1447 йил 23 шаъбон | 2026 йил 11 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Канаданинг Онтарио штатида мусулмонлар мактаби энг яхши мактаб деб топилди

11:00 / 25.01.2019 3662 pdf Ўқиш режими + -

Канаданинг Онтарио штатида ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган мактаблар рейтингида олтита мусулмон мактаблари яхши мактаблар қаторидан жой олди. Ўша мактабларнинг бири юқори балл тўплаб, энг яхши бошланғич мактаб унвонига лойиқ деб топилган. Global News ахборот агентлигининг хабарига кўра, 2018 йилда Онтарио штатидаги  бошланғич мактаблар сони 3046 тани ташкил этган. Улар орасида давлат ва католик мактаблари ҳамда қатор хусусий мактблар  жой олган. Рейтинг баллари ўқиш, ёзиш ва математика кўникмалари каби тўққизта илмий кўрсаткичлар асосида белгиланди.

Маълум бўлишича, 2017-2018 ўқув йилида 10 балл тўплаган 16 та мактабнинг олтитасини мусулмонлар мактаби ташкил этган. Булар қўйидаги мактаблар: Al-Risala Academy, Iqra Islamic School, Islamic foundation, Islamic institute of Тoronto, Islamic school of Cambridge,  Safa & Marwa Islamic School.  20 та яхши мактаб рўйхатининг бошида эса Al-Risala Academy  мусулмон мактаби турибди.

“Кўплаб мактабларнинг директорлари ва ўқитувчилари мактабларидаги ўзлаштиришнинг пасайиб кетишига ўқувчиларни ва жамиятни айбдор деб ҳисоблайдилар. Бироқ ушбу натижалар мактаб қаерда бўлмасин, ўқувчилари қандай муаммоларга дучор бўлмасин ҳар қандай шароитда ҳам муваффақиятга эриша олиш мумкинлигини кўрсатмоқда” дейди Fraser Institute’s School Performance Studies (мактабларда тадиқоқтлар ўтказувчи институт) аъзоси Питер Кароли.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 8 октябрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгашининг .Ёшлар прессклуби,да Умра2019 мавсуми бўйича брифинг ўтказилди. Бу ҳақда kun.uz манбаси хабар давоми...

4089 22:10 / 08.10.2019
Бугун юртимизнинг қориси, .Имом Бухорий, номли Тошкент ислом институти талабаси Ҳабибуллоҳ қори Олимжонов Қирғизистон Республикаси Бишкек шаҳрида МДҲ давоми...

2057 10:13 / 29.10.2021
Маълумки, жорий йилнинг сентябрь ойидан .Аиша, халқаро аёллар клубида араб тили ва Қуръон ўқитиш курси очилган эди. Бу ҳақада Muslimaat.uz сайти хабар беради.Ушбу ўқув давоми...

2293 10:30 / 14.11.2019
Саудия Арабистони Ислом молияси тармоғида юқори ўсиш суръатлари гувоҳи бўлмоқда. Бу ҳақда Ислом молияси телеграм канали хабар берди.Жорий йилнинг II квартали давоми...

2017 13:20 / 18.11.2021