1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ўғри. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 2872 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нурий амаки қишлоқлик, камтар киши. Баъзилар уни одамлар билан муомала қилишни билмайди деб ўйлашади. Чунки у камгап. Бемаъни нарсалар ҳақида сўзлашмайди, бошқаларнинг  ишларига  аралашмайди.  Кунлардан  бир  куни  ифлос  ўғрилардан  бири Нурий амакининг эшагини ўғирлади ва уни бозорга ҳудди ўзининг эшагидек  сотиш учун олиб борди.

Бозорни айланиб юрган Нурий амаки тасодифан ўзининг ўғирланган эшагини кўриб қолди ва деди: Бу менинг эшагим, уни ўтган ҳафта ўғирлаб кетишувди.

Ўғри ҳам пихини ёрган, туллак киши эди. У шундай деди: сен алдаяпсан, мен бу эшакни хўтиклигидан сотиб олганман ва ўзим боққанман. Шунда Нурий амакининг калласига бир фикр келиб қолди. Дарров эшакнинг кўзларини қўллари билан беркитди ўғридан сўради: Агар шу эшакнинг эгаси сен бўлсанг айтчи, унинг қайси кўзи кўр? Ўғри бироз иккиланиб деди: Ўнг кўзи. Нурий амаки эшакнинг ўнг кўзини очиб деди: Кўриб қўй, у соппа-соғ! Бу мартасида ўғри чалкашиб қолганини баҳона қилди-да  кейин деди: Чап кўзи. Энди Нурий амаки эшакнинг чап кўзини очиб деди: Кўриб қўй, у ҳам соппа-соғ! Атрофга йиғилган бозордаги одамлар эшакнинг иккала кўзи ҳам соғ эканлигини кўриб бу қаллоб ўғрини ушлаб миршабга топширишди. 

Нурий амаки эшагига минволиб қишлоққа қайтди. Шунда қишлоқдаги ҳар бир одам Нурий амакининг ғоятда зийрак киши эканлигини билиб олди.

Расулуллоҳ С.А.В. ўғрилик қилган кимсаларни лаънатлаб шундай деганлар:


Ўғрини Аллоҳ лаънатласин! (Бухорий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дарс Аллоҳнинг китобидан, ҳадиси шарифдан, зикру дуолардан ва АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан ёдланганларини текшириш ила бошланди. Сўнгра ота .Сизлардан муҳим бир давоми...

3821 12:08 / 29.12.2017
Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини давоми...

2717 05:00 / 16.02.2017
915. Абдуллоҳ ибн Соибдан ривоят қилинади«Ҳудайбия йилида Усмон ибн Аффон зикр қилинганида ва Суҳайлнинг қавми у зотнинг ҳузурларига Суҳайлни юборганида, у зот ўша давоми...

3655 20:46 / 14.07.2017
Зокир аълочи ўқувчи, аммо уни ўртоқлари ёқтиришмайди. Чунки у улар билан доимо жанжаллашиб тортишиб юради. Куз кунларининг бирида болалар кўл яқинига йиғилишди. давоми...

2589 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

120145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41809 14:35 / 11.08.2021