1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Омонат

07:00 / 28.01.2019 3426 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳишом ибн Холид ар-Робъий айтади: «Бир куни масжидга кирдим. Ёнимдаги ҳамёнимда минг дирҳам пулим бор эди. Шундан бошқа пулим йўқ эди. Ҳамёнимни масжиднинг бир четидаги устуннинг олдига қўйиб, намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, ҳамённи унутиб, масжиддан чиқиб кетаверибман. Жуда қийин аҳволга тушдим. Лекин бу воқеани ҳеч кимга айтмадим.

Орадан бир йил вақт ўтди.

Бир куни масжидга бориб ўша устуннинг ёнида намоз ўқидим. Намозни ўқиб бўлгач, Аллоҳ таолога дуо қилиб, ҳамёнимни қайтишини сўрадим. Шу пайт қарасам, ёнимда бир кампир гапимни эшитиб турган экан. У менга: «Эй Аллоҳнинг бандаси, гапингни эшитиб қолдим, нима бўлди?», деди. «Бир йил олдин мана шу устуннинг олдида ҳамёнимни унутиб қолдирган эдим», дедим. Кампир: «Ўша нарса менда, бир йилда бери сени кутяпман», деди ва ҳамёнимни тўлиқлигича олиб келиб берди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймОламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамду санолар, икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салавоту саломлар бўлсинҲозирги давоми...

8655 12:20 / 22.05.2013
Хотинқизлар, хуш бўйлар меҳри,Бу дунёда дилга бўлди жо.Кўнглим хуши, кўзим қорасиДил юпанчи намозда аммо.Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳикматли давоми...

2097 17:30 / 31.10.2020
Ҳабиб ибн Муҳаммаднинг дунёдан юз ўгиришига Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг мажлисига қатнаши сабаб бўлган. Унинг қалбига Ҳасан Басрийнинг насиҳати ўрнашган эди. давоми...

4637 14:00 / 20.05.2022
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун қилма.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу давоми...

2406 20:00 / 05.07.2019