1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1432

КАТТА ТАСБЕҲ

16:24 / 19.04.2017 2744 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Огоҳ  бўл ҳамиша, бу жаҳондир бор-йўқ,

Ҳеч нарса йўқ унда, кемтиги зинҳор йўқ.

Йўқ десалар, бор, деб уни қил исбот,

Бор десалар, айла дадил инкор: “Йўқ!”    

НАЖМИДДИН КУБРО


            Сўз


Узоқ ўтмишдан бир гап очсанг, муздай

Ложувард осмоннинг таги қоп-қора.

Дунё сувдан чиққан бокира қиздай,

У -  ҳаёт, ҳаётга интилар ҳамма.


Шу ҳаёт лаззати бизга жозиба,

Лаззат деб ҳаммани қон қилар амир.

ҳаёт лаззати деб аслин олганда,

Курашга чиқади ҳар неки  кабир.


Бу сирлар ҳаммага аён бўлса ҳам,

Жаҳон савдосидан гап очар шайтон.

Инкорни бошлабон Исо Масиҳдан,

“Анал-ҳақ” дейдида ютади иймон.


Сиз ва мен дунёга келишим учун,

Катталар меҳридан керак бир тугун,

Улар берган руҳдан борман мен бугун.


      ТАВБА


Фикрлар ўзгариб фикр кенгайди,

Олам олам бўлиб чиқди илк қуёш.

Бокира оламда инсон улҚайди,

Илк гуноҳ дастидан тўкилди кўз ёш.


Совуқ коинотда жунжикди Зардўшт,

Оловга интилди илк бор юкиниб.

Уни инкор қилиб чиқишди: “ҳой, кишт”,

Санамга сиҚинди бутхона қуриб.


Аслида қонида манманлиги бор,

Шайтондан дарс олиб яшайди одам.

Жаннат даъво қилиб излайди хабар,

Мангу қолавергай бу ўчмас олам.


Черков эшигида йиҚлади Назрул,

Ислом эканини билмади мачит.

ҳаммамиз аслида нафсимизга қул,

Очкўз нафс қолдирмас биронта чиқит.


Ҳаёт изласангиз ҳаёт бу - аниқ,

Дунёдан бошқаси бари хомхаёл.

Дунё, бу - бизларга берилган мантиқ,

Дунё, бу -  беникоҳ берилган аёл.


------------------------------------------

------------------------------------------

Дунё деб яшашнинг  ўзи хомхаёл.


                                    МАКОН


ҳамду саноларни бериб Оллоҳга,

Тавба-тазарруда юкинайлик жим.

Токи оёҚимиз тушмайин чоҳга,

Ўзимиз бўлайлик “Мен”га мунажжим.


Нафсимиз бизларни қилмайин нобуд,

Ўзликнинг устидан қучайлик зафар.

Охирги манзилга элтмайин тобут,

Қалбимиз боғига қилайлик сафар.


Илло, қуёш чиқиб ботаверади,

ҳеч кимни қолдирмас ажалнинг дори.

Агар бўлганида абадлик суви,

Жойталаш бўларди заминнинг қаъри.


Ҳар куни ҳаётда бўладиган ҳол,

Амалга ўтганда инсон лаънати,

Олий ҳакамга ҳам келарди малол,

Одамсиз қоларди Оллоҳ жаннати.


Маккадан телефон қилмоқда, мана,

Нола деволида янгича шитоб.


Уч юз одам ҳалок бўлди Минода,

Буни қайд қилади қайси бир китоб.


Яшил мавжудотнинг умрини кўрган,

Одамзод дунёда кўрмасин завол.

Қуёш чиқиб турсин оламга ҳар кун,

Коинот буржида барқ урсин ҳилол.


Бу дунё сатҳида лаззат тури кўп,

Чидай олар фақат иймони маҳкам.

Иймон бўшлигидан дунё тала-тўп,

Ўзингсан ,ўзингсан  энг олий ҳакам.


------------------------------------------

------------------------------------------

Асли ўзи шундай, дунё тор экан.


РУҲ


Борлиқ зулматининг нури синггари,

Коинот сатҳида сайр этиб юрдинг.

Сен назар ташладинг, инсон ингради,

“Бу не”, дея билмай қулоқлари динг.


Илк бора нутфларни бириктирган зот,

Маҳлиё бир боқди жусса, бу жонга.

Сенинг номинг билан яратди ҳаёт,

Омухта айлади сени шу қонга. 


Айни шу ҳолатни англамоқ бўлсак,

Қон ва жон бирлиги учликдир абад.

Шундан талаш чиқар, биттаси қолса,

Ташлаб кетади у инсонни “Ҳайт”, деб.


Қонда жон бор фақат, талашдим бирда,

Руҳсиз ачиб кетди бундайин бу қон.

Руҳ қўшиб қорилган бу қизил қонда,

Нимадир кам эди, йўқлигидан жон.


Қон  -  ҳаёт, дунёни англаган учун.

Бунга иғво солиб кўтармам ғавғо.

Ўз руҳин излаган инсондир бутун,

Ҳайвонлар инсонмас – руҳдан мосуво.


Осмону фалакни кезиб юргайсан,

Тиним йўқ сен учун, излаганинг жон.

Аслида қон узра ватан қургайсан,

Сен учун макондир – оддий қизил қон. 


Муаллақ коинот - руҳга бошпана,

Мен оддий инсонман, қонимда шукуҳ.

Сени англаб етиш – номаълум сана,

Топдим, деб тортишар ҳамон ҳар гуруҳ.


........................................................

........................................................

Менинг менлигимдир, бу безовта руҳ. 


    ЗАМОН


Вақт- ҳакам, дейдилар, билмадик, эвоҳ,

Ҳакам, бу - дилдаги армонлар тоши.

Тошларнинг вазнини белгилар гуноҳ,

Ўзликда ҳар кимнинг ўзи сирдоши.


Армонлар вазнини белгилар орзу,

Орзуга айб йўқ,  деб жар солар тарих.

Бугун  кун эртадан олинган қарз-ку,

Қарздорнинг доимо ранги сап-сариқ.


Кунларнинг ўтганин кузатиб Қамгин,

Оҳимиз юракка ютамиз нотинч.

Ҳойна-ҳой, эртага уйҚониб тонгдан,

Келажак, сени  деб туямиз соҚинч.


Вақт ўтиб бормоқда шижоат билан,

Гуноҳлар вазнидан юракларда Қам.

Ҳар қалай,  умидвор яшар тирик жон,

Барибир, охират сен ўзинг ҳакам!


Бир “уҳ”ча умримиз белгилаб бердинг,

Сафарнинг охири ўзингга аниқ.

Мен келиб дунёда тошларим тердим,

Ушлаган тошларим барчаси синиқ.


Тинмайин ҳаёт деб югурдим, елдим,

Наҳот, бу дарёга қайта кирмоқ бор.

Донолар дейдики, “Эҳ, бевақт келдим”,

Фақат буддавийлар келармиш такрор.


Ибтидодан сўз очиб, ўй сурсам агар,

Менинг шу кетишим интиҳо экан.

Умримиз болалар айлайди такрор,

Бунча ҳам шошқалоқ бу инсон деган.


----------------------------------------------

----------------------------------------------

Инсонга энг кўпи,  вақт етмас экан.


                ГУНОҲ


Ҳар қалай, оламнинг кенглиги аниқ,

Карамнинг кенглиги солар иштибоҳ.

Ахир,  даҳрийларнинг нажоти синиқ,

Гумоннинг йўқлиги  ўзи бир гуноҳ.


Бир парча ерни ҳам эп кўрмаса-я,

Бичилган ахталар ўтади сабий.

Ўар бир подшоҳ агар ердаги соя,

Айт,  кимга сиғинар қасамхўр ҳарбий?


Ватан тупроғини ўпмаган - кофир,

Менинг каъбаларим бузган -ғайридин.

Инсонга ер юзи Ватандир ахир,

Товуқ сўймоққа ҳам керакми бир дин?!


Ер юзин кўрганда илк бора гўдак,

Дод солиб йиғлаши ўзи бир гуноҳ.

Тўхтагин, дод солма, бегуноҳ тентак,

Онанг иштибоҳдан чекаяпти оҳ.


Ҳар ким роҳиб эмас, елкада ридо,

Оллоҳ деб юкинмоқ савобдир ҳар дам.

Бутун умрим доим еганим рибо,

Наҳот,  Оллоҳ менга энг яқин маҳрам.


Оллоҳ номи билан есанг бир луқма,

Савобга тўласан айласа паноҳ.

Белгилаб қўйилган ҳар битта нуқта,

Отанг қазо қилса йиҚламоқ гуноҳ.


Варақлаб китоблар сатрида кўрдим,

Уч нутфу недандир яралган одам.

Ошиқ маъшуқасин лабларин сўрди,

Қаранг-а, туғилмоқ  гуноҳ бунда ҳам.


-------------------------------------------

-------------------------------------------

Менсиз-ку аслида дунё бири кам.


                ҚАТРОН


Заминда илк майса кўкарган замон,

Оллоҳдан иноят олди у танга.

¤зни инкор қилиб ўсди ўшал он,

Маҳкумлик балоси сиҚмади онгга.


Узум ҳақидаги эски ривоят,

Ё,  ангур шаклида бузмоқда онгни.

Одамлар Оллоҳдан кутмай иноят,

Жиловлаб олмоқчи ушбу замонни.


Ювсанг-ку,  кетади тандаги ҳар доҚ,

ўзинг билмаганинг - аталгай макруҳ.

Дилингга ўқ узса бир бодомқабоҚ,

Энди тозаликдан гап очмасин руҳ.


Айбини тан олса йўлдан оздирган,

Жаннати бўларми йўлдан озгани.

Балким ҳақ чиқади “Анал ҳақ”, деган,

ўздан кечиб,  у жон деди ўзгани.


Ҳар қалай, тозалик ўзи бор нарса,

Тозароқ чиққан-ку иккинчи китоб.

Авом балки ҳақдир,  Машрабни сўкса,

Лек фатво берилган: “Айлагин шитоб!”.


Кислород, водород – бирикма аниқ,

Сув ҳаром бўлмайди тоза шаклида.

Биргина гуноҳнинг давоси қаттиқ,

Эрий олмаса у виждон тафтида.


Кўпларда ўзи йўқ истиҚфор, тавба,

Дардларнинг ичида нодонлик ёмон.

Биргина гуноҳга куйинмоқ шунча,

Фикрлар доҚини қилайлик қатрон.


--------------------------------------------

--------------------------------------------

Замон ўзи шундай, бир камдир ҳамон.


         НАМОЗ


Инсонлик бурчини адо этганга,

Намоз -бу дилдаги юкинч, тавалло.

Ўиндларга аталган тоза сув, Ганга,

Зардўштнинг дилидан чиққан илк нидо.


Одам шаклидаги одамни кўриб,

Боламга илк бора уқдирсам сўзим,

Дунёда бор,  дея илоҳий бир куб,

ўзимга уқдирсам,  ўзимга ўзим.


Шундай сўз бўлса-ки, қотилни йиқса,

Энг мушфиқ банда ҳам демаса-ки,  оз.

Токи  у юракдан отилиб чиқса,

Ушбу таваллони атардим намоз.


Биз қилган нолалар ўтгайдир, балки,

Арабча бир сура билмасакда ҳам.

Балки  жаннатидир туб араб халқи,

Кутишга мажбурмиз, валлоҳи олам.


Менга аён эмас кимнинг кўплиги,

Бўйнига хоч осган ҳар бир насроний,

Наҳот унга аён яҳудий тили,

Демак, ўзингдадир, ўзинг энг олий.


Мен қувонч руҳида қўшиқ куйладим,

Оламни мадҳ этдим,  ёнди жаҳолат.

Разил йўлин тўсдим: “Тўхта, қўй!”, дедим,

Намоз - бу ердаги тенгсиз адолат.


Ўар бир адашган дил айласа нидо,

Ушбу нидосидан ёришса кўзи,

Дин эмас, дилида яккадир Худо,

Намоз -  шу қалбдаги қалбнинг қалб сўзи.


-----------------------------------------

-----------------------------------------

Аслида яралган бир камдир ўзи.


   САФАР


Шоир қалби доим кезар безовта,

Унга тафаккурнинг чегараси кам.

Биров довга чиқар, ким биров овга,

Ўар кун сафарига чиқади ой ҳам.


Илк сафар онадан туҚилмоқ ўзи,

Умр дафтарида асосий чизиқ.

Иккинчи сафар-ку инсоннинг сўзи,

Шундан бошланади қиссайи қизиқ.


Кимнингдир умрида энг узоқ сафар

Она кўкрагидан асли узилмоқ.

Менинг ўз сафарим-  илк ижод, дафтар,

Вужудим, борлигим, ўзимни топмоқ.


Балки ёшлик қилдим, замоннинг зайли,

Буроқ сафарига ишонмадим ҳам.

Ойга сафар бўлди, отам кўнмади,

“Даҳрийлар сўзига бўлма, деди, тенг”.


Қарагин, болажон, дунё мукаммал,

Ундан ўз ўрнингни топмоҚинг қийин.

Кимгадир сафар бу “Сафар дар ватан”,

Бошқа ким бировнинг сафари – ўйин.


Не бир сафарлар бор-  мақсади мунгли,

Қайси бир сафарнинг тийнати  ғурур.

¤зингнинг дардингни айтолган кунинг,

¤зингсан дунёда ўзингдан мағрур.


Нодонлик ўчоғин қоқ ёриб чиқиб,

Ҳар бир дил ўзини изласа агар,

Шунда у замонни кетар тарк этиб,

Дунёда энг сара мана шу сафар.


--------------------------------------------

--------------------------------------------

Ҳар инсон дунёни бир кам деб ўтар.


        Р ЎЗ А

Тўкин дастурхондан нафсимни тийдим,

Иродам кучига айтдим бир калом.

Бу менинг биринчи Қалабам, билдим,

Зафарим ёр бўлсин буткул, вассалом.


Бир парча нон билан тўяди қорин,

Буниси бизга кам, излаймиз яна.

Иштаҳа тошади – тилаймиз норин,

Қасрлар қурамиз, атаб  бошпана.


Асабим зап таранг, чидашим қийин,

Мушугимни биров “пишт” депти билсанг.

“Ээ, ким ўша исқирт, айтгин, не ўйин”,

Ғалабам - ғазабдан тўхтая билсам.


Қоруннинг бойлигин тарих билади,

Бугун рўзҚорга-ку керак қўш мошин.

Аммо, рўза учун саҳар туради,

Рўзадор билади меъёрнинг тошин.


Ҳар миллат руҳига мосдир қадрият,

Ранггин камалакнинг ҳар ким биттаси.

Рўза тут, фикр қил, ирода ишлат,

Балки, рўзадорлар - эллар каттаси.


Афсуну афсона бари битта сўз,

Бир шарт бор меъёрий аталмоқ керак.

Фақат иродага таянган ҳавас

Қадрини топади ўрнида мутлақ.


Саҳар туриб,  тунда тўйиб есанг-да,

Рўза, деб ирода кучин айтади.

Умрбод рўзадор бўлиб ўтсанг-да,

Инсоннинг ҳаёти бир кам ўтади.


--------------------------------------------

---------------------------------------------

Бу маълум, ҳамма ҳам бир кам кетади.


    К Л О Н


Қаранг, Долли бугун теле юлдузи,

Клон янгилик, деб лоф урди жаҳон.

Наҳот эскирипти Оллоҳнинг сўзи,

Бизлар-ку -  Худойим яратган клон.


Ҳадислар лоф, деди араб Ал Маари,

Буроққа ишонмай яшадик қанча.

Отамга лоф эди ойнинг сафари,

Мен янги дунёда синиқ бир парча.


Араванинг ёшин билмайди ҳеч ким,

Ғилдиракка кимдир олади патент.

Наҳотки, Ироқда мошинмой текин,

Бушларнинг фириби янги эмиттент.


Араванинг клони машина эди,

Юз йилгина ўтди - янги заковат,

Бугун мошинлар ҳам эскирди, деди,

Кечагина тилга кирган ёш гўдак.


Билмадим, интернет ҳар уйда бўлса,

Чироқлар ўчирмай қўйиларми ё?

Наҳот, эскиради муҳаббат, бўса,

Наҳот,  ҳаммасига фақат дийдиё.


Дунё ўзгарипти,  деса ишондим,

Суқротнинг сўзига не дейин унда?

Отамни ранжитган ўша ёшлигим,

“Кимдан у СМС қоқ ярим тунда”?


Кимгадир ўтмиши, кимга келажак,

Доимо қолади гўё  хом хаёл.

Энг гўзал совҚадир асли бойчечак,

Дунё бизга беникоҳ берилган аёл.


--------------------------------------------

--------------------------------------------

Ўаёт ўзи бир кам, асли хом хаёл.


    З И К Р

Бизлар бу замонда нелар қилмадик,

Бир парча луқма деб сочлар юлмадик,

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Ҳақни излаб ё ҳақ, ҳақни сотдик биз,

Ёз ётиб қиш қотиб, кузга етдик биз,

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Қуддусда қон ялаб, Маккага чопдик,

Ҳақ излаб фалсафа - мужмала топдик,

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Руму қум, Сорбонда илм изламадик,

Майпараст дарвешдай жим бўзламадик,

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Зикрга тушсанг гар,  жазава дерлар,

Кофир бўб қопти, деб Қамингни ерлар.

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Ўаётда яшашлик шаккоклик азал,

Шаккоклик мадҳида ёзгаймиз Қазал,

Кечиргин, Табиат, Тангрисан қойим,

Номингни минг бора зикр қилойин.


Зикр-  бу жаннатнинг ғамини емоқ,

Аслида ҳаётдан зир қочиб кетмоқ.

Кечиргин, Оллоҳим, Тангри, Худойим,

Дардимни минг бора такрор қилойин.


Зикр, бу - Яратган номига бир мадҳ,

Зикр, бу - Инсоннинг Оллоҳига аҳд.

Минг зикр қилганлар -  жаннатга илҳақ. 


  САДАҚА


Садақа сўрасанг девона атаб,

Бир қошиқ қонингга зуҚум қилади.

Елкангга тегаркан бир лаҳза офтоб,

Буниси-ку энди эҳсон бўлади.


Шарқда ҳам, Ғарбда ҳам асли садақа

Берган ва олганга гуноҳ бўлади.

Мабодо,  йўлингда топсанг бир тақа,

Кимлардир қирқдан бир умид қилади.


Умринг-ку аслида ўзи садақа,

Ота-онанг номи четда қолади.

Умрингга беришиб бепул бир баҳо,

Аммо унинг нархин қиммат олади.


Оллоҳнинг эҳсони - жонимиз танда,

Биз яна неларни сўраб йиҚлаймиз.

Жаннату дўзахни кўрмай маконда,

Уларни излашга доимо шаймиз.


Дўзахдан қочишга садақа бериб,

Жаннат харидига маблаҚ аяймиз.

Баъзида бевани ноилож кўриб,

Унга аччиқ ёлҚон тамҚа қўйгаймиз.


Жон ачиб гадони излаган бир чоқ,

Аслида Оллони изламоқ керак.

Оллоҳдан садақа сўраган аҳмоқ,

Асосий садақа берилган бешак.


Бировга садақа берган эмасман,

Уларнинг ҳаммаси хайр ва эҳсон.

Бошқалар ҳукмига баҳо бермасман,

¤зимга садақа ўзим бераман.


-----------------------------------------------

-----------------------------------------------

Қанча берсанг доим яна бири кам.


   ДАРВЕШ


Юрган дарё экан, оламни кўрдим,

Мен гадо эмасман садақангга зор.

Юзим соқол босган, хўб ғариб кўрким,

Елкамда кўтариб юрганим мозор.


Шиддат булоғидан сув ичган куним,

Тарки хона қилдим елкалаб олам.

Қора ипга боғлаб етаклаб тунни,

Ҳайҳот, деб изладим оддий бир калом.


Қўним йўқ кезарман, бошпанам қалбим,

Дунё зарларидан тешилди товон.

Бир қошиқ қонимнинг қадрини билдим,

Бир қошиқ қонимдан бу дунё алвон.


Бош суқиб бормадим бойу бахилга,

Нола деворидан ғаш бўлиб қочдим.

Саҳрода не зоғлар кирдилар тилга,

Маккада гуноҳим битдайин сочдим.


Алҳазар, оёғим тинмайди йўлда,

Фалсафам кўпириб кетган совундай.

Садақа узатманг билмаган ҳолда,

Зуваламни эзманг паст навли ундай.


Тарки дунё дедим, тарк этмас дунё,

Ҳар бир товонимдан тишлайди тикон.

Менинг бу эркимга кўплар маҳлиё,

Тарки дунё учун тополмас имкон.


Айланиб дунёни, тинмайин кездим,

Яна, яна дея талпинар ҳавас.

Дунё кенг экану, тор экан сездим,

Икки оралиқда тугамас вас-вас.


....................................................

....................................................

Билдим, бу дунёни тарк этиб бўлмас.


  ШОИР


Тонг отар, кун ботар, тепамда қуёш.

Қўл-оёғим боғлиқ, бешикдир дунё.

Қаҳқаҳа ураман, кўзим тўла ёш,

Бирда Данте бўлдим, бирда Ҳувайдо.


Эркин иродамга тиз чўкиб бир бор,

Инсон тобелигин айтмоқ истадим.

Айтдилар, осмонда ўқилгай қарор,

Шоирлик – тобелик эмас, қисматим.


Ҳис қилдим дунёнинг орзу-ҳавасин,

Занжирбанд шердайин талпиндим улё.

Бўғзимда тиқилган бир сўз қолмасин,

Ундан огоҳ бўлсин бу жоҳил дунё.


Синовчан кўзларим оламни кўриб,

Куйлатиб юборди бағри-боримни.

Нола деворига бордим бўкириб,

Елкамда кўтариб оғоч доримни.


Эй олам, шунчалар сўзамол бўлсанг,

Нега бурро қилиб айтмадинг борин.

Ҳамма соқов бўлса сен нега оқсан?

Сен ҳам тинглаб кўргин шоирнинг зорин.


Айтгин менга, олам, айтгин, эй дунё,

Шоирлик қисматми, ҳикматми, надир?

Шоир зоти одам, ул ҳам авлиё,

Уни сўзга қўшиб қовургай тақдир.


Шоирлар қисматин кузатдим ҳавас,

Баъзида бир сўзга бўлдим маҳлиё.

Дунё мендан қолган ёлғиз иқтибос,

Менинг сўзларим ҳам бўлгай тўтиё.


.............................................................

.............................................................

Бир сўздан воз кечган бўлар сувайдо.


МУНОЖОТ


Саждага йиқилдим,  дилимда оҳим,

Кўзларим косаси ғам билан тўлган.

Елкамни тешмоқда бигиз нигоҳинг,

Саждадан туролмай вужудим ўлган.


Суяклар гўштидан пора қилинди,

Руҳим учиб кетди Чинвотни излаб.

Балким насабимда бордир Ал-Киндий,

Тарихга илтижо қилдим минг бўзлаб.


Ақлу заковатим етган жой - Замин,

Осмону фалакдан умидим йўқдир.

Ўзинг буюргансан,  борар жой таъмин,

Ўзинг-ку белгилаб қўйган -  шу тақдир.


Демак, муножотга ўрин қолмайди,

Демак, бу тақдирдан чиқолмас одам.

Бир кўплар олдингга ҳам боролмайди,

Уларнинг вужуди аслида адам.


Мен нажот изладим, шафқат сўрадим,

Оҳларимни ёздим муножотларда.

На азлом, на илҳом… нажот кўрмадим,

Буроқ эмас,  чопдим кўк Қиротларда.


Тақдирга тан бермоқ - райимда йўқдир,

Ўзинг ато қилдинг,  менда ихтиёр.

Умр ўтиб борар,  у  учар ўқдир,

Сўзсиз муножотлар менга бўлсин ёр.


Атроф гўзалликдан шодман мен бугун,

Лек  тақдир косамда лиқ тўла Қамдир.

Келиб муножотни куйламоқ учун,

Яшаш инсон учун энг гўзал дамдир.


--------------------------------------------------

--------------------------------------------------

Ўамон муножотим менинг бир камдир. 



                     Н  И  М  А ?
А
   Й
       Т
          Г
              И
                  Н,

                          Н
                             И
                                М
                                     А

Е
   Т
       М
            А
               С
                           С  
                               Е
                                  Н
                                      Г
                                         А,

          Э
               Й

И
     Н
         С
             О
                  Н.


Таҳлил қилдим ҳаётни ақлим билан,

Атрофда кўп мени “Сен ортиқ”, деган,

Ўйлаб кўрсам асли “Мен” етмас экан.


  СЎНГ СЎЗ


Жаҳоннинг чоклари сўкилмоқда-ку,

Хонликлар, қироллар, амирликлар йўқ.

Оддий бир ҳақиқат дунёда ҳақ-ку,

Қачондир тугагай охирги бир ўқ.


Инсон вужудида тафаккур барҳақ,

Жаҳонда яшагай фақат олимлар.

Гуноҳ саналгай ким кўтарса бармоқ,

Шунда керак бўлмай қолар қонунлар.


Чегара йўқ эди Замин сатҳида,

Деворлар қуришдан бошлади одам.

Мукаммал тафаккур етук руҳида,

Чегара бузишдан бошлайди олам.


Ўатто гўдакларнинг тушига кирмас:

Чегара, сиёсат, қотиллик, зулмат.

Фақат инсон ақли чегара билмас,

Дину дунлар эмас, тафаккур – хилқат.


Эрк деган тушунча керак бўлмайди,

Озодлик одамнинг руҳида мавжуд.

Ҳар одам оламда асли ўлмайди,

Унга берилади ўлмас бир вужуд.


Тафаккур имконин  илғашим қийин,

Коинот, аслида, энг буюк макон.

Одам вужудидан ўчмайди ўйин,

Бунисин биласиз, тўхтамас замон.


Дилимни гумоним кемирар тинмай,

Эртаклар ўзига айлади мафтун.

Қўл урдим келажак сенга ҳеч билмай,

Наҳот,   келар экан ўшал буюк кун.


Ишонаман, сокин вақтнинг комида,

Секин-аста бориб ўзгарар жаҳон

Ва дунёга келар мукаммал инсон.             


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошдан тошиб ётар ғамлари,Деярли йўқ бўш қалмоққа дамлари,Кўпи расво, ибодатда камлари,Охират одамлари.Канда қилар баъзан илиқ каломни ҳам,Унутади баъзилари давоми...

2618 17:06 / 19.04.2017
Таълим, тарбия масаласи ҳамма замонда долзарб бўлиб келган. Ўтмишда ҳам кишилар таълим олишган, таълим беришган. Бугун ҳам ўқув юртлари, билим масканлари фаолияти давоми...

5821 17:26 / 19.04.2017
Ичимда чинакам шукрона ҳисси уйғонди. Ҳозиргина биз суҳбат қилган кишининг беморлигида бошидан кечган ҳиссиётлар таъсир қилаётганди Операция столидан яқнда давоми...

2708 16:28 / 19.04.2017
Кўз ёши ожизлик нишонасидир,Ожизлик эса чин бандалик эрур.Рабби қаршисида кўз ёши тўкиш,Кибр ҳам ғурурдан халос бўлишдир.Қўрқув, тафаккурдан кўз ёши келса,Инсонга давоми...

5413 17:27 / 19.04.2017