бандалик бурчларини ўтамоқ учун қурбонлик сўя бошладилар. Мана, биз мусулмонлар ҳам Аллоҳга шукр учун Қурбон байрамида қурбонлик қилиб, гўштини инфоқ-еҳсон этамиз.
Сҳундан сўнг Аллоҳ таоло ҳазрати Иброҳимга ва ўғли Исмоилга ўрни йўқ бўлиб кетган Каъбани янгидан бино қилишларини амр этди. Улар жон-танлари билан бу муқаддас вазифани ижро қилишга киришдилар. Тошларни йўниб, текислаб бино деворларини тикладилар. Вақт ўтиши билан Каъба биноси қад кўтарди. Ота-бола Аллоҳнинг амрини адо этганларидан ғоятда шод эдилар. Намоз ўқиб, дуо қилдилар:
"Раббимиз! Бино этганимизни қабул айла! Ўзинг кўргучи, эшитгучи ва билгучисан. Раббимиз! Иккимизни ҳам Ўзингга таслим бўлганлар қаторидан айла, наслимиздан, авлодимиздан ҳам Ўзингга таслим бўлгучи уммат чиқар!"
Бино битиши билан буюк Аллоҳ ҳазрати Иброҳимга марҳамат этди:
-Эй Иброҳим! Сизга ўрнини кўрсатганим ва тиклаш ишини сизга топширганим муқаддас ибодатхонадир. Уйимни зиёрат этгучилар, ибодат этгучилар, рукуъ ва сажда этгучилар учун пок тутинг!
Сўнгра Иброҳим алайҳиссалом одамларни Аллоҳнинг уйи — Каъбани зиёрат қилишга чақирди. Ҳар тарафдан минглаб одамлар Каъба тавофига кела бошладилар. Ҳаж зиёрати қоидаларини Аллоҳ Иброҳим алайҳиссалом ва ҳазрати Исмоилга ўргатди. Улар эса зиёратчиларга ўргатишди.
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳазрати Исмоилнинг авлодидандир. Ёқуб, Юсуф, Мусо, Довуд ва Сулаймон алайҳимуссалом каби пайғамбарлар эса, ҳазрати Ишоқнинг наслидандирлар.

ЮСУФ ПАЙҒАМБАРНИНГ ТУШИ

Ҳазрати Ёқуб ўн икки ўғил кўрди. Юсуф ва Бинямин буларнинг энг кичиги эди. Ёқуб алайҳиссалом Юсуфни акаларидан кўра кўпроқ яхши кўрардилар ва буни яширмасдилар. Сҳунинг учун ҳам акаларининг Юсуфга ғашлиги бор эди.
Бир кеча Юсуф туш кўрди ва уйғониб отасига айтди:
-Отажоним! Бу кеча бир туш кўрдим. Тушимда қуёш ва ўн бир юлдуз менга таъзим қилиб, саждага келдилар!
Ёқуб алайҳиссалом ўғлининг тушини эшитиб ўйга толди. Аллоҳ таоло Юсуфга дунё ва охиратда буюк неъматлар ато этиб, шону шарафини юксалтириши ва оламга ёйиши муқаррар. Ҳазрати Ёқуб кичик ўғлига нисбатан акалари бирор ёмонлик қилишларидан қўрқиб, ташвишга тушди. Юсуфга секингина уқтирди:
-Болагинам, тушингни акаларингга айта кўрма. Сенга тузоқ қўйишлари, ёмонлик қилишлари мумкин. Чунки Сҳайтон очиқ душмандир. Инсонларнинг орасини бузгучидир. Кўрганинг туш - ҳақ бир туш. Бу улуғ тушни сенга Аллоҳ кўрсатди. Агар сен уни махфий сақлаб, ҳеч кимга айтмасанг, Аллоҳнинг раҳмати ва беҳисоб неъматларига сазовор бўлгайсан. Аллоҳ сенга тушларни таъбирлашни ўргатгай. Сенга неъматларини комил қилиб бергай. Умид қиламанки, Ҳақ таоло аввал боболаринг Иброҳим ва Ишоққа қандай турли-турли неъматлар эҳсон этган бўлса, сенга ва авлодингга ҳам кўпгина яхшиликлар ато этгусидир. Аллоҳ сени буюк инсон мартабасига кўтарур. Боболаринг ҳазрати Иброҳим ва Ишоққа пайғамбарлик берганидек, сенга ҳам улуғ мақом - пайғамбарликни ато қилгай.
Юсуф отасининг маслаҳат ва насиҳатларини яхшилаб тинглади. Кейин бир четга чиқиб, бу ажойиб туш ҳақида ўйлади, хаёллар сурди. Олдинда ўзини кутиб турган можаролардан ҳали унинг хабари йўқ эди.
Ёқуб алайҳиссалом Юсуф ва Биняминни бағрига босиб, эркалаб, ўйнатарди. Бошқа ўғиллари буни кўриб қизғанишар ва хафа бўлишарди. Оталарининг икки кичик фарзандини кўпроқ яхши кўриши уларга тинчлик бермасди. Ғашликдан телбалашган биродарлар бир кун йиғилишиб, бу ҳолатни ўзаро муҳокама қилишди. Бириси ғазаб билан деди:
-Отамиз Юсуф ва укасини биздан кўра кўпроқ яхши кўради.
Бошқаси қўшилди:
-Ҳолбуки, бизлар кўпчиликмиз. Отамизнинг меҳр-муҳаббатига у иккисидан кўра биз лойиқ ва муносиброқмиз.
Учинчи биродар асабийлашди:
-Маълумки, отамиз катта ҳақсизлик қиляптилар. Аниқ, бориб турган хато бу.
Тўртинчилари таклиф киритди:
-Енди бошқа яна нима керак сизга, яна нима дейсизлар, Юсуфни ўлдиринглар ёки борса келмас бир жойга ташлаб келинглар. Сҳундагина отамиз бизга кўнгил қўяди. Сўнгра тавба қилиб, Аллоҳдан мағфират тилаймиз. Яхши одам бўламиз.
Ораларидан бири:
-Уни ўлдириб қутулайлик,- деб бақирди.
Бу таклиф барчаларига маъқул бўлди. Лекин биродарларидан бири сўзга аралашди:
-Юсуфни ўлдирманглар, қудуққа ташланглар. Бирор ўткинчи йўловчи топиб, олиб кетар ва шу тариқа ундан қутулармиз.
-Ҳа, тўғриси шу!- деди ҳовлиқиб яна бири.
Юсуфдан қутулиш учун уни бир қудуққа ташлашга келишиб олдилар. Сҳу йўл билан гўё оталарининг меҳру муҳаббатига сазовор бўлиб, кўнглини ўзларига мойил қилмоқчи, яхшироқ боғламоқчи бўлдилар.
Йиғилишиб оталарининг ёнига келдилар. Ёқуб алайҳиссалом ўғли Юсуф билан бирга эди. Уни қучоғига олиб, эркалаб ўтирарди. Ораларидан бири гап бошлади:
-Отажон! Нега Юсуфни бир лаҳза ҳам қучоғингиздан қўймайсиз? У бизнинг ҳам укамиз. Биз билан ҳам ўйнасин, бизга ҳам қўшилсин.
Ёқуб алайҳиссалом шундай жавоб берди:
-Уни бир соат кўрмасам туролмайман, ажралолмайман. Сизнинг ёнингизда қолдиролмайман.
Яна бири қўшимча қилди:
-У бу ерда зерикади. Ҳеч бўлмаса, эртага рухсат беринг, биз билан қир-адирларга чиқсин. Унинг ҳам ўйнаб-кулишга ҳаққи бор. Бу ерда бир маҳбусдай ўтирибди.
-Сизлар ўйинга берилиб, уни бирор жойда унутасиз, деб қўрқаман. Балки бир фалокат бўлиб, уни бўри еб қўяр, деган хавотирдаман.
-Сҳунчалик кўпчилик бўлсак, бўри бизга қандай яқинлашсин?! Сиз ҳеч қўрқманг, хавотирланманг. Рухсат беринг, Юсуф биз билан бирга ўйнаб келсин, завқлансин. Укамизни яхши кўрамиз, ўзимиз билан бирга олиб юрамиз, бирга қайтамиз. Нега бизга ишонмайсиз?..
Ҳазрати Ёқуб ўғиллари илтимосини қабул қилиб, Юсуфни улар билан бирга юборишга рози бўлди. Болалар хурсанд ҳолда оталарининг ёнидан чиқишди.
Ертасига Юсуфни олиб жўнадилар. Қирлардан ошиб бир қудуқнинг ёнига келгач, тўхтадилар. Юсуфнинг кўйлагини эчиб олишиб, ўзини қудуққа ташлаб юборишди.
Кичик Юсуф бир онда ўзини қудуқ тубида кўриб, қўрқиб кетди. Лекин бу қўрқув узоқ давом этмади. Чунки Аллоҳ унинг кўнглидан қўрқувни кетказди. Аллоҳ таоло Юсуфнинг қалбига бу ердан мутлақо қутулиб кетиш ҳиссини, ишончини жойлади.
Акалари оталарига нима дейиш ҳақида ўйлай бошладилар. Бўри еб кетди деймиз, деган қарорга келишди. Гаплари тўғрилигини исботлаш учун бир эчкини сўйиб, унинг қонига Юсуфнинг кўйлагини булаб олишди. Кун ботиб, атроф қоронғу бўлишини кутишди, кейин кўзларидан ёш оқизиб, оталарининг ҳузурига келишди. Ҳазрати Ёқуб болаларининг орасида Юсуф йўқлигини кўриб хавотирга тушиб сўради:
-Юсуф қани?
-Юсуфни нарсаларимизга қараб туриши учун ташлаб, ўзимиз ўйнагани кетган эдик. Қайтиб келсак, уни бўри эяётган экан.
-Ёлғон айтяпсизлар,- деди фиғони чиқиб ҳазрати Ёқуб.
-Сҳундай дейишингизни билиб, ана, қонли кўйлагини ҳам келтирдик,- дейишди ўғиллар.
Ёқуб алайҳиссалом кўйлакни қўлига олиб кўрди. Кўйлак қонли, лекин ҳеч жойида тиш изи йўқ. Ўғиллари кўйлакни парчалашни унутишган эди. Ҳазрати Ёқуб Юсуфга бир ёмонлик етганини сезди. Уни бўри емаганини англади.
-Юсуфни бўри емаган. Ўзларингиз бир ёмонлик қилгансиз. Аммо, не қилайки, сабр этмоқдан бошқа чорам йўқ,- деди ғуссага ботган ота.
Ўғиллар жим бўлишди. Ҳазрати Ёқуб йиғлади...
Юсуфнинг қудуққа тушганига ҳали кўп вақт бўлмаганди. Сҳом мамлакатидан Мисрга кетаётган бир карвон ўша қудуқ бошида қўноқлади. Бир киши сув олмоқ учун қудуққа меш туширди. Юсуф у туширган арқонни ушлаб овоз берди. Юсуфни кўриши билан севинчидан бақириб юборди:
-Мужда, биродарлар! Хушхабар! Қудуқда бир бола бор!
У Юсуфни қудуқдан тортиб чиқариб, шериклари ёнига қайтди. Бу тижоратчилар Мисрга келишди. Юсуфни қутқарган одам уни сотиш учун қул бозорига олиб борди. Сҳу пайт бозорни кўздан кечираётган Миср вазири Юсуфни кўриб ёқтириб қолди ва сотиб олиб уйига элтди. Хотини Юсуфни кўриб жуда севинди. Чунки уларнинг фарзандлари йўқ эди.
-Бунга яхши қара. Ақлли болага ўхшайди. Улғайса, бизга ёрдамчи бўлади. Балки ўғил қилиб олармиз,- деди вазир хотинига.
Юсуф бу уйда шафқат ва марҳамат кўриб ўса бошлади. Куч-қувватга тўлишиб, азамат бир йигитга айланди.
Юсуфнинг гўзаллигини, куч-қувватини кўрган вазирнинг хотини унга ошиқ бўлиб қолди. Бир кун энг гўзал либосларини кийиб, безаниб унинг хонасига кирди. Эшикни қулфлаб Юсуфга яқинлашди. Унга изҳори дил қилди:
-Мен сени севаман. Сенинг мулкингман. Сеникиман.
Юсуф аёлга разм солди. Бу аёл ҳақиқатан ғоятда гўзал эди. Лекин унинг ўринсиз таклифи қаршисида шошиб, ўнғайсизланиб қолди. Нега энди гуноҳга яқинлашиши керак?! Ахир, Аллоҳ уни қудуқдан қутқарди, кўплаб неъматлар ато этди. Хожаси эса унга яхшиликлар қилди. Сҳуларни ўйлаб Юсуф юзини ўгириб шундай деди:
-Аллоҳ сақласин. Эрингиз менинг хожам, жанобимдир. Неча йилларки, унинг уйидаман. Менга эҳсонлар қилди, туз берди, унга асло хиёнат этмайман. Менга нажот берган Парвардигоримга осий бўлмайман.
Кейин эшикни очиб ташқарига чиқмоқчи бўлди. Аёл девона бўлиб, ақлу-ҳушидан айрилди. Юсуфнинг орқасидан келиб, кўйлагидан ушлади. Юсуф этагини тортган эди кўйлаги йиртилди. Юсуф эшикни очиб, олдида вазирни кўрди.
Хотин эрини кўриб шошиб қолди. Юсуфни айблаб:
-Юсуф менга ёмон муомала қилди. Жазосини беринг. Зиндонга ташланг!- дея чинқирди.
Юсуф ўзини ҳимоя қилди:
-Ёлғон айтади. Ўзи мени чорлади.
Вазир ғазабдан титрай бошлади. Не қиларини билмасди. Сҳу пайт хотиннинг қариндошларидан бири келиб қолди. Ҳодисани вазирдан эшитиб шундай деди:
-Агар кўйлак олдиндан йиртилган бўлса, аёл тўғри айтяпти, Юсуф ёлғончидир. Аксинча, Юсуфнинг кўйлаги орқасидан йиртилган бўлса, Юсуф ҳақ, аёл ёлғончи.
Кўрдилар. Кўйлак орқасидан йиртилган. Сҳубҳасиз, аёл гуноҳкор эди. Вазир хотинига ғазаб билан қараб:
-Бари сенинг ҳийланг. Аёл макри катта бўлади. Гуноҳингдан тавба қил, бошқа бундай ишлардан узоқ бўл!- деди.
Сўнг Юсуфдан илтимос қилди:
-Бу ҳодисани ҳеч кимга айтма!
Тарқалдилар. Лекин воқеа қисқа вақт ичида бутун Мисрга ёйилди. Амирларнинг аёллари, киборларнинг қизлари бир жойга йиғилишди дегунча вазирнинг хотини ҳақида гап бошлашади:
-Вазирнинг хотини Юсуф исмли қулига ошиқ бўлибди. Ўзига чорлабди. Қандай ифлослик!
Вазирнинг хотини миш-мишларга нуқта қўйиш учун бу аёлларни уйига чақирди. Табоқларда олмалар келтирди. Ҳар бирига бу меваларни кесиш учун пичоқлар берди. Сўнг бориб, Юсуфга амр этди:
-Енг яхши, гўзал либосларингни кийиб, уларнинг ҳузурига чиқ. Нақадар ҳақли эканимни тушунсинлар.
Юсуф уларнинг ёнларига чиқди. Аёллар кўзларига ишонмасдилар. Одамлар орасида ҳуснда унга тенг келадигани йўқ эди. Ҳайрат-ла унга қараб қолдилар. Унинг жамолига мафтун бўлиб, ўзларини унутдилар. Қўлларидаги мевалар ва пичоқлар энди кўзларига кўринмасди. Ошуфта ҳолда Юсуфни томоша қила туриб, олма ўрнига қўлларини кесар, лекин оғриқни сезмасдилар.
-Субҳоналлоҳ! Бу инсон эмас, фариштадир!- дейишарди.
Вазирнинг хотини гап бошлади:
-Мана, ақлимни ўғирлаб, миш-миш бўлишимга сабабчи бўлган йигит! Чорладим, қабул этмади. Сиз ҳам боғиб тўймай, бармоқларингизни кесдингиз. Қасамки, Юсуф истагимни адо этмаса, зиндонга ташлатиб, паришон қилиб, қийнатаман!
Аёллар Юсуфга ҳаяжон-ла боғиб:
-Нечун бу таклифни қабул қилмадинг? Нега хоним афандига қулоқ солмайсан? Зиндонда чиришинг яхшими?-дейишди.
Юсуф шундай жавоб қилди:
-Ҳа. Чақиришдан мурод чиркин иш бўлар экан, зиндонда қийналмоқ афзалдир.
Сҳу тариқа, покдомон Юсуф бу ёмон ишдан қочди. Чунки у оламларнинг Рабби — Аллоҳ таолодан қўрқар, Унга қарши исён қилиш номусидан пок эди.

ЮСУФ ПАЙҒАМБАР ПОДШОҲ ҲУЗУРИДА

Ҳазрати Юсуф Миср вазирининг ёш ва гўзал хотинидан бўлган чиркин таклифни рад этди. Чунки ўзига яхшилик қилган хожасига хиёнат қилиш унинг табиатига зид эди. Истагига эришолмаган вазирнинг хотини Юсуфга қарши яна бир ҳийла ўйлаб топди. Эрига шундай деди:
-Аёллар ҳар жойда мендан ва Юсуфдан сўз очиб, шаънимга ёмон гаплар айтишяпти. Одамларга аралашолмай қолдим. Энг яхши йўл — Юсуфни зиндонга ташлаш. Сҳундай қилинса, ғийбатчиларга Юсуф менга тажовуз қилишни хоҳлагани учун зиндонга ташлангани аён бўлади. Мен ҳам тинчланаман.
Вазир ҳам бундан бошқа йўл тополмагани учун, айбсиз, гуноҳсиз Юсуфни зиндонга ташлатди.
Сҳу куни яна икки киши зиндонга тушган эди. Юсуф улар билан танишиб суҳбатлашди, дўстлашди.
Бир кеча у икки киши туш кўриб, маъносини билишмагани учун ҳазрати Юсуфдан таъбирини сўрашди. Бири тушини шундай сўзлади:
-Тушимда узумдан шароб тайёрлаб, шоҳга тақдим қилибман.
Иккинчиси ҳам тушини айтди:
-Ажойиб бир туш кўрдим. Бошимда нон кўтариб кетаётган эмишман. Қушлар бошимдаги нонни чўқиб еб турганмиш. Қўрқиб уйғониб кетдим. Тушимизнинг таъбирини айт. Биз сени солиҳ инсон сифатида биламиз.
Ҳазрати Юсуф сўз бошлади:
-Тушингизнинг таъбири бундан кейинги ҳаётингизнинг хабарчисидир. Яъни, мен сизга ҳозир қандай хабар берсам, ҳаётингизда айни ҳодисани бошдан кечирасиз. Бу менга Аллоҳ таоло ато этган илмдир. Чунки мен Аллоҳга имон келтирганман. Унинг ёлғиз, шериксиз, тенгсиз эканига ишонаман. Мен боболарим ҳазрати Иброҳим, Ишоқ ва отам Ёқубнинг динидаман. Аллоҳга шерик иснод этиш бизга ярашмайди.
Дўстларим! Айтинг-чи, ҳеч нарсани бажаролмайдиган бутлар афзалми ёки бутун борлиқни яратган, ҳаммадан кучли Илоҳми?! Сизлар сиғинаётган бутлар асло илоҳ эмас, уйдирма нарсалардир. Раббимиз фақат Ўзига ибодат қилишимизни амр этган. Бизни яратган ва яшатган Аллоҳдир. Аммо инсонларнинг кўпи буни билмайдилар.
Дўстлар! Энди тушларингизнинг таъбирига келсак, узум сиқиб шароб тайёрлаганинг, яъни сен ҳибсдан озод этилиб, подшоҳга соқий бўласан. Ўшанда менинг аҳволимни, айбсиз эканимни подшоҳга айт. Сен, бошида нон ташиб, қушлар нонларини еган дўстим, не ёзиқки, сени қатл этадилар ва бошингга қушлар қўниб этларингни чўқиб эйдилар.
Орадан ҳеч қанча ўтмасдан худди ҳазрати Юсуф хабар берганидек бўлди. Зиндондагилардан бири озод этилиб, подшоҳнинг шаробчиси бўлди, иккинчиси дорга осилди. Аммо зиндондан қутулган шаробчи ҳазрати Юсуфнинг ҳолини подшоҳга айтишни унутди. Ва ҳазрати Юсуф яна кўп йиллар зиндонда қолиб кетди.
Бир кеча Миср ҳукмдори бир туш кўрди. Нил соҳилида дам олиб ўтирганмиш, шунда дарёдан еттита бақувват, семиз сигир чиқиб келибди, сўнг яна еттита ориқ, заиф сигир чиқиб, семиз сигирларни еб қўйибди. Ҳукмдор қўрқиб уйғонибди. Қўрқуви тарқагач яна уйқуга кетибди. Бу гал тушида еттита қуруғ буғдой бошоғи еттита яшил бошоқни еганини кўриб уйғониб кетибди.
Ерталаб одамларни йиғиб, кўрган тушини айтибди. Улар туш таъбирини билмасдилар. Сҳу пайт шаробчи ҳазрати Юсуфни эслаб қолди.
-Сҳаҳаншоҳим, рухсат беринг зиндонда ётган Юсуфдан тушингизнинг таъбирини сўраб, билиб келайин. У тушларнинг ҳақиқатини яхши билади.
Ҳукмдор ижозат берди. Сҳаробчи шошганча югуриб, ҳазрати Юсуфнинг ёнига келиб тушни айтди:
-Эй тўғрисўз Юсуф! Тушда кўрилган етти ориқ сигир, етти семиз сигирни эйиши, етти яшил бошоқ ва шунча қуруқ бошоқ недир? Таъбирини айт, ҳукмдорга етказай.
Ҳазрати Юсуф ҳукмдорнинг тушини шундай таъбир этди:
-Етти йил келадики, экинлар, мевалар мўл бўлади, ундан сўнг яна етти йил келадики, бу йилларда экин ва мевалар ҳосил бермай, қурғоқчилик бўлади. Аввалги етти йилда кўп буғдой экиб, кўп ҳосил йиғишга киришинг. Ҳосилни йиғиб олгач, эҳтиёжингизга ярашасини тозалаб, бошоқдан ажратинг, эҳтиёжингиздан ташқарисини бошоғи билан қолдиринг, захирада сақлангки, қурғоқчилик йиллари ейсизлар. Тушнинг таъбири будир.
Хизматкор келиб туш таъбирини подшоҳга айтди. Ҳукмдор ҳазрати Юсуфдан ғоятда хурсанд бўлди. Уни зиндондан озод қилиб, ўзига яқин кишилардан бирига айлантиришини айтиб, ҳузурига келтиришларини амр этди.
Лекин ҳазрати Юсуф подшоҳ таклифини қабул қилмади:
-Менинг айбим йўқлигини, ҳақсиз зиндонбанд этишганини тан олиб, эълон қилишмаса, мен ҳукмдорнинг олдига бормайман. Ҳукмдорга бориб айт, вазирнинг хотини уйига тўплаган аёллардан сўраб, бу ҳодиса ҳақиқатини билсин. Сҳунда айбсизлигим аён бўлади.
Хизматкордан аҳволни эшитгач, ҳукмдор ўша аёлларни чақириб сўради. Бари:
-Ҳақиқатан Юсуфнинг айби йўқ. У яхши одам. У чиркин иш қилмаган,- дейишди.
Ҳақиқат юзага чиққач, вазирнинг хотини ҳам ҳазрати Юсуфнинг айбсизлигини эътироф этди:
-Ҳа, уни мен таклиф этиб, ўзимга чорлаган эдим. Лекин у рози бўлмади. Ҳақиқатан, унга ҳақсизлик қилинди. У айбсиздир.
Ҳукмдор буларни аниқлаётиб, Юсуфнинг закий ва ишончли одам эканини билди. Унинг илмидан ва тўғрилигидан фойдаланмоқ истади:
-Юсуфни зиндондан озод этиб, ҳузуримизга чорланг!- деди.
Ҳазрати Юсуф билан суҳбатлашган ҳукмдор унинг ақлли ва ишончли одам эканига яна бир бор амин бўлди.
-Енди сен қадрли ва иззатли меҳмонимсан,- деди.
Ҳазрати Юсуф ўз таклифини айтди:
-Мамлакат аввал ободликка, тўқликка, кейин очарчилик, қаҳатчилик даврига киради. Агар давлат хазинаси ва захира омборларини менга ишониб топширсангиз, ишончингизни оқлаб, келажакдаги қаҳатчиликка қарши тадбирлар топардим.
Ҳукмдор бу таклифни мамнуният билан қабул этди. Ҳазрати Юсуф ҳукмдорга вазир бўлиб, ҳар нарса унинг қўлига ўтди.
Мўл-кўлчилик йиллари келиб кетди. Кейин ҳазрати Юсуф айтганидек, қурғоқчилик даври бошланди. Ҳазрати Юсуф мўллик йилларида захира қилиб сақлаб қўйилган буғдойларни одамларга тарқатишга киришди. Ҳатто қўшни мамлакатлардан муҳтожлар дон учун Мисрга кела бошладилар. Бир куни ҳазрати Юсуфнинг акалари ҳам Мисрга келишди. Ҳазрати Юсуф уларни таниди, лекин улар ўз биродарларини танишмади. Ҳазрати Юсуфнинг вазир эканлиги хаёлларига ҳам келмаганди.
Ҳазрати Юсуф улардан:
-Неча кишисизлар?- деб сўради.
-Ўн икки биродармиз. Биримиз йўқолган. Кичигимиз отамизнинг ёнларида,-деб жавоб беришди.
Ҳазрати Юсуф уларни лозим бўлганича иззат-икром қилгач:
-Бориб отангиз ёнида қолган укангизни келтирмасангиз, сизга сўраганларингизни беролмайман,- деди.
Бу шартга ҳайрон бўлиб, шошиб қолган биродарлари:
-Хўп, уни ҳам олиб келамиз,- дейишди.
Кейин буғдойга алмаштириш учун келтирган молларини олиб жўнашди. Оталари ҳузурига келиб, вазир қўйган шартни айтишди:
-Агар укамизни олиб бормасак, бизга буғдой берилмас экан.
Ёқуб алайҳиссалом жигаргўшасини уларга ишонмаслигини билдириб, шундай деди:
-Уни ҳеч кимга омонат беролмайман. Юсуфга кўрсатган ишингизни бунга ҳам кўрсатасиз деб қўрқаман.
Ўғиллари бир овоздан:
-У ҳолда бизга буғдой бермайдилар. Молларимизни қайтариб келганимизни кўрмаяпсизми? Нима қилайлик?!
Ҳазрати Ёқуб бироз ўйланиб тургач:
-Уни асрашга қасам ичсангиз, истагингизни қабул қиламан,- деди.
Улар қасам ичишди. Кейин оталари сафар олдидан шундай насиҳат қилди:
-Сҳаҳарга барингиз бир дарвозадан кирманг. Алоҳида-алоҳида дарвозалардан киринг. Худо кўрсатмасин, бошингизга бир мусибат тушса, ҳаммангиз бирдан дуч келмайсиз, бирдан зарар кўрмайсиз.
Биродарлар йўлга чиқиб Мисрга етиб келдилар. Вазирнинг ҳузурига киришгач, ҳазрати Юсуф кичик укаси Биняминга четга чиқишганида пайтини топиб секин шивирлади:
-Мен сенинг аканг Юсуфман, буни акаларингга айтма.
Бинямин акасини топганидан жуда севинди. Ҳаяжондан титрай бошлади.
Ҳазрати Юсуф Биняминни акаларидан ажратиб олишни истади. Хизматчиларига секин тайинлади:
-Ҳукмдор сув ичадиган идишни Биняминнинг юклари ичига солиб қўйинг!
Хизматкорлар ҳазрати Юсуфнинг амрини ўринлатиб, сув идишини Биняминнинг юклари орасига жойлашди. Сўнгра Юсуфнинг биродарлари, юкларини, қопларини туяларга ортиб, йўлга чиқдилар.
Бу орада вазирнинг соқчиларидан бири орқаларидан бақириб уларни тўхтатди:
-Сизлар ўғрисизлар. Тўхтанглар, текширамиз!
Сҳошиб ортга қайтган биродарлар:
-Нима йўқолди?- деб сўрашди.
-Ҳукмдорнинг сув ичадиган идиши йўқолди, сизлар ўғирлагансиз.
-Келинг, кўринг юкларимизни. Биз бу ерга ўғирлик қилгани келмадик.
-Кимдан бу идиш топилса, жазоси нима эканини биласизларми?
-Унинг жазоси асирлик, асир олишларингиз,- дейишди.
Ҳазрати Юсуф уларнинг юкларини текшира бошлади. Аввал акаларининг, кейин Биняминнинг юкларини қаради. Подшоҳнинг идиши унинг юклари ичидан чиқди. Сҳу сабаб у асир олинди.
-Агар у ўғирлаган бўлса, айбдор, биз нима ҳам қила олардик? Авваллари оғаси Юсуф ҳам шундай қилган эди,- дейишди акалари.
Ҳазрати Юсуф ҳийла ошкор бўлиб қолмасин деб уларга ҳеч нарса демади. Ичидан эса шундай фикр ўтди:
-Минг афсус, аҳволингиз яхши эмас, ёмондир. Айтганларингиз тўғрими, хатоми Аллоҳ яхшироқ билгучидир.
Акалари ўзаро шивирлашга тушишди:
-Уни асраб, ҳимоя қилиш учун отамизга сўз бериб, қасам ичганмиз. Энди нима қилсак экан?!
Ягона чора вазирга ёлвориш эди.
-Эй вазири аъзам! Унинг бир кекса отаси бор. Буни жуда яхши кўради. Биздан биримизни унинг ўрнига асир олсангиз бўлмайдими? Бизга яхшилик қилган бўлардингиз,- дейишди.
Ҳазрати Юсуф уларнинг бу илтимосини рад этди:
-Аллоҳ сақласин. Биз молимизни кимдан топган бўлсак, фақат уни жазолаймиз. Йўқса, ҳақсизлик қилган бўламиз.
Улар Биняминни қутқаришдан умидларини узиб, кенгаша бошладилар. Катталари маъюс ҳолда шундай деди:
-Уни асраш учун отамизга қасам ичганмиз. Энди мен отамизнинг юзларига қарай олмайман. Биняминни қайтариб олмагунимизча ёки отам қайтишга рухсат бермагунча шу ерда қоламан. Биняминсиз отамнинг ёнларига боролмайман. Сизлар бориб: "Ота, ўғлингиз ўғрилик қилди ва қамалди", денглар.
Биродарлар йўлга чиқиб, оталарининг ҳузурига келиб, воқеани айтдилар. Ёқуб алайҳиссалом ишонмади ва:
-Менинг ўғлим ўғрилик қилмайди,- деди.
-Бизга ишонмасангиз, биз билан бирга бўлганлардан сўранг, улар ҳам кўрдилар,- дейишди ўғиллари.
Ҳазрати Ёқуб барибир қаноатланмади:
-Сиз Юсуфга кўрсатган ҳунарингизни унга ҳам кўрсатдингиз. Ҳар иккисини қайтаришни Аллоҳдан сўрайман.
Ҳазрати Ёқуб Биняминни эслаб кўнгли бузилди ва шунинг билан бирга Юсуф ёдига тушиб, яраси янгиланди. Яна йиғлашга тушди. Ғуссаларга тўлиб шу қадар йиғладики, кўзлари кўрмас даражага бориб қолди. Ўғиллари бу аҳволни кўриб:
-Доим Юсуфни эслаб йиғлайсиз, жонингизга жабр қиласиз. Бу кетишда нобуд бўласиз деб қўрқамиз.
-Мени бировдан ёки сиздан шикоятим йўқ. Ҳолимни Аллоҳга арз этаман. Аллоҳим менга раҳм қилишига, бу мусибатдан қутқаришига ишонаман. Эй ўғилларим! Сиз бориб Юсуфни ва укангизни изланг. Аллоҳдан умид узманг, қайғудан сўнг шодлик беришини унутманг. Чунки кофирлар ноумид бўлади, мўъмин киши Аллоҳдан умидини узмайди.
Оға-инилар яна Мисрга келиб, вазирдан яхшилик қилишини сўрадилар:
-Эй вазир! Ҳолимиз ёмон. Ёнимизда икки бўлак ашёдан бошқа нарсамиз йўқ. Ёрдам беринг, укамизни бизга қайтаринг!
Ҳазрати Юсуф пайти келганини билиб:
-Сиз Юсуфга ва укасига нелар қилганингизни билмайсизми? Ҳақсиз эканингизни энди тан оласизми, эътироф этасизми?!
Вазир сўзлаётганида унга узоқ синчиклаб қараб туришди ва:
-Сен Юсуф эмасмисан,- деб сўрашди.
-Ҳа, мен Юсуфман, бу иним Бинямин. Аллоҳ бизга яхшилик қилди.
-Ҳақиқатда Аллоҳ сени биздан афзал қилибди. Ёмонлигимиз учун бизни жазолама, кечир бизни!
-Эй акаларим! Қўрқманг. Мендан сизга заррача зарар етмас. Аллоҳ ҳам бугун сизни афв этгай. У марҳаматлиларнинг энг марҳаматлисидир!
Сўнг ҳазрати Юсуф улардан оталарининг ҳолини сўради.
-Йилларки, сени соғиниб, йиғлаб кўзлари кўр бўлиб қолди,- дейишди.
Ҳазрати Юсуф кўйлагини "Юсуфни ўлдирмангиз, бир қудуққа ташлангиз", деган акасига бериб:
-Бу кўйлакни олиб бориб отамнинг юзларига суринг, кўра бошлайдилар ва барча оила аъзоларингиз билан қайтиб келинг. Мисрда тинч-хотиржам яшайсизлар,- деди
Ёқуб алайҳиссалом ҳамон ўғилларининг қайтишини интиқлик билан кутарди. Қўлида Юсуфнинг кўйлаги бўлган ўғли шаҳарга яқинлашиши билан Юсуфнинг ҳидини сезиб, атрофдагиларга:
-Димоғимга Юсуфнинг ҳиди уриляпти,- деди.
Атрофидагилар бир-бирларига қарашиб:
-Ески ваҳимангиз бу. Юсуфни бўри еб кетганиган қанча йиллар бўлди-ю,- дейишди.
Ниҳоят, ўғиллари кириб келишди. Юсуфнинг кўйлагини оталарининг юз-кўзига суришлари билан кўзлари очилди ва ўғилларини кўриб шундай деди:
-Мен сизга айтмаганмидим, Аллоҳ менга Юсуфимни қайтаради, деб.
Ўғиллари ҳануз маҳзун эдилар.
-Отажон, Аллоҳга дуо қилинг, бизни афу этсин, гуноҳларимиздан ўтсин,- дейишди.
-Парвардигоримдан сизларни мағфират этишини сўрайман. Сҳубҳасиз, У чексиз марҳамат Соҳибидир, кечиришни севгучидир.
Кейин улар бутун аҳллари билан Мисрга йўл олдилар. Ҳазрати Юсуф уларга пешвоз чиқди. Бир-бирларига қучоқ очиб кўришдилар, дийдорларига тўйдилар. Ҳаммалари севинч ва ҳаяжон ичида эдилар.
-Инша Аллоҳ, Мисрда тинч-хотиржам яшайсизлар,- деди Юсуф алайҳиссалом отасига ва биродарларига.
Сўнг ҳазрати Юсуф саройга кириб тахтга ўтирди. Ота-онаси ва акалари у зот олдида меҳр билан эгилиб, таъзим қилишди. Ҳазрати Юсуф отаси Ёқуб алайҳиссаломга қараб шундай деди:
-Отажоним, бир вақтлар кўриб сизга айтган тушимни меҳрибон Парвардигорим рост айлади, мени зиндондан қутқариб, Мисрга вазир қилди. Сҳайтон мен билан акаларим орасини бузиб, айиргач, Аллоҳ бизни яна топиштирди, бирлаштирди. Сҳубҳасиз, Парвардигорим бир ишни хоҳиш-ирода этса, аввал сабабини яратгай ва уни амалга оширгайдир! У ҳар нарсага қодир Зот!

ҲАЗРАТИ ШУАЙБ ВА МАДЯН ҚАБИЛАСИ

Бир неча асрлар аввал Фаластин жанубида, Миср ҳудудларига яқин жойда Мадян деган бир қабила яшарди. Унинг шундоқ ёнгинасида эса гўзал боғ-роғлари, бепоён дала-даштлари бўлган Айка қабиласи бор эди.
Афсуски, айкаликлар савдо-сотиқда ҳийла ишлатишар, сотганларида тарозида ва ўлчовда кам, олганларида ортиқча тортишиб, ҳақсизлик қилишарди.
Йўлтўсарлик, қароқчилик қилиб, мусофирларга, йўловчиларга озор бериб, азият, зарар етказишарди. Аллоҳдан қўрқмасдилар. Чунки бутларга сиғинишар ва шу бутлар бизни яратган, деган ботил эътиқодда эдилар.
Аллоҳга ибодат, одамларга яхшилик, савдо-сотиқда тўғрилик, ўлчов ва тарозидан урмаслик, ҳақсизлик қилмаслик, ҳийла ишлатмаслик каби амрлар билан Аллоҳ уларга ҳазрати Сҳуайбни пайғамбар қилиб юборди.
Ҳазрати Сҳуайб Мадян қабиласига шундай деди:
-Эй Мадян аҳли! Аллоҳга ибодат этинг, Ундан бошқа илоҳингиз йўқ! Ўлчовдан, тарозидан урманг, ҳақсизлик қилманг! Озод ва обод, бойлик ва фаровонлик ичида яшамоқдасиз. Сизга Аллоҳ таоло тарафидан аламли бир азоб тақдир этилишидан хавотирдаман. Ўлчов ва тарозидан уриб, инсонларнинг ҳаққини еманг, ер юзида фасод чиқарманг, бузғунчилик қилманг!
Мадян халқи илк бор эшитаётган бу сўзлардан ҳайрон бўлдилар. Бири олдинга отилиб чиқиб:
-Эй Сҳуайб! Бизни ота-боболаримиз сиғиниб келган бутлардан воз кечтирмоқчимисан? Молларимизни истаганимиздай ишлатишимизни манъ этмоқчимисан?- деди.
Ҳазрати Сҳуайб вазминлик билан жавоб берди:
-Эй миллатим! Куч-қувватим етгунча сизни тўғри йўлга бошласам дейман. Менинг ғоям сиз билан тортишиб, хархаша, ғалаён чиқариш эмас. Мақсадим ишларингизни тузатмоқ, ўнгламоқ, ўзларингизни тўғри йўлга солмоқ, йўлламоқдир. Сҳуни яхши билингки, Аллоҳ савдо-сотиқ ишига ҳийла аралаштиришни, қароқчиликни, ўғриликни, йўлтўсарликни, халққа озор беришликни тақиқлаган, ҳаром қилгандир. Мен сизга Раббимнинг амрларини етказгучиман. Агар Парвардигоримнинг амрларига итоат этмасангиз, бошингизга азоб келиши, мусибат тушиши мумкин.
Ҳазрати Сҳуайбнинг бу муборак ўгитларини эшитган кофирлар:
-Эй Сҳуайб! Нима демоқчилигингни тушунолмадик. Сен заиф - кучсиз бир одамсан. Агар қариндошларинг бўлмасайди, сени дарҳол ўлдирардик. Сен биздан устун - афзал эмассан. Бор, ишингни қил, бошимизни оғритма!- дейишди қўрслик билан.
Ҳазрати Сҳуайб бу таҳдидга қарши шундай деди:
-Эй миллатим! Менинг қариндошларим мени сизга пайғамбар қилиб юборган Зот - Аллоҳдан устунми?! Аллоҳ куч-қудрат Соҳибидир. Барча амалларингизни билгучи, кўргучидир. Аллоҳ сизнинг барингизни ҳалок қилишга қодирдир.
-Эй Сҳуайб! Бор, жўна, Раббингга айт, ўша ҳалокатини бизга юборсин. Бундай тутуруқсиз сўзлар билан бошимизни қотирма!
Ҳазрати Сҳуайб бу Мадян мункирларидан сўнг даъватини қабул қилар деган умид билан Айка қабиласига бориб, уларга ҳам ўша сўзларни айтди:
-Эй миллатим! Барчани йўқдан бор этган Аллоҳга қуллик қилинг, Ундан бошқа илоҳингиз йўқ! Раббимиздан сизга бир ҳужжат келди. Тарозини ва ўлчовни аниқ қилинг, уриб қолиб, ҳақсизлик этманг, одамларнинг молидан камайтириб, ҳақларини еманг, ер юзида бузғунчилик қилманг. Сизга яхши йўл шудир. Аллоҳга имон келтирганларни йўлдан урманг, бу йўл эгри деб таҳдид қилиб, ҳар йўлда пистирма қурманг. Бир пайтлар оз эканингизда Аллоҳ марҳамат қилиб сизни кўпайтганини эсланг, бузғунчиликнинг оқибати нима бўлишини ўйланг.
-Эй Сҳуайб! Сен сеҳрга учраган жинни, телбалардансан. Пайғамбар ким, сен ким? Сен бизга ўхшаш инсонсан. Лекин биз сени ёлғончи ҳисоблаймиз,- дейишди унинг даъватини инкор қилган айкаликлар ҳам.
Улардан кибру ҳавога берилганлар яна шундай дейишди:
-Чиндан пайғамбар бўлсанг, устимизга осмондан бир нарса тушир, қани, биз сенинг Аллоҳ томонидан юборилган пайғамбар эканингни билайлик.
Қавм ичида озчиликни ташкил қилган солиҳ одамлар эса ҳазрати Сҳуайбни тасдиқ этиб, Аллоҳга имон келтиришди. Пайғамбарнинг атрофида тўпланиб, у зот билан бирга ибодат қилишди.
Сўнг ҳазрати Сҳуайб ўз қабиласи бўлмиш Мадянга қайтди. Мўъминлардан бир гуруҳи у зотга йўлдош бўлишди. Барчалари яхши ниятли, бировнинг ҳаққига риоя қилган, мусофирпарвар фақир инсонлар эдилар.
Ҳазрати Сҳуайб Мадян халқини ва Айка аҳолисини Аллоҳга итоат ва ибодат этишга чақиришда давом этарди. Агар улар бузғунчиликларини тарк этишмаса, ҳалок қилгучи азоб келишини айтиб, огоҳлантирар ва қўрқитарди.
Қалбида яхшиликка рағбати борлар келиб ҳазрати Сҳуайбга имон келтириб эргашар, улуғлик даъво этгучи кофирлар эса ғазабга тўлиб, пайғамбар сари боргучиларнинг йўлини тўсишар, молларини талаб, ўзларини ҳақорат қилиб уришарди.
Ҳазрати Сҳуайб уларнинг бундай золимликларига тоқат қилолмасдан яна огоҳлантирарди:
-Эй миллатим! Ер юзида фасод чиқарманг! Яхши инсон бўлиш сиз учун хайрлидир. Одамларнинг йўлларини тўсманг, қўрқитманг! Аллоҳга ишонганларни имон йўлидан юришини манъ этманг! Ўтган замонларда Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут пайғамбарларнинг қавмларига келгандек, сизнинг бошингизга ҳам азоб тушиб, ҳалок этишидан қўрқинг! Улар сизнинг замонингизга ва маконингизга яқин яшаб, осийликлари туфайли ҳалок бўлдилар. Энди ўзингизга келинг, ҳақиқатни кўринг!
Мункирларнинг раҳнамолари сўзга аралашди:
-Йўқ, Сҳуайб! Биз сенинг динингга эмас, сен бизнинг динимизга қайтишинг керак. Йўқса, қасам ичиб айтамизки, сени ва сенга имон келтирганларни шаҳарларимиздан ҳайдаб чиқарамиз!
Ҳазрати Сҳуайб шунда кескин жавоб берди:
-Биз Аллоҳга боғланиб, ҳақиқатни топгач, қандай қилиб сизнинг бузуқ эътиқодингизга қайтайлик?! Парвардигоримиз биз билан сизнинг орамизда адолат билан ҳукм этажак! Сҳубҳасиз, ҳукм этгучиларнинг энг хайрлиси Аллоҳдир!
Сҳундан кейин мункирлар мўъминларга азият этишни кўпайтира бошладилар. Улар:
-Бу заиф ва фақир одамга эргашсангиз, зарар кўрасизлар. Сҳуайбни тарк этинг. Биз билан бирга бўлинг, чунки биз кучли ва бой-бадавлатмиз,- дейишарди.
Мўъминлар эса шундай жавоб бердилар:
-Йўқ! Аллоҳ бизни ҳидоят этгач, асло куфрга қайтмаймиз!
Оқшом тушиши билан кофирлар зулмга яна зўр берардилар. Ўғрилик, йўлтўсарлик, қароқчилик қилишарди. Ўлчовдан ва тарозидан уришда давом этишарди. Аллоҳдан қўрқишмас, пайғамбарни тинглашмас эди.
Ҳазрати Сҳуайб ниҳоят зада бўлиб, энди уларни даъват этиш фойдасиз эканини, улар имонга келмасликларини англади. Аллоҳнинг ҳукмини, мўъминларга мукофот, кофирларга жазо беришини тилади. Қўлларини кўтариб дуо қилди.
Ҳазрати Сҳуайбнинг дуоларидан сўнг ҳарорат ошиб, ҳавонинг иссиқлиги авжига чиқа бошлади. Одамларни офтоб уриб, юзлари қорайиб, нафаслари сиқиларди. Сув ҳам чанқоқларини қондирмас, бўғилишар, баданларидан тинмай тер оқиб турарди.
Етти кеча-кундуз шу ҳолда давом этди. Иссиқ ҳаво азобга айланди. Мушрик ва кофирлар бутларига сиғиниб, бу азобдан қутқаришни илтижо қилар, фарёдлар солишарди.
Саккизинчи кун устларида қора булут кўринди. Қуёш тўсилди. Ҳаво бир оз салқинлади. Улар севинчдан ҳайқиришга тушишди:
-Тамом. Қутулдик. Бутларимиз дуоларимизни қабул қилди. Бизга соя қилди, кўланка юборди. Энди иссиқлик азобидан қутуламиз!
Лекин севинчлари узоққа чўзилмади. Мадян аҳли тўсатдан силкиниш сезди, ер кучли, қаттиқ силкинди. Улкан уйлар чўкиб, одамлар нобуд бўлар, ташқарига чиқолмас, чиқишга улгуролмасдилар. Кўз очиб юмгунча мункир қавм ер билан бир бўлган эди.
Айка қабиласига келган фалокат янада ўзгача рўй берганди. Кўк юзини қоплаган қора булутдан заҳарли илонлар каби узун ва куйдириб-қовургучи Чақмоқлар энди учраган ҳар нарсани ёқиб кулга айлантирарди. Ниҳоят осий ва мункир Мадян ва Айка халқлари тамоман нобуд бўлишди. Лекин ҳазрати Сҳуайб ва унга имон келтирганлар бу азобдан нажот топдилар. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ таолонинг лутфи, инояти туфайли зилзила ва Чақмоқдан омон қолдилар.
Ҳазрати Сҳуайб маҳв бўлган шаҳарларга ва одамларга қараб шундай хитоб этди:
-Мен бу миллатга Аллоҳнинг пайғамбари эканимни билдирдим, ишонмадилар, тузалмадилар. Ифлос, чиркин ишларида давом этдилар. Оқибатда Аллоҳ аламли азоб билан жазолади. Ҳақ азоб тушди. Бунга куйинмайман, хафа бўлмайман. Чунки имонсиз миллатнинг ҳалокати учун қайғу чекилмайди.
Буларнинг аҳволи ҳам Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Лут қавмлари аҳволига ўхшаш, барчаси пайғамбарларини ёлғончига чиқардилар. Сҳу сабабли азоб ва ҳалокат уларга ҳақ бўлди.
Сҳуайб алайҳиссалом шундан сўнг узун умр кўрди, Аллоҳ у зотга баракали ҳаёт, кенг ризқ-насиба ато этди. Минглаб қўйлар соҳиби бўлди. Қўйларини ўзи боқарди.
Ҳазрати Сҳуайбнинг икки нафар солиҳа ва обида қизи бор эди. Ёши бир жойга бориб, кексайиб, қўйларини боғишга қийналиб қолганида, сурувни ўтлатиш ва суғориш учун қизлари чиқадиган бўлишди. Яхши тарбия кўрган, жуда ҳам одобли қизлар эди. Эркаклар молларини суғориб бўлганларидан кейингина улар қўй-ечкиларини суғоришар, сўнг оталарининг ҳузурига қайтишарди. Улар шу тарзда сокин ва фаровон ҳаёт кечириб, бу неъматлар учун Аллоҳга ҳамду санолар айтишарди.

МУСО ПАЙҒАМБАР ВА УНИНГ АСОСИ

Ҳазрати Юсуф Мисрга вазир бўлгач, унинг ақраболари ва қавмдошлари келиб ўрнаша бошладилар ва кўпайдилар. Уларни Бани Исроил дейишарди. Улар меҳнат қилиб, кенг дала-боғлар, катта бойликларга эга бўлдилар. Кун ўтган сайин мамлакат ичидаги нуфузлари ортиб борарди.
Миср ҳукмдори уларнинг бу ҳолидан безовталаниб, хавотирга тушиб қолган эди. Бу кетишда Бани Исроил балки Миср ҳукмдорлигини олиб қўйишлари ҳам мумкин, дея ташвишланарди. Сҳу боисдан ҳукмдор навкарларига уларнинг қўлларидаги ерларни олиб қўйишни, фақат қорин тўйдириш учунгина деҳқончилик билан шуғулланишларини амр этди.
Миср Фиръавни бу билан ҳам чекланиб қолмади. Уларнинг кўпаяётганилари, сонлари тезлик билан ортиб бораётганини кўриб, янги туғилган ўғил болаларни ўлдириб, фақат қизларни қолдиришга буйруқ берди. Золим ҳукмдорнинг бу амрига ҳеч ким эътироз билдиролмади.
Фиръавннинг хотини Аллоҳга имон келтирган, юмшоқ қалбли, солиҳа аёл эди. У болаларнинг қатл қилинишидан қаттиқ норози бўлса-да, Миср ҳукмдори қатъиян Бани Исроил қавмини ўлдириб, шу йўл билан улардан халос бўлишга киришиб бўлганди.
Бу орада Бани Исроил қавми орасида Мусо исмли бир бола туғилди. Онаси: "Енди келиб боламни ўлдирадилар", дея қўрқиб, уни яшириб юрарди. Аммо қачонгача яшириш мумкин?! Ҳар жойда Фиръавннинг одамлари изғиб, бирор чақалоқни кўздан қочиришмасди.
Аллоҳ таоло Мусонинг онасига бир сандиқ ясаб, боласини унга солиб, Нил дарёсига оқизишни илҳом этди. Яратган Қодири мутлақ бўлажак пайғамбари ҳазрати Мусони шу йўл билан сақламоқни ирода қилган эди.
Онаизор Мусони сандиққа жойлади, тўшак тўшаб ётқизди ва қизига тайинлади:
-Бу сандиқни Нилга оқизиб, қайга боришини кузат, диққат қил.
Қиз онаси айтгандек, сандиқни сувга оқизиб, орқасидан кузатиб юра бошлади.
Фиръавннинг Нил соҳилида бир саройи бор эди. Сув оқими сандиқни шу сарой олдига келтирди. Қиз ортига қайтиб ҳаяжон билан онасига хабар қилди:
-Онажон, укам солинган сандиқ мен хизмат қиладиган саройгача оқиб борди, энди нима қиламиз?
-Қизим сен кўшкда хизмат қиласан. Ҳозир тез бор, у ёқда нима гаплигини билиб кел,- деди онаси.
Сандиқ сарой олдига оқиб келиши билан хизматчилардан бири уни сувдан олиб чиқди ва очиб ичида юзлари ойдай порлоқ бир болани кўрди. Дарҳол уни Фиръавннинг хотинига элтди. Аёл болани кўриб жуда севиниб кетди. Фиръавнга болани кўрсатиб шундай деди:
-Бизнинг боламиз йўқ. Сҳу гўдакни улғайтириб, ўзимизга фарзанд қилайлик. Сҳояд, у билан овуниб, умримиз шод, ҳаётимиз гўзал кечса.
Фиръавн бу таклифни қабул қилди. Энди унга энага, эмизгучи бир аёл топиш керак эди. Кичик Мусо ҳеч бир аёлни эммас, тўхтовсиз йиғларди. Фиръавннинг хотини бундан хафа бўлиб, очликдан касалликка чалинар, балки нобуд бўлар деб қўрқарди.
Мусонинг опаси:
-Мен уни эмиза оладиган бир аёлни биламан, хоҳласангиз, бориб чақириб келаман,- деди.
Барча севиниб кетди.
-Бориб тезроқ хабар бер. Йўқса, бола очликдан сўлиб қолади,- дейишди.
Қиз бориб дарҳол онасини эргаштириб келди. Онаси гўдагини кўриб, юраги қаттиқ урди, ранги ўзгарди. Биров билмасин дея тезда ўзини тутиб олди. Болани беришлари билан иштаҳа билан эма бошлади. Кўшкдагилар ҳам, онаизор ҳам ўзларида йўқ хурсанд эдилар.
Йиллар ўтиб, Мусо вояга етди, йигит бўлди. Кўп нарсаларни ўрганиб, ақли, қуввати тўлишди. Одамлар унга Фиръавннинг ўғли сифатида ҳурмат кўрсатардилар. Лекин Мусо ўзининг Бани Исроилдан бири эканини билиб олганди. Ўз миллати учраган ҳақсизлик ва зулмдан маъюс аҳволда эди.
Бир кун шаҳар кўчаларида айланиб юрарди. Бири мисрлик, иккинчиси Бани Исроилдан, икки киши жанжаллашар, мисрлик исроилликни урар, у эса Мусодан ёрдам сўрарди. Мусо келиб мисрликни урган эди, у жойида ўлиб қолди.
Мусо уни ўлдиришни истамаганди. Бу ишидан пушаймон бўлиб, Аллоҳдан афу, мағфират сўраб, "Ё Раббий! Сен буюксан! Менга яхшиликлар қилдинг. Мен соғ эканман, ёмонлик қилмоқчи бўлганларга асло изн бермайман..." деди.
У қўрқиб қолганди. Балки бу одамни ўлдирганини билишиб, Фиръавнга хабар беришар, дея саройга қайтмади. Сҳаҳарда яшириниб юрди. Эртаси кун кўчага чиққанида яна ўша исроилликнинг бошқа бир мисрлик билан жанжаллашиб турганини кўрди. Исроиллик яна таёқ еб, яна ёрдам сўрарди. Мусо бу сафар ҳам ўзини тутолмай олдинга отилди. Мисрликни урмоқчи бўлди. Унинг ўзига қараб келаётганини кўрган мисрлик бақирди:
-Эй Мусо, кечаги одамни ўлдирганингдек, мени ҳам ўлдирмоқчимисан?
Мусо тўхтаб қолди. Демак айбини билиб қолишибди. Қўрқуви ортди. Бу орада бир одам келиб унга шундай деди:
-Ё Мусо, мисрликлар қилган ишингни билиб олдилар. Улар ҳам сени ўлдиришмоқчи. Бу шаҳардан қочиб қол! Насиҳатимга қулоқ тут, энди бу ерда қолма!
Мусо қўрқув ичида қоча бошлади. Кунчиқар томонга, Чўлларга қараб кетди. Сҳаҳардан шаҳарга, қишлоқдан қишлоққа, қасабадан қасабага ўтиб, Мадян ерларига етиб олди. Жуда оч ва ҳорғин эди. Дам олиш учун бир қудуқ олдида ўтирди. Одамлар бу қудуқдан сув ичишар ва молларини суғоришарди. Мусо ўтирар экан, қўй-ечкиларини ўтлатиб юрган икки қизни кўрди. Улар эркаклар молларини суғориб олишларини кутиб бир чеккада туришарди.
Мусо ҳар ҳолда улар ҳам қўй-ечкиларини суғормоқчи бўлишса керак деб ўйлади. Бориб қизлардан сўради:
-Сизлар нега қўйларингизни суғормаяпсиз?
-Еркаклар орасига киришни истамаймиз. Улар молларини суғориб кетишларини кутяпмиз. Кетганларидан сўнг қўйларимизни суғорамиз,- дейишди.
Мусо яна сўради:
-Сизлар ёш қизлар бўлсангиз, нега қўй боғиб юрибсизлар?
-Отамиз қўй боқолмайдилар, кексайиб қолганлар. Ака-укаларимиз йўқлигидан қўйларни биз боқяпмиз,- деб жавоб беришди.
-шу ерда кутиб туринглар. Қўйларингизни мен суғораман,- деди Мусо.
Қизлар дам олиб, кутиб туришди. Мусо қўйларини суғориб берди. Қизлар унга ташаккур айтиб, уйларига кетишди. Ҳазрати Мусо бир соя жой топиб ўтирди ва Аллоҳга дуо қила бошлади...
Бир оздан сўнг қизлардан бири келиб, бошини эгган ҳолда ийманиб деди:
-Отам сизни чақиряптилар. Қўйларимизни суғорганингиз учун сизга миннатдорчилик билдириб, ҳақ бермоқчилар.
Ҳазрати Мусо ўрнидан туриб, қизларнинг оталари ёнига келди. Нуроний ота унинг ким эканини, қайдан ва нечун келганини сўради. Мусо бўлган воқеаларни ҳикоя қилиб берди.
-Қўрқма... Сен Фиръавн мамлактидан кўп узоқдасан. Сени топишларининг имкони йўқ.
Бу сўзларни айтган мўйсафид Сҳуайб пайғамбар эди.
-Бу ишончли одамни хизматингизга олинг. Қўйларингизни боқади. Балки у хайрли хизматчилардан бўлар,- деди қизлардан бири.
Ҳазрати Сҳуайб Мусога:
-Агар саккиз йил қўйларимни боғиб берсанг, шу икки қизимдан бирини сенинг ихтиёрингга топшираман. Агар хизматингни ўн йилга етказсанг, бизга яхшилик қилган бўласан. Инша Аллоҳ, мени сўзида тургучи инсон сифатида кўрасан,- деди.
Мусо бу таклифни хурсандлик билан қабул қилди.
Орадан ўн йил ўтди. Ҳазрати Мусо хизматини яхши ўтаб, Сҳуайб алайҳиссаломнинг қизларидан бирига уйланди.
Ҳазрати Мусо жуфти билан бирга бошқа ерларга сафар қилмоқни истарди. Бу истакни Сҳуайб алайҳиссалом ҳам маъқул кўриб, уларга қўй ва турли озуқалар бериб, дуолар қилиб, оқ йўл тилади.
Мусо билан аҳли Мисрга қараб йўл олдилар. Узоқ юриб Тур тоғига келишди. Бир кеча чодир ичида ибодат қилишаётган эди, ҳазрати Мусо узоқда бир олов кўриб қолди. Ҳаво жуда совуқ бўлгани учун у ерга бориб чўғ келтирмоқчи бўлиб хотинига деди:
-Сиз шу ерда кутиб туринг. Мен шу оловдан бир оз олиб келсам, ҳам исинамиз, ҳам таом пиширамиз.
Туриб олов кўринган жойга борди. У ерда олов ҳам, бошқа нарса ҳам йўқ эди. Ҳаяжонланиб кетди. Ва шу пайтгача у ҳеч эшитмаган гўзал бир овоз садо берди:
"Мен, шубҳасиз, сизнинг Парвардигорингизман, оёқларингиздагини ечинг, чунки сиз муқаддас Тува водийсидасиз. Мен сизни танладим, энди ваҳй қилинадиганларни тингланг. Сҳубҳасиз, Мен Аллоҳман, Мендан бошқа илоҳ йўқ. Менга қуллик қилинг. Мени зикр қилиб, намоз ўқинг!"
Ҳазрати Мусо бу овозни эшитиб ҳаяжонга тушди, қўрқиб титрай бошлади, на сўзлай оларди, на қимирларди. Овоз такрорланди ва қўлидаги ҳассаси ҳақда сўради:
-Эй Мусо! Қўлингиздаги нимадир?
Ҳазрати Мусо қалтироқ бир овозда жавоб берди:
-У менинг асоим, таёғимдир, унга суянаман, қўй-ечкиларни боқаман ва бошқа ишларда фойдаланаман.
Аллоҳ таоло амр этди:
"Эй Мусо! Уни ташланг!"
Ташлаган эди, асо илонга айланди. Ҳазрати Мусо бу ҳолатни кўриб, даҳшатга тушиб қоча бошлади. Овоз яна хитоб этди:
"Уни олинг, қўрқманг, сизга ёмонлик бўлмайди".
Ҳазрати Мусо қайтиб уни тутди, дарҳол аввалги ҳолига қайтиб, яна ҳасса бўлди.
Аллоҳ таоло иккинчи бор марҳамат этди:
"Қўлингизни қўйнингизга солинг, оппоқ бўлиб чиқсин!"
Ҳазрати Мусо амрни бажарди, қўли оппоқ бўлиб порлар, қоронғуликка нур таратар эди. У қўрқиб, олача касалига йўлиқдим, шекилли, деб ўйлади.
Яна овоз келди:
"Қўрқманг, қўлингизда ҳеч қандай хасталик йўқ. Бу ва илонга айланган асо сизнинг мўъжизангиздир. Фиръавнни даъват қилинг, унга юмшоқ гапиринг. Мўъжизаларингизни кўрсатинг. Зулм ва ҳақсизликдан қайтаринг!"
Ҳазрати Мусо Мисрга қайтишдан қўрқарди. Ўлдирилган одам хуни учун уни ҳам Фиръавн ўлдириши мумкин. Тили чучук бўлгани учун тутилиб сўзларди. Фиръавннинг олдида бемалол гапира олмайман, деб ташвишланарди. Биродари Ҳорунни Мисрда қолдирганди. У яхши хулқли, тўғрисўз одам эди. Ҳазрати Мусо Аллоҳга илтижо этди:
-Раббим! Мени ёлғончи қилишларидан қўрқаман, қулфи дилим ва тилим очилмас деб хавотирдаман. Сҳунинг учун Ҳорунга ҳам элчилик ато эт! Улар иснод қиладиган бир айбим бор. Мени ўлдиришларидан қўрқмоқдаман!
Аллоҳ таоло Пайғамбарининг дуосини қабул қилганини билдирди:
"Эй Мусо! Қўрқманг! Кичик гўдаклик пайтингизда, сизни қандай қутқарганимизни эсланг. Энди мўъжизаларингиз билан Фиръавнга боринг! Мен сиз билан биргаман, сизни тарк этмайман. Биродарингиз Ҳорунга ҳам пайғамбарлик ато этдим. Сиз ва Ҳорун Фиръавн ва одамларини имонга даъват этинг. "Биз оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг элчиларимиз", денг. Бани Исроилни эркин қўйишларини, масхара қилмасликларини сўранг!"
Сўнгра ҳазрати Мусога келган овоз тинди. У атрофига қаради, ҳеч кимни кўрмади. Қўрқувдан титраб, тезлик билан чодирга қайтди. Бўлган воқеани хотинига айтиб берди.
-Қани, Мисрга жўнайлик. Ҳорун билан бирга Фиръавнни Аллоҳнинг дини бўлган Исломга чақирайлик,- деди.
Бир неча кун йўл юриб, Мисрга етиб келдилар. Ҳазрати Мусо туғишгани Ҳоруннинг уйига бориб, Аллоҳ таоло ато этган неъматни, бўлиб ўтган воқеаларни унга хабар берди.
Ҳорун севиниб:
-Аллоҳ бу нарсаларни менга ҳам маълум қилди. Энди иккимиз Фиръавнга бориб, унга Аллоҳнинг амрини етказайлик. Аллоҳ бу ишни бизга буюрган экан, юринг, борайлик,- деди.
Улар Фиръавн ёнига боришганда ҳазрати Мусонинг тили очилиб, нутқи равон бўлди:
-Мен оламларнинг Парвардигори Аллоҳнинг элчисиман. Аллоҳ мени сенга Бани Исроилни ўз ҳолига қўйишингни билдириш учун юборди.
Фиръавн тахтида ястаниб уни тинглади ва:
-Сен ўша боғиб катта қилганимиз, сўнг бир мисрликни ўлдириб қочган бола эмасмисан,- деб сўради.
-Ҳа, тўғри, мен шундай иш қилдим. Лекин Аллоҳ менинг тавбамни қабул этди. Мени илм ва пайғамбарлик неъматига мушарраф айлади,- дея жавоб берди дадиллик билан ҳазрати Мусо.
Бу сўзлардан Фиръавннинг жаҳли чиқди.
-Сени пайғамбар қилиб юборган Аллоҳ ким,- деб сўради.
Ҳазрати Мусо вазминлик билан жавоб берди:
-Аллоҳ оламларнинг Рабби. Сенинг ҳам, сендан аввал ўтган ота-боболарингнинг ҳам Парвардигоридир.
-Сўзларингга далилинг борми, эй Мусо? Мўъжизанг бўлса, у билан сўзларинг ростлигини исботла.
Ҳазрати Мусо ҳассасини ерга ташлаган эди, баҳайбат илонга айланди. Қўлини қўйнига солиб чиқарди, қўли оппоқ бўлиб нур тарата бошлади.
Фиръавнни қуршаган амир ва вазирлар:
-Бу одам катта сеҳргар бўлибди,- дейишди.
Фиръавн эса:
-Эй Мусо! Бизнинг ҳам моҳир сеҳргарларимиз бор. Бир кун тайин этайлик. Улар билан сеҳр бобида беллаш, кучингни билайлик, устун келасанми, йўқми, кўрайлик,- деди.
Мусобақа куни Фиръавн, давлат арбоблари ва жуда кўп одамлар сарой олдидаги майдонга тўпланишди. Ҳар ёқдан сеҳргарлар йиғилишди. Ҳазрати Мусо билан Ҳорун ҳам келди. Сеҳргарлар Фиръавндан сўрашди:
-Агар биз устун келсак, мукофот берасанми?
-Ҳа, албатта! Ёнимда эътиборли одамим бўласизлар.
Сеҳргарлар ҳазрати Мусога юзланиб:
-Аввал сен бошлайсанми, ёки биз бошлайликми?- дейишди.
-Аввал сизлар бошлангизлар!- дея марҳамат этди ҳазрати Мусо.
Сеҳргарлар ҳунарларини намойиш қилмоқ учун ипларини ва таёқларини ерга ташладилар. Қимирлаган илонларга ўхшаш бир нарсалар кўринди. Қай бири кичик, қай бири катта илонларга тўла майдонни кўрган ҳазрати Мусони қўрқув чулғади. Лекин Аллоҳдан мадад, ваҳий келди:
"Ё Мусо! Қўрқманг! Сиз муҳаққақ устун бўлгучисиз. Ўнг қўлингиздаги асони ташланг, уларнинг нарсаларини ютиб юборур, уларнинг амаллари сеҳр, халос. Сеҳргар ким бўлса бўлсин, муваффақият қозонмас!"
Ҳазрати Мусо ҳассасини ерга ташлади. У баҳайбат илонга айланиб, майдонни тўлдирган илонларни юта бошлади. Қочган илонларни қувиб етиб олар, барчасини ямлаб юборарди. Ниҳоят, сеҳргарларнинг кўз боғловчи ҳунарлари бўлган уйдирма илонлардан бирорта қолмагач, ҳазрати Мусо ўз илонини ушлади, у қўлида яна асога айланди.
Сеҳргарлар бу ҳолни кўриб, ҳазрати Мусо ўзлари каби сеҳргар эмаслигини, балки тўғрисўз, ҳақ пайғамбар эканлигини англадилар.
-Сҳубҳасизки, у Аллоҳ юборган пайғамбардир. Кўрсатгани Аллоҳ ато этган мўъжизадир. Биз оламларнинг Парвардигорига ишондик, Мусо ва Ҳоруннинг Аллоҳига имон келтирдик,- дедилар ва Аллоҳга сажда этдилар.
Фиръавн уларнинг бу ҳолини кўриб, ғазаби аланга олди. Чунки улар Мусо ва Ҳоруннинг Илоҳига ишонмоқда эдилар.
-Сизларга қаттиқ азоб бераман. Қўл-оёқларингизни кесиб, хурмо дарахтига осаман. Мусога имон келтириш қанақалигини кўрсатиб қўяман сенларга!- дея бақирди.
Фиръавн ҳануз ҳазрати Мусони сеҳргар ҳисоблар, пайғамбар эканига ишонмас эди.
Сеҳргарлар Фиръавнга шундай жавоб бердилар:
-Сендан қўрқмаймиз. Билганингни қил. Сен бизга фақат дунёда азоб беришинг мумкин, лекин Аллоҳ охиратда бизга жаннатида роҳат бергучидир. Жаннат дунёдан устун, афзалдир. Хоҳлаганингдай иш тут, лекин биз эски динимизга қайтмаймиз.
Фиръавн сеҳргарларни тутиб, азоб билан ўлдиришга аҳд қилди. Лекин қарорини амалга оширмоқчи бўлган кунларда Нил дарёси тошиб, шаҳар ва қишлоқлар сув остида қолди.
Одамлар фалокат сабабчиси Фиръавн деб ҳисоблашди ва ундан сеҳргарларни озод этишини талаб қилишди. Золим ҳукмдор чорасиз қолиб:
-Эй Мусо! Агар шу фалокатни дафъ этсанг, барча Бани Исроил қавмини озод қилиб, ўз ҳолига қўйиб юбораман,- деди.
Мусо алайҳиссалом қўлларини кўтариб, фалокатни тўхтатиш учун Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ унинг дуосини ижобат этди. Нил тошқини чекинди.
Лекин Фиръавн сўзида турмади. Бани Исроилни ишканжада тутишда давом этди.
Аллоҳ таоло ҳам уларга ғазаб қилди. Бир неча кун ўтгач, Миср боғларини, далаларини беҳисоб чигиртка босди. Яшил ниҳолларни еб, уйлар ичига, одамларга ҳужум бошлашди.
Баъзи мисрликлар шундай дейишарди:
-Буларнинг барчаси Мусо, Ҳорун ва сеҳргарлар туфайли содир бўлмоқда. Агар Фиръавн Бани Исроилни қўйиб юбормаса, бу чигирткалар экинларимизни, меваларимизни еб битиргач, ўзимизни ҳам ейди.
Фиръавнга бориб бу гапни айтдилар. Бани Исроилни қўйиб юборишини сўрадилар. Сҳундан сўнг Фиръавн ҳазрати Мусога одам юбориб деди:
-Агар бу чигирткаларни ерларимиздан узоқлаштирсанг, Бани Исроилни сен сабабли озод этаман.
Ҳазрати Мусо бу чигиртка балосини йўқ қилишини сўраб яна Аллоҳга илтижо этди. Аллоҳ пайғамбарининг дуосини ҳусни қабул айлаб, чигирткаларни Мисрдан узоқлаштирди.
Лекин ёлғончи ва қайсар Фиръавн яна Бани Исроилни азоблашда давом этарди. У асло сўзида турмасди.
Бу сафар Нил дарёсидан, ариқлардан сон-саноқсиз қурбақалар чиқиб йўлларни, уйларни боса бошлашди. Одамларнинг ётоқларига, ошхоналарига кириб олишди.
Баъзи солиҳ инсонлар:
-Бу ҳазрати Мусо ва қавмига қилинган ёмонлик туфайлидир. Агар Фиръавн уларни ўз ҳолига қўймаса, бу қурбақалар уйларимизни, таомларимизни тарк этмайди,- дейишарди.
Одамлар бу сўзларни Фиръавнга айтишди. Бани Исроилни озод этишни сўрашди. Фиръавн ҳазрати Мусога одам юбориб:
-Агар бу қурбақаларни бошимиздан узоқлаштирсанг, Бани Исроилни озод этаман,- деди.
Ҳазрати Мусо яна Парвардигорига дуолар қилиб, қурбақа балосидан халос этмоқни сўради. Аллоҳ унинг дуосини ижобат қилди.
Қурбақалар дарҳол сувларга тушиб ғойиб бўлишди. Фиръавн яна сўзида турмади. Бани Исроилни қийнашни бас қилмади.
Бир муддат ўтгач, одамларнинг кийимларига, вужудларига каналар ёпишиб, қонларини сўра бошлади. Тезда Фиръавнга аҳволни билдиришди. Бани Исроилга бўлаётган зулмни тўхтатишини сўрашди. Фиръавн яна ҳазрати Мусога одам юбориб:
-Одамларни канадан қутқарсанг, мен ҳам Бани Исроилни озод қиламан,- деди.
Ҳазрати Мусо бу фалокатдан одамларни халос этишни сўраб, Аллоҳга дуо қилди. Аллоҳ унинг дуосини қабул этди ва каналар дафъ бўлди.
Хоин Фиръавннинг шунда ҳам ақли кирмади. Сўзини бажармади. Бани Исроилни озод қилмади.
Бир кун эрталаб хизматчилар нонушта учун Фиръавнга сут келтирдилар. Сутга қаради, идиш қон билан тўла эди. Ғазаб билан бақирди:
-Енди ҳукмдорингизга қон ичирасизми? Эй қуллар! Сизни бўғизлаб, қонингизни кўппакларга ичираман!
Хизматчилар сутни сигирдан соғишганини қасамлар ичиб тушунтирдилар. Бир томчи қон бўлмаганини айтсалар ҳам, Фиръавн асло ишонмасди. Ғазабдан тили ва танглайи қуриб қолди. Бир бордоқ сув сўради. Келтирдилар. Идишга қараб, қон тўла эканини кўрди. Жаҳли чиқиб бақирди:
-Эй кўппаклар! Барингизни бўғиб ўлдираман!
Бу орада бутун Миср халқи сарой олдидаги майдонга йиғилиб, қичқира бошлашди:
-Эй ҳукмдор! Бизга ёрдам бер, бизни бу фалокатдан қутқар, Бани Исроилни бандиликдан озод эт! Улар туфайли ҳалок бўлиб кетмайлик!
Фиръавн жаҳл билан оёққа турди:
-Не бўлди сизга? Жиннимисиз? Телба бўлдингизми? Қандай фалокат?!- деди.
Жавоб бердилар:
-Барча сувлар қонга айланди. Ичмоқ учун на сув, на сут, на асал қолди. Бариси қон бўлди! Бизга раҳм қил, эй ҳукмдор. Исроил авлодини озод эт!
Сҳунда Фиръавн хизматчилари, қуллари айбсиз эканини англади.
Бу сафар ҳам Мусо, Ҳорун, сеҳргарлар ва бани Исроил туфайли фалокат келганди.
Фиръавн дарҳол Мусо ва Ҳорунни чақиртириб:
-Исроил авлодини сиз учун озод этаман, бу қўрқинчли фалокатни мамлакатдан кўтаринг,- деди.
Мусо ва Ҳорун пайғамбарлар Аллоҳга дуо қилдилар. Дарҳол сув, сут ва асаллар ўз ҳолига қайтди.
Ниҳоят, Фиръавн Исроил авлодини озод этишга фармон бериб, ҳазрати Мусо ва Ҳорунга шундай деди:
-Сизлар бугундан эътиборан ҳурсизлар! Барингиз озодсиз! Энди сизга ёмонлик қилинмайди.
Исроил фарзандлари жуда севиндилар. Бу азобдан қутқарган Парвардигорга кўплаб санолар айтдилар. Ҳазрати Мусо ва Ҳорунга юзланиб шундай дедилар:
-Ҳаммамизни Мисрдан олиб чиқиб кетинг. Энди асло Мисрда қололмаймиз. Фиръавннинг яна ёмонлик қилишидан қўрқамиз.
Улардан баъзилари:
-Лекин бу гапни биров эшитмасин. Фиръавннинг қулоғига етса, жаҳли чиқиб, кўчишимизга тўсқинлик қилади. Ёмонлигини орттиради,- деб эҳтиёт билан ҳаракат қилишга чақиришди.
Мол-мулкларини яширинча йиғиштиришга киришган Бани Исроил қавми сафарга ҳозирлик кўра бошлади. Мисрликлар бундан бехабар эдилар.
Исроилликлар кечаси ой чиқишини кутишди, сўнг секин билдирмасдан йўлга тушишди. Ёнларига олишлари мумкин бўлган олтин-кумушларини, тақинчоқларини олишди. Эҳтиёткорлик билан Қизил денгиз томонга ҳаракат қилишди.
Мисрликлар тонгла уйғониб Бани Исроил йўқлигини, кетишганини билишиб, Фиръавнга хабар қилишди. Фиръавн қўшини билан уларнинг изига тушди.
Исроилликлар бу ҳолни сезишлари билан ҳазрати Мусога юзланиб, шундай дейишди:
-Ё Мусо, сен бизнинг маҳв этилишимизга сабабчи бўлдинг. Фиръавн етиб олиб ҳаммамизни ўлдиради. Мисрда гулдай яшаб юргандик. Энди сенинг ва бизнинг ҳолимиз нима кечади, эй Мусо?! Ахир, азоб чекиш ҳам ўлимдан яхшироқ-ку! Бизга ҳам, ўзингга ҳам ёзуқ бўлди, вой ҳолимизга, эй Мусо!
-Қўрқманг! Сизни Фиръавн азобидан озод этган Аллоҳ ўлимдан ҳам нажот бергай!- деди ҳазрати Мусо.
Яхшиликни билмаган нонкўр Исроил авлоди ҳамон ҳасрат қилишарди:
-Эй Мусо! Бизни масхара қиляпсанми? Қани, сен айтган Аллоҳ қаерда? Кўрмаяпсанми, олдимизда улкан, баҳайбат Қизил денгиз, ортимизда ундан ҳам ёмонроқ Фиръавн бор?! Энди қандай қутуламиз?! Фиръавн етиб келиб бизни ўлдиради. Бизни мазаҳ қиляпсанми? Сўзингга кирганимиз учун ўзимиз ҳам шунга лойиқ бўлдик. Сенга ҳам, бизга ҳам ёзуқлар бўлсин, ё Мусо!
Бу орада Аллоҳ таоло пайғамбари Мусога ваҳй қилди:
"Ё Мусо! Асоингни денгизга ур!"
Аллоҳнинг расули Мусо қўлидаги ҳассани денгизга урган эди, улкан сув иккига айрилиб, ўртада қуруқ йўл очилди. Бу йўлнинг икки томонида сувлар баланд тоғлардай турарди.
Исроилликлар ҳайрат билан шу йўлга тушиб, қарши тарафга ўтиб олдилар. Уларга яқинлашиб қолган Фиръавн ва аскарлари бу йўлга тушишлари билан сувлар бирлашиб, уларни комига тортиб кетди. Улардан ҳеч ким омон қолмади.
Фиръавн бўғилиб ўлишига ақли етгач, бақирмоқчи бўлди:
-Исроил авлоди ишонган Илоҳдан бошқа илоҳ йўқлигига имон келтирдим. Мен ҳам Аллоҳга таслим бўлган мусулмонларданман!
Аммо энди бундай имон келтириши фойдасиз эди. Аллоҳ ўлим онидаги имонни қабул этмади. Сувлар уни ютиб юборди. Кейин унинг жасади сув юзига чиқди. Аскарлари эса чўкиб кетишди.

МУСО ПАЙҒАМБАР ВА ИЛОҲИЙ ЛАВҲАЛАР

Ҳазрати Мусо ва у зотнинг ёнида бирга бўлганлар нажот топдилар. Улар қуруқликка чиқишгач, Тур тоғига қараб йўл олдилар.
Аллоҳ Исроил авлодини ҳазрати Мусо қўли билан Фиръавн азобидан озод этгач, Мусо алайҳиссалом уларни саҳродан Тури Сино томонга бошлади. Аллоҳ таоло ўша тоғда ҳазрати Мусо билан илк бор сўзлашиб, унга Мисрга бориб Исроил фарзандларини қутқаришни ва Мисрдан олиб чиқишни амр этган эди.
Бу саҳрода на сув, на гиёҳ, на дарахт бор эди. Яъни, Бани Исроилнинг еб-ичадиган ҳеч нарсалари йўқ эди. Аллоҳ ўз ҳузуридан уларга лаззатли таомлар берди. Семиз қушлардан ва асалдан бўлган ноз-неъматлар туширди. Исроилликлар бу таомлар, қудрат ҳалволари ва бедана гўштлари қайдан келаётганини ўйлаб ҳам кўришмасди.
Аллоҳ ҳазрати Мусога асосини бир қояга уришини амр этди. Мусо алайҳиссалом қўлидаги асони қояга урган эди, ўн иккита булоқ кўз очиб, зилол сувлар оқа бошлади. Исроил авлоди ҳам ўн икки оиладан тарқаган эди. Ҳазрати Мусо ана шу булоқларни уларга тақсимлаб берди.
Аллоҳ ҳазрати Мусога ёнига ўн лавҳа (ёзув ёзиладиган тахта) олиб, Тур тоғига ёлғиз чиқишини амр этди. Аллоҳ бу лавҳаларга Исроил фарзандлари учун зарур бўлган амр ва таъқиқларни ёздирмоқни, ҳалол ва ҳаромни, фойдали ва зарарли нарсаларни баён этмоқни ирода этган ва бу иш учун ҳазрати Мусо қирқ кун қавмидан узоқ бўлиши керак эди.
Ҳазрати Мусо сафар учун керакли ҳозирликларни кўргач, туғишган иниси Ҳорунга шундай насиҳат қилди:
-Сиз бу ерда қолиб, қавмимизнинг ҳолидан хабардор бўлиб туринг! Қайтгунимча уларни муҳофаза қилиб туринг ва тўғри йўлга даъват этинг!
Кейин лавҳаларини олиб Тур тоғига равона бўлди. У ерда фақат овозини эшитиб, Ўзини кўрмаган Аллоҳ таолони кўрмоқ истади. Сҳундай илтижо қилди:
-Эй Раббим! Ўзингни кўрсат! Бир бор бўлсин боқайин Сенга!
Аллоҳ марҳамат этди:
-Ё Мусо! Сен Мени кўра олмайсан, сен бир инсонсан, инсоннинг бу дунёда Аллоҳни кўришга имкони йўқ. Бунга тоқатинг этмайди. Олдингдаги тоққа қара унга тажаллий этаман, ҳоли не кечаркин?!
Мусо алайҳиссалом тоғнинг парча-парча бўлиб, кули кўкка совурилганини кўрди. Тоғ чидай олмади. Ҳазрати Мусо ҳам кўрган манзарасига чидай олмай, узоқ вақт беҳуш ётди. Аллоҳ нидосидан ҳушига келиб, оёққа турди. Келтирган лавҳаларини ёзилган ҳолда кўрди. Лавҳаларга Аллоҳ таолонинг амрлари битилган эди. Қандай намоз ўқиш, қандай муомалада бўлиш, дардни қандай даволаш, қандай жанг қилиш ва яна риоят этишлари лозим бўлган кўплаб масалаларни меҳрибон Аллоҳ бандаларига билдирган эди.
Ҳазрати Мусо бу лавҳаларни олиб, тоғдан ўз қавми ёнига тушди ва Бани Исроилнинг ҳолини кўриб тонг қотиб қолди. Улар ўз яратувчилари бўлган Аллоҳни тарк этиб, олтиндан ясалган бузоққа сиғинишарди. Золим Фиръавннинг зулмидан озод этиб, саҳрода қанча эҳсонлар билан марҳамат кўрсатган Аллоҳга қарши қавми зоҳир қилган бундай исён ҳазрати Мусони ғоятда ғазабга келтирган эди. У лавҳаларни бир четга қўйиб, иниси Ҳоруннинг ёқасига ёпишди, соқолидан тутиб ҳайқирди:
-Қандай қилиб қавмимизнинг бир жонсиз бузоққа ибодат қилишларига йўл қўйдингиз?! Ахир, Ягона Илоҳ бўлган Ҳазрати Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқлигини биласиз-ку! Аллоҳ таоло эмасми Бани Исроилни қутқармоқ учун бизни юборган?!
Ҳазрати Ҳорун кўзларидан ёшлар оқиб жавоб берди:
-Эй онамнинг ўғли! Соч-соқолимни қўйиб юборинг! Агар мен уларга, "бузоққа сиғинманг", дейдиган бўлсам, бир қисми ишониб, бир қисми ишонмай, икки гуруҳга бўлинишиб, бир-бирларига адоват қилишарди ва қайтиб сиз ҳам мени маломат этардингиз. Сҳу сабабли бир нарса дейишдан қўрқдим.
Ҳазрати Мусо сўради:
-Бу бузоқни қайдан келтиришди?
-Буни уларга Сомирий ясаб берибди,- деди Ҳорун .
Мусо алайҳиссалом Сомирийни чақириб сўради:
-Бу бузоқни қандай ясадинг?
Сомирий жавоб берди:
-Халқда кўплаб олтин ва олтин тақинчоқлар бор эди. Сҳуларни эритиб, бузоқ ҳайкалини ясадим.
Ҳазрати Мусо яна саволга тутди:
-Лекин бузоқ жонлига ўхшаб овоз чиқаряпти-ку, овозни қандай бердинг?
-Бир кун фаришта Жаброил инсон суратида кезарди. Унинг Жаброил эканини билдим ва у юрган тупроқдан бир ҳовуч олиб, ясаб олганим бузоқ устига сепдим. Сҳундан сўнг жонлига ўхшаб овоз чиқарди ва халқ бу ҳолни кўриб, "Илоҳимиз мана шу!", деб сиғина бошлади.
Ҳазрати Мусонинг ғазаби яна ҳам ортди:
-Сен Аллоҳнинг қаттиқ қаҳрига учрайсан! Бузоқ ҳайкал ясаб, бу жоҳилларнинг унга сиғинишига сабабчи бўлдинг!
Кейин Мусо алайҳиссалом секин жаҳлидан тушиб, лавҳаларни қўлига олди. Уни Бани Исроилга ўқиб ўргатишга, уларни ўз ҳаётларини лавҳаларда битилган Аллоҳ амрларига мувофиқ тарзда тузатишга даъват эта бошлади.
Бир муддат ўтгач, бутун қавм Фаластинга қараб сафарга отланди. Мусо алайҳиссалом жанг қилишни ўргансинлар деб уларни фирқаларга ажратди. Чунки улар фаластинликлар билан жанг қилишга кетаётган эдилар. Фаластин халқи бутларга сиғинишарди. Аллоҳ таоло ҳазрати Мусога у ерга ўрнашиб олиб, мушрикларни ҳақ динга даъват этишини амр қилганди. Ҳазрати Мусо бу мақсадини қавмдошларига тушунтирганда улар:
-Ҳар нарсаси муҳайё бўлган Мисрдан бизни чиқариб, саҳроларга келтирдинг. Бу ҳам етмагандай, Фаластин халқи билан жанг қилишимизни истайсанми?! Бизни Мисрга қайтар, савашиб ўлгандан кўра, Фиръавнга қул бўлганимиз яхшироқ!- деб бақира бошлашди.
Бу мунозара улкан қоя ёнида бўлаётган эди. Аллоҳнинг ғазаби келди. Улкан қоя ердан узилиб, ҳавога кўтарилди. Нонкўр яҳудийларнинг боши устига келиб тўхтади. Улар даҳшатдан қотиб қолишганди. Агарда бу ғоятош тушадиган бўлса, бирортаси ҳам қолмасдан, тагида эзилиб, йўқ бўлиб кетишарди. Ёлвора бошлашди:
-Бизни қутқар, эй Мусо! Раббингга дуо қил, бизга раҳм қилсин! Амр этилганидек, Фаластин халқи билан савашишга сўз берамиз!
Мусо алайҳиссалом Парвардигорига дуо қилди. Тош уларнинг бошига тушмади. Қоя остидан қўрқиб қочдилар. Лекин таҳлика аригач, улар яна пайғамбарларининг насиҳатларига қулоқ солишдан, унга бўйсунишдан бош тортдилар. Аллоҳнинг лавҳаларга ёзилган амрларига қарши чиқдилар.
Кунларнинг бирида қавм ичида бир одамнинг жонсиз жасади топилди. Ҳазрати Мусога келтиришди.
-Бу одамни ким ўлдирди,- деб сўради пайғамбар.
Ҳеч ким индамади. Аллоҳнинг лавҳаларида шундай ёзилганини билишарди: "Ким айбсиз бировни ноҳақ ўлдирса, ўзи ҳам ўлдирилади, ким кўз чиқарса, тиш синдирса, қулоқ, бурун кесса, яраласа, ўзи ҳам шу тарзда жазоланади".
Сҳу сабаб ҳеч ким бу одамни ўлдирганини бўйнига олмасди. Ҳазрати Мусо Аллоҳга дуо қилиб, қотилнинг кимлигини билдиришини сўради. Аллоҳ таоло марҳамат қилди:
-Бир сигирни сўйиб, териси билан ўликни уринг. Сҳунда ким ўлдирганини марҳумнинг ўзи билдиради сизга.
Мусо алайҳиссалом бу хабарни қавмига етказди:
-Аллоҳ бир сигир сўйишингизни буюрмоқда.
-Эй Мусо, ҳазиллашаяпсанми? У сигир қанақа экан, Аллоҳ шуни бизга билдирсин,- дейишди улар.
Ҳазрати Мусо жавоб берди:
-Жоҳилларга ўхшаб, ҳазил-мазаҳ қилишдан Аллоҳга сиғинаман.
Бани Исроил ишни чўзиш учун кераксиз сўзларни айтишарди:
-Эй Мусо, у қанақа сигир, Аллоҳ шуни билдирсин?!
Ҳазрати Мусо Аллоҳнинг амрини айтди:
-Кекса ҳам, ёш ҳам эмас, ўрта ёш сигир!
-Ранги қанақа?
-Аллоҳ унинг кўзни қувонтирувчи тиниқ, сариқ рангли эканини билдирмоқда.
-Раббингдан сўра, қанақалигини янада очиқроқ айтсин. Чунки, сигирларнинг бариси бир-бирига ўхшайди.
-Эй бани Исроил! Аллоҳ у сигир омочга қўшилмаган соғлом сигир эканлигини билдирди.
Ниҳоят, шундай сигирни топиб, дарҳол сўйдилар. Ҳазрати Мусо сигир териси билан ўликни урган эди, у тирилиб, қотили ким эканини айтди. Сҳундан сўнг ҳазрати Мусо қотилни туттириб, қатл эттирди.
Кунлар ўтди. Бани Исроил яна зорлана бошлашди:
-Эй Мусо! Сен бизни Мисрдан бу ерга олиб келдинг. Ҳолбуки, Мисрда турли ноз-неъматлар, ҳар хил мевалар бор эди. Ойлардан бери бедана гўшти ва ҳалво эмоқдамиз. Энди безор бўлдик. Кўнглимиз саримсоқ, бақлажон, мош, пиёз тусайди.
Ҳазрати Мусо уларнинг бу истакларини Аллоҳга арз этди. Аллоҳ таоло пайғамбарига шундай марҳамат қилди.:
"Ё Мусо! Уларга айтинг, агар бу нарсаларни исташса, Мисрга боришсин! У ерда пиёз, саримсоқ ҳисобсиздир".
Ҳазрати Мусодан буни эшитган қавм деди:
-Бизни Мисрдан олиб чиқдинг, энди қандай қилиб у ерга борамиз? Қайтиб борсак, ҳаммамизни ўлдиришади.
Бир кун ҳазрати Мусо яна бутун қавмни йиғиб мурожаат қилди:
-Тингланг! Аллоҳ фаластинлик кофирлар билан жанг қилиб, у ерга ўрнашмоғингизни амр этмоқда.
Улар қўрқувдан титрай бошладилар. Яна рози бўлмадилар.
-У ерда зўр миллат, кучли одамлар бор. Ўлмоқчи эмасмиз. Агар улар у ердан чиқиб кетсалар, биз кирамиз,- дейишди саркашлар.
Ҳазрати Мусо уларни огоҳлантирди:
-Эй бани Исроил! Аллоҳнинг неъматларини эсланг! Сизни ишканжага олган, қизларингизни қолдириб, ўғилларингизни ўлдирган, ёмонлик ва зулмлар қилган Фиръавн шарридан барчангизни Аллоҳ қутқарди. Эй қавмим! Ўз кўзларингиз билан кўрдингизки, Аллоҳ Фиръавн ва аскарларини сувга чўктириб, сизга йўл очди, сизни халос этди. Бузоққа сиғиндингиз, Аллоҳ гуноҳингизни кечирди. Эй миллатим, Аллоҳнинг сизга берган неъматларини эсланг ва унутманг! Сизни ҳалво ва бедана гўшти билан таомлантирди, саҳрода қоядан сизга булоқлар оқизиб қўйди. Қуёш ҳароратидан ҳимояланишингиз учун бошингизда булутлар пайдо қилди. Эй миллатим! Сўзимни тинглаб, итоат этинг ва муқаддас ерларга қўрқмасдан киринг!
Сҳу сўзларни эшитиб ҳам яҳудийлар қайсарлик қилиб туриб олдилар.
-Ё Мусо! Бизни ўлдирмоқчимисан?! Фаластин халқини биламиз. Кучли, бағри тош инсонлар. Улар билан урушолмаймиз. Сен ва Раббинг кучли бўлсаларинг, нега бориб ўша золимларни ўзларинг қирмайсизлар?! Раббингга айт, ҳаммасини ҳалок қилсин, биз ҳам саломат билан у ерга кириб роҳатда яшайлик!
Мусо алайҳиссалом қавмининг бундай қайсарлиги ва танбаллигидан кўп куюниб хафа бўлди. Бу қавмни қутқармоқ учун қилган меҳнатлари, ғайратлари, чеккан машаққатлари беҳуда кетганини англади. Жанг қилишга уларда заррача жасорат йўқ эди. Улар фақат еб-ичиб, истироҳат қилишни исташарди.
Ҳазрати Мусо Раббисига дард билан улардан шикоят қила бошлади:
-Ё Раббий! Туғишганим Ҳорундан бошқага сўзимни ўтказолмаяпман. Энди йўлдан чиққан бу миллат билан бизнинг орамизни ажрат! Дуойимни қабул айла, ё Раббий!
Аллоҳ марҳамат қилди:
-Енди ўша тупроқлар, у юртлар уларга қирқ йил манъ этилди. Чўлу саҳроларда азоб-уқубат чекадилар. Сиз бу фосиқ миллат учун қайғурманг, ё Мусо!
Ҳазрати Мусо ва Ҳорун бўйсунмас қавмдан айрилдилар.
Сҳиддатли бир шамол эсди. Мудҳиш бир бўрон эди бу. Чўлнинг қуму тупроғини қориштириб ташлаган даҳшатли, қўрқинчли бир қуюн эди. Бани Исроил қурган чодирлар парчаланиб йиртилар, ичидаги нарсалар сурилиб, думалаб учиб кетарди. Бани Исроил қўрқувдан саҳрода ҳар томонга тумтарақай қоча бошладилар. Чақмоқ чақиб, осмон гулдиради. Атрофга қалин зулмат - қоронғулик тушди. Кўз кўрмас, одам танилмас ҳолга келди. Нонкўр, мункир бани Исроил даҳшат ичра ўзларини у ёқ-бу ёққа уришар, бақириб чақиришарди. Осмондан устларига чақмоқлар, йилдиримлар тушарди. Қайси бирларини чақмоқ уриб, ёқиб куйдирар, қай бирлари қўрқиб тўғри келган томонга қочарди.
Бу мудҳиш ҳолат бир неча кун давом этди. Қочиб қутулганлар чўлу биёбонларга тарқалиб кетишди. Ҳеч бири қайтиб бошқаси билан топишолмади. Саҳроларда тентираб кезишар, жануб шамоли кўз очишларига имкон бермас эди.
Аллоҳнинг неъматларини инкор этиб, нонкўрлик қилган, Аллоҳнинг қудратини масхараламоқчи бўлган бу осий миллатни Ҳақ таоло мана шундай жазолаб қўйди. Турли бало-мусибатларга мубтало ва гирифтор қилди. Зеро, осий, нонкўр, мункир қавмнинг оқибати шундай бўлади!

МУСО ПАЙҒАМБАР ВА ҲАЗРАТИ ХИЗР

Бани Исроил Аллоҳнинг амрларига қарши чиқиб, исён қилгани учун чўлларда саргардон ҳаёт кечиришга маҳкум бўлган эди. Ҳазрати Мусо қавмидан ажралиб чиққач, ўзига имон келтирган бир ёш йигит билан йўлида давом этарди. Бу йигит оқкўнгил, покдомон киши бўлиб, ҳазрати Мусонинг ёнидан ҳеч ҳам айрилмас, эҳтиёжларини таъминлашда унга ёрдам берар, иссиқ-совуғидан доимо хабардор бўлиб турарди.
Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга солиҳ, илмли бир бандаси билан учрашажагини, ундан ўзи билмаган кўп илмларни ўрганишлигини ваҳий орқали маълум қилди. Буюк пайғамбар у зот билан икки денгиз бирлашган ерда кўришиши керак эди.
Ҳазрати Мусо йигит билан кун бўйи денгизда кезиб юрди. Емак учун бир балиқ овлашган эди. Ниҳоят, айтилган ерга ҳам келишди. Икки денгиз туташган жойда бир қоя устида дам олиб, кўришажак инсонни кута бошладилар. Йигит балиқни ёнига қўйиб, унутган эди. Ҳали ўлмаган балиқ бир-икки чирпаниб, сувга тушиб кетди.
Ҳазрати Мусо ҳамон кутарди. Лекин кутилган зот кўринмасди. Ўрнидан туриб, юра бошлади ва меҳмонни қидиришга тушди. Ҳатто икки денгиз туташган жойдан анча йироқлаб ҳам кетишди. Қоринлари очганда йигит балиқни эслади. Ҳазрати Мусодан узр сўради:
-Хожам, дам олиш учун қояда ўтирганимизда балиқни унутиб қолдирибман. Уни Сҳайтон менга унуттирди. Сувга тушиб кетган бўлса керак.
Йигит хижолат бўлиб бошини эгди. Ҳазрати Мусо эса бўлиб ўтган бу ҳодисани ўзича шундай изоҳлади: "Сҳубҳасиз, Аллоҳ ўша яхши одамни топишим учун икки денгиз бирлашган ерга қайтишимни истагани учун балиқни унуттирди..."
Ортга қайтишди. Қоя ёнига келганларида Аллоҳ ваъда берган ўша олим зотни кўрдилар.
Ҳазрати Мусо:
-Аллоҳ сизга ўргатган нарсалардан менга ҳам ўргатасизми? Рухсат этсангиз, сизга тобеъ бўлиб, шогирд тушай, сиз билан бирга юрайин,- деди.
Бу олим зот ҳазрати Хизр эди. Кулимсираб шундай жавоб қилди:
-Бунга сизнинг сабру бардошингиз етмаса керак.
-Инша Аллоҳ, мени сабрли инсонлардан эканимни кўргайсиз. Сизга асло қарши чиқмайман,- деди Мусо алайҳиссалом.
Ҳазрати Хизр огоҳлантирди:
-Агар мен билан бирга юрсангиз, унутмангки, қилган ҳеч бир ишимни ўзим тушунтирмагунимча, менга савол бермайсиз.
Улар бир оз юришгач, денгиз соҳилига келдилар. Кемалардан бирига миниб сафарга чиқдилар.
Кема денгизнинг ўртасига келганда ҳазрати Хизр ғалати бир иш қилмоққа чоғланди: кеманинг бир жойини теша бошлади. Ҳазрати Мусо кема чўкишидан қўрқиб, ҳаяжон билан сўради:
-Кемани чўктириш учун тешяпсизми? Ёмон иш қиляпсиз, ҳаммамиз ҳалок бўламиз-ку?!
Ҳазрати Хизр вазминлик билан жавоб берди:
-Мен сизга сабр-бардошингиз етмайди, демаганмидим?!
Шундан сўнг Мусо алайҳиссалом у зот қилган иш тўғрисида ўзи бир нарса айтмагунича, ҳеч нима сўрамасликка сўз берганлигини эслади. Хижолат чекиб, узр сўради:
-Мени кечиринг, ваъдамни унутдим. Энди ишингизга сира аралашмайман.
Кема соҳилга чиқиб, лиманда тўхтади. Улар йўлларида давом этдилар. Бир жойга келганларида ўйнаб юрган бир болани кўрдилар. Ҳазрати Хизр боланинг ёнига келди ва уни тутиб ўлдирди.
Мусо алайҳиссалом бу ҳодисадан қаттиқ қайғуга тушди. Одам қандай қилиб гуноҳсиз бир болани ўлдириши мумкин, деб ўйларди. Сҳартни унутиб, ўзини тутолмай Ҳазрати Хизрга бақирди:
-Нега бу гуноҳсиз, маъсум бир гўдакни ўлдирдингиз?! Тўғриси, жуда ёмон, мудҳиш бир иш қилдингиз!
Ҳазрати Хизр яна босиқ бир оҳангда жавоб берди:
-Мен сизга менинг ишларимни кўриб, аралашмасликка сабрингиз етмас, демаганмидим?!
Мусо алайҳиссалом хижолат бўлди. Бундан сўнг у зотнинг ишига аралашмасликка ва эътироз билдирмасликка сўз берди. Агар яна ваъдасига хилоф қилса, ташлаб кетиши мумкинлигини айтди.
Юришда давом этишди. Бир қишлоққа кириб бордилар. Ёнларида пуллари ҳам, егулик нарсалари ҳам йўқ эди. Ҳазрати Мусо жуда ҳам очиққанди. У қишлоқ аҳлидан бирор егулик беришларини истади. Лекин улар бирон нарса бермадилар.
-Пулсиз, текинга ҳеч нарса бермаймиз,- дейишди қишлоқ аҳли.
Қишлоқни кезаётиб бир эгри деворга дуч келишди. Девор жуда омонат турарди. Ҳазрати Хизр деворга яқинлашиб, атрофига тупроқ тортди ва сув келтириб қуйгач, аралаштириб, лой қора бошлади. Деворни яхшилаб тўғрилашга киришди. Мусо алайҳиссалом ҳам унга ёрдамлашар, лекин бир сўз демасди. Ниҳоят, ҳазрати Хизр ишини тугатди. Девор тузалиб, йиқилмайдиган, мустаҳкам ва чиройли бўлиб қолганди.
Ҳазрати Хизр ишдан бўшаши билан Мусо алайҳиссалом шундай деди:
-Пулсиз ва таомсиз қолганимизда бу деворни таъмирладингиз, бунинг эвазига ҳақ сўрамайсизми? Истасангиз ҳаққингизни ундириб олишингиз мумкин-ку!
Ҳазрати Хизр кулимсираб қаради ва марҳамат қилди:
-Ё Мусо, сиз билан ажрашадиган пайт келди. Уч марта қилмаслигингиз лозим бўлган ишни қилдингиз. Ҳолбуки, сабр билан кутишингиз керак эди. Энди эшитинг. Сиз сабр қилолмаган ишларнинг сиз билмаган сабабларини айтиб берай.
Ҳазрати Хизр устоз каби, Мусо алайҳиссалом шогирддек юзма-юз ўтирдилар. Ҳазрати Хизр бу ғалати уч ишнинг сирини Мусо алайҳиссаломга тушунтириш учун сўз бошлади:
-Минган кемамизни мих билан тешишимнинг сабаби шуки, кема тижорат билан шуғулланувчи бир неча фақир ва йўқсил кишиларнинг шериклик мулки эди. Олдинда, бир мамлакатда барча бутун кемаларни эгаларидан зўравонлик билан тортиб олувчи золим бир ҳукмдор бор эди. Раббим менга кемани тешиб, шикаст етказишимни амр этди. Сҳунда у золим ҳукмдор бу йўқсил одамларнинг шикастланган кемасига кўз олайтирмайди ва улар бемалол йўлларида давом этадилар. Энди сизга тушунарли бўлди, деб ўйлайман.
Ҳазрати Мусо:
-Гапларингиз тўғри. Мени афв этинг. Бу хусусда сиз билганни билмасдим. Лекин нега гуноҳсиз гўдакни ўлдирдингиз, бунга ақлим етмайди?!- деди.
Ҳазрати Хизр изоҳлади:
-Ўша боланинг ота-онаси Аллоҳга итоат этувчи диндор ва солиҳ инсонлардир. Лекин у бола улғайиб кофир бўларди, ота-онасини қийнаб, изтироблар берар, ёмонликлар қиларди. Раббим буни менга билдирди. Аллоҳ таоло ота-онаси қиёмат куни ундан фойдаланишларини ирода этди. Сҳунинг учун бола кичик ёшида ўлиши керак эди. Парвардигоримнинг хоҳишини адо этиб, болани ўлдирдим.
Ҳазрати Мусонинг айтадиган гапи қолмаган эди.
-Ҳақлисиз,- дея секин такаллум этди. -Аммо сўнггиси, яъни деворни таъмирлаш ишини ҳам тушунтирсангиз. Ахир, у қишлоқдагилар бизга бир луқма ҳам егулик бермаганлари ҳолда, сиз деворларини янгидан кўтариб бердингиз?!
Ҳазрати Хизр бу воқеани ҳам тушунтирди:
-Эй Мусо! Бу девор қишлоқдаги икки етим болага тегишлидир. Девор тагида эса оталаридан қолган бир хазина бор. Парвардигорим улар вояга етиб, хазиналарини чиқариб фойдаланишларини ирода этганидан деворни таъмирлашни менга амр қилди. Агар деворни ўша ҳолда қолдирсайдим, йиқиларди ва остидаги хазина кўриниб қоларди. Молларини қўришга кучи етмайдиган болаларнинг хазинасини ҳамқишлоқлари талон-тарож қилиб юборишлари мумкин бўларди. Лекин энди хазина болалар улғайгунча девор тагида хавфсиз сақланади. Улар вояга етиб азамат йигитлар бўлишгач, хазиналарини қазиб олиб фойдаланадилар. Аллоҳ шундай хоҳиш-ирода этди, ё Мусо! Не қилган бўлсам, Унинг амри билан қилдим. Сиз сабр этолмаган ишларнинг шарҳу изоҳи мана шу!
Ҳазрати Мусо юзларини кўкка қаратиб, қўлларини кўтарди, ўзига кўп нарсалар ўргатган бу зот билан учраштирган Аллоҳга ҳамду санолар айтди.
Ҳазрати Хизр Мусо алайҳиссаломга қандай сабр қилиш кераклигини, сиридан воқиф бўлинмаган нарсалар, воқеа-ҳодисалар туфайли одамлардан хафа бўлиб, ғазабланмаслик лозимлигини таълим берди. Яна у зот пайғамбарга ҳар нарсани биламан, мендан билимлироқ киши йўқ, дея мағрур бўлмаслик кераклигини ўргатди. Ҳар нарсани билдим, деб ҳисобловчи инсонлардан кўра билимли, лекин ўз илми билан ҳаволанмайдиган улуғ инсонлар бордир. Киши билмаганини билгучи кишидан сўраб ўрганур. Сҳубҳасиз, ҳар нарсани яхши билгучи Аллоҳдир. Чексиз лутфу марҳамат соҳиби Парвардигоримиз инсонларни фойдали нарсаларга буюрур, аммо одамлар буни англамасдан турли исёнларга тушадилар.
Тўғри, ҳазрати Хизр кемани тешди, болани ўлдирди, аммо бу ишлари замирида ўша кишилар ва бошқа инсонлар учун буюк фойдалар ниҳон эди. Ва у зот бу ишлар билан ҳисобсиз яхшиликларга сабабчи бўлди.
Яна ҳазрати Хизр Мусо алайҳиссаломга шуни ўргатдики, инсон қилган ёрдами, яхшилиги, хайр-еҳсони учун ҳақ кутмаслиги керак. Одамларга фойдаси тегадиган амаллар кетидан югурмоқ буюкликдир. Ҳатто бир луқма егулик бермаганларга ҳам яхшилик қилиш лозим. "Яхшилик қил, денгизга от, балиқ билмаса, Холиқ билур", дея бежиз айтишмаган.
Мусо алайҳиссалом шуларни тафаккур қилиб ўтирарди. Бир қанча вақтдан сўнг бошини кўтариб қараган эди, ён-атрофида ҳеч кимни кўрмади. У зот қайга кетди? Қандай ғойиб бўлди?!
Мусо алайҳиссалом сокин бир тарзда шу сўзларни такаллум этди:
-У зотнинг қайга кетганини ва қандай ғойиб бўлганини ёлғиз Аллоҳ билур. Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билолмас! У ҳар нарсани илми билан ўраб олган Зотдир!

ДОВУД ПАЙҒАМБАР

Бани Исроил Аллоҳнинг амрига бўйсунмаганликлари ва ёнларида пайғамбарлари ҳазрати Мусо бўлгани ҳолда муқаддас тупроқларга кирмаганликлари учун жазоланиб, қирқ йил чўлу биёбонларда сарсон-саргардон юрдилар. Бу вақтга келиб, Мусо алайҳиссалом вафот этган эди. Ундан сўнг Аллоҳ таоло яҳудийларга янги пайғамбар юборди. Аллоҳнинг уларни чўлларга бадарға қилиш билан берган жазосидан бир оз ақллари кирган эди. Саргардонликнинг давом этишини истамаганликларидан бу янги пайғамбарга итоат этдилар ва Аллоҳга имон келтирмаган фаластинликлар билан курашиб, у тупроқларни қўлга киритдилар.
Лекин маълум муддат ўтгач, фаластинликлар билан яҳудийлар ўртасида бошқа жанглар ҳам бўлди. Бир жангда фаластинликлар ғолиб чиқиб, уларни ўлкаларидан ҳайдадилар, эркакларини ўлдирдилар, бола-чақаларини асир олдилар. Ичида ҳазрати Мусонинг асоси, илоҳий лавҳалар, малҳам ва ҳазрати Ҳоруннинг баъзи ашёси солинган сандиқни фаластинликлар қўлга киритдилар.
Яна Аллоҳга қарши исён йўлини тутганликлари сабабли Фаластин халқидан мағлуб бўлган яҳудийлар қайғуга ботган, бу азобларнинг интиҳосини тилар эдилар. Пайғамбарларининг ёнига келиб ёлвордилар:
-Душманларимиз бизни енгиб, сандиқни қўлга киритдилар. Бизни паришон қилиб, тарқатиб юбордилар. Эркакларимизни ўлдириб, фарзандларимизни асир олдилар. Сенинг олдингга маслаҳат олгани келдик. Бизга йўл кўрсат!
Пайғамбарлари улардан:
-Мақсадингиз нима?- деб сўради.
-Раббингга дуо қилишингни истаймиз, эй пайғамбар,- дедилар. -Бизга бир ҳукмдор юборсин. Унинг атрофида бирлашиб, Аллоҳ йўлида курашайлик.
-Сизга жанг фарз қилинганда бормасангиз-чи?
-Йўқ, борамиз. Ҳамма нарсамизни бой бердик, юртимиздан ҳайдалдик. Бола-чақамиз, молу мулкимиз тортиб олинди, энди Аллоҳ йўлида курашишдан қочмаймиз.
Пайғамбарлари Аллоҳга ниёз ила дуо қила бошлади. Кунларнинг бирида у ибодат қилар экан, Қодир Аллоҳ ваҳий ила унга қавми учун Толутни ҳукмдор қилишини билдирди. Пайғамбар бу хабарни бани Исроилга айтди:
-Аллоҳ таоло дуойимизни қабул қилди, бизга ҳукмдор юборади.
-Ким экан у ҳукмдор?!- деб сўрадилар.
-Толут,- дея жавоб берди пайғамбар.
-Толутни биламиз, у камбағал ва фақир бир одам. Биз ҳукмдорликка ундан кўра муносиброқ эмасмидик? -еътироз билдиришди бани Исроил.
Пайғамбарлари айтди:
-Тўғриси шуки, Толутни Аллоҳ танлагандир. Унинг билимини, жисмоний қувватини Ўзи зиёда қилган. Билингки, Аллоҳ ҳукмдорликни истаганига беради. Толутга итоат қилинглар.
Сҳубҳачи яҳудийлардан бири шундай деди:
-Толутнинг Аллоҳ томонидан танланган ҳукмдор эканини қаердан биламиз?
Пайғамбарлари жавоб берди:
-Унинг Аллоҳ томонидан ҳукмдор этиб тайинланганига далил сиздан олиб қўйилган сандиқнинг қайтиб келишидир. Унинг ичида ҳазрати Мусо ва Ҳорундан қолган муқаддас ашё бордир. У сандиқни малаклар келтирадилар.
Ҳақиқатан ҳам бир оздан сўнг ичидаги барча ашёси билан бирга сандиқ олдиларига келди. Энди шубҳалари қолмаган эди. Толутнинг ҳукмдорлигини тан олдилар.
Толут бани Исроилга жангга ҳозирланишни амр этди. Толут билан бирга жангга отланганлар орасида Довуднинг акалари ва отаси ҳам бор эди. Ҳазрати Довуд биродарлари ичида энг кичиги бўлиб, жанг пайтида уларга сув ва егулик ташиш учун чиққанди.
Қўшиннинг ҳаракатга ўтишидан олдин Толут аскарларига шундай хитоб қилди:
-Эй бани Исроил! Буюк Аллоҳ сизни бир дарё воситасида синовдан ўтказади. Олдимиздан чиқадиган дарё сувидан қониб ичганлар биздан эмасдир. Кимда ким кўп ичмасдан менга итоат қилса, Аллоҳ унга мукофотини беради. Бир ҳовучгина ичиш итоатсизлик саналмайди.
Буни Толут уларнинг ўз амрига қай даражада итоат этишларини синаб билиш мақсадида айтган эди. Чунки қўмондон амрига бўйсунмаган аскардан ҳеч қачон фойда бўлмасди.
Қўшин илгарилаб, дарёга етди. Яҳудийларнинг кўпчилиги буйруққа бўйсунмасдан, сувдан қониб-қониб ичишди. Сҳунда Толут уларнинг ортга қайтишларини буюрди. Зеро, улардан ҳеч бир наф йўқлиги аён эди.
Толутнинг оз сонли қўшини дарёдан кечиб, бир муддатдан сўнг фаластинликларнинг ҳукмдори бўлган Жолутнинг қўшини билан юзлашди. Жолутнинг катта қўшинини кўрган яҳудийлар таҳликага тушдилар.
-Жолут ва унинг қудратли қўшини билан курашишга ожизмиз. Сафдошларимиз бизни тарк этдилар, озчилик қолдик. Жолутнинг аскарлари биздан бир неча баробар кўп!- дейишарди улар.
Еътиқоди собит бўлган баъзи инсонлар эса:
-Ғамга ботишнинг кераги йўқ. Чунки неча бор кам сонли жамоатлар Аллоҳнинг ёрдами билан ўзларидан бир неча карра устун бўлган қўшинлар устидан ғалабага эришганлар. Аллоҳ сабр қилганлар билан биргадир. Ё Раб, сен бизга сабр бер, саботимизни орттир, бизга мадад бер!- дедилар.
У замонларда жанг дастлаб икки курашчи орасида бошланар, кейин икки қўшин ўзаро жангга киришар эди. Аввалига бир неча жангчи чиқиб беллаша бошлади. Сўнгра Жолут майдонга тушиб шундай деди:
-Эй Толут, аскарларимизни беҳудага ўлдириб нима қиламиз? Мен билан жангга бир кишини чиқар. Агар мен уни енгсам, сиз мағлуб саналасиз. Агарда енгилсам, сиз ғолиб ҳисобланасиз.
Толут аскарларига юзланиб сўради:
-Ким Жолут билан жангга чиқади?
Ҳеч кимдан садо чиқмади, чунки Жолутнинг кучи, жасурлиги тилларда достон бўлган эди. Уни мағлуб эта оладиган бирор киши ўртага чиқмади. Бани Исроил Жолутдан қўрқиб чекинди. Жолут эса кибр билан майдонни айланиб ҳайқирарди:
-Мен билан беллашадиган мард йўқми?!
Бани Исроилнинг писиб турганини кўрган кичик Довуд шаҳд билан сафларни ёриб ўртага отилди.
-Эй Жолут, сен билан мен беллашаман!- деди.
Салкам девдек ҳайбатли бўлган Жолут қаршисидаги кичик Довудга қараб қаҳқаҳалар отди.
-Эй кичкина! Жойингга борсанг-чи, сени ўлдиришни истамайман,- деб калака қилди.
Довуд:
-Мен эса сени ўлдиришни истайман. Жасоратинг бўлса, ҳужум қил!- деди.
Бу гаплардан қони қайнаган Жолут ҳужумга ўтди.
Довуд палахмондан отишда зўр мерган эди. Дарҳол палахмонига каттагина бир тошни қўйиб, Жолутга қараб отди. Тош Жолутнинг пешонасига тегиб, шундай баҳайбат одам бир онда ерга қулади. Довуд югуриб бориб унинг бошини кесди.
Ҳукмдорларининг ўлдирилганини кўрган Жолут қўшинлари таҳликага тушиб, қоча бошлади. Бани Исроил Довуд туфайли душманни мағлуб этди.
Довуднинг ғоятда гўзал, ёқимли овози бор эди. Эшитгучиларини сеҳрлаб қўядиган даражада хуш овози билан Аллоҳга ҳамду санолар айтарди. Уни тинглаганларнинг қалби сокинлашарди. Кўп ибодат қилар, кўп намоз ўқир ва рўза тутарди. Аллоҳ таоло уни севиб, яҳудийларнинг ҳукмдори этиб тайинлади. Унга жуда кўп нарсалар ўргатди. Қодир Аллоҳ шундай марҳамат этди:
"Эй Довуд, сени ер юзида ҳукмрон қилдик. Инсонлар орасида адолатли ҳукм юрит. Сени Аллоҳ йўлидан тойдиришга уринган нафсингга эргашма. Аллоҳ йўлидан адашганларга шиддатли азоб муқаррардир, қиёмат кунини унутганлари учун қаттиқ азобга дучор бўладилар".
Довуд пайғамбар Аллоҳга қуллик ва ибодатда қоим бўлиш билан бирга, ҳукмдор бўлгани ҳолда, "енг ҳалол ризқ инсоннинг қўл меҳнатидир", деб меҳнат қилар, темир зирҳлар, қиличлар, жанг учун қурол-аслаҳалар ясарди. Одамларга илк маротаба зирҳ ясашни ҳам у ўргатган эди.
Довуд пайғамбар бир неча аёлни ўз никоҳига олган бўлиб, кўплаб фарзандлар кўрди. Кунларнинг бирида унинг Сулаймон исмли ўғли дунёга келди. Бундан қалби ниҳоятда севинчга тўлиб, Аллоҳга ҳамду сано айтишни янада зиёда қилди. Ўғлининг таълим-тарбиясига катта эътибор қаратди.
Сулаймон улғайиб навқирон йигит бўлгач, отаси билан бирга ўтирар, ҳазрати Довуд одамлар орасида адолат билан ҳукм юритганини кўриб, ўзи учун сабоқ ва хулосалар чиқарар эди.
Бир куни ҳазрати Довуднинг ҳузурига икки киши келиб, ўрталаридаги ихтилофни бартараф этишда ёрдам беришини сўрадилар. Уларнинг бири:
-Бу одамнинг қўйлари менинг боғимга кириб, экинларимни пайҳон қилди,- деди.
Ҳазрати Довуд қўйнинг эгасидан сўради:
-Бу одамнинг гаплари тўғрими?
У одам:
-Тўғри, ҳазрати Довуд, афсуски, шундай,- деди.
Ҳазрати Довуд:
-Боғнинг эгаси пайҳон этилган экинлари учун қўйларингни сендан олади,- деди.
-Эй Аллоҳнинг пайғамбари, менинг фикрим бошқачароқ. Менимча, қўйларнинг эгаси боғни олдинги ҳолатига келгунига қадар парваришлайди. Боғ соҳиби эса сути ва қўзиларидан фойдаланиш учун қўйларни олади. Боғ олдинги ҳолатига қайтгач, эгасига топшириб, қўйларни қайтариб олади.
Ҳазрати Довуд ўғли Сулаймоннинг бу ҳукмини жуда тўғри деб тан олди ва севинчга тўлиб:
-Бундан кейин сен ҳукм чиқарасан. Мен кексайдим, заифлашиб қолдим. Сен эса қувватли ва билимли болиғ киши бўлдинг. Кел, ўтир, энди бу мақом сеники,- деди ва ўз тахтини ўғлига бўшатиб берди.

ҲАЗРАТИ СУЛАЙМОН ВА БИЛҚИС

Ҳазрати Сулаймон отаси Довуд алайҳиссаломдан сўнг ҳукмдорлик тахтига ўтирди. У ҳақиқатан адолат билан иш юритувчи, ниҳоятда марҳаматли ва закий инсон эди. Сҳу боисдан Аллоҳ таоло унга:
-Сенга истаганингни бераман. Тила тилагингни,- дея марҳамат этди.
Ҳазрати Сулаймон шундай ниёз қилди:
-Ё Раббим, менга марҳамат қил,- дея дуо қилди. -Менга ҳеч кимса эриша олмайдиган салтанат бер. Сҳубҳасиз, Сен тортиқ этгучиларнинг энг улуғисан!
Сҳунда чексиз марҳамат Соҳиби Аллоҳ унинг амрига шамолларни, жин ва шайтонларни берди. Сҳамоллар у истаган томонга эсар, шайтонлар унга итоат қилиб, истакларини бажо келтирар эдилар. Булардан ташқари, буюк Яратувчимиз Сулаймон алайҳиссаломга барча жонзотларнинг тилини ҳам ўргатди.
Ҳазрати Сулаймон мудом Аллоҳга шукроналар келтирди. Берилган неъматларни қодир Аллоҳ давом эттирсин, деб ибодатларини орттирди.
Кунларнинг бирида ҳазрати Сулаймон катта қўшин билан сафарга чиқди. Қушлар ҳам улар билан биргаликда учиб, қанотлари билан Сулаймон алайҳиссаломга соя қилиб боришарди.
Чумолилар водийсига келганларида бир чумолининг:
-Эй чумолилар, инларингизга киринг! Ҳазрати Сулаймоннинг қўшини билмасдан сизларни эзиб юбормасин,- деганини эшитди. Буюк пайғамбар кулимсиради. Қўлларини дуога очиб шундай деди:
-Эй Раббим! Неъматларингга шукр қилишда, сени хушнуд этажак ишларни қилишимда мени қўлла! Раҳматинг билан мени яхши қулларинг қаторига қўш!
Сўнгра ҳазрати Сулаймон тўхтаб қўшинини тафтиш қила бошлади. Қушлар тўдасида бир қушни кўролмади.
-Ҳудҳуд қуши қани, кўрмаяпман, бу ерда йўқми?- деб сўради.
-Билмадик,- дедилар.
Ҳудҳуд изнсиз ўрнини тарк этганидан ранжиган ҳазрати Сулаймон:
-Енди уни қаттиқ жазолайман,- деди.
Кўп ўтмай Ҳудҳуд қайтиб келди. Сулаймон алайҳиссалом оғиз очмасдан олдин сўз бошлаб, узрини баён этди. Нафаси сиқилиб:
-Сизга маълум бўлмаган бир нарсани билиб қолдим. Сизга Сабаъ диёридан хабар келтирдим. У ерда бир аёл ҳукмдор экан. Ҳар нарсаси тўкис. Ғоятда бадавлат. Ғаройиб тахт соҳиби бўлган бу аёлнинг исми Билқисдир. Афсуски, у ва халқи Аллоҳ таолога эмас, қуёшга сиғинадилар.
Ҳазрати Сулаймон:
-Рост гапиряпсанми ёки ёлғонми, буни кўрамиз,- деди.
Ҳазрати Сулаймон ўтириб мактуб ёза бошлади. Ҳудҳуд унинг олдида титраб турар эди. Ҳукмдорнинг нима ёзаётганини билмасди. Пайғамбар мактубни битириб Ҳудҳудга шундай деди:
-Сҳу мактубимни Сабаъ ўлкасига элтиб, Билқиснинг деразасидан ичкарига ташла. Бу мактубни ўқиганларидан сўнг Билқис ва аъёнларининг нима қилишларини кузат. Кейин тезда ортга қайтиб, менга хабар етказ.
Ҳудҳуд ҳазрати Сулаймоннинг мактубини тумшуғига қистириб учиб кетди.
Билқис ётоқхонасида ором олар эди. Ҳудҳуд очиқ деразадан хонага кирди. Мактубни Билқиснинг устига ташлади. Билқис уйқудан уйғонгач, мактубни кўриб ҳайратга тушди. Чунки ётоқхона эшигида соқчилар бўлиб, у ерга ҳеч кимнинг кириши мумкин эмасди. Бу қандай сир-синоат бўлди экан?!
Мактубни олиб, у ёқ-бу ёғига қарагандан кейин очиб ўқиди. Сўнгра вазирларни ва хос одамларини чақириб шундай деди:
-Эй давлат арбоби! Ҳурматли вазирлар! Сулаймон исмли ҳукмдордан менга мактуб келди. Мактубини "Раҳмон ва Раҳим бўлган Аллоҳ номи билан" бошлабди. У мактубда қуёшга сиғинишни бас қилишимизни, у сиғинган ягона Аллоҳга ибодат қилишимизни сўрабди.
Билқис бу сўзларни айтиб бироз жим қолди, сўнг:
-Эй инсонлар! Нима қилишимиз лозим энди? Фикрингизни билдиринг!
Вазирлар сўз олиб шундай дедилар:
-Биз қудратлимиз, буюк қўшинимиз бор. Биз билан жангга киришса қарши тура оламиз. Лекин қарор бериш сизнинг ҳаддингиз.
Билқисга вазирларнинг бу сўзлари ёқмади:
-Йўқ, бу яхши фикр эмас. Чунки уруш ҳамма ерни вайрон қилади. Ҳукмдорлар бир давлатга қарши курашиб, ғалаба қозонсалар, ҳамма нарсани ёқиб, йиқитадилар, юртни вайрон, халқни паришон қиладилар. Мағлуб бўлсак, маҳв бўламиз.
-Нима қилишни буюрадилар,- деб сўрашди сарой аҳли муштоқ бўлиб.
-Унга қимматбаҳо ҳадялар жўнатаман ва элчи келтирадиган хабарни кутаман. У қайтгач, нима қилишни ўйлаб кўрамиз,- деди ҳукмдор.
Билқис одамларидан бирини элчи қилиб танлади ва тайинлади:
-Сени ҳадялар билан Сулаймоннинг ҳузурига юбораман, нима қилмоқчи эканлигини билиб қайт. Кўрган-билганларингни менга етказасан!
Елчи совға-саломлар билан Сулаймоннинг юртига қараб йўл олди. Унга яна бир неча одам ҳамроҳ бўлган эди. Сулаймоннинг элчиси - Ҳудҳуд ҳам Билқис саройида бўлиб ўтган ҳодисаларни ҳукмдорига етказиш учун дарҳол йўлга чиқди. Сулаймонга бориб:
-Билқиснинг элчиси бир дунё совға-салом билан ҳузурингга келмоқда,- деди.
Сулаймон алайҳиссалом Билқиснинг элчисига ўз салтанатининг буюклигини кўрсатмоқчи бўлди. Инсонлар ва жинларга фармон бериб, элчи қабул қилинадиган жойни безаттирди. Мукаммал ва муҳташам бир кўшк бино қилдирди.
Ҳазрати Сулаймон келиб тахтига ўтирди. Атрофига анчагина одам йиғилган, қушлар унга соя солиб турарди. Билқиснинг элчиси келиб, бу манзара қаршисида лол қолди. Чунки у умрида бирор марта бундай ҳашаматни кўрмаган эди. Бундан олдин қушларнинг инсонга соя солиб турганини учратмаганди. У ҳазрати Сулаймоннинг буюклиги наздида ўзини жуда ожиз, ғариб ҳис қилди. Илгарилаб ҳазрати Сулаймоннинг ёнига келди. Ҳадяларни тақдим этди.
Ҳазрати Сулаймон:
-Мен бу ҳадяларни қабул қилмайман,- дея сўз бошлади.-Кўриб турибсизки, Аллоҳ таоло менга ҳамма нарсани берган. Сизнинг мол-мулкингизга эҳтиёжим йўқ. Фақат мен сизларнинг қуёшга сиғинишни бас қилиб, Аллоҳга ибодат қилишингизни истайман. Сени бу ерга жўнатганларга бориб айтки, бас келиб бўлмас қўшин билан бораман. Уларни юртларидан ҳайдайман, паришон қиламан.
Билқиснинг элчиси юртига қайтди. Ҳукмдор ундан:
-Нималар қилдинг? Кўрган-ешитганларингни бизга айтиб бер,- деб сўради.
Елчи шундай деди:
-Сулаймон тортиқларингизни қабул қилмади. Бизнинг ҳадяларимизнинг унинг мулки олдида ҳеч қандай қиммати йўқ. Жинлар унинг амрида, қушлар унинг хизматида, шамоллар у истаган томонга эсади. Ҳукмдорлар ичида бунақасини кўрган ҳам, эшитган ҳам эмасман. У ғоятда улуғвор бир ҳукмдор.
Билқис сўради:
-Хўш, у сенга нима деди?
Елчи жавоб берди:
-Агар қуёшга сиғинишни қўйиб, у ибодат қилган Аллоҳга имон келтирмасак, катта қўшин билан устимизга юриш қилишини айтди.
-Ундай бўлса, фикринг қандай?
-Менимча, биз Сулаймонга бас кела олмаймиз, жанг қилсак, мағлуб бўлишимиз шубҳасиз.
Билқис узоқ ўйланиб қолди, сўнг:
-У билан учрашгани ўзим бораман,- деди.
Билқис ҳазрати Сулаймон билан учрашишга тадорик кўра бошлади. Юртдан чиқишидан аввал тахтини ишончли бир жойга қўйишни ўйлади. Чунки тахтининг олиб қўйилишидан қўрқарди. У кўплар кўз тиккан ниҳоятда қимматбаҳо тахт эди. Уни бир хонага киритиб, эшикларини тамғалади. Эшик олдига соқчилар қўйди.
Билқис тахтини хавфсиз жойга қўйгач, атрофида амирлар, вазирлар ва давлат арбоби билан йўлга чиқди. Бир неча кун юргач, Сулаймон мамлакатига яқинлашдилар. Ҳазрати Сулаймон отларнинг дупури ва ғала-ғовур товушини эшитиб, Билқиснинг келаётганини фаҳмлади. У ер юзидаги энг буюк ҳукмдор эканлигини исботлаш учун фавқулодда бир иш қилишни истади. Ҳудҳуд Билқиснинг ғоятда муҳташам тахти борлиги ҳақида айтган эди. Ҳазрати Сулаймон инсонлар ва жинларни йиғиб шундай деди:
-Билқис бу ерга келмасидан олдин унинг тахтини ким келтира олади?
Жин тоифасидан бўлган Ифрит:
-Сиз ўрнингиздан турмасингиздан у тахтни олиб келишга кучим етади. Тахтнинг жавоҳирларидан бирортаси ҳам йўлда йўқолмайди. Бу ишни менга топширинг, эй соҳибимиз,- деди.
Аллоҳга имони собит бўлган бир одам ҳам бу ишни бажаришни истаб:
-Кўз очиб-юмгунингизча тахтни сизга етказа оламан,- дегач, ҳазрати Сулаймон унга амр этди.
Билимли ва диндор одам:
-Эй Аллоҳнинг пайғамбари, ўнг томонингизга қаранг. Бўлди, энди олдингизга қарашингиз мумкин,- деди.
Ҳазрати Сулаймон олдида Билқиснинг тахтини кўрди. Уни Аллоҳнинг севган бандаси бўлган бу одам кўз очиб-юмгунча бўлган қисқа муддатда олисдаги Сабаъ ўлкасидан келтирган эди.
Ҳазрати Сулаймон тахтни томоша қилди. Ҳақиқатан ҳам соф олтиндан ишланган, қизил ёқут ва марваридлар билан безатилган тахт ниҳоятда гўзал эди. Сулаймон алайҳиссалом одамларидан бирининг бундай каромат кўрсатиши Аллоҳ таолонинг буюк лутфи эканлигини англаб, тавозеъ билан бош эгди.
-Сҳубҳасизки, шукр қиламанми, ёки нонкўрликми, деб синаган Раббимнинг фазлидир бу. Сҳукр қилгучилар ўзлари учун шукр қиладилар, нонкўрлик қилгучилар ҳам билсинки, Раббим бунга муҳтож эмас, У карами кенг бўлган Зотдир!
Сҳундан сўнг ҳазрати Сулаймон Билқисни синаб кўрмоқчи бўлди. Ёнидаги одамларга:
-Бу тахтнинг шаклини бироз ўзгартиринг, кўрайлик-чи, Билқис уни танирмикан?- деди.
Одамлар тахтнинг баъзи жойларини ўзгартириб қўйдилар. Кейин биллур кўшк ясаб, тахтни шу кўшкка қўйишлари амр этилди. Дарҳол кўшк ясалиб, ичига тахт ўрнатилди. Тахт гўёки сув устига қўйилгандек кўринарди.
Билқис келиб, ҳазрати Сулаймон билан учрашди. Сулаймон уни кўшкка бошлади. Сўнг тахтга ишора қилиб:
-Сизнинг тахтингиз ҳам шунақами?- деб сўради.
Билқис ҳайрат ва даҳшат аралаш тахтга боқарди. Ҳақиқатан ҳам унинг тахтига жуда ўхшарди бу. Лекин тахтини бу ерга келтира олишлари мумкинлигини ақлига сиғдира олмасди. Тахтини ниҳоятда ишончли жойга қўйган, соқчилар ҳам тайинлаган эди. У кўзларига ишонмасди.
-Худди ўша,- дея пичирлади.
-Ҳа,- деди Аллоҳнинг пайғамбари,-у сизнинг тахтингиз. Ўлкангиздан олиб келтирдим. Истасангиз бироз яқинроқдан бориб қаранг.
Билқис тахт сув устида турибди, деб ўйлаганидан ҳўл бўлмасин учун этакларини кўтара бошлаган эди.
Ҳазрати Сулаймон:
-Қўрқманг, у шишадан ясалган кўшкдир,- деди.
Билқис кўшкка кириб, тахтга яхшилаб разм солди ва таниди.
-Бу ҳақиқатан ҳам менинг тахтим!- деди ҳаяжонланиб.
Кейин тахтига ўтирди. Ҳазрати Сулаймоннинг Аллоҳнинг элчиси эканлигини, ўзларининг ҳозиргача қуёшга сиғиниб хато қилганларини англади. Бошини осмонга кўтариб:
-Эй Раббим, мен қуёшга сиғиниб, ўзимга жабр қилибман. Тавба қилдим ва Сулаймон билан бирга оламларнинг Рабби бўлган Аллоҳга таслим бўлдим!- деди.
Енди Билқис ҳақиқий мусулмон бўлган эди. Ҳазрати Сулаймон унга намоз ўқиш учун муҳташам маъбад қуришларини буюрди. Жинлар ишга киришдилар. Улар Сулаймоннинг амрига қарши чиқа олмасдилар. Чунки жазоланишдан қўрқар эдилар.
Бир кун ҳазрати Сулаймон ҳассасига таяниб, уларни кузатиб турарди. Маъбад қурилиши битиш арафасида эди. Жинлар эса оғир меҳнатдан ҳолдан тойдилар. Дам олишни истадилар. Сулаймонга қараб, унинг ҳассага таяниб турганини кўрдилар. Журъат қилиб рухсат сўрай олмадилар. Ишлашда давом этиб, маъбадни қуриб битирдилар.
Айни шу пайтда ҳазрати Сулаймон ерга йиқилди. Жинлар югуриб келганларида у ўлган эди. Улар ҳазрати Сулаймоннинг анча аввал вафот этганини тушундилар. Лекин пайғамбар ҳассасига суянганича қолган эди. Агар ёғоч қуртлари ҳассани емаганида, унинг ўлганини ҳеч ким билмас эди.
Жинлардан бири шундай деди:
-Агар биз кўринмаганни, яширин нарсаларни, ғайбни билсайдик, ҳазрати Сулаймоннинг ўлганини ҳам билишимиз керак эди.

ИСО МАРЯМ ЎҒЛИ

Ҳазрати Имрон ҳомиладор аёли ой-куни яқинлашганида ҳақ таолога тазарруъ ва ниёзмандлик ила шундай дуо қилди:
-Эй Раббим! Туғиладиган боламни Сенга атадим - назр қилдим. Уни "Муқаддас масжид" хизматига бераман. Кеча-кундуз Сенга ибодат қилишини истайман...
Орадан бир неча ой ўтиб аёлнинг кўзи ёриди: қиз фарзанд кўрди. Ҳазрати Имрон ҳайрон қолди. Чунки, гўдакнинг ўғил бола бўлишини кутган ва бунга қаттиқ ишонган эди. Яна тазарруъ билан дуога қўл кўтарди:
-Меҳрибон Раббим! Мен қиз фарзанд кўрдим. Албатта, Сен менинг нима фарзанд кўришимни олдиндан билгучи Зотсан. Қиз бола ўғил бола каби эмас, лекин мен уни Сенга атаган - назр қилган эдим. Сўзимда, аҳдимда собитман. Бу гўдакка Марям деб ном қўйдим. Сен қизим ва болаларимни Сҳайтоннинг ёмонлигидан асрагин.
Аёлининг нифоси тугаб, поклангандан сўнг қизалоғи Марямни кўтариб, Муқаддас масжид томон йўл олди.
Муқаддас масжидда баъзи мўъминлар кеча-кундуз Аллоҳга ибодат қилишар, инсонларнинг ёмонликларидан узоқ, тинч-хотиржам яшар ва масжидга хизмат этишарди. Марямнинг ҳам масжидга хизмат қилишини хоҳлаган ота-онаси уни шу ерга олиб келишди. Илоҳим, Марям обида аёл бўлсин, дея яхши тилак билдиришди. Зеро, берилган сўзга - назрга вафо қилиш шарт эди.
Бу маъбадда ибодат қилувчилардан бири Аллоҳнинг пайғамбари - ҳазрати Закарийё бўлиб, у Марямнинг холасининг эри эди. Сҳунинг учун Закарийё алайҳиссалом бу қизалоқни ўз тарбиясига олмоқчи бўлди ва бу истагини ҳаммага билдирди. Лекин бошқалар ҳам шундай истакда эканликларини маълум қилишди. Бир қарорга кела олмадилар.
Охири бир киши:
-Бу гўдакни олишга ҳеч кимнинг бошқалардан устунлик жиҳати йўқ. Чунки ҳаммамиз ибодатхонага хизмат қиламиз.
-Унда нима қиламиз, хўш,- деди Закарийё алайҳиссалом.
-Келинглар, қаламларимизни анҳорга ташлаймиз: кимнинг қалами сувнинг оқимига тескари кетса, гўдакни ўша одам олади,- деди бошқа бир киши.
Бу таклиф ҳаммага маъқул келди. Анҳор бўйига бордилар, ҳар ким ўз қаламига бир белги, ишорат қўйди ва сувга отди. Қаламларнинг ҳаммасини сув ўзи билан оқизиб кетди, фақат биттагина қалам сувнинг оқимига тескари кетди. Олиб қарасалар, ҳазрати Закарийё белги қўйган қалам. Сҳартга мувофиқ гўдакни Закарийё пайғамбар тарбия қилишига рози бўлдилар.
Марям ҳазрати Закарийёнинг тарбиясида ўсиб улғайди. Одобли, ақлли қиз бўлди. Ҳазрати Закарийё ибодатхонада унга алоҳида бир жой ажратган, у ерга Марямдан бошқа ҳеч ким киритилмас эди. Кеча-кундуз Марям ибодат қиларди.
Марям ўзининг гўзал ахлоқ-одоби, муомаласи ва ростгўйлиги билан танилди. У Аллоҳга сидқидилдан ибодат қиладиган обида ва солиҳа қиз эди. У ибодат қилар экан, фаришталар унинг зиёратига келишар ва Марямга бир-биридан ширин, мазали мевалар келтиришарди.
Ҳазрати Марямнинг хонасига ҳазрати Закарийёдан бошқа ҳеч ким киролмасди. Баъзи кунлар ҳазрати Закарийё унинг олдига кирганида дастурхонда турли мевалар, хилма-хил егулик таомларни кўриб, ҳайрон қолиб сўрарди:
-Эй Марям! Ташқарига чиққанинг йўқ, олдингга мендан бошқа одам киргани йўқ, бу мевалар, егуликлар қаердан келяпти?
Ҳазрати Марям табассум қилар ва:
-Бу Ҳақ таолодан менга бир икромдир. Албатта, Аллоҳ хоҳлаган бандасига ҳисобсиз ризқ берур,- деб жавоб қиларди.
Ҳазрати Закарийё бир пайғамбар бўлгани ва фаришталарнинг яхши, солиҳ инсонларни зиёрат қилишларини билгани учун ҳам Марямнинг сўзларини тасдиқ этди.
Бир кун фаришталар келиб:
-Эй Марям! Аллоҳ сенга шаъни улуғ бир фарзанд берур. Сҳу боис ҳам аёллар ичидан сени танлади. Бу гўдак келгусида пайғамбар бўлади ва бешикдалигида инсонларга гапиради, уларни биру бор, тенги бўлмаган Аллоҳга ибодат қилишга даъват этади. Эй Марям! Бу иззату икром ва неъматларнинг ҳаққини адо қила олишлик учун ибодатингни, рукуъ ва саждаларингни зиёда этгайсан,- дедилар.
Марям тазарруъ қилган ҳолда дуога қўл очди:
-Эй Раббим! Мен никоҳланмадимки, мендан бола туғилсин?!.
-Аллоҳнинг ҳар ишга кучи етар. У истаганини қилишга қодир Зотдир. У бир нарсани ирода қилдими, бас, "Бўл!" дер, у нарса пайдо бўлур,- дейишди малаклар.
Ҳазрати Марям кўп-кўп ибодат қила бошлади. Кеча-кундуз завқ билан ибодатда давом этди. У зарурат бўлмаса, асло масжиддан ташқарига чиқмас эди. Бир гал мажбур бўлиб ташқарига чиқди. Масжиднинг кунчиқар томонига бир ўзи юриб борар экан, бирдан олдида нотаниш бир эркакни кўрди. Қўрқиб кетди ва:
-Сендан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Сен кимсан,- деб сўради. У одам:
-Қўрқма, эй Марям! Мен Аллоҳнинг элчисиман. Инсон эмасман, бир фариштаман. Сенга покиза бир ўғил башоратини олиб келдим,- деди.
Марям ҳайрон қолиб:
-Мен... мен эрга тегмаган бокира бир қиз бўлсам, қандоқ қилиб бола туҚаман?- деди.
Фаришта:
-Ҳа, сен покиза, бокира, иффатли бир қизсан, лекин Аллоҳ сенга ўғил фарзанд эҳсон қилди. Бу иш Аллоҳга осондир. У хоҳлаганини қилишга қодир Зотдир. Аллоҳ у гўдакни Ўз қудратига бир далил ва аломат қилгуси. Чунончи, Аллоҳ Одам Атони ота-онасиз яратди, худди шундай сенинг болангни ҳам отасиз дунёга келтиради,- деди.
Бир оз ўтиб Марямни тўлғоқ оғриқлари безовта қила бошлади. У одамлардан узоқроқ бир ерга борди. Бир хурмо дарахтининг остига ўтириб, дарахтга суяниб кута бошлади: Энди нима бўлади?! Ахир, ҳамма уни иффатли, покиза, обида деб билар ва ҳурмат қиларди. Ана энди у гўдакни кўтариб борса, ўзи ва боласи ҳақида нималар дейишмайди. Марямнинг кўнгли чўкди. Ғамгин ва маҳзун бир ҳолатда юраги сиқила бошлади.
-Қанийди энди олдинроқ ўлиб кетган бўлсайдим,- деди ўзига ўзи.
Бир оз вақт ўтиб унинг кўзи ёриди. Гўдак туғилар-туғилмас шундай овоз берди:
-Онажон, асло хафа бўлманг. Аллоҳнинг изни ила ҳаммаси яхши бўлади...
Ҳазрати Марям ҳайратдан лол бўлиб қолди. Ўнгу сўлига қараб олди: ҳеч ким йўқ. Демак, гапирган мана шу гўдак!
Чақалоқ яна гапира бошлади:
-Хурмо шохларини ушлаб, ўзингизга тортиб силкитинг. Янги пишган хурмо тўкилади. Уларни энг, сизга қувват бўлсин. Борди-ю, кимдир сизни кўриб саволга тутса, унга: "Мен бугун ҳеч ким билан гаплашмайман. Бу кунимни Раҳмон Раббимга атадим", денг.
Ҳазрати Марям чақалоғини кўтариб қавмига олиб келди. Боласини қучоғида тутган ҳолда бозорга қараб юрди. Одамлар ҳазрати Марямни қўлида бола билан кўриб ҳангу-манг бўлдилар, ҳамма ҳайрон эди.
-Эй Марям, қандай ҳам уят иш қилиб қўйдинг-а?! Бундай ишни сендан ҳеч кутмаган эдик. Ахир, отанг яхши одам эди, онанг ҳам ор-номусли ва иффатли эди. Ўзинг обида ва солиҳа қиз эдинг. Афсус...- дедилар
Марям индамади, фақат чақалоққа ишорат қилди. (Бу билан "шу чақалоқдан сўранглар!" демоқчи бўлди.)
-Биз бу чақалоқ билан қандай гаплашамиз? Бизни масхара қилаяпсанми, эй Марям?
Одамлар ўзаро пичирлай бошлашди. Сҳу аснода чақалоқ тилга кирди ва уларга:
-Мен ҳақиқатан Аллоҳнинг бандасиман. Раббим менга китоб берди, мени пайғамбар қилди, қаерда бўлмай, мени муборак қилди. Токи ҳаёт эканман, намоз ўқиш, закот бериш ва онамнинг ҳурмат-иззатини чиройли адо этмоғимни буюрди. Мени асло бахтсиз, жоҳил ва золим инсонлардан қилмади. Туғилган куним, вафот қиладиган куним ва қайта тириладиган кунимда менга Раббимнинг саломи - омонлиги бўлур,- деди.
Бу мўъжиза инсонларни ҳайратларда лол қолдирди. Улар Марямга нисбатан ёмон гумон ва ёмон гап-сўзлардан ўзларини, тилларини тийдилар.
Болага Исо деб исм қўйдилар. У кундан-кунга ўсиб улғайди. Кунларнинг бирида у болалар билан ўйнар экан, бир болага:
-Онанг сен учун нима сақлаб қўйганини биласанми?- деди.
-Йўқ. Сен айт-чи, нима экан у?
-Онанг сен учун жуда ҳам ширин бир олма сақлаб қўйган.
Бола севиниб уйига қараб югурди.
-Онажон,- деди бора солиб,- менга олиб қўйганингиз олмани беринг.
-Сенга олма сақлаб қўйгандим. Рост. Лекин буни қандай билиб олдинг?
-Буни Исо Марям ўғли айтди,- деди бола.
Ҳа, Марямнинг ўғли Исо болаларга уларнинг оналари яширган нарсаларни хабарини беришда давом этди. Барча болалар ҳазрати Исони яхши кўришар, унинг топқир ва зийрак, тўғрисўзлигига ҳавас қилишар, ҳайратланишарди.
Сҳундан сўнг йиллар ўтиб, Аллоҳ ҳазрати Исога пайғамбарлик эҳсон этди. Инсонларни ҳақ йўлга даъват қилишни буюрди. Ҳазрати Исо ўз қавми бўлган яҳудийларнинг олдига бориб:
-Мен, ҳақиқатан, сизларга юборилган бир пайғамбарман. Аллоҳга итоат қилинг, яхши, солиҳ амаллар қилишни ғанимат билинг. Аллоҳга осий бўлишликдан сақланинг. Ёлғиз Аллоҳга ибодат этинг,- деди.
Яҳудийлар унга ишонмадилар, баъзилар ҳатто уни масхара қилдилар.
Ҳазрати Исо:
-Мен сизларга Раббингиздан бир мўъжиза келтирдим,- деди.
-Мўъжиза! Қани, ўша нарсани кўрсат, сенга ишонайлик,- дейишди яҳудийлар.
Ҳазрати Исо:
-Мен лойдан қуш каби бир нарса ясаб, унга дам соламан, пуфлайман, Аллоҳнинг изни билан у дарҳол тирик қушга айланади. Яна кўзлари кўр бўлиб туғилганларнинг кўзларини очаман, махов иллатига учраганларни тузатаман, Аллоҳнинг изни билан ўликларни тирилтираман, еган-ичган нарсаларингизни ва ҳатто уйларингизда сақлаётган нарсаларингизни хабарини бераман,- деди.
Бани Исроил, яъни яҳудийлар ғала-ғовур қилиб:
-Эй Исо, бу айтганларингни қилолмайсан,- дейишди.
Ҳазрати Исо:
-Агар шу ишларни уддасидан чиқсам, менга ишонасизларми, ҳақ пайғамбарлигимни тасдиқлайсизларми?- деди.
-Ҳа, эй Исо. Сҳундагина сенга ишонамиз,- дейишди улар.
Ҳазрати Исо ердан бир ҳовуч лой олди. Бир қуш ясади. Сўнг унга дам урган эди, қуш жонланиб учиб кетди.
Яҳудийлар ҳайрон қолишди. Оломон ичидан бири чиқиб бақирди:
-Ишонманглар. Бу бир сеҳрдир. Исо сеҳрбоз экан.
Бошқа бирови эса:
-Эй Исо, кўр бўлиб туғилганни қандай тузатасан, кўрайлик,- деди.
Ҳазрати Исонинг олдига кўзи сўқир бир одамни келтиришди. Ҳазрати Исо қўлларини у одамнинг кўр кўзларига суртди, силади. Одамнинг кўзлари очилиб, кўра бошлади. Қаршисидаги одамларни, ёруғ оламни кўриб, бечора ишонқирамай ҳангу-манг бўлиб қолди.
Лекин бани Исроилга бу мўъжиза ҳам таъсир қилмади. Улар ҳазрати Исога ишонмай бақир-чақирни бошлашди:
-Ўликни тирилтир. Кўрайлик, ўшанда имон келтирамиз, сенга эргашамиз.
Биргалашиб қабристонга бордилар. У ердаги кўп эски бир қабрнинг олдида тўхташди. Ҳазрати Исо Аллоҳнинг изни билан қабрдагининг тирилмоғини амр этди. Қабр ёрилиб ичидан ўлган одам тирилиб чиқиб келди ва уст-бошидаги тупроқни қоқа бошлади. Ҳамма ҳайратдан ёқа ушлаганча қотиб қолди. Ҳазрати Исо яҳудийлар уни тасдиқ этиб, Аллоҳга имон келтиришларини кутар экан, бани Исроил яна инкор йўлини тутди. Улар яна сўзларида турмадилар.
-Эй Исо! Буларнинг бари сеҳрдан бошқа нарса эмас,- дейишди.-Сен бизни алдаяпсан. Ахир, ҳеч замонда ўлган одам тириладими?!
Бу гапдан сўнг улар ҳазрати Исони ёлғиз қолдириб уй-уйларига жўнаб кетишди.
Ҳазрати Исо умидини узмади. Тез-тез уларнинг олдига бориб, ҳақ йўлга даъват қилар, Аллоҳга итоат ва ибодат этишга чақирарди. Бир гал:
-Эй бани Исроил! Мен Аллоҳнинг ҳақ пайғамбариман. Мендан олдин нозил бўлган муқаддас китобингиз Тавротни тасдиқ қиламан ва шуни билингки, мендан сўнг Аҳмад исмли бир пайғамбар келишининг хушхабарини берурман,- деди.
Яҳудийлар бу сўзларни эшитмаганга олдилар ва улардан бири:
-Эй Исо! Қани, айт-чи, уйимда нима нарсам бор?- деб уни мазаҳ қила бошлади.
Ҳазрати Исо унинг саволини жавобсиз қолдирмади:
-Сен уйингда шу... шу каби нарсаларни яшириб қўйгансан,- деди.
Яҳудий нима дейишини билолмай қолди. Чунки ҳазрати Исо аниқ ва рост гапирган эди.
Ҳазрати Исонинг олдига турли беморлар, кўзи ожизлар кела бошлашди. Пайғамбар уларни бир-бир даволар эди. Бу мўъжизаларни кўриб турсалар ҳам яҳудийлар барибир унга имон келтирмадилар. Ўз билганларича иш тутиб, бутпарастлик ва ширкни авжга чиқишарди.
Ҳазрати Исо бир куни ўзига имон келтириб, эргашган ҳаворийларига юзланиб:
-Аллоҳ йўлида ким менга ёрдам беради,- деб сўради.
Улар:
-Биз Аллоҳ ризоси йўлида сенга ёрдамчи бўламиз. Биз сенга ишондик, эй Исо. Мусулмон бўлганимизга ўзинг гувоҳсан,- дейишди.
Бир куни Исо алайҳиссалом ҳаворийларга рўза тутишларини буюрди. Ифтор вақти бўлганида ҳаворийлар:
-Эй Марям ўғли Исо, Раббимиз кўкдан бир дастурхон тушира оладими?- дедилар.
Исо алайҳиссалом:
-Агар мўъмин бўлсангизлар, бундай дейишдан Аллоҳдан қўрқингиз,- деди.
-Биз аниқ ишонамиз. Лекин у дастурхондан егулик эйишни ва кўнглимиз хотиржам бўлишини, сенинг бизга тўғри гапирганингни яна бир бор билишни, бунга ўзимиз гувоҳ бўлишни истаймиз,- дейишди ҳаворийлар.
Ҳазрати Исо ўрнидан турди ва ғоят тазарруъ билан ёлвориб Аллоҳга дуо қилди:
-Эй Раббим! Бизга ва биздан сўнг келадиганларга байрам бўлсин, қудратингга далил бўлсин учун бизга осмондан бир дастурхон тушир. Бизни ризқлантир. Сен ризқ бергучиларнинг энг хайрлиси, энг афзалидирсан...
Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга хитоб қилди:
-Мен у дастурхонни тушираман. Кимки шундан кейин ҳам инкор қилса, дунёда ҳеч кимсага бермаган азоб билан уни жазолайман.
...Сҳундан сўнг Ҳазрати Исо ҳаворийлар билан бирга ташқарига чиқди. Яҳудийлар уларни кўриб:
-Ана сеҳргар аёлнинг ўғли! Сеҳрбоз Исо келди,- дейишди.
Ҳазрати Исо уларни яна бир марта огоҳлантирди:
-Эй қавмим, мен Аллоҳнинг ҳақ пайғамбариман. Менга имон келтиринг...
Улар имон келтирмадилар. Ҳатто ҳақорат қилиб, тошлар ота бошладилар.
Исо алайҳиссалом:
-Эй нонкўр яҳудийлар! Сҳуни яхши билингларки, Аллоҳ сизларни ёмон кўради,- деди.
Одамлар орасидан биров:
-Сҳу сеҳрбозни ўлдиринглар,- деб бақиришга тушди.-Ўлдирсанглар қутиласиз, бўлмаса бошингизга бало бўлади, оталарингиздан қолган динингизга ҳужум қилаяпти. Мана ҳозир бизни ҳақорат қилди. У бизни бир-биримизга душман қилмоқчи, орамизни ажратмоқчи...
Овозлар, бақир-чақирлар кучайиб, оломон жунбушга келди. Жоҳил ва бераҳм яҳудийлар:
-Исони ўлдирингиз, ўлдирингиз!- деб бақиришарди.
Ҳаворийлар аҳволнинг жиддий ва қўрқинчли тус олганини кўриб ҳазрати Исони бир уйнинг ичига олдилар. Уй эшигини қулфладилар. Кўча-кўйда тўпланиб олган яҳудийлар қутуриб, "Исони ўлдирамиз...", деб ўдағайлашарди. Ниҳоят, жоҳил яҳудийлар уйга ҳужум қилиб, эшикни синдиришди ва уй ичига бостириб киришди.
-Сҳу сеҳрбозни ўлдирамиз. Ғариб-нотавонларни алдаб, йўлдан уриб, бизнинг орамизни бузмоқчи бўлган бу одамни ўлдирамиз. Соғ қўймаймиз,- деб бақиришарди.
Улар Исо алайҳиссаломни эмас, балки бошқа бир одамни тутиб ташқарига олиб чиқдилар. Бу одам ҳазрати Исога ўхшаш бўлиб қолганини фарқига бормадилар.
-Осинглар буни, сеҳрбоз аёлнинг ўғли Исони осинглар,- деб айюҳаннос солишди.
Ҳазрати Исо ва унинг онаси шаънига ножўя гаплар айтиб, ҳақорат қилиб, ўша одамни майдонга олиб бордилар. Дор қуриб бу одамни қатл этдилар.
Одамнинг боши, кўкси ва бутун аъзоларидан қон оқиб, азоб ичида жон берди.
Яҳудийлар Исо алайҳиссаломни ўлдирдик деб ўйлаб, уйларига қайтиб кетишди. Ҳолбуки, улар ҳазрати Исонинг бир тола сочига ҳам тега олмагандилар. Бошқа бир одам уларнинг назарига Исо алайҳиссалом бўлиб кўринди ва улар ўшани ўлдириб қўйишди.
Ҳазрати Исо бу воқеадан сўнг бу кофир ва осий яҳудийларни бутунлай тарк этиб, йўлга тушди. Кетиб борар экан, ўша нонкўр ва бадбахт яҳудийлар ҳақида ўйлар, Аллоҳ уларга берадиган азоб ҳақида мушоҳада этар эди.
Аллоҳ таоло Исо алайҳиссаломга шундай хитоб қилди:
"Эй Исо! Мен сени ўз ажалинг билан вафот эттираман. Сени юксалтирурман. Осий яҳудийлар сенга асло заррача зарар етказа олмаслар. Сенга имон келтириб эргашганларни қиёмат кунигача осий, гуноҳкорлардан устун тутгайман. Кейин барчангиз ҳузуримда йиғиладиган қиёмат куни сизлар тортишган нарсани баён қилгайман. Сизлар Менга қайтувчидирсизлар. Мункир ва осийларни дунё-ю охиратда қаттиқ азобга гирифтор этгайман. Улар учун ёрдамга келувчи йўқдир. Имон келтириб, солиҳ амал қилганлар мукофотланурлар. Аллоҳ золимларни асло яхши кўрмайди!"
Ҳақ китобимиз Қуръони каримда бизга хабар берилганидек, ҳазрати Исо осмонга кўтарилган. Насронийлар ўйлаганидек, осилгани ҳам йўқ, ўлдирилгани ҳам йўқ. Охир замонда Исо алайҳиссалом Ерга тушади ва ҳазрати Муҳаммад алайҳиссалоту васалламга уммат бўлиб вафот этади. Ислом динининг қатъий ҳукми ана шудир.

АСҲОБИ КАҲФ ҲИКОЯСИ ЁКИ ҒОРДАГИ ДЎСТЛАР

Байрам кунларининг бирида инсонлар ибодатхонага бориш учун тайёрланишар экан, қиролнинг ҳам ибодатхонага келишини эшитиб хурсанд эдилар. Одамлар йўлда тўхтаб, қиролнинг махсус аравасини кўриш, тамошо қилиш учун сабрсизлик билан кута бошладилар.
Бир оздан сўнг бу ўлканинг ҳукмдори олтин ва кумуш билан зийнатланган, чиройли отлар қўшилган аравасида халққа салом берган ҳолда ибодатхонага келди. Қирол билан бирга вазирларнинг, давлат маслаҳатчиларининг ўғиллари ҳам бор эди. Одамлар ўз ҳукмдорларини кўриб хурсанд бўлишди, эгилиб таъзим қилишди. Қирол араваси халқ орасидан ўтиб ибодатхона ҳовлисига кирди. Ундан қирол ва хос яқинлари тушдилар. Ибодатхонада бутлар бор эди. Бутлар тошдан ясалган бўлиб, инсон шаклида эди. Ҳукмдор ибодатхона ичига кириши билан ҳайкалларга ҳурмат кўрсатиб сажда этди. Сўнг бошқа йигитлар ҳам сажда қилишди. Лекин бир йигит бутларга таъзим қилмади. Унинг бут ва санамларга эҳтиром кўрсатмагани очиқ-равшан кўриниб турарди. Сҳериклари бу йигитнинг бутларга сажда қилмаганини кўришди, билишди, лекин ҳукмдор барча ҳайкалларга берилиб таъзим бажо келтираётгани учун ҳам бу ҳолдан хабарсиз эди.
Ҳукмдор бутларга топиниб бўлгач, ибодатхонадан чиқди ва яқинлари билан яна саройга қайтиб кетди. Сҳундан кейингина ибодатхонага кириш учун халққа рухсат берилди. Чунки оддий халқнинг ҳукмдор билан бирга ибодат қилишига йўл қўйилмас эди.
Тун кириб, ҳукмдор билан бирга ибодатхонага бориб келган йигитлар ўз уйларига кетишга чоғландилар. Ташқарига чиқишгач, тарқашга шошилмай, ибодатхонада бутларга сажда қилмаган йигитнинг атрофини ўраб олишди.
-Сен билан бир оз гаплашмоқчимиз,-дейишди унга.
-Яхши, бизнинг уйга борайлик, бўлмаса,- деди йигит хурсанд бўлиб.
Унинг уйига боришди.
-Бугун сен илоҳларимизга сажда қилмадинг. Бунинг боиси нима?- деб сўрашди.
-Дўстларим, бир ўйлаб кўринглар,- деб гап бошлади йигит,- бу санам ҳайкаллар ҳақида мен кўп мушоҳада қилдим. Ахир, улар тошдан ясалган, ҳеч нарсани эшитмайдиган, гапиролмайдиган, ҳеч нарсага кучи етмайдиган жонсиз жисмлар, халос. Буларнинг одамга на фойдаси бор ва на зарари. Қандай қўйилса, ўшандай қимирламай тураверади. Тошга сажда қилиш, ҳурмат-еҳтиром кўрсатиш, менимча, ақлсизлик.
Йигитлардан бири айтдики:
-Демак, сен бутларимизни инкор қилаяпсан. Сҳундайми?
Йигит кулимсираб жавоб берди:
-Ҳа, мен гапиролмайдиган бу тошларни инкор қиламан. Чунки неча кунлар қир-адирларга чиқиб, осмону фалакни тамошо қилдим. Ўз-ўзимча ўйладим: "Бу қуёшни ва ойни ким яратди, бу юлдузлар билан осмонни ким безатди? Ер юзида экинлар ва дарахтларни ким ўстирди? Анҳорларни, жилғаларни ким оқизиб қўйди? Тоғларни ким бундай ҳайбат билан ўрнаштирди? Демак, еру осмонни, тоғу тошни, дарё ва ирмоқларни, бор мавжудоту махлуқотни яратган бир улуғ Зот бор. Бу тош ҳайкалларни, бут-санамларни ўша улуғ Яратувчига тенглаштириш, албатта, аҳмоқлик, нодонлик, шармандаликдир. Мен бу улкан коинотни, бу гўзал оламни яратган Зотга мақтовлар айтаман ва Унгагина ибодат қиламан.
Йигитнинг бу сўзлари ўртоқларига таъсир қилди. Жим бўлиб қолдилар. Ниҳоят улардан бири тилга кирди:
-Тўғрисини айтсам, мен ҳам ўша бутларга сиғинишни ёмон кўриб қолганман. Ахир, ўзим кўрдим, уларни ясаб олиб келиб ибодатхонага қўйишади. Ўйлаб кўрдимки, ахир, мен онамнинг қорнида бир ҳомила эдим, сўнг дунёга келдим. Кейин эса еб-ичадиган бир бола бўлдим. Аста-секин ўсиб, улғайиб ақлим кирди. Вояга этдим. Нима фойда-ю, нима зарарлигини биладиган ёшдаман. Мени ким яратган, деб ўйладим. Аниқки, мени бу тош ҳайкаллар эмас, балки жуда ҳам қудратли, ҳикматли бир Зот яратган. Мен ана шу Яратувчига дуо ва ибодат қилишни бошладим.
Бошқа йигитлар ҳам худди шунингдек сўзлар айтишди. Узоқ чўзилган суҳбат ниҳоясида барчалари ҳеч тараддудсиз ўзларини яратган Зот - Аллоҳга имон келтирдилар. Онт ичдиларки:
-Бизнинг Раббимиз шу осмон ва ерни яратган Зот - Аллоҳдир. Уни қўйиб, бут ва ҳайкалларга асло ибодат қилмасмиз. Акс ҳолда, гумроҳлардан бўлиб қоламиз.
Сҳундан сўнг ҳар кеча бирилариникида тўпланиб, узун суҳбат қуриб, Аллоҳга ибодат қилишарди. Бир кеча уларнинг суҳбатига ҳукмдорнинг ёрдамчиларидан бири келди. Бу одам йигитларнинг гап-сўзларини эшитиб ҳайрон бўлди. Улар ибодат қилишаяпти, аммо бутлари йўқ.
-Нима қилаяпсизлар,- деб сўради у.
Биз,- дейишди йигитлар,-бу тош бутларни тарк қилдик. Еру осмонларни бино этган, бизни яратган Зот Аллоҳгагина ибодат қилаяпмиз. Сен ҳам бу ботил бутпарастликдан воз кеч, сафимизга кир.
Одам айтдики:
-Йўқ, йўқ. Нималар деяпсизлар?! Мен ота-боболаримизга мансуб динни қўйиб, сизларга эргашаманми?! Сизлар ақлларингизни йўқотиб қўйибсизлар.
Йигитлар унга узоқ тушунтирдилар, лекин у тушунишни истамади. Бу одам чиқиб тўғри ҳукмдорнинг олдига кетди. Ҳукмдорга кўрган, эшитганларини оқизмай-томизмай айтиб берди. Ҳукмдор Дақюнус ғазабланди, ўз динини тарк қилиб бошқа бир динга кирган бу ёшларни жазолашга қатъий аҳд қилди.
Йигитлар бояги одамнинг ҳукмдор олдига кетганини ва бор гапни етказишини жуда яхши билганлари учун нима қилишликни маслаҳатлашдилар. Зеро, Дақюнус энди уларни тинч қўймаслиги аниқ: барини зиндонга солади ва ё ўлдиришга ҳаракат қилади. Демак, бу ерлардан узоқ-узоқларга қочиб кетиш керак. Йигитлар вақтни ғанимат билиб, дарҳол отларини эгарлаб минишди ва йўлга чиқишди. Сҳаҳар ортда қолгач, отларидан тушиб пиёда юришди. Даласида ишлаётган бир таниш биродарларига учрадилар. У ҳам йигитларнинг динидан хабардор ва улар каби ёлғиз Аллоҳга ибодат қилар эди.
-Қаерга кетаяпсизлар,- деб сўради у.
-Ҳукмдор Дақюнус бизнинг бут ва санамлардан воз кечиб, Аллоҳга ибодат қилаётганимизни билди. Энди изимизга тушган бўлса керак. Ундан қочиб, узоқ ерларга кетаяпмиз.
-Мени ҳам ўзларинг билан олиб кета қолинглар,- деди деҳқон йигит.
Деҳқон йигитга Қитмир отли ити ҳам думини ликиллатиб эргашди. Кун ботиб кеч киргач, йигитлар ўзларига ётиш учун бир жой қидирдилар. Тоғ бағрида улкан бир ғорни кўриб, ичига кирдилар. Итнинг ҳам кираётганини кўриб бириси:
-Бу итнинг вовуллашидан чўчияпман. Қаердалигимизни билдириб қўяди, қувайлик, кетсин,- деди.
Итни қувдилар. Лекин ит яна қайтиб келди. Сҳунда итнинг эгаси деҳқон йигит шундай деди:
-Итга тегманглар, у вафодордир. Бизни душманларимиздан қўриқлайди.
Йигитлар таскин топиб, хотиржам бўлишди.
Ғор ичидан ҳар ким ўзига жой тайёрлаб, ўтириб олишди ва сал ўтиб ётганча ухлаб қолишди. Ит ҳам ғор оғзида узаниб уйқуга кетди.
Ҳукмдор Дақюнус аскарлари ва қўриқчилари билан йўлга чиқиб, йигитларни қидиришга тушган эди. Сҳу ғор олдигача изларидан таъқиб этиб келди. Қуёш нурлари ғор оғзини ёритиб ўтар, лекин ичига ёруғлик кирмас, қоп-қоронғу ва қўрқинчли эди. Ҳукмдор ғор ичига киришга амр қилди, лекин бу ваҳимали зулмат ғорга киришга ҳеч кимнинг юраги дов бермасди. Вазирлардан бири ҳукмдорга шундай деди:
-Сҳоҳим, сизнинг мақсадингиз уларни ўлдириш, шундайми? У ҳолда буюринг, ғор оғзини бекитсинлар. Ичкаридагилар ўлиб кетишади. Чунки очлик ва сувсизликдан ўлмай иложлари йўқ. Чиқай дейишса, ғор оғзи ёпиқ, чиқа олишмайди.
Ҳукмдорга бу фикр маъқул келди. Хурсанд бўлиб, дарҳол ғорнинг оғзини бекитишни буюрди. Ғор оғзини ёпиб ташладилар.
-Агар йигитларнинг бизнинг илоҳларимиздан бошқа илоҳи бўлса, уларни қутқарсин, кўрайлик,- деди қирол мағрур бир оҳангда...
...Йигитлар уйғонишди. Ҳаммаларининг қоринлари оч, чарчаган ҳолда эдилар. Бир йигит:
-Ажабо, ғорда қанча қолдик. Қаттиқ уйқуга кетибмиз, шекилли,- деди.
Бошқа бири:
-Бир кун ва ё ундан ҳам озроқ,- деди.
Қоринлари жуда ҳам очиққанини ҳис қилишиб:
-Кошки у-бу егулик олиб келган бўлсайдик... Афсуски, ҳеч нарсасиз йўлга чиқибмиз,- дейишди.
Улардан бири:
-Мен яширинча бозорга бориб келай, егулик, сув келтираман,- деди.
-Ҳукмдорнинг одамлари таниб қолса, сени тутиб олишади.
-Ташвишланманглар, ҳеч кимга сездирмай бориб келаман,- деди йигит.
У туриб ташқарига томон йўл олди. Қараса, ғор оғзи ёпиқ. Ҳайрон бўлди. Сўнг бир тор туйнук топиб ташқарига чиқди. Тоғдан тушиб, тўрт томонга кўз югуртириб, шошилмай йўлга тушди.
Лекин у борган сари ҳайрон бўлиб борарди, чунки теварак-атроф ўзгариб кетганди. Йўллар бошқача. Сҳаҳарга яқинлашди. Уйлар ҳам умуман бошқача, ҳеч таний олмади. Сҳаҳар дарвозаси ҳам ўзгарибди. Тушимми ё ўнгимми, деб ўйлади. Тавба, бир кечада дунё, шаҳар шу қадар ўзгарибдими?!.
Бир дўконга борди. Бунақа дўконни ҳам ҳеч кўрмаган эди. Сотувчисига қараб таниёлмади.
-Хўш, хизмат,- деди сотувчи уни кўриб.
-Нон олмоқчиман,- деди йигит ва ҳамёнидан бир неча кумуш танга чиқариб узатди. Сотувчи бу тангаларни олиб қаради, ҳайрон бўлди. Йигитга қаради.
-Нима бўлди,- деди йигит ҳам ҳайрон қолиб,-кам бердим, шекилли?!
-Йўғ-е, бу тангалар кумуш-ку!- деди сотувчи.
Йигит:
-Нима бўпти, устида ҳукмдорнинг расми бор. Яна нима бўлсин?!- деди.
Сотувчи баттар ҳайрон бўлди:
-Қайси ҳукмдор бу?
-Сҳу мамлакатнинг ҳукмдори. Кўриб турибсан-ку! Мен кечагина олди-сотди қилганман бу тангалар билан...
-Кеча?!. Йўғ-е. Сен хазина топганга ўхшайсан. Бу жудаям эски бир танга. Ҳозир бошқа пулда олди-сотди қилинади.
-Қанақасига, мен кеча шаҳардан чиқиб кетган одамман.
Сотувчи йигитга шундай деди:
-Сен мен билан ҳазиллашма. Хафа ҳам бўлма. Мен сени миршабга топшираман. Бошқа иложим йўқ. Сен, ҳойнаҳой, хазина топиб олибсан.
-Йўқ-йўқ. Худо хайрингни берсин. Бундай қила кўрма. Ҳукмдор мени билиб қолса, аниқ ўлдиради. Чунки мен унинг динини тарк этдим. Мен ёлғиз ва буюк яратувчи бўлган Аллоҳга ибодат қиламан, сиғинаман.
Сотувчи янада ҳайратланди.
-Сен қизиқ одам экансан-ку! Биз ҳам Аллоҳга сиғинамиз, ибодат қиламиз. Ҳукмдоримиз асло Аллоҳга ибодат қилганларни ўлдирмайди.
Сотувчи миршаб чақириб унга тангаларни кўрсатди. Миршаб йигитни олиб ҳукмдор олдига бошлаб кетди. Ҳамма бу йигит бирон хазина топиб олган бўлса керак деб ўйларди.
Саройга келишганида йигит ҳукмдорни кўриб ҳайрон қолди. Одил, яхши бир одамлиги ҳукмдорнинг юз-кўзидан билиниб турарди.
-Хўш, бу йигитнинг нима арзи бор экан?- сўради ҳукмдор.
-Хазина топибди, шоҳим,- дейишди.
-Мен ҳеч қандай хазина топганим йўқ. Мен шу шаҳар аҳлиданман. Бу тангалар менинг ўз пулим...
-Бу шаҳарда кимларни танийсан?
Йигит ўзи билган-таниганларининг номларини санай кетди. Лекин ҳамма ҳайрон қолди. Чунки бундай исмли одамлар бу шаҳарда умуман йўқ эди.
Йигит аниқроқ сўзлашга мажбур бўлди:
-Мен кеча ҳукмдор Дақюнуснинг таъқибидан қочиб, шаҳардан чиқиб кетдим. Бугун эса қайтиб келдим, лекин ҳеч нарсага тушуна олмаяпман.
Қирол Дақюнуснинг номини эшитиб ҳукмдор ўрнидан туриб кетди.
-Дақюнус дедингми? Ахир, у уч юз йил олдин ўлиб кетган-ку!
Йигит ҳангу-манг бўлиб:
-Йўғ-е,-деди.-Мен кечагина тоққа чиқиб кетганман.
Сўнгра бор тангаларини чиқариб кўрсатди.
-Мана тангаларда унинг расми бор. Кечагина егулик харид қилган эдим бу тангаларга.
Тангаларни олиб томоша қилишди.
-Жуда ҳам ажойиб. Ростдан ҳам бу тангалар уч юз йил олдинги пул.
-Наҳотки, биз ғорда уч юз йил ухлаган бўлсак?- деди йигит ҳайратланиб.
-Ухладингизлар?! Яна кимлар бор?
Йигит жавоб берди:
-Менинг ўртоқларим ҳам бор. Биз Дақюнусдан қочиб тоққа йўл олгандик ва бир ғорга кириб яширинишга мажбур бўлдик.
-Бундай бўлиши мумкин эмас. Ахир уч юз йил озмунча муддатми?- деди янги ҳукмдор ишонқирамай.
-Ишонмасаларинг, ўртоқларимдан ҳам сўрай қолинглар,- деди йигит ва ғор оғзига уларни бошлаб борди.
-Сизлар шу ерда кутиб туринглар. Мен кириб дўстларимга хушхабарни етказай. Бўлмаса сизларнинг шовқинларингизни эшитиб, Дақюнус келди, деб қўрқиб кетишади.
Ҳукмдор ва унинг одамлари ташқарида қолишди. Йигит ичкарига кирди. Уни кўриб ўртоқлари севиниб кетишди. Йигит бўлган воқеани айтиб берди.
-Бизни золим Дақюнусдан қутқарган Аллоҳимизга ҳамду санолар бўлсин,- дейишди. Бирдан йигитларнинг яна уйқулари келди. Ҳаммалари узаниб қаттиқ ухлаб қолдилар...
Ташқаридаги ҳукмдор одамлари билан кутавериб охири тоқати тоқ бўлди. Ичкарига кириб қарашса, бояги йигит ҳам, ўртоқлари ҳам ўлиб ётишибди.
Ҳукмдор:
-Субҳоналлоҳ,- деди.-Бу мислсиз буюк бир мўъжизадир. Аллоҳ таоло бу йигитларни уч юз йил ухлатиб, сўнг уйғотиб бизга юборди. Бу билан ўлганимиздан сўнг ҳам яна қайта тирилишимизни билдирди. Аниқроғи, Аллоҳ Ўзининг бу ишга қодирлигини кўрсатди. Албатта, У инсонлар ўлиб тупроқ бўлишгач, қайта тирилтиришга қодир Зотдир.
Ҳукмдорнинг буйруғи билан у ғор яқинида бир масжид бино қилинди. Бу воқеа асрлар оша бутун инсоният учун бир ибрат бўлиб келмоқда.

ИЛОВА

АЛЛОҲНИНГ ҚУДРАТИ

Биринчи ҳикоя

ҚАЙТА ТИРИЛИШ

Бани Исроил қавмидан солиҳ бир киши эшагига миниб борар экан, хароба ҳолига келган бир қишлоққа дуч келди. У ерда бирорта тирик жонзот кўринмасди.
-Аллоҳ таоло бу қишлоқ аҳлини мана шундай ўлиб, йўқ бўлиб кетгач, яна қайта қандай тирилтирар экан-а?!- деди ўзича.
Сҳунда Аллоҳ таоло у одамни ва эшагини ўлдирди. Одам ва эшаги юз йил ўлган ҳолатда ётдилар.
Аллоҳ у одамни қайта тирилтирди ва сўради:
-Сен қанча муддат бу ерда қолдинг?
Одам айтдики:
-Бир кун ва ё ундан камроқ.
Аллоҳ таоло хитоб қилди:
-Эй одам боласи! Сен бу ерда юз йил қолдинг. Қара, шундай бўлса-да, сенинг егулик ва сувингга ҳеч нарса қилгани йўқ. Буни яхшироқ англашинг учун эшагингга қара!
Одам эшагига қараб унинг бир уюм суякларини кўрди, халос.
Аллоҳ таоло яна хитоб қилди:
-Ешагингни тирилтираман. Қара, суяклар қандай жонланиб гўштдор ҳолга келади. Худди шундай, Аллоҳнинг қудратига одамлар учун бир далил бўлсин, дея сени ўлгач тирилтирдим.
Одам эшагига қаради: эшакнинг суяклари бирлашди, гўшт билан қопланди, ўрнидан турди.
Одам бу ҳолни кўриб тиз чўккан кўйи Аллоҳга ўзининг қуллигини тазарруъ қилган ҳолда билдириб ёлворди:
-Эй Раббим! Сҳубҳасиз, Сен менинг ҳар ишга қодир Яратувчимсан!..

Иккинчи ҳикоя

БОЙЛИГИГА ИШОНИБ ГУМРОҲЛАШГАН ҚОРУН

Қорун ҳазрати Мусонинг миллатидан эди. Аллоҳ унга жуда ҳам кўп мол-дунё бериб, бой-бадавлат қилганди. Лекин Қорун бу неъматларга шукр қилиш ўрнига, кибрланиб, йўлдан оза бошлаган, Аллоҳдан қўрқмайдиган бир золимга айланиб қолганди.
Қавмининг ақлли кишилари унга:
-Дунёга бунчалик берилма, Аллоҳнинг ҳузурида сенга нима фойда берадиган бўлса, ўша ишларни қилиб қол. Вақт ғанимат,- дейишди.
У бундай насиҳатларга эътибор бермади.
-Мол-мулкимдан фойдаланмайми?- деди.
-Мол-мулкингдан фойдалан, ундан ўз насибангни ол. Аммо сенга бу ноз-неъматларни, зеб-зийнат, давлатни берган Аллоҳни унутма. Бу мол-мулкда фақат сенинг эмас, бошқаларнинг ҳам ҳаққи бор. Сен камбағал ва беморларга ёрдам бер. Сҳундай қилсанг, солиҳ амалли бир инсон сифатида Аллоҳнинг неъматларига шукр қилган бўласан,- дейишди яна унга оқиллар.
Қорун такаббур билан деди:
-Мен бу молни ўз ақлим ва билимим билан йиғдим. Мени сўроққа тутиб, ҳисоб сўрашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.
Насиҳат қилганлар хафа бўлиб уй-уйларига тарқалишди.
Бир кун Қорун олтин билан безалган, жавоҳирлар тақилган энг чиройли кийимларини кийиб, қимматбаҳо отлари қўшилган шоҳона аравасига миниб ўзини кўз-кўз қилгани кўчага чиқди.
Дунё ҳаётини яхши кўрадиганлар:
-Кошки, Қорундек бадавлат бўлсак эди. Унга берилган мол-мулк, кошки, бизга ҳам насиб этса эди. Унга қандай ҳам яхши,- дейишди.
Улар Қоруннинг бойлигига кўз тикиб қолиб, унинг золим ва кеккайган бир одам эканлигини унутиб қўйишганди.
Аллоҳга имон келтирганлар эса:
-Вой бўлсин бундай калта ўйлайдиганларга. Аллоҳнинг ажру мукофоти Унга имон келтириб, солиҳ амал қилганлар учун бундан кўра яхшироқдир. Қорундек бўлишни ҳавас қилмангизлар. Яхши амаллар қилиб, топган-тутганингиздан инфоқ-еҳсон этингиз. Қорундек йиғгучи, бахил, зиқна бўлмангизлар,- дейишди.
Бир куни эрталаб уйқудан уйғониб қарашса, Қоруннинг саройидан ҳам, унинг ўзидан ҳам ному нишон қолмабди. Аллоҳ таоло у ғафлат уйқусида ётганида унинг саройини бутун мол-мулки билан бирга ерга юттириб юборибди.
Одамлар бундан ибрат олдилар. "Оҳ, Қорундек бой-бадавлат бўлсак эди", деганлар энди:
-Биз Қорундек бўлишни орзу қилгандик. Қани у? Кўряпмизки, Аллоҳ у золимни бутун мол-мулки билан бирга асфаласофилинга юборибди. Аллоҳга шукрлар бўлсинки, унга ўхшамадик. Раббимизга ҳисобсиз ҳамду санолар бўлсин! Албатта, Аллоҳ кибру ҳаволи, такаббурга берилган золимларни асло яхши кўрмайди,- дедилар.

Учинчи ҳикоя

БОҒ ЭГАЛАРИ

Яхши сахий бир кишининг катта бир мевали боғи бор эди. У кеча-кундуз меҳнат қилиб, боғини парваришлар, мевалари пишган маҳалда камбағалларни чақириб келиб, уларни меҳмон қиларди.
Сҳунинг учун ҳам Аллоҳ таоло унинг ҳосилига баракотлар берар, ширин-шакар мевалари йил сайин ортиб борарди. Ҳар қанча камбағалларга берса ҳам асло камаймас, ўзи ҳам ҳайратланар эди.
У одам то ўлгунча бу хайрли ишда давом этиб, бахтли ҳаёт кечирди. Вақти келиб боғ унинг фарзандларига мерос қолди. Ҳосил пишар маҳали улар бир-бирларига шундай дейишди:
-Боғ бизники. Нега энди мевасидан фақирлар баҳраманд бўлиши керак?! Бу йилдан бошлаб ҳеч кимга ҳеч қандай ҳадя бериш йўқ!
Уларнинг орасида ақлли бир укалари бор эди. Уларга шундай деди:
-Аллоҳдан қўрқинг. Отамизнинг яхши бир одатлари бор эди. Камбағалларни хурсанд қиларди. Аллоҳ таоло ҳам шу боисдан ҳосилга доим баракотлар берарди. Биз ҳам шундай қилайлик.
Бошқаларга бу гап ҳеч ёқмади.
-Йўқ,- дейишди нодон биродарлар.-Бу боғ бизники. Ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ унда. Агар бу камбағалларга берадиган бўлсак, улушимиз камаяди. Бундан кейин бермаймиз тамом-вассалом!
Ўша кун кечқурун тун ярмида Аллоҳ у боққа бир шамол юборди. Сҳамол боғдаги бутун ниҳолларни ёқиб, қоп-қора кўмир ҳолига келтирди. Эгалари бундан хабарсиз эдилар.
Бахил, зиқна, очкўз биродарлар эрталаб туриб олиб, ҳеч кимга сездирмай боғдаги меваларни йиғиб келишни режалаштирдилар.
-Қани, кетдик. Ҳеч ким билиб қолмасин,- дея пичирлашиб йўлга тушдилар.
Тонг саҳарда етиб келиб, боққа кирдилар ва дарвозаларини тамғалаб олдилар. "Худога шукр, камбағаллар сезишмади", деб севиндилар. Аммо боққа киргач, қарасалар, дарахтлар ёниб, қоп-қора бўлиб куйиб ётибди. Мевадан ном-нишон йўқ.
-Ейвоҳ!- деб бақирдилар.-Ҳойнаҳой, бошқа бир боққа кириб қолдик, шекилли. Энди нима қилдик?!- деб қайғуришди.
Ақлли ва солиҳ бандалардан бўлган укалари айтди:
-Йўқ. Бу ўзимизнинг боғимиз. Бахиллик қилганимиз учун ҳам Аллоҳ унинг кулини кўкка совурди. Кўрдингизми?!
Биродарлар ғам-андуҳдан ҳоллари паришон бўлиб, охири бир-бирларини айблай бошладилар.
-Бу гап биринчи сендан чиқди.
-Йўқ, сен бахилликка бошладинг.
-Ҳаммасига ўзинг айбдорсан...
Бу фойдасиз тортишувларни кузатиб турган укалари уларга шундай деди:
-Енди бу гап-сўзлардан ҳеч бир нафъ йўқ. Раббингиздан кечирим сўранг. Албатта, У меҳрибон ва марҳаматлидир.
Ака-укалар пушаймон бўлиб, тавба этиб, истиғфор айтдилар. Бундан сўнг асло бахиллик ва очкўзлик қилмасликка аҳд қилдилар.

Тўртинчи ҳикоя

НОНКЎРЛАР

Бундан бир неча асрлар аввал Яман ўлкасида Сабаъ деган қабила яшарди. Бу минтақада кўп ёмғир ёғар, аммо ёмғир сувлари селдай оқиб исроф бўларди. Қабила аҳли икки тоғ орасида сув омбори қуриб, ундан фойдаланиш мақсадида тошлардан тўғонлар кўтара бошлади. Иншоот ниҳоясига етиб, энди ёмғир сувлари омборга йиғиладиган бўлди.
Сув сероблиги сабабли бу ер дунёнинг энг фаровон гўшаларидан бирига айланди. Сҳимолдан жанубга узанган ширин-шакар мевали боғ-роғлар, беҳисоб полиз ва экинзорлар мамлакат ҳуснига ҳусн қўшарди.
Бир-бирига яқин шаҳарлар барпо этилган бўлиб, одамлар амният ва хавфсизлик ичида бир жойдан бошқа жойга саёҳат қилиб юришарди. Сҳаҳарлар бир-бирига яқин бўлгани учун ҳам ўғри ва қароқчилар ҳеч кимга зарар бера олмасдилар.
Мамлакат аҳли тинчлик ва фаровонликда бахтиёр ҳаёт кечирарди. Аммо инсонлар ўзларига берилган бу неъматлар учун Аллоҳга шукр қилиш ўрнига куфрони неъмат қилиб, норози бўлар эдилар.
-Ё Раббий, бу яқин шаҳарлар бизни саёҳат завқидан маҳрум этмоқда. Агар шаҳарлар бир-биридан олисларда жойлашганда, улар орасида сайру саёҳат қилиш янада мароқли ва фойдали бўларди. Бундай яқинликдан безиб қолдик,- дейишга бошладилар.
Улар Аллоҳ таолонинг лутфу карами бўлган бу ҳадсиз неъмат ва офиятга ризо кўрсатмай, нонкўрлик қилаётган эдилар. Бу қилмишларига жавобан Ҳақ таоло улар барпо этган тўғонларни вайрон қилиб, нонкўрларни жазолади. Тўғондан ошиб ўтган сувлар сел бўлиб, бутун мамлакат тўфон остида қолди. Одамлар жонларини сақлаш учун даҳшатга тушиб қоча бошладилар. Кўпчилик сувларга ғарқ бўлди. Омон қолганлар эса, Араб ўлкасининг жанубига қараб тарқалиб кетишди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у муҳташам шаҳарлардан асар ҳам қолмади. Бир пайтлар гуллаб-яшнаган мамлакат энди қақраган саҳро ўртасидаги қум тепаликларга айланган эди.
Аллоҳ таоло инъом этган неъматларга ризо кўрсатмай, нонкўрлик қилишликнинг оқибати шундай бўлади.

Бешинчи ҳикоя

АЛЛОҲНИНГ НЕЪМАТЛАРИНИ ИНКОР ҚИЛИШНИНГ ОҚИБАТИ

Бир-бирини дўст тутган икки киши бор эди. Улардан бири катта мол-мулкка эга бадавлат одам бўлиб, Аллоҳ унга жуда катта майдонга эга узум боғларини ато этганди. Бу боғларнинг орасида эса доимо оқиб турадиган ирмоқлардан сув ичгучи экинзорлар мавжуд эди. Бой одам соғлом, бақувват, бири-биридан келишган фарзандлари даврасида бахтиёр ҳаёт кечирарди.
Боғдаги узумлар ғарқ пишиб, гужумлар қуёш нурларида марварид доналаридек порлаб турган маҳаллар эди. Бир куни у дўстини чақириб, унга гўзал боғлари ва экинзорларини кўрсатмоқчи бўлди, биргаликда сайр қилиб, вақтларини чоғ ўтказишни истади.
Дўсти келгач, улар боғда кеза бошлашди. Уларни тамошо қилган сайин бой одамнинг қалби севинчга тўлар, қувонган сари эса, ўзига бу неъматларни ато этган Аллоҳни унутар эди. Бойлигига кибрланиб дўстига:
-Менинг мол-мулким сеникидан кўп. Серфарзандликда ҳам сендан анча устун ва эътиборли одамман,- деди.
Боғларни айланар экан, яна ўзини тутолмай ғурур билан деди:
-Бу боғлар бир кун йўқ бўлиб кетишига асло ишонмайман. Қиёмат қойим бўлишига ҳам ишончим йўқ. Агар қиёмат бўлганда ҳам, шояд Аллоҳ менга бу боғлардан янада гўзалроқ боғларни ато этса! Чунки мен мўътабар, давлатманд бир инсонман. Бой бўлганим учун ҳам Аллоҳ менга албатта бундан ортиғини бериши керак!
Унинг гапларини эшитиб дўстининг жаҳли чиқди. Аллоҳга имон келтирган бу солиҳ ва фазилатли киши дунё бойлигига ўч, мункир ҳамроҳига шундай деди:
-Сени тупроқдан яратган, онангнинг қорнида бир парча гўшт ҳолида экан, сени инсон шаклига келтирган Ҳақ таолони инкор этяпсанми? Аммо мен Унга ишонаман ва ҳеч нарсани Унга шерик қилмайман. Сен боғингни кўрганингда, бу неъматларни сенга берган Аллоҳни эслаш ўрнига, Уни инкор қиляпсан. Менинг молим ҳам, фарзандларим ҳам сеникидан оз эса-да, Аллоҳ менга сенинг боғларингдан яхшироғини беришига ишончим комил. Сен бундай ношукрликда давом этадиган бўлсанг, уни сенга бахш этган Зот қайтариб олиши ҳеч гап эмас. Бу боғ ва экинзорлардан асар ҳам қолмаслиги мумкин. Балки бир фалокат юбориб боғларингни ер билан яксон қилар. Ёки суви тортилиб, экинзорларинг қуриб қолса-чи?!
Улар ажралиб уй-уйларига тарқалгач, орадан бир кеча ҳам муддат ўтмасдан мўъмин одамнинг айтган гаплари ҳақиқатга айланди. Ер сувини тортиб олган, оқибатда экинлар қуриб, мевалар тўкилган, боғлар хазон бўлган эди.
Ертасига ғурурли бой боғига келганида, уни хароба ҳолида кўриб кўз олди қоронғулашиб кетди. Бутун дунё назарида зулмат ичида қолгандек эди. Сарфлаган қанча меҳнати ва моли саробга айланиб улгурганди. Ичи ёниб лаблари титраб, тили зўрға калимага келди:
-Кошки, Раббимга ширк келтирмасам эди. Эйвоҳ, кошки эди бундай нонкўрлик қилмасам!..

АЛЛОҲНИНГ АДОЛАТИ

Бу қисса Қуръони карим билан бевосита алоқадор бўлмаса-да, у динимиз тарихи ва салафларимиз ҳаётига оид ибратли воқеаларни ўз ичига олганлиги билан ғоятда эътиборлидир.

Ўз даврининг фозил ва зукко олимларидан бўлган бир яҳудий Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари ҳақида кўп тафаккур қиларди. Айниқса, Аллоҳу Зулжалолнинг "Адл" исмини тушунишга таважжуҳ этар, аммо ўзи чиқарган хулосадан асло кўнгли тўлмасди.
Ниҳоят, бир куни сидқ ила қўлларини кўтариб дуо қилди:
-Ё Раббий! Сен Ўзинг лутф айлаб, менга ҳикмат ва адолатинг нималигини билдир! Мени бу жоҳилликдан халос эт, ё Раббий!
Олимнинг дуоси қабул бўлиб, унга шундай амр келди:
-Дарҳол туриб, шаҳар четидаги сув бўйига бор. Ҳавзага яқин бир жойда бекиниб, сув ичишга келганларни кузат, лекин ҳеч нарсага аралашма!
Олим бир оз қўрқув ва ҳайрат ичида айтилган жойга келиб, атрофни кузата бошлади. Сҳу пайт узоқдан бир миршаб кўриниб, сув бўйига яқинлашди ва чўкка тушиб чашмадан тўйиб-тўйиб сув ичди. Кейин туриб, келган томонига қараб қайтиб кетди. Аммо у сув ича туриб, ҳамёни тушганини сезмай қолган эди.
Кейин шу атрофдаги бир ўтинчи киши келди. Сув ичишга эгилаётиб ҳамёнга кўзи тушди. Аввал пул тўла ҳамённи олиб кийимининг ичига яширди, сўнгра сув ичиб чанқоғини бостиргач, топиб олган нарсасига хурсанд бўлиб, чашмадан узоқлашди.
Сҳундан кейин бир камбағал одам келиб сув ичди ва бироз дам олмоқчи бўлиб, сув бўйида ўтириб олди. Худди шу пайт ҳалиги миршаб келиб, уни кўриши билан:
-Дўстим,- дея гап бошлади,-ҳали мен бу ерга сув ичгани келганимда ҳамёнимни тушириб қолдирибман. Балки сен топиб олгандирсан, шундай эмасми?
Камбағал одам ҳайрон бўлди ва:
-Йўқ, мен ундай нарсани кўрганим ҳам, олганим ҳам йўқ,- деди.
Лекин миршаб унга ишонмас ва айтганида туриб олган эди.
-Қани, яширма энди, шу нарсани яхшиликча бер, мен ҳам кетай.
-Менда йўқ нарсани қандай қилиб сенга бераман? Нимани бераман сенга?..
Охири миршаб ғазаб билан бақира бошлади:
-Сен барибир яширяпсан, бунча пулни асло сенга бериб қўймайман, мана, бўлмаса сенга,- дея пичоғини чиқариб, камбағал кишининг кўксига уриб, уни ўлдириб қўйди.
Буни кўриб турган олим ҳеч нарсага аралашмасликка буюрилгани учун орага тушолмас, фақат ҳайратдан қотиб турар ва Аллоҳга илтижо этарди:
-Омон, ё Раббий! Сен ҳар нарсани ҳаққи ила кўриб эшитганинг каби бу воқеага ҳам шоҳидсан. Миршабнинг пулини топиб олган бу бечора камбағал эмасди-ку! Нега пулни бошқасига топдирдингу, миршабга бу фақирни ўлдиртирдинг. Қани бунда ҳикмат ва адолатинг, ё Раббий?!
Бу саволга жавобан яна ғойибдан шундай садо келди:
-Эй бандам! Булар менинг яширин ҳикматим ва адолатимдир. Бу иш ҳар ким ўзи сазовор бўлган нарсасини олиши учун эди. Чунки у ўлдирилган камбағал бундан қирқ йил аввал ўтин талашиб, ўша миршабнинг отасини ўлдирган эди. Сҳу тариқа ўзи ўлдирган одамнинг ўғли уни ўлдирди ва ўзи билмаган ҳолда отасининг қасосини олди. Ҳамённи топиб олган ўтинчи эса, миршабнинг отаси қарзга пул олиб, уни қайтариб бермаган ўтинчининг ўғли эди. Сҳундай қилиб, бу пулни қарздорнинг ўғлининг қўли билан қарз берган кишининг ўғлига қайтиб бердирдим. Кўриб турганингдек, бизнинг илоҳий адлимиз, адолатимиз ана шундай тажаллий этади ва доимо сабаблари нигоҳлардан махфий қолади, эй бандам!
Буни эшитган муттақий олим кўзларига ёш олиб, адолатлиларнинг энг одили - Қодиру Зулжалол Ҳақ таолога шундай илтижо қилди:
-Ё Раббий!.. Эй Раҳмон ва Раҳим Эгам!.. Мен, ожиз ва жоҳил бандангни афу эт! У буюк адолатинг ва ундаги сўнгсиз ҳикматларни энди тушундим! Мени ёрлақа, Буюк Аллоҳим!..

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳанафий усул алфиқҳ фанига оид quotУсул ашШошийquot асари ислом оламида кенг шуҳрат ёйишига қарамасдан унинг муаллифи хусусида тадқиқотчилар орасида ҳамон турли давоми...

6991 22:43 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳимЗамонавий фандаги Қуръон ҳақиқатлариДин билан дунёни, дунё билан динни ўрганамиз.И.А.Каримов.Алҳамдулиллаҳ. Вас солату вас соламу ъала давоми...

12203 22:41 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймМуқаддимаОламлар Робби Аллоҳга ҳамд бўлсин. Юборилган набийлар хотимаси, у зотнинг оила ва асҳоблари ҳамда қиёмат кунигача яхшилик давоми...

27673 22:44 / 19.04.2017
Tog`lar orasidagi shifobaxsh, zilol suvlari, yashil tabiati bilan ko`rkam ikki qishloq ahlining xursandchilik onlari edi. Qishloq ahli bolalari ilm olishlari uchun yangi zamonaviy maktab qurilishi haqidagi gaplar butun qishloqqa yoyilgan edi.Bu ishlarga boshchilik qilayotgan Mahmud tog`a давоми...

6669 22:49 / 19.04.2017
Аудиолар

120093 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41763 14:35 / 11.08.2021