Абу Абдуллоҳ Тоҳир ибн Муҳаммад ас-Суфий ал-Бухорий ал-Воиз Бухоро аҳлидан бўлиб, ал-Ҳаддодий номи билан танилган эдилар. Нахшабнинг Базда қишлоғида яшаганлар. Ота-боболари темирчилик билан шуғулланганликлари сабабли «ал-Ҳаддодий» тахаллусини олганлар. Бу киши «аз-Зуҳд ват-тазкир» («Парҳезкорлик ва зикр») ва «Уюн ал-мажолис ва сурур ад-дорис» («Мажлислар кўзи ва мударрис шодлиги») китобларининг муаллифидирлар. Абу Солиҳ Халаф ибн Муҳаммад ал-Хайём, Абу Бакр Аҳмад ибн Саъд аз-Зоҳид ва бошқа муҳаддислардан ҳадис илмидан таълим олганлар. Ўзларидан эса Абул Аббос ал-Мустағфирий ҳадис ривоят қилганлар. Ҳижрий 406 (милодий 1016) йилда зулқаъда ойига 17 кун қолганда, шанба куни Нахшабнинг Базда қишлоғида вафот этганлар.