1445 йил 7 шаввол | 2024 йил 16 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Ўлимнинг шиддати ва ўлим олдидаги мустаҳаб бўлган ҳолатлар

05:00 / 03.03.2017 3293 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билинг! Чиндан ҳам бир мискин банданинг ўлимдан бошқа ҳеч бир ғам-ташвиш ва қўрқинчи бўлмаса, унинг ҳаёт фароғати бузилиши ва хурсандчилиги татимаслиги ва беҳаловат бўлиши мумкин. Ўлим ҳақида унинг фикри чуқур бўлади. Ажабки, чиндан ҳам инсон энг зўр лаззатларда бўлса-да, унинг олдига бир аскар келиб, беш марта дўппослаб урса, албатта унинг ҳаловати бузилиб, лаззати ғам-ғуссага айланади. Унинг ҳар бир нафас олиши муносабати билан ундан жонни тортиб олиш учун унга ўлим фариштаси келиши мумкин. У эса буни эслашдан ғафлатда. Бунинг сабаби – ундаги жаҳл, нодонлик ва ғурурдир.

Билинг! Чиндан ҳам ўлим қилич зарбасидан ҳам қаттиқроқдир. Қилич зарбасини еган қичқириши ва ҳаёт қолиши учун ёрдам сўраши мумкин, аммо маййит ўлим олдида аламининг шиддатидан овози чиқмай қолади, зеро ўлим азоби унда авжига чиққан бўлади. Азоб унинг қалби ва барча ерида ғолиб бўлади. Ҳамма тана аъзолари заифлашади. Ёрдам сўрашга унда бирон-бир қувват-у мажол йўқ. У инграш, додлаш, мадад сўраш билан бироз истироҳат этсам, деб орзу қилади. Руҳи барча томирларидан суғуриб олинади. Унинг ҳар бир аъзоси аста-секин ўла бошлайди. Биринчи икки оёғи совий бошлайди, сўнгра икки болдири, кейин икки сони совий бошлайди, ҳатто руҳи (жони) халқумига келади. Ана шу вақтда унинг дунё ва аҳли аёлига қараган назари сўнади. Унга тавба эшиклари беркилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Чиндан ҳам Аллоҳ банда тавбасини ғарғара келмасидан аввал қабул этади». Имом Термизий чиройли ҳадис, деб ривоят этган. Ибн Можа ҳам Абдуллоҳ ибн Умардан нақл қилган.

Ривоят этилишича, бандага хос вакил этилган икки фаришта унинг ўлими олдида ҳозир бўлишади. Агар банда солиҳ бўлса, унга мадҳ-сано айтишади: «Аллоҳ таоло сенга яхши мукофот берсин!» Агар банда бадбахт бўлса, у икки вакил фаришта айтишади: «Аллоҳ сенга яхши мукофот бермасин!»
Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу айтишларича, Расулуллоҳ алайҳисаллом айтдилар: «Албатта Аллоҳ таоло Ўзининг мўмин бандасига унинг амалини ёзиб бориш учун икки малоикани вакил этди. У банда вафот этганда у икки малоика айтишди: «Бу киши ўлди, эй Парвардигор! Осмонга кўтарилишимиз учун бизга рухсат этасанми?» Аллоҳ таоло айтади: «Чиндан ҳам осмоним Менга тасбеҳ айтаётган малоикаларим билан лиммо-лим тўлган». Икки фаришта сўрашади: «Ер юзида муқим бўлишимиз учун изн эт, эй Парвардигор!» Бас, Аллоҳ таоло айтади: «Албатта ерим Менга тасбеҳ айтувчи халқим билан тўлган». Шунда икки фаришта айтади: «Қаерда қойим бўлайлик?» Аллоҳ таоло уларга айтади: «Бандам қабри олдида қойим бўлиб, Менга тасбеҳ, ҳамд, такбир ва таҳлил айтинглар ва буларни қиёмат кунигача бандам номаи аъмолига ёзинглар». (Булар – «Субҳаналлоҳ», «Алҳамдулиллаҳ», «Аллоҳу акбар», «Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Расулулоҳ»дир.) Абу Нуайм ўзининг «Хуля» китобида заиф санад билан ривоят этган, Макҳулнинг ҳадисидан.
Имом Бухорий ва Муслимнинг «Саҳиҳ»ларида Убода ибн Сомитдан ривоят этилган ҳадиси шарифда Пайғамбар алайҳиссалом марҳамат қилиб айтдилар: «Албатта мўминга агар ўлим ҳозир бўлса, унга Аллоҳ таолонинг розилиги ва каромати билан башорат этилади. Унга олдидаги нарса, яъни ўлимдан ҳам севимлироқ нарса бўлмайди. Аммо хотимаси ёмонлик билан тугаган соҳиби норга (олов-ўт) ёмонлик билан башорат берилади ва мазкур даҳшатлар бўлади».

Салафи солиҳларнинг кўплари ёмон хотима топишдан қўрқардилар. Биз буни «Хавф китоби»да зикр этганмиз. У шу ўринга лойиқдир. Аллоҳ таолодан ҳар бир нарсани Ўзида сиғдирган раҳмати билан раҳм этишини, бизларга лутф қилишини ва хотимамиз яхшилик билан бўлишини сўраймиз. Аллоҳ саҳий ва карим Зотдир.
Жон таслим этишда мустаҳаб (рухсат этилган) ҳолатларни баён этамиз. Мухтазар бўлган инсон қалби Аллоҳ таоло ҳақида чиройли гумонда бўлиши ва тили билан калимаи шаҳодатни айтиши (нутқ қилиши) лозим, сукунда бўлиши лутф белгиларидандир. Бу шуни билдирадики, у яхшиликни кўрган бўлади. Ривоят этилишича, ҳақиқатдан ҳам мўмин кишининг руҳи аста-асталик билан чиқади. Жон таслим этаётган мухтазар киши ҳузурида оҳисталик билан «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтиш ҳадиси шарифга мувофиқ мустаҳабдир. Имом Муслим «Саҳиҳ»ларида ривоят этилган ҳадисда марвийдирким: «Ўлими олдидагиларга «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтингизлар». Бу калимани айтувчи киши уни мулойимлик билан оҳиста айтиши ва мухтазар кишини бу калимани айтишга мажбурламаслиги лозим бўлади. Бошқа бир ҳадиси шарифда воридким: «Вафот этаётганларнинг ҳузурида ҳозир бўлинглар ва уларга «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаи шаҳодатини талқин этинглар ва уларга жаннат билан башорат беринглар. Албатта эркаклар ва хотинлардан ҳалим ва олимлари бу ўлим олдида ҳайрон бўлиб, саросимага тушиб қоладилар. Ҳақиқатдан ҳам Аллоҳнинг душмани Иблис шу жойда бандага жуда яқин бўлади». Имом Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа ва Ибн Ҳанбаллар ривоят этишган ҳадис. Ҳадиснинг давоми бор. Яна бир ҳадиси шарифда марвийдирким: «Сизлардан бирларингиз асло жон таслим этмайди, илло у Аллоҳ таоло ҳақида чиройли гумонда бўлади». Ибн Можа «Зуҳд» бобида, Термизий «Жанозалар» китобида ривоят этишган ҳадис.

Ривоят этилишича, ҳақиқатдан ҳам Пайғамбаримиз алайҳиссалом вафот этишга яқинлашаётган бир киши ҳузурига ташриф буюрдилар ва ундан сўрадилар: «Аҳволларингиз қалай?» У киши жавоб бериб айтди: «Аллоҳ таолодан умид этаман ва гуноҳларимдан қўрқаман». Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Шунга ўхшаш ерда, банда қалбида икки нарса жам бўлмайди, жам бўлиб қолса, Аллоҳ таоло умид этган нарсасини у бандага ато этади ва қўрқаётган нарсасидан уни омонда сақлайди». Имом Термизий ривоят этган ҳадис.
Ўлим вақтида ражо – умид этиш афзалдир, зеро хавф этиш, яъни қўрқиш – ҳайдаш учун қамчидир. Ўлим фаолиятида кўриш фаолияти тўхтайди, мулойимлик билан кўзни ёпиш лозим бўлади, чунки банда ўзида бўлаётган нарсаларда Аллоҳ таолога аччиқланаётган вақтда шайтон келиб уни бу бўлаётган ҳолатлар билан қўрқитади. Гўзал гумон қилиш душман бўлган шайтонни даф этишдаги энг кучли қуролдир. Сулаймон Таймий вафот этаётганида ўғлига айтди: «Эй ўғлим! Менга шариатда рухсат берилган амаллар ҳақида сўзлагин! Шоядки, мен Аллоҳ таоло ҳақида чиройли гумон қилганим ҳолда Унга мулоқотда бўлсам».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Кўрфаз давлатларидан бирида йигирма йилдан кўпроқ масжидда имомлик қилиб, ватанига, Мисрдаги кичик қишлоғига қайтишга қарор қилди.Қишлоққа келиб Аллоҳ насиб давоми...

1853 11:00 / 25.01.2022
Саййор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Собит алБананий билан юриб борар эдим. У ёш болалар олдидан ўтаётиб уларга салом берди. Сўнгра .Анас розияллоҳу анҳу давоми...

2797 05:00 / 03.03.2017
Биз .мулойимлик, деб таржима қилган сўз арабчалар .рифқ, деб айтилади ва қўполликнинг зиддини англатади. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир ишни энг гўзал ва осон йўл давоми...

3831 05:00 / 03.03.2017
Улуғ аллома, шайх Саъид Камалий ҳафизаҳуллоҳнинг шогирларидан бири ҳадис матнини ўқий бошлади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар .Киши давоми...

2262 19:39 / 01.12.2022
Аудиолар

119958 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41647 14:35 / 11.08.2021