1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Зикр Аллоҳга итоатдир

14:00 / 23.05.2021 3903 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Табарий «Адабун-нуфус» номли китобида зикр қилади: «Ҳаким ибн Муҳаммад Аҳмасий деди: «Эшитишимча, жаннат зикр билан бино бўларкан. Бас, қачон зикрдан тўхташса, бино қилиш ҳам тўхтар экан. Уларга бу ҳақда («Нега тўхтадинглар?») дейилса, «Бизга маблағ келмаяпти», дейишади».

Зикр Аллоҳ азза ва жалланинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишдаги итоатдир.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинади: «Ким Аллоҳга итоат қилса, гарчи (нафл) намозлари, (нафл) рўзалари, яхши амаллари кам бўлса-да, Аллоҳни зикр қилибди. Ким Аллоҳга осийлик қилса, гарчи нафл рўзаси ва яхши ишлари кўп бўлса-да, Аллоҳни унутибди» (Абу Абдуллоҳ Муҳаммад «Аҳкамул Қуръон»да зикр қилган).

Зикрнинг моҳияти Аллоҳ таолога Унинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишда итоат қилишдир.

Саид ибн Жубайр раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Зикр – Аллоҳга итоат қилиш. Ким Унга итоат этмаса, зикр этмабди, гарчи тасбеҳ ва таҳлилларни кўпайтириб, Қуръонни кўп ўқиса ҳам». Бу маънода Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган: «Ким Аллоҳга итоат қилса, гарчи жим турса ҳам, Аллоҳни зикр қилибди, ким Аллоҳга осийлик қилса, гарчи Қуръон ўқиб, тасбеҳ айтувчи бўлса ҳам, Аллоҳни унутибди».

Қуръон ўқиб, тасбеҳ айтиб туриб Аллоҳга осийлик қилувчи – Аллоҳу аълам – масхараловчи, беписанд, Аллоҳнинг оятларини ҳазил деб биладиган инсонга ўхшайди. Уламоларимиз Аллоҳ таолонинг: «Аллоҳнинг оятларини ҳазил деб билманглар!» сўзи таъвилида: «Аллоҳнинг амрини тарк қилиб, хатога йўл қўювчи, адашувчи бўлманглар!» демоқда, дейдилар. Худди шунингдек, бу оят маъносига гуноҳдан тавба қилиб, истиғфорни кўпайтириб, яна гуноҳида давом этган шахслар ҳам киради. Шу маънодаги барча инсонлар Аллоҳнинг оятини ҳазил, деб билганлар қаторига киради.

Имом Қуртубийнинг «Тазкира»сидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Авн ибн Заквон айтади .Зурора ибн Авфо бизга бомдод намозини ўқиб берди. .Эй бурканиб ётувчи,ни ўқиб, Муддассир сураси, 1оят .Қачонки сурга пуфлансаhellip, оятига давоми...

3478 12:00 / 05.06.2022
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

2490 03:00 / 15.06.2020
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Шомдаги Ҳимс шаҳрига борганларида у ердагилар Саъид ибн Омирдан шикоят қилиб, тўрт нарсада айблашди .Қуёш кўтарилмагунча масжидга давоми...

2950 03:00 / 08.09.2020
Табассум учун ҳам савоб оладиган динга мансуб эканлигимизни ўйлаб қувонамиз. Аммо кулиш уёқда турсин, дардларини эсламаслик учун муттасил дори қабул давоми...

8030 09:10 / 29.01.2019
Аудиолар

232063 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150575 09:35 / 11.08.2021