1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўъжизалар

Ҳайвонлар орасидаги суҳбатлар

05:00 / 09.03.2017 3583 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

"Сулаймон (пайғамбарлик ва подшоҳликда) Довудга ворис бўлди ва айтди: "Эй, одамлар, бизга қушлар тили билдирилди. Албатта, бу аниқ фазлнинг ўзидир" (Намл сураси, 16).


Зикр қилинган бу оятда Ҳазрат Сулаймон (а.с.)га Аллоҳ берган хислатлар саналаркан, унга қушларнинг тилини ҳам ўргатилгани айтилмоқда. Бу билан Қуръон қушларнинг бир-бирлари билан алоқаси ва қушлар овозлари оддий сайраш эмаслигига диққатимизни тортади. Демак, бундан ҳайвон ва қушларнинг ҳам инсонлар каби ўзаро муносабатларини айтиш хато бўлмайди. Бу алоқа шубҳасиз у қадар ривожланган эмас, аммо ҳайвонлар орасида ўзаро алоқа йўқ дейиш жуда катта хатолик ҳисобланади.

Қушлар, чумолилар, делфинлар ва бир неча ҳайвон турлари устида қилинган тадқиқотлар бу ҳайвонларнинг ўз турлари билан ўзаро ахборот алмашиши, суҳбат қилганларини аниқлаган.

ҚУШ ОВОЗЛАРИДАГИ МАЪНОЛАР

Қуръони Карим ҳайвонлар тили борлигига қушлардан мисол келтиргани бежиз эмас. Энди қушлар устида олиб борилган тадқиқотларга мурожаат қилайлик.

Бразилия ва америкалик олимлар пашшақуши (дунёнинг энг кичик қуш турларидан) устида тадқиқотлар олиб бориб, бу мавзудаги мақолаларни «Табиат» журналида чоп этдилар. Мақола муаллифи Мариа Луиса Де Силванинг қайд этишича пашшақуши инсонлар каби маълум бир вақтдан сўнг гапирар экан.

Қарғалар устида олиб борилган тадқиқотларда, қарғаларнинг фавқулодда ҳолатлар учун алоҳида, йиғилиш ва андишали вазиятлар учун бошқа овозлар чиқаргани аниқланган. Қарғаларнинг овозини сонограмма график ҳолатига келтирган олимлар уларнинг ўзаро суҳбатини яна-да батафсилроқ ўрганишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ҳайвонлар суҳбатларини сонограмма чиқариб тадқиқотлар қилган Бернард Хайнрих бу ишларнинг қийинлигини шундай англатади: "Бизнинг тадқиқотларимиз инсонларнинг суҳбатларини сонограмма воситасида ечишга уринган, инсонларнинг овқатланишлари, ўйинлари, севгилари ва бошқа фаолиятлари ҳақидаги сўзларни сонограммага айлантирган ўзга сайёралик одамларнинг ишига ўхшайди. Бизнинг уринишлар ўзимизни бошқа сайёрадан келган одамлар ўрнига қўйиш ва бошқа ақлли жонзотлар билан алоқа ўрнатишдир."
Қузғунлар устида ишлаган Бернард Хайнрих бу масала жуда мураккаб ва қизиқарли эканини айтади.
Қушлар ўртасида ўзаро алоқа турлича бўлгани учун ҳар қуш турининг овозларини алоҳида-алоҳида ўрганиш керак ва бу иш ҳақиқатан жуда қийин.

Инсонлар "ҳа" дейиш учун бош билан, "бу ерга кел" дейиш учун қўл билан ишора қилиб ҳам суҳбатлашади. Бундай имо-ишора тиллари қушларда ҳам мавжуд. Қушларнинг бир неча турида бир хил имо-ишора тилини англаш осонроқдир. Масалан, тилини тумшуғига тескари қилиб тақиллатган қуш: "Мен дўстман, зарар бермайман" деган бўлади. Фақат тумшуғини тақиллатган қуш бирор жойни қўриётган ёки ўзини хавф остида кўраётган бўлади. Бу мавзуда ўтказилган тадқиқотлар натижасида қўлга киритилган маълумотларни эълон қилган Тереза Жордан юқоридаги мисоллар билан бирга мақолага узун бир саҳифа илова қилади ва фақат қушларнинг имо-ишора тилларининг ўзи ҳам кичкина луғат бўлишини таъкидлайди.

Қушларнинг минглаб километр масофани ҳеч адашмасдан топишлари ҳам эътиборлидир. Қушларнинг яратилишини ўрганганлар Аллоҳ санъатининг мукаммаллигини бу тур жониворларда ҳам кашф қиладилар.

«Ердаги бирор жонивор ва бирор икки қаноти билан учадиган парранда йўқки (улар ҳам) сизлар каби умматлар бўлмасалар. Китобда (Лавҳул-Мавҳузда) бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз. Сўнгра ҳамма умматлар Парвардигорлари ҳузурига жамланурлар» (Анъом сураси, 38).

ФИЛЛАР ҚАНДАЙ АНГЛАШАДИЛАР?

Филлар бир-бирлари билан алоқа қуриш учун инсонлар эшита олмайдиган даражада паст фреканс қўлланадилар. Карнел Орнурология лабораториясида ўтказилган баъзи тадқиқотлар буни исботлайдиган кўринишдадир. Бу тадқиқотларда филлар лаборатория муҳитида бир ой давомида ушлаб турилди ва ёнларига ҳар қандай фрекансни қайд қиладиган жиҳоз жойлаштирилди. Бир ойдан кейин жиҳозга қаралганда уни 400 га яқин «суҳбат» ёзиб олгани кўрилди. Бу суҳбатлардаги овозлар; ҳовлаш, хирриллаш, кукрама ва шунга ўхшаш овозлардир.

Филлар инсонлар эшитмаган овозларни эшитадилар. Бундай овозларга "инфрасоунд" дейилади. Зилзилалар, бўронлар, шамоллар, вулқонлар ва океан тўфонлари доимо шундай овоз чиқарадилар. Фақат бу овозларни инсонлардан бошқа жонзотлар эшита олади. Филлар ҳам шулар жумласидандир.

Ажабо, филлар нима сабабдан паст фреканс ишлатадилар? Бунинг тафсилоти ҳақиқатан ибратлидир. Чунки паст фрекансдаги овозлар катта дарахтлар ва қоялар билан ўралган майдонлардан оз таъсирланмоқда. Шу сабабдан филлар ўрталарида жуда катта ўрмон бўлса ҳам бир-бирлари билан хабарлаша оладилар. Паст фрекансли овозлар доимо бир хил бўлгани учун уларни техник томондан бир хил тонда бўлган ашула деб ҳам аташ мумкин.

1989 йилда қилинган бир тадқиқотда 70 та фил 7 та гуруҳга бўлиб ҳеч нарса унмайдиган, сувсиз ҳудудларга жойлаштирилди. Фақат бир гуруҳ ёнида сув бор эди. Бу ҳам тадқиқот ташкилотчилари томонидан тайёрланган эди. Филлар у ерларга қўйиб юборилмасдан аввал, атрофга микрофон ва видео камералар жойлаштирилди. Бу жиҳозларнинг мақсади филлар чиқарган паст фрекансли бу овозлар маъносини ўрганиш эди. Бундан ташқари кузатувчилар томонидан сув бўйида кузатиш хонаси қурилди.

Тадқиқот бошлангач, ҳар бир фил гуруҳлари бошқа-бошқа худудларга тарқатилди. Майдон жуда катта бўлгани учун филларнинг бир-бирини топиши имконсиз кўринарди. Қайд қилувчи техник жиҳозлар овозларни ёзиб олишга, видеокамералар ҳам манзараларни қайд қила бошлади. Овоз ёзиш жиҳозлари бирданига фаолиятга бошлади ва бир-биридан узоқ бўлган гуруҳлар сув топган гуруҳ томон йўналдилар. Маълум бир муддатдан кейин барча фил гуруҳлари сувсиз жойлардан сув манбасига етиб келдилар.

Ўтказилган яна бир тадқиқотда эса бир-биридан узоқда бўлган икки эркак ва бир дона урғочи фил қўлланилди. Урғочи филнинг микрофонга қайд қилинган бақиришидан сўнг бу овоз эшитилмайдиган даражада узоқда бўлган икки эркак фил урғочи фил томон юра бошлаганлари аниқланди. Бу вазият филлар орасидаги ғаройиб алоқани илмий томондан исботламоқда ва филларнинг дўстларидан келган сигнал билан йўналиш топишдаги усталикпарини намоён қилмоқда.

Бу тадқиқотлар Зимбабвиядаги тадқиқотларда ҳам айнан исботланган ва "боши охири йўқ" дейиш мумкин бўлган катта майдонларга гуруҳлар ҳолида қўйиб юборилган филларнинг ҳаракатлари 4 ой давомида диққат билан кузатилган. Бу изланишларнинг натижасида филларнинг ҳаракатлари билан боғлиқ 3 дона харита тайёрланган. Бу хариталардан ҳам англашилганидек, филлар тоза сув манбалари бор ерларга доимо биргаликда борган ва микрофонлар ёзиб олган овозларга қараганда омматан йўналиш ўзгартиришлар доимо бир хил вақтда бўлган.
Филларнинг қушлар каби қанотлари йўқ - учолмайдилар, гепард каби сакрай олмайдилар, у каби югура олмайдилар. Аммо улар ожиз ҳолатга тушганларида Илоҳий раҳмат уларнинг ёрдамига етиб келади. Ҳидсиз сувни уларга ҳидлатади, эшитилмаган овозларни эшиттиради. Худди шу раҳмат ҳамма нарсадан ожиз шаклда дунёга келган гўдакка она сутини ва меҳрини юборганидек, ўрнидан қимирлай олмайдиган дарахтларнинг ёрдамига ҳам ёмғир тўла булутлар етишмоқда.

Ер юзида қайси жонзотга қарасангиз унинг энг ожиз томонида энг порлоқ илоҳий раҳмат тажаллисини кўрасиз. Ҳеч ким бу дунёда неъматларга ўз кучи билан эришолмайди. Бу неъматлар уларга ҳамма нарсани бошқарган Илоҳий раҳмат томонидан юборилади. Кўрганимиздек, филлар ҳам баҳайбат гавдаси ва қаршилик қилиб бўлмайдиган кучига қарамасдан, у раҳматнинг ожиз тиланчисидирлар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон танаси... Барча қисмлари ҳозирги кунга қадар ҳам охиригача ўрганилмаган ажойиб, мукаммал лойиҳа. Инсон танасининг тузилишини энг замонавий технологик давоми...

7163 05:00 / 09.03.2017
Суннат барча тарафдан Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради. Балоғат ва фасоҳатда ҳам, шаръий ҳукмларда ҳам, жумладан, илмий мўъжизаларга далолат қилишда давоми...

4721 05:00 / 09.03.2017
Электр токи. Инсоният тарихидаги энг буюк кашфиётлардан бири. Бугун бутун ер юзи электр энергияси билан ишлайдиган чироқлар билан ёритилган. Мана шу буюк давоми...

6557 05:00 / 09.03.2017
Таҳорат ва ғуслнинг сирлари Ҳеч қандай муболағасиз иддао қиламанки, бир кун келиб ҳамма бу кун инонмаганлар ҳам таҳорат ола бошлайди. Ғуслку вужудни бошданоёқ давоми...

8967 05:00 / 09.03.2017
Аудиолар

120351 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41984 14:35 / 11.08.2021