1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Ҳотамул Асом

23:23 / 14.04.2017 5198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Абу Ҳанифанинг энг кучли шогирди қози Абу Юсуф масжидда зуҳд ҳақида суҳбат ўтказаётган бир йигит ҳақида эшитиб, шогирдларига: “Юринглар, бориб унга савол берамиз, агар қониқарли жавоб берса, ҳузурида қолиб, уни тинглаймиз”, деди.

Масжидга киргач, ундан:

– Ҳой йигит, менга намоз ҳақида хабар бер! – деб сўради.

Ҳотамул Асом:

– Унинг одоблари ҳақида сўраяпсизми ёки кайфияти ҳақидами? – деб жавоб берди.

Қози ажабланиб, ўз-ўзига: “Ажабо, ундан битта савол сўрагандик, у уни иккита қилди-ку”, деди.

Сўнг Ҳотамга айтди:

– Одоблари ҳақида хабар бер!

Ҳотам:

– Унинг одоблари: буйруқни адо этиш, ўлчов билан юриш, ният билан кириш, таъзим ила такбир айтиш, дона-дона қироат қилиш, хушуъ билан рукуъ қилиш, хузуъ билан сажда қилиш, ихлос билан ташаҳҳуд ўқиш, раҳмат ила салом бериш, – деб жавоб қилди.

Қози Абу Юсуф сўради:

– Унинг кайфияти ҳақида хабар бер!

Ҳотам жавоб берди:

– Каъбани икки қош ўртасида, тарозини икки кўз қаршисида, сиротни икки қадам остида, жаннатни ўнг тарафда, дўзахни сўл тарафда, ўлим фариштасини ортда кутиб турибди деб ўйлаш, бу намоз ундан қабул қилинадими ё рад этиладими – билмаслик.

Қози ундан сўради:

– Қанчадан буён шундай намоз ўқийсан?

Ҳотам жавоб берди:

– Йигирма йилдан буён.

Қози Абу Юсуф ҳамроҳларига юзланди ва: “Юринглар ўтган эллик йиллик намозимизнинг қазосини ўқиймиз”, деди.

Аллоҳим, бизни намозни одоблари ва кайфияти ила тўкис адо этадиганлардан қил!



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоний нафс махлуқотларнинг энг ажойибидир. У Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг мўъжизаларидан биридир. Агар у Мавлосига бўйин эгса, Холиқига ибодат қилса, Набий давоми...

3051 05:00 / 01.03.2017
Ширкнинг оқибати нақадар оғирлигини англаб етиш учун ушбу оятларни эслашнинг ўзи кифоя 1. .Албатта, Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмас. Ундан давоми...

2733 17:30 / 24.07.2021
Ривоят қилинишича, Аллоҳ Шайтонни лаънатлаган пайтда Шайтон муҳлат сўради. Аллоҳ унга қиёматга қадар муҳлат берди. Шунда Шайтонndash Иззатинг ва Жалолинг ҳаққи, давоми...

3489 16:17 / 04.11.2018
Хожа Муҳаммад Зоҳид қуддиса сирруҳуБу зоти олийнинг туғилган юртлари ва йиллари ҳақида маълумотимиз йўқ. Вафотлари эса ҳижрий 936 сана, милодий 1529 санада Бадахшда давоми...

5205 17:00 / 08.02.2019