1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Диний идора вакиллари Искандария кутубхонасида бўлишди

12:10 / 31.01.2019 3675 pdf Ўқиш режими + -

Миср давлатида хизмат сафарида бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим мудирлари Муҳаммад Аюбхон домла Ҳомидов ва Камолиддин Маҳкамов Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси вакиллари ҳамрохлигида 27 январь куни Искандария шаҳридаги “Искандария” кутубхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар бермоқда. Маълум бўлишича, Искандария кутубхонасида 2 млн. 310 мингдан зиёд қўлёзма, тошбосма ва бошқа турдаги асарлар мавжуд. Кутубхонанинг қўлёзмалар маркази мудири Мидҳат Ийса, қўлёзмаларни таъмирлаш бўлими бошлиғи Воил Муҳаммад Иброҳим ва қадимий асарларга кимёвий ишлов бериш бўлими бошлиғи Ҳусом ад-Дийб билан мулоқотлар ўтказилиб, фойдали маълумотлар олинган. Учрашувларда мисрлик мутахассислар ўзбекистонлик масъул ходимларга қўлёзма ва тошбосма асарларни сақлаш, кимёвий текширувлар ўтказиш, китобларни таъмирлаш, қўлёзма ва тошбосма асарлардан электрон нусха олиш ҳамда фойдаланиш тартиблари ҳақида батафсил гапириб берганлар. 28 январь куни эса мутахассислар Қоҳира шаҳридаги Миллий кутубхона ва Давлат бош архиви фаолияти билан яқиндан танишдилар. Ушбу фондда “Усмон Мусҳафи” ҳамда қўлёзма ва тошбосма асарлар сақланар экан. Кутубхона ходимлари ўзбекистонлик мутахассисларга қўлёзма ва тошбосма асарларнинг сақланиши, кимёвий ишловлар бериш, китобларни таъмирлаш босқичлари ва нодир асарлар учун махсус қоғозлар тайёрлаш тартиблари ҳақида атрофлича маълумотлар берганлар.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг .Ҳазрат Навоийни англаш сари, туркум суҳбатлари бўлиб ўтаётган эди. Баъзи сабабларга кўра, рамазон ойида суҳбат тўхтаб давоми...

1439 13:01 / 26.05.2021
2019 йил 14 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Тақий Усмонийнинг сафдоши ва шогирди Британия муфтийси, етук муҳаддис, фақиҳ, шайх Шаббир ибн Аҳмад ибн Исмоил .Hilol nashr, давоми...

3242 09:34 / 15.04.2019
Покистоннинг Ҳалол бошқарув идораси халқаро бозорларга ҳалол маҳсулотларни, айниқса гўштни экспорт қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Urdu Point га таяниб, iqna нашри давоми...

2184 13:02 / 16.01.2020
2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган .Ислом санъати биринчи биенналеси,да Ўзбекистондан 17 та тарихий давоми...

1983 16:50 / 18.01.2023
Аудиолар

211088 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130347 14:35 / 11.08.2021