1447 йил 26 шаъбон | 2026 йил 14 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

5 миллион нусха Қуръон бепул тарқатилди

10:10 / 19.01.2019 3459 pdf Ўқиш режими + -

Саудия Арабистонининг Ал-Харж вилоятидан жой олган “Қуръон ёрдам маркази” эскирган Қуръонларни маҳаллий аҳолидан ва муассасалардан йиғиб олиб, уларни қайта таъмирлаб, хориждаги мамлакатларга бепул тарқатиш ишлари билан шуғулланади.

IQNA ахборот агентлигининг argaam.com сайтига таяниб берган хабарига кўра, шу кунгача ушбу марказ томонидан дунёнинг 35 та мамлакатига 5 миллион донадан зиёд Қуръони карим бепул етказиб берилган. Марказ муқовалари эскирган, ўқишга яроқсиз ҳолга келган Қуръонларни олиб келиб бериш учун одамларни ҳамкорлик қилишга чақирган эди. Айнан мана шу чақириқ сабаб, жуда кўплаб Мусҳафи шарифлар марказга етказиб берилган.

Маълумот тариқасида шуни айтиш  мумкинки, “Қуръон ёрдам маркази” бир маҳаллий ўқитувчи томонидан ташкил этилган. Фаолиятининг бошида масжид ва мактаблардан эски Қуръонларни йиғиш билан шуғулланган. Маълум вақт ўтиб йиғилган Мусҳафлар сони ортиб борганидан сўнг, уларни қайта таъмирлаб, муҳтож давлатларга бепул тарқатишни йўлга қўйган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
АОКАда ўтказилган брифингда .Вақф, хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров фонд томонидан 20182021 йилларда мамлакатимиздаги диний таълим давоми...

1677 11:30 / 28.09.2021
Кисва ҳақида тўлиқ маълумот

1890 22:09 / 18.07.2023
11 июндан бошлаб Бишкекдаги коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли ёпилган масжидларда жума намози қайта тикланди. Бу ҳақда mynamaz.ru манбаси хабар давоми...

1393 12:20 / 15.06.2021
Бугунги кунда бино тўлиқ қад кўтарган. Унинг марказида улкан шарқона гумбаз, тўрт томонида 34 метрлик пештоқлар қурилган.Давлатимиз раҳбари ҳар бир йўлак ва хонага давоми...

1974 10:20 / 30.01.2021