1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

имом -

«Имом» сўзи луғатда «эргашиладиган шахс» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса ўрнига қараб турли маъноларда ишлатилади. Бу ўринда мусулмонларнинг диний ва сиёсий раҳбарлари кўзда тутилган. Ислом давлати халифаларини ҳам имом деб номлашган. Илм ва тафаккур бобида юксак мақомга эришган алломалар, мазҳаббошилар, муҳаддисларга ҳам «имом» унвони берилган, масалан: Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Аъзам, Имом Ғаззолий каби.