1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ЮНИСЕФ Европани мигрант болаларни ҳимоя қилишга чақирди

07:00 / 25.01.2019 2708 pdf Ўқиш режими + -

БМТ болалар жамғармаси ЮНИСЕФ Европа иттифоқига аъзо давлатларни ўз ҳаётларини хавф остига қўйиб Европа қирғоқларига чиқишга ҳаракат қилаётган мигрант болаларга ёрдам кўрсатиш бўйича жиддийроқ бош қотиришга чақирди. Бу ҳақда islamicnews.org.sa сайти хабар беради.

“Фақатгина ўтган ҳафтанинг ўзида Ўрта ер денгизида икки марта рўй берган фожиали воқеада 170 та одам вафот этди ёки беадарак йўқолди. Уларнинг орасида болалар ва ҳомиладор аёллар ҳам бўлган”, деб ёзилган ЮНИСЕФ тарқатган ахборотда.

ЮНИСЕФ бундай фожиали ҳолатларнинг олдини олиш, мигрант болалар ҳимоясини таъминлаш учун ЕИни бу борада ягона ҳудудий чоралар ишлаб чиқишга чақирган.

“Ҳар куни мигрант болалар ҳаётларини хавф остига қўйиб, қишнинг совуқ кунларида Европа томон оғир йўлчиликни амалга оширмоқда. Ягона ҳудудий стратегиянинг ишлаб чиқилиши бу болаларнинг турли қийинчиликлардан сақлаб қолишга ёрдам беради” дейди ташкилотнинг Европа ва Марказий осиё бўйича ҳудудий директори Афшан Хон.

Islom.uz

Мавзуга оид мақолалар
Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси биткоин криптовалютадан фойдаланиш масаласига изоҳ берди. Бу ҳақда Total.kz манбаси хабар берди..Қозоғистон мусулмонлари давоми...

2135 12:30 / 24.02.2022
Марокашлик таниқли футболчи Ҳаким Зиеш 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатидаги шовшувли ўйинидан сўнг ўз бонусидаги 262 минг фунт давоми...

1990 15:26 / 16.12.2022
Кўчмас мулк Бош бошқармаси бош раҳбари Абдулла Алҳамад ўтган ҳафта Саудия Арабистони Ротана Халижия каналига берган интервьюсида саудиялик бўлмаган чет эллик давоми...

2349 15:31 / 19.04.2023
Миср Араб Республикаси пойтахти Қоҳира шаҳрида бир гуруҳ археологлар XIV асрда қурилган масжид деворларини тиклаш ишларини бошлайдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон давоми...

2421 09:25 / 31.10.2018