1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон тартили (дарслар)

009-дарс. Лãм, вãв ва фã ҳарфлари

20:12 / 18.04.2017 5283 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1.    Лãм, вãв ва фã ҳарфлари

2.    Лãм ундоши

3.    Вãв ундоши

4.    Фã ундоши

Таянч сўзлар ва  атамалар


Лãм-алиф

Тил олд ёни

Танглай олди

Икки лаб

Пастки лабнинг ички тарафи

Юқори олд тишлар қирғоғи


Лãм, вãв ва фã ҳарфлариЛãм ҳарфи шаклан алифга ўхшайди. Ундан сўз таркибида ўзидан кейинги ҳарфга уланиши, ёлғиз ҳолида дум шаклида пастга тушган қисми билан фарқ қилади. Агар унинг сўнгидан бевосита алиф келса, иккала ҳарф қўшилиб алоҳида шакл ҳосил қилади ва бу шакл «лãм-алиф» деб аталади:  ل + ا = لا –ـلا  
Вãв ҳарфи ўзига хос шаклга эга бўлиб, ҳеч  қачон ўзидан кейинги ҳарфга мослашиб қўшилмайди.
Фã ҳарфи устидаги нуқтаси билан ажралиб туради. У ҳар икки тарафига бирика оладиган ҳарфлардан ҳисобланади.
Мазкур ҳарфларнинг ҳар бири алоҳидадан товуш англатади. Шунга кўра биз ушбу дарсда учта нутқ товушини ўрганамиз. Улар тил олди қирғоғи ундоши ل ҳамда лаблар иштирокида ҳосил бўлувчи و  ва ف  товушларидир.
Ушбу ва шу каби ундошлар аввалда ишора қилинганидек ўзбек тилидаги муқобилларидан айрим жиҳатларда бироз фарқ қилади ва нисбатан кучлироқ айтилади. Шу боис, Сиз ҳам уларни айнан ўз махражидан, бироз куч билан, қаттиқроқ талаффуз этишга ҳаракат қилинг. 

 

 لундоши



10.  ل товуши тил олд қирғоғини танглай олдига, олдидаги юқори саккиз тиш милкининг тепасига урилиши ва ҳаво оқими тилнинг икки ёнидан ўтиб кетиши натижасида ҳосил бўлади (суратга қаранг). 
Танбеҳ: У ўз махражида ягона товушдир. Кўриб турганингиздек, бу товуш ўзбек тилидаги «л»дан махражда фарқ қилади ва кучлироқ айтилади. Лãмни тил учидан чиқариш ёки нỹн товушига ўхшатиб, яъни димоғ аралаш айтиш ярамайди. Уни тўлиқ талаффуз этиш учун тилни танглай олдига маҳкамроқ босиш керак.

12-машқ. 

لَـ       ـلِـ       ـلُ

أَلْ    إِلْ    أُلْ    مِـلْ    لَـمْ     لـِمْ     لُـمْ    لَـنْ    بَـلْ   لَـبْ

نـَزَلَ    نـُزِلَ     لَـزِمَ     لَإِنْ    زِلَلْ     مِلَلْ    لاَزَمَ    مُلاَزِمُ

بـَلاَءُ    إِمْلاَءُ    أَبـْزَلُ    أَرْمَلُ    لَبِيبـِى    بـُلْـبُـلْ     لأَمـْلَأَ

زَالَ    زَلـْزَلَ    زِلاَلُ     أَلـِيمُ     مَلُـولُ     أَزْلَـلْـنَ     أَمْلَـلْنَا

 

 

 و ундоши 


11. و икки лабдан чиқади. У лабларнинг бир-бирига ёпишмай бироз чўччайиши ва ҳавонинг лаблар ичкарисида тўсиққа учраши билан ҳосил бўлади.
Танбеҳ: Бу товушнинг талаффузи ўзбек тилидаги «новвот», «фаввора» сўзларидаги «в» товушига яқин. Унинг талаффузида тил орқасини чуқур танглай томон ҳаракати фаоллашади (суратга қаранг) ва ҳаво махражда, айни чўччайган лаблар ичида бўғилади. Буни ҳис эта билиш лозим. Вãвни юқори тишларнинг иштирокида ёки пастки лабнинг ўзидан айтиш ярамайди. Уни аввал сукун ҳолатида ўзлаштириб олинг.

13-машқ.    

 وَ       ـوِ       ـوُ

أَوْ     إِوْ     أُوْ     نـَوْ     وَنْ     وِنْ     وُنْ     تـَوْ     لَـوْ

وَاوُ    وَرَمْ     وَمَنْ     رُوِمَ     أَوْلُ     نـَوْمُ     لَـوْنُ    رَوْمُ

وُزِنَ    وَزْنُ     وَبـْلُ     لَـوْلاَ     مَوْلاَنـَا     مَوَالـِى    زَوَالـِى

نـَبُورُ      مَوْزِنْ      مَوْزُونُ      وَزِيرُ     أَوْلَمْـنَ     أَوْزَرْنَ 


 ف ундоши



 12. ف пастки лабнинг ички томони ва юқори олд тишлар қирғоғидан чиқади. 
Танбеҳ: У ҳавонинг махраждан оқиб ўтиши билан ҳосил бўлади. Бу товуш ўзбек тилидаги «ф» товушидек «в»лашиб ёки «п»лашиб, талаффузини ўзгартирмайди. Уни пастки лабнинг юзасидан ёхуд ортиқча ҳаракат ва такаллуф билан талаффуз этиш ярамайди. Чунки унда аъзолар эркин ҳаракатда бўлиши керак. Шунингдек, уни бўш ёки ноаниқ айтиш ва унинг талаффузида ҳавони бутунлай тўсиб қўйиш ҳам хатодир. 14-машқ.   

 

فَـ       ـفِـ       ـفُ

أَفْ    إِفْ    أُفْ    رَفْ     فَرْ     فِرْ    فُرْ    فَـنْ     فَـوْ

فَلاَ     فَلَمْ     فَأْوُ    فَأْرُ    زَفَـرْ     نـَفَـرْ     نـَفـْلُ     فَوْزُ

أَنـِفَ     أَزِفَ     أَلـِفُ     فَازَ     لَفِيفُ    فُنـُونُ    أُلـُوفُ

رَفـْرَفَ     أَفـْزَلُ     فَأَوْفِ     بـِأَلـْفِ     لَـفَـفـْنَ     مَأْلـُوفْ 


Мулоҳазалар:


•    Кўплаб манбалардаги араб алифбосида лãм-алиф тушунчаси мавжуд. Унга кўра алиф ҳарфи алифбода икки марта такрор келтирилади: биринчи ҳарф сифатида ва охирги ҳарфдан олдин лãм ҳарфи билан қўшилиб лãм-алиф суратида.
Маълумки, ҳамза ҳарфи араб имлосида кейинроқ қабул қилинган бўлиб, кўпинча у белги сифатида қўлланилган. Шу боис, у алифбодан ўрин олмаган. Бироқ, у англатган ҳамза ундоши мустақил товуш сифатида алифбода ифодаланиши ҳам керак эди. Ана шу эътибордан бу вазифа учун алиф ҳарфи танланган. Шу боис алиф ҳарфи алифбода икки марта – алифбонинг биринчи ҳарфи сифатида ва охирги ҳарфдан олдин «лãм алиф» таркибида келтирилган. Бунда аввалгисида ҳамзани билдириб, кейингисида эса, ҳақиқий алиф маъносида чўзиқ унлини ифодалаб келган. Бошқача қилиб айтганда ҳамза алифбода алиф шаклида акс эттирилган. Бинобарин, уни таништиришда алиф деб аталган ва бунда ҳамза назарда тутилган. Баъзан ўша биринчи алиф устига ҳамза қўйилганда ҳам алиф ҳамзага таянч деб эътибор қилинган. Мана шундан «лãм-алиф» тушунчаси юзага келган. Аммо манбаларда қулайлик учун ҳамза ҳарфини алифбога киритиш билан алифнинг такрорланишига эҳтиёж қолдирмаслик натижасида лãм-алифни алифбодан тушириб қолдириш ҳолатлари ҳам кўп учрайди.


17- топшириқ. 
  

-  ل  нинг махраж ва талаффузини айтиб беринг.
-  ف нинг махраж ва талаффузини айтиб беринг.
Қуйидаги саволларга жавоб беринг:
-  ل  нинг ўзбек тилидаги «л»дан нима фарқи бор?
- лãм ҳарфига оид қандай имло қоидаси бор?
-  و товуши қаердан қандай ҳосил бўлади?
- араб тилида икки лабдан ҳосил бўлувчи ундош учта бўлиб, уларнинг иккитаси билан олдинги дарсда, учинчиси و билан эса ушбу дарсда танишдингиз. Айтингчи, вãвнинг қолган икки шеригидан талаффуздаги асосий фарқи нимада?
-  و  билан ف нинг махражда фарқи борми?
- ушбу дарсда ўтган товушлар қайси ундошлар туркумига мансуб? 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.Қуръони карим Аллоҳнинг мўъжиз каломи мўминshyмусулмонлар ҳаётида қанчалик ўрин тутишини ҳаммамиз яхши давоми...

5187 20:03 / 18.04.2017
1. Қotildeф, кatildeф ва ҳatilde ҳарфлари2. Қotildeф ундоши3. Кatildeф ундоши4. Ҳatilde ундоши Таянч сўзлар ва атамалар Чуқур тил орқаЮмшоқ танглайТовуш пайчалариЯқин тил давоми...

6933 20:13 / 18.04.2017
Аллоҳ таоло шундай деб марҳамат қилган Яъни Иккала гуруҳ кофир ва мўминларнинг мисоли худди кўр билан кар ва кўрувчи билан эшитувчилар кабидир. Иккиси давоми...

2565 01:12 / 18.04.2017
Режа1. Рotilde ва зatilde ҳарфлари.2. Рotilde ундоши.3. Зatilde ундоши.Таянч сўзлар ва атамалар Тил уч юзасиТил олд юзасиТанглай олдиЮқори олди тишларПастки олд давоми...

5164 20:10 / 18.04.2017
Аудиолар

118740 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021