1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом адабиёти

МАРСИЯ ( ШАЙХ МУҲАММАД СОДИҚ МУҲАММАД ЮСУФ ВАФОТИГА)

05:00 / 07.03.2017 3022 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳидоят томини кўтариб турғон

Чўнг аркон қулади – айвон қулади.

Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон,

Улкан тоғ қулади – осмон қулади.


Наҳотки Аллоҳим нафас уфурғон

Муаззам паймона бир кун тўлади?!

Наҳотки жон қадар ифорли райҳон

Бир оддий хас каби бу кун сўлади?!


Наҳотки  “ҳилол ой”– буким ярим ой 

“Тўлин ой” бўлади, тўлиб қолади?!

Қаро тун бағрига бахш этиб зиё

Сўнг замин ортига ўзни олади?


Бугун аҳли мўмин йиғлайди юм-юм,

Шамоллар дарбадар бўлиб елади.

Бўғизда “харсангтош” –  ютолмас халқум,

Наҳот “тош” шунчалар қаттиқ бўлади?!


Асрлар қаъридан келар бир нидо:

“Бундай зот минг йилда бир бор келади.

Ёзуқда борини айлагач бажо

Боқийликка томон рихлат қилади.”


Ҳидоят томини кўтариб турғон 

Чўнг аркон қулади – айвон қулади.

Йўқ, аркон демангиз, демангиз айвон,

Улкан тоғ қулади – осмон қулади...


Исроил Субҳоний, Бухоро


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ушбу китоб Ибн Жавзий қаламига мансуб АлМавзуъотrdquo асарининг Шамсуддин Заҳабий томонидан ёзилган қисқача баёнидир. Китобнинг тўлиқ номи Талхийсу китаб Ал давоми...

4009 05:00 / 11.03.2017
БОСИЛМАГАН АСАРГА МУҚАДДИМАМен православ христиан дини руҳида чўқинтирилганман ва тарбия топганман. Болалигимдан бошлаб, кейин эса бутун ўсмирлигим ва ёшлигим давоми...

3926 05:00 / 07.03.2017
Эй сен мўмин, эй мўмина, эй подшоҳ, эй ғуломБугун шундай улуғ кунки, еру осмон титрамиш,Яратгувчи Парвардигор, ҳамду сано Ўзингга,Ибодатга бошин эгиб, мўминларинг давоми...

3224 05:00 / 07.03.2017
Инсон табиати қизиқ. Баъзи ҳолларда арзимагандай бўлиб кўринган нарса унга қаттиқ таъсир қилиб кетади. Ўша нарса уни чуқур ўйларга толдиради. Роҳатсиз қилади. давоми...

4545 05:00 / 07.03.2017
Аудиолар

120118 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41783 14:35 / 11.08.2021