1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN

ҚОМУС

дажжол -

Дажжол - (араб. - алдамчи, фирибгар) -ислом динига кўра, қиёмат олдидан пайдо бўладиган ва диндорларни худо кўрсатган тўғри йўлдан оздирадиган бир кўзли одамсимон махлуқ. У, шунингдек, ал-Масиҳ ал-Каззоб ва ал-Масиҳ ал-Дажжол деб аталади. Қиёматга яқин у ёвузлик тимсоли сифатида эзгулик тарафдорлари билан жанг қилиб, охир-оқибатда мағлуб бўлиши ҳақида ривоятлар бор. Исломга кўра, Д. Иблис билан алоқадор бўлиб, қиёматга яқин инсонларни тўғри йўлдан оғдириш учун ўзини ҳақиқий Исо (ас) ёхуд ал-Маҳдий деб атайди. Бунгача у Ҳинд океанидага ороллардан бирида қояга занжирбанд қилинган ҳолда яшайди: орол яқинидан ўтаётган кемадагалар у ердан мусиқа товушини эшитадилар. Д. бир кўзли, териси қизил, пешонасида коф ҳарфи ёхуд кофир ёзуви бор. Қиёматдан олдин Д. Шарқ томондан улкан, баҳайбат эшакда пайдо бўлади, унинг ортидан барча динсизлар ва мунофиқпар эргашади. У Макка ва Мадинадан бошқа бутун дунёда ўз ҳокимиятини ўрнатади. Унинг подшолиги 40 кун (ёхуд йил) давом этади, сўнгра Аллоҳ томонидан юборилган Исо (ас) ва ал-Маҳдий уни мағлуб этиб, ўддиришади.