1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Абу Ҳанифанинг устозлари

16:14 / 28.03.2017 5210 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Юқоридага сатрларда Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуни кўриб у кишидан «Талаби илм ҳар бир мусулмонга фарздир» ҳадисини ривоят қилганларини, шунингдек, у киши Абдуллоҳ ибн Абу Авфо, Восила ибн ал-Асқаъ, Омир ибн Восила розияллоҳу анҳум каби саҳобалар билан ҳам кўришганлари ва кичикликларида қироат устозларининг бошлиғи имом Осим ибн Абу Нажжуддан Қуръони Каримни ёд олганлари зикр қилиб ўтилган эди.
Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ тобеъинлардан илм олгани ҳақида ҳеч қандай шубҳа йўқ. У киши қуйидаги зотлардан илм олганлар:
1. Шаъбий. Асарга кўп этибор берган зот эди.
2. Икрима розияллоҳу анҳу у киши ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
3. Нофеъ розияллоҳу анҳу У киши Ибн Умар розияллоҳу анҳунинг шогирди эди.
4. Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳу Ибн Аббоснинг илми ўша кишида эди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у киши билан Маккада учрашган ва илм олиб, муноқашалар қилган.
Кейинчалик Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ фиқҳга ружуъ қўйдилар. Ўша вақтнинг катта машойихларидан дарс олдилар. Бу хақда ўзлари қуйидагиларни айтадилар:
«Мен илм ва фиқҳнинг конида эдим. Унинг аҳли ила мажлис қурдим. Уларнинг фуқаҳоларидан бир фақиҳни лозим тутдим».
4. Ўша фақиҳ, аввал айтиб ўтилганидек Ҳаммод ибн Сулаймон эди. Имом Аъзам у кишидан фиқҳни тўла эгалладилар. Устозлари вафот этгунча бирга бўлдилар. Имом Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ ўн саккиз йил давомида Ҳаммод ибн Сулаймондан фиқҳ илмини ўргандилар.
«Тарихи Бағдод» китобида имом Зуфардан Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг Ҳаммод ҳақидаги қуйидаги хотиралари ривоят қилинади:
«Унинг суҳбатида ўн йил бўлганимдан кейин нафсим риёсатни тилаб қолди. Ундан ажраб ўзим учун алоҳида ҳалқа қурмоқчи бўлдим. Ўша ишни қилиш мақсадида бир куни кечқурун масжидга чиқдим. Масжидга кириб унга кўзим тушганида, ундан ажрашни кўнглим кўтармади. Бориб, олдига ўтирдим.
Ўша куни Басрада унинг қариндоши вафот этгани ҳақида хабар келди. Ўша кишининг ундан бошқа меросхўри йўқ экан. Менга ўзининг ўрнига ўтиришимни амр қилди. Мен саволларга берган жавобларимни ёзиб бордим. У қайтиб келганида масалаларни кўрсатдим. Уларнинг сони олтмишта эди. У кирқтасини тўғри, йигирматасини нотўғри деди. Шунда ўлгунича ундан айрилмасликка қасам ичдим ва ўлгунича ундан айрилмадим».
Шу билан бирга Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бошқа устозлардан ҳам дарс олар эдилар. У киши жуда кўп ҳаж қилар, Макка ва Мадинада кўплаб уламолар билан илм мажлислари қурар эдилар. Айниқса тобеъинлардан ҳадис ривоят қилар ва фиқҳ музокарасини олиб борар эдилар.
У зот Зайд ибн Али ибн Ҳусайн, Жаъфар Содиқ, Абдуллоҳ ибн Ҳасан Нафсуззакия ва бошқа улуғ кишилардан илм олганлар.
6. Зайд ибн Али ибн Ҳусайн Зайнулобидийн розияллоҳу анҳу (112 –ҳ.й.да вафот этган). У киши қироатлар ва улумул Қуръон илмлари, фиқҳ ва ақоид илмларида кўзган кўринган алломаси эди. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у кишидан икки йил дарс олганлар.
7. Жаъфар Содиқ розияллоҳу анҳу Бу зот Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ билан тенгдош бўлганлар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ: «Аллоҳга қасамки, Жаъфар ибн Муҳаммад Содиқдек фақиҳни кўрмаганман», деганлар.
8. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳасан Нафсуззакия розияллоҳу анҳу. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ бу зотга шогирд тушганларини Маккий, Ибн Баззозий ва бошқалар таъкидлаганлар. Абдуллоҳ ибн Ҳасан ибн Ҳасан Нафсуззакия розияллоҳу анҳу ҳадис ва бошқа илмларда пешқадам эдилар.
9. Муҳаммад Боқир ибн Зайнулобидийн (114 ҳ.й.да вафот этган). Бу зот чуқур илмга эга бўлганлари учун Боқир лақабини олган эдилар. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ у зот билан Мадинаи Мунавварада учрашганлар.
Устозлари Ҳаммод ибн Сулаймон вафот этганида Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ қирқ ёшда эдилар. Устознинг ҳалқадаги ўрнини эгалладилар. У кишининг дарслари, илмий баҳслари бора-бора фиқҳий мазҳабга айланди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
МУРЖИЪИЙЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ХИЗМАТЛАРИАбу Ҳанифа таълимоти ҳеч қаерда Эроннинг шимолишарқий ҳудудларидагидек Хуросон ва Мовароуннаҳр назарда тутилмоқда таҳр. ҳ. давоми...

3624 16:08 / 28.03.2017
Албатта, ҳамма фақиҳ номининг олганларнинг даражалари бир хил эмас. Балки улар турли табақаларга бўлинадилар ва ўша табақаларида уларниннг даражалари билинади. давоми...

2769 16:12 / 28.03.2017
Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, давоми...

5164 20:45 / 24.04.2018
Тахриж ва таржиҳ иккита фикҳий атама сифатида суннийлик мазҳабларида эркин ижтиҳод даври мужтаҳидлар давридан кейин, айниқса, охирги давр фақиҳлари томонидан давоми...

2922 16:09 / 28.03.2017
Аудиолар

120127 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41792 14:35 / 11.08.2021