1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

"Ҳадис ва Ҳаёт" 37-жузи (MP3) сотувга чиқди

05:00 / 11.03.2017 5208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 37-жузи (MP3) сотувга чиқди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Адаб» номли 37-жузи ёзилган аудиодиск савдога чиқарилди. Мантларни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳумуллоҳ ўқийдилар.

    Эътиборингизга ҳавола этилаётган аудиокитоб «Адаб» деб номланади. Бизнинг тилимизда «одоб» тарзида талаффуз қилишга одатланиб қолинган арабча «адаб» сўзи аслида «маъдаба» ўзагидан олинган. Маъдаба эса одамлар даъват қилинган зиёфатни англатади. Одоб ҳам одамлар доимо даъват қилинадиган маънавий «маъдаба», яъни зиёфат бўлгани учун шу номни олган.
      Ҳозирги кунда ғарб маданияти таъсирида «одоб»ни маданият дейиш ҳам жорий бўлган. Мисол учун, «овқатланиш одоби» дейиш ўрнига «овқатланиш маданияти» дейилади.
Одоб масаласини инсоният тарихида тўлақонли равишда Ислом бошлаган, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Исломда кишининг ҳаётидаги ҳар бир нарсанинг ўз одоби бор. «Дунёдаги одобга бағишланган асарларнинг асосийлари ва кўпчилиги Ислом халқлари вакиллари томонидан ёзилган» деган гапда заррача муболаға йўқ.
    Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифларини жамловчи китобларимизнинг ҳар бирида «Китобул адаб» номли ички китоблар бор. Уларда одобга оид ҳадиси шарифлар келтирилади. Бундан ташқари, муҳаддисларимиз одобга бағишланган алоҳида китоблар ҳам таълиф қилганлар. Бунга мисол қилиб, буюк ватандошимиз, мўминларнинг ҳадис бўйича амири Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий раҳматуллоҳи алайҳининг «ал-Адабул Муфрад» китобларини келтириш мумкин.
    Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи шоҳ асарлари «Ал-Жомеъус Саҳиҳ»да «Китобул адаб»га ўрин берганларига қарамай, бу масалани ўта аҳамиятли билганларидан алоҳида китоб қилишга ўтганлар. У киши «ал-Адабул Муфрад» китобида турли одобларга оид бир минг уч юз йигирма иккита ҳадиси шарифни олти юз қирқ тўртта бобда келтирганлар.
Мусулмон адиблар ҳам бу масала бўйича кўплаб асарлар битганлар. Уларнинг ичида энг машҳурларидан бири имом Мувардийнинг «Адабуд-дунё вад-дин» китобидир.




Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ҳадис ва ҳаёт 37-жуз» (CD МР3)
Нашриёт: «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана: 2015
Ҳажми: 6 соат 06 дақиқа


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 4652-сонли хулосаси асосида тайёрланди

Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27
Наманган шаҳари:  (+998 90) 322 25 22
Андижон шаҳри: (+998 94) 560 1212
Марғилон шаҳри: (+99873) 253 4215
Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99
Денов шаҳри: (+99890) 9951341
Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010
(Иш вақти 09:00 - 17:00)
www.hilolnashr.uz 



Ушбу аудиокитобда қуйидаги маълумотлар билан танишасиз:

01. Кириш
02. Изн сўраш ҳақида
03. Изн сўраш бегона назар тушмаслиги учундир
04. Зарурат учун қараш жоиз
05. Ҳаммом ҳақидаги ҳадис
06. Салом бериш ҳақида
07. Аввал салом, кейин калом ва аҳлга салом бериш
08. Болалар ва аёлларга салом бериш
09. Саломни етказиш
10. Саломдаги макруҳ нарсалар
11. Аҳли китобларга салом бериш
12. Салом бериш ва алик олишнинг ҳукми
13. Аҳли ҳавога салом йўқ
14. Ёзиш ва унинг одоблари
15. Ким бир қавмнинг тилини ўрганса, уларнинг шарридан эминда бўлади
16. Аҳли фазллар учун ўриндан туриш
17. Одамларнинг мартабасига қараб муомала қилиш
18. Қўл олиб сўрашиш
19. Қучоқлашиш
20. Қўл ёки оёқни ўпиш
21. Баданни ва икки кўз орасини ўпиш
22. «Фалончига марҳабо!»
23. «Лаббайка ва саъдайка!»
24. «Ота-онам сизга фидо бўлсин!»
25. «Аллоҳ сени сақласин!»
26. «Аллоҳ сени кулдирсин!»
27. Мажлислар одоби ҳақида
28. Макруҳ ўтириш
29. Яширин (махфий) суҳбат
30. Акса уриш ва акса урувчига тилак билдириш
31. Акса урганга тилакнинг адади
32. Зиммийга тилак тилаш
33. Аллоҳ аксани ёқтиради, эснашни ёқтирмайди
34. Аллоҳ таолога энг маҳбуб исмлар
35. «Абулқосим» кунясини олиш жоиз эмас
36. Наҳий қилинган исмлар
37. Гўдакка исм қўйиш ва танглайини кўтариш
38. Хунук исмни гўзал исмга ўзгартириш
39. Лақаб ва куня
40. Исмни қисқартириб чақириш жоиз
41. Шеър, қўшиқ ва шу кабилар ҳақида
42. Набий алайҳиссалом буни мисол учун айтганлар
43. «Шеърнинг ҳикматлиси ҳам бор»
44. Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида шеър айтиш
45. Гапни кўпайтириш қораланган, гапни қисқаси мақталган
46. Сарбоннинг хиргойиси ва қўшиқ
47. Нарда ва каптар ўйнаш ҳаромдир
48. Мубоҳ ўйинлар
49. «Аммо баъд» деган сўз
50. «Заъаму» деган сўз
51. «Шўринг қурсин» деганлари
52. «Қўлинг қурсин» деганлари
53. Бировнинг бировга «Жим бўл!» дейиши
54. Ҳожа «қулим» демасин, қул «Роббим» демасин
55. Замонни сўкманглар
56. «Кўнглим ифлос бўлди» дема. Узумни «карм» деманглар
57. «Аллоҳ хоҳласа ва фалончи хоҳласа» дема
58. Нарсаларнинг яратилиши ҳақида
59. Бани Одамнинг табақалари


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҲадис ва Ҳаётquot 1415жузлари MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Қасамлар, назрлар ва ов, деб давоми...

4421 05:00 / 10.03.2017
quotЗикр аҳлидан сўранг 3қисмquot ёзилган аудио дискШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, .Зикр аҳлидан сўранг, номли китобнинг давоми...

2913 05:00 / 10.03.2017
quotИхтилофлар, сабаблар, ечимларquot китоби MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Ихтилофлар, сабаблар, ечимлар, номли китобларининг аудио диски давоми...

4612 05:00 / 09.03.2017
Ҳикматли дунё мр3

3043 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40735 14:35 / 11.08.2021