1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Ақиқа -

АҚИҚА (араб. - "чақалоқ сочини олиш, қурбонлик сўйиш") - мусулмон оилаларида янги туғилган болага исм қўйиш ва "қорин сочи" (боланинг туғилгандаги сочи)га қайчи уриш билан боғлиқ одат. Жоҳилият давридаги турли маъбуд ва маъбудаларга атаб қилинадиган курбонликлар ўрнига мусулмон оиласида фарзанд туғилганлигининг шукронаси сифатида бир қўй сўйиб (имкониятга қараб) А. маросимини ўтказишлик жорий этилган. Сўйиладиган қўй соғлом, нуқсонсиз бўлиши лозим. Ислом анъанасида А.ни чақалоқ туғилган куннинг 7 ёки 14 ёхуд 21-кунлари ўтказиш тавсия этилади. Бу кунларда А. ўтказилмай қолинса, сўнг қайси кунда, қачон амалга оширилса ҳам вазифа бажарилган ҳисобланаверади. Исломда А. суннат амаллардан. Имом Бухорийнинг "Адаб дурдоналари" номли китобларида пайғамбаримиз (ас) набиралари Имом Ҳасан ила Имом Ҳусайнга биттадан қўй сўйиб А. қилиб берганлари ривоят қилинган. А. куни чақалоққа ном қўйиш, унинг танглайини ширинлик ила кўтариш, қорин сочини олиб сочни тарозининг бир палласига, иккинчисига сочга баробар кумуш солиб, уни ҳадя қилиш ҳамда чақалоқ ўғил бўлса хатна қилиш ҳам шу куни ўтказилган.