1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
islom.uz-1434

Танловга: Ўз ҳолимга қўйма мени

15:00 / 19.04.2017 2624 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ ўзинг бандам дегил, осий қулман, 

Дўстга зору душманларга қилмагил хор.

Тор қафасга қамалган бир ғўр булбулман,

Ўз ҳолимга қўйма мени Парвардигор!


Шайтон қўяр ҳар лаҳзада мингта тузоқ,

Даргоҳингга ёвуқ айла, бўлмай узоқ.

Ҳеч кимсага муҳтож қилма , номинг Раззоқ,

Ўз ҳолимга қўйма мени Парвардигор!


Нетай нафснинг лашкарига тушдим асир,

Исён ичра куйди юрак, куйди бағир.

Манманлигу, кибру ҳаво этди басир,

Ўз ҳолимга қўйма мени Парвардигор!


Асрамасанг, адашаман тўғри йўлдан,

Ҳою ҳавас тортқилайди ўнгу сўлдан.

Фазлу карам ила тутиб доим қўлдан,

Ўз ҳолимга қўйма мени Парвардигор!


Дилмуроднинг дардларига ўзинг малҳам,

Икки дунё ҳожамдирсан Қодир Эгам.

Бир соату , бир дақиқа , бир лаҳза ҳам,

Ўз ҳолимга қўйма мени Парвардигор!!!


Илтижо 


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Раббим кечир мени, Оллоҳим кечир,

Тоғдан ошиб кетган гуноҳим кечир.

Ҳар икки дунёда Султоним кечир,

Жумла махлуқотга Хоқоним кечир.

Авф эт, ўнгим гуноҳ, сўл ёним гуноҳ,

Кечир, менинг ҳамма томоним гуноҳ. 

Авф эт, ер-осмонга етар гуноҳим,

Кечир, бир кун олиб кетар гуноҳим.

Гуноҳсиз бир қадам қўймадим, авф эт,

Хато қилиб асло тўймадим, авф эт.

Кечир, исёнларим бошга етмасин,

Касрим бошқаларни уриб кетмасин.

Ўз-ўзимдан мени асрагил, ё Раб,

Ёзуғимдан элни асрагил, ё Раб.

Авф эт, мен ўзимга зулм қилдим бисёр,

Кечир, икки дунё этмагил абгор.

Авф эт, журму исён ҳаддидан ошди,

Кечир, ёмонлигим кўкка тутошди.

Раббим кечир, Ғафур Ғаффор ўзингсан,

Қаҳрингдан қўрқаман, Қаҳҳор ўзингсан.

Кўзим билан қилган гуноҳим авф эт,

Сўзим билан қилган гуноҳим авф эт.

Кечир, гуноҳларга ботган бу қўллар,

Авф эт, пой журмга бошлаган йўллар.

Кечир, ҳар қачонки гуноҳ сўз дедим,

Авф эт, пок-нопокни айирмай едим.

Ўзимга-да, халққа озор бердим мен,

Кечир, дилга гулмас, кўп хор бердим мен.

Тоат-ибодатда бардош ато эт,

Сендан сўзлагувчи сирдош ато эт.

Раббим, даргоҳингдан тавба юборгил,

Умримга янги бир саҳфа юборгил.

Тошга айланган бу юракни эрит,

Қалбимдан кир-чиркин ҳисларни арит.

Солиҳлар йўлига бошлагил йўлим,

Хайру саховатга ошно қил қўлим.

Зикрингга машғул қил ожиз дилимни,

Ҳақни сўзлагувчи айла тилимни.

Раббим, илтижоим сенга айтаман,

Бир куни ўзингга албат қайтаман.

Айбу гуноҳимни анда мастур эт,

Фазлу карамингла мени масрур эт! 


Бу дунё фоний


Баҳор. Қушлар турди мулла азонда.

Чақмоқ чақиб ўтди кўкда бир оний.

Куз  келиб шивирлар тилла хазонга:

-Бу дунё фонийдир, бу дунё- фоний.


Бир лаҳзалик меҳмон киприкдаги ёш,

Шабнам гулга қўноқ чиққунча қуёш,

Оқар сув манзилга оқади бебош,

Бу дунё фонийдир, бу дунё- фоний.


Тонгда очилгайми кўзларим- гумон,

Ё қайта юммоққа бўлгайми имкон,

Босган ҳар қадамда минг битта ўпқон,

Бу дунё фонийдир, бу дунё-фоний.


Бунда қул омонат, султон омонат,

Бор алам омонат, бор шон омонат,

Синов сўқмоғида бу жон омонат,

Бу дунё фонийдир, бу дунё- фоний.


 Оллоҳим асрагил


Барчани ҳидоят қил эгам,

Яхшию ёмонни асрагил.

Иймонла дилни қил мустаҳкам,

Оллоҳим, виждонни асрагил,

Оллоҳим, виждонни асрагил.


Ёстиқ деб бош қўйгум тошига,

Минг таъзим этаман қошида,

Ҳеч кулфат тушмасин бошига,

Оллоҳим, Маконни асрагил,

Оллоҳим, Маконни асрагил.


Хусронлар ҳаддидан ошган-да,

Исёнлар қирғоқдан тошган-да,

Эртадан ақллар шошган-да,

Оллоҳим, замонни асрагил,

Оллоҳим, замонни асрагил.


Бир-бирга ғул бўлди одамлар,

Гуноҳ –ўт, гул билди одамлар,

Нафсига қул бўлди одамлар,

Оллоҳим, инсонни асрагил,

Оллоҳим, инсонни асрагил.


Минг куйдан минг куйга солар дард,

Кўзларда ёш бўлиб қолар дард,

Бир куни ҳаққини олар дард,

Оллоҳим, иймонни асрагил,

Оллоҳим, иймонни асрагил!



Дилмурод Қурбонов. 

Тожикистон. Турсунзода. Работ.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усмон ибн Саъид Аррозий айтади ишончли дўстларимдан эшитганманки улар айтардилар Қачонки Бишр алМарисий вафот этганди унинг жанозасига аҳли илмлардан бирорта давоми...

4048 15:48 / 19.04.2017
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Ҳамдлар фақат Аллоҳ таологадир У Зотнинг ҳабиби Муҳамммад Мустафога саловатларнинг сараси бўлсин, ул зотга эргашганларга эса Аллоҳ давоми...

2463 15:08 / 19.04.2017
ОИЛА Оила тушунчаси мукаддас деб бежизга айтилмайди. Чунки Ватан оиладан бошланади. Оила мстаҳкамлигиВатан мустаҳкамлиги, оила тинчлиги юрт тинчлигидир. давоми...

2734 15:09 / 19.04.2017
.Албатта Сиз улуғ хулқ устидадирсиз, Қалам, 4.Пайғамбар алайҳиссалом дедилар .Гўзал хулқ mdash алоқани узган қардошингга боғланмоғинг, сендан қизғанган кишига давоми...

3552 15:10 / 19.04.2017