1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Талабалар Африкада масжид қуришмоқда

07:00 / 19.01.2019 2890 pdf Ўқиш режими + -

“Маданият масжиди” деб ном олган ушбу масжид Истанбулнинг Маданият университети талабалари томонидан Африка қитъасининг Чад республикасида қурилмоқда.

Чад давлати Африканинг энг қолоқ республикаси саналади. Масжидни қуришдан асосий мақсад – бу ерда истиқомат қиладиган мусулмонларнинг ибодат қилишларига зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат, деб ёзади islamveihsan.com сайти.

Хабарда айтилишича, масжид ичида ёш болаларни исломий таълим олишлари учун ҳам алоҳида жой ажратилади. Масжидни бир ой ичида қуриб битказиш режалаштирилган.

Фан ва маданият жамиятининг ушбу лойиҳаси Кўнгиллилар уюшмаси ва Африка тадқиқотлар марказининг махсус лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
22 январь эрта тонгда Умра ndash 2022rdquo мавсумининг илк зиёратчилари Тошкент халқаро аэропортидан Саудия Арабистонига жўнаб кетгани хақида хабар берган эдик.Аллоҳга давоми...

1643 09:00 / 23.01.2022
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайт Давлати Валиаҳди шайх Мишъал алАҳмад алЖобир асСабоҳга унинг акаси, Кувайт Амири шайх Навоф алАҳмад алЖобир асСабоҳ вафот давоми...

2191 18:10 / 17.12.2023
Мусулмон жамоалари ҳукуматдан бу тизимни 2022 йилнинг сентябрига қадар жорий қилишни сўраган.Muslim Census ташкилоти ўтказган сўров шуни кўрсатдики, Буюк Британияда юз давоми...

2451 20:33 / 17.10.2021
СанктПетербург халқаро иқтисодий форумига Қатар мамлакати ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Лулва алХатир тайинланди..Коммерсант, газетасига берган давоми...

1873 11:32 / 14.06.2021