1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) денгизчимидилар?

05:00 / 09.03.2017 3465 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кунлар ўтган сайин Қуръони Каримга ҳайронлик ортиб бормоқда. 

Гери Миллер бир мақоласида шу нарсаларни ёзади: "Қуръонни ўрганган ғайри муслимларни энг ҳайрон қолдирган нарса унинг ўзлари кутганидан фарқли бўлишидир. Уларнинг хаёлича, 14 аср аввал араб чўлларида ёзилган эски китоб эди. Шунинг учун улар фақатгина чўлдан, чўлдаги шартлардан, чўлда яшаган инсонлар ва қабилалардан баҳс қилинишини кутган эди. Ҳа, гарчи Қуръон чўл ҳақида ёзган бўлса ҳам, айни пайтда бошқа нарсалардан ҳам, масалан, денгиздан ва денгизда бўронга тутилиш ҳақида ҳам сўз юритмоқда. Бир неча йил аввал Торонто (Канада)да, менга айтилган бир воқеада денгизчилик соҳасида ишлаб, ҳаётини денгизда ўтказган бир инсон бошидан ўтгани баён қилинди. Унга мусулмон бир дўсти Қуръони Каримнинг таржимасини совға қилади. Исломиятдан ва Ислом тарихидан умуман бехабар бу денгизчи Қуръонни ўқиган ва мусулмон дўстининг ёнига бориб: "Муҳаммад (с.а.в.)денгизчи бўлганми?" деб сўрайди. Чунки у Қуръонда денгиз бўронлари тасвиридаги ҳаққониятдан қаттиқ таъсирланган эди. Дўстининг унга: "Йўқ, у аксинча чўлда яшаган", деб жавоб бериши унинг Ислом динини қабул қилиши учун етарли бўлади. Чунки шахсан ўзи ҳам денгиз бўронига тутилган ва шу вазиятни бошидан кечирган эди. Шунинг учун Қуръон нозил бўлган пайтда Муҳаммад (с.а.в.) ҳам шундай бўронга тутилган бўлса керак деб хаёл қилганди. "...устма уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган денгиз..." (Нур сураси, 40-оят) ифодаси билан берилган тасвир денгиз бўронини кўрмаган, уни ҳаёлида кечирган инсон томонидан ёзилиши мумкин эмас", дейди. Шу ерда биз ҳам бир қўшимча қиламиз: Оятни бошидан ўқиймиз:

"Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган денгиздаги зулматларга ўхшайди. Улар устма-уст зулматлардир: қўлини чиқариб қараса уни кўра олмас. Кимга Аллоҳ нур (иймон) бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нур йўқдир" (Нур сураси , 40-оят).

Бу ифодаларда фақат денгизшунослар тушуна оладиган хассослик мавжуд. Чунки бир неча юз метр чуқурликларга тушгач, қуёш нури етмайдиган қоронғу нуқталар тасвирланмоқда ва инсон бармоғини ҳам кўра олмайдиган нуқталар ҳақида хабар бермоқда. Ҳатто оятнинг охири у ерларда нурга эга бўлган баъзи борлиқларга ишора қилмоқда. Оятнинг ижтимоий ҳаётга, хусусан моддиятчилик тушунчаси ҳукмрон бўлган замонларга ҳам қаратилган ажойиб ишоралари ҳаммага маълум...

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошқа соҳалар қатори тиб соҳасида ҳам Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадиси шарифлари мусулмонлар онгида улкан бурилиш давоми...

3975 05:00 / 09.03.2017
Кунлар ўтган сайин Қуръони Каримга ҳайронлик ортиб бормоқда. Гери Миллер бир мақоласида шу нарсаларни ёзади quotҚуръонни ўрганган ғайри муслимларни энг ҳайрон давоми...

3465 05:00 / 09.03.2017
Электр токи. Инсоният тарихидаги энг буюк кашфиётлардан бири. Бугун бутун ер юзи электр энергияси билан ишлайдиган чироқлар билан ёритилган. Мана шу буюк давоми...

6558 05:00 / 09.03.2017
1969 йилнинг 16 июни. Соат 931.Флориданинг иссиқ ва дим ҳавосига қарамасдан, 55 ўлкадан 3 минг 493 мухбир ва 1 милёнга яқин инсон бир неча километр узоқликдаги зариф бир давоми...

3738 05:00 / 07.03.2017