1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Аудио (дисклар)

"Ҳадис ва Ҳаёт" 4-жузи (MP3)

05:00 / 09.03.2017 2835 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Ҳадис ва Ҳаёт" 4-жузи (MP3)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Ҳадис ва Ҳаёт» туркумининг «Поклик» деб номланган 4-жузи ёзилган аудиодисклар савдога чиқарилди. 

Ушбу жузда Аллоҳ таолонинг тавфиқи ила покликнинг фазилатлари ҳақида тўхталиб, динимизда поклик қанчалар фазилатли нарсага айланганини англаб етишга ҳаракат қиламиз. Покликнинг фазли бу дунё билан чегараланиб қолмайди. У охиратимизни обод этиш учун ҳам асқотади, албатта.
Бу аудиокитоб орқали Таҳорат одоблари, хало одоблари, сувларнинг қай бири пок, қай бири нопок бўлишини ўрганамиз. Таҳорат ва ғусл қилиш учун ишлатса бўладиган ва бўлмайдиган сувларни фарқлашни ўрганамиз. Нопок сувларни поклаш мумкинми, йўқми, уни ҳам билиб оламиз. Нажосатни кетказиш учун нима қилишимиз лозим каби покликка оид масалалар сараланган мўътабар ҳадислар орқали батафсил баён этилган.

Муаллиф:  Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи:  «Ҳадис ва Ҳаёт». 4-жуз. «Поклик» (CD МР3)
Нашриёт:  «SEMURG’ MEDIA» МЧЖ
Сана:   2012 йил
Ҳажми:  602 дақиқа

Нархи:  4000 сўм 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитанинг тавсияси ила нашр этилган

Мурожаат учун телефон: (+998 71) 216 29 27


1. Кириш
2. Поклик китоби
3. Сувларнинг ҳукми ҳақида
4. Ўлимтикнинг терисини ва итнинг нажосатини поклаш
5. Қон, пешоб, мазий ва бошқаларни поклаш
6. Хало одоблари ҳақида
7. Истинжо ҳақида
8. Бетаҳоратлик сабаблари
9. Таҳоратнинг одоблари
10. Таҳорат ва унинг муддати баёни
11. Маҳсига масҳ тортиш
12. Ғусл ҳақида, ғуслнинг сабаблари
13. Ғуслнинг одоблари ва ҳаммомнинг ҳукми
14. Ғуслнинг баёни ва жунубнинг ҳукми ҳақида
15. Ҳайз, нифос ва истеҳоза ҳақида
16. Ҳайз пайтида қилинган жинсий яқинликнинг каффорати
17. Ҳайзли ва нифосли аёлларнинг ҳукми ва уларнинг пок бўлиши
18. Мустаҳозанинг ҳукмлари
19. Мустаҳоза эътикоф ўтиради ва эри унга яқинлик қилади
20. Таяммум ҳақида
21. Таяммумнинг сабаблари ва боғланган яра устига масҳ тортиш
22. Таяммум кайфияти ҳақида
23. Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 6диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

4071 05:00 / 10.03.2017
Ният, ихлос, илм мр399871 2162927

3714 05:00 / 09.03.2017
quotҚуръони Карим маъноларининг ўзбекча таржимасиquot 3диск MP3Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламига мансуб бўлган, юртимиз мусулмонлари давоми...

3508 05:00 / 10.03.2017
Ҳикматли дунё мр3

3070 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

120155 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41817 14:35 / 11.08.2021