1446 йил 25 жумадис сони | 2024 йил 27 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

Аттор Алоуддин -

АТТОР Алоуддин, Хожа Алоуддин Аттор, Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бухорий (? -1399) - машҳур мутасаввиф, шайх. Баҳоуддин Нақшбанднинг халифаси ва куёви. А. мадрасани тугатмасданоқ Нақшбанд сулукига кирган, бир умр пири ёнида бўлган. Бухорода вафот этган. Нақшбанднинг бошқа бир халифаси - Хожа Муҳаммад Порсо А. илтимоси билан "Рисолаи қудсия" ("Хожа Баҳоуддиннинг қудсий калималари") китобини битган ва унда А. тилидан ўз пири ҳақидаги ўнлаб ривоят ва хотираларини келтирган. Уларда Нақшбанднинг таржимаи ҳоли, ҳаёт тарзи, одатларига оид қимматли маълумотлар, ҳикматли сўзлар баён этилган. Улар кейинчалик Нақшбанд ҳаёти ва тариқати ҳақидаги кўпгина рисолапар, жумладан, улар ичида энг эътиборлиси - Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Алининг "Мақомоти Хожа Нақшбанд" ("Баҳоуддин Нақшбанд", Т., 1993) асари учун муҳим манба бўлган.