1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ибратли ҳикоят

15:00 / 07.10.2020 7911 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳаммад ибн Юсуф Фарёбий ҳикоя қиладилар: «Бир неча асҳобларим билан Абу Синонни (Аллоҳ раҳмат қилсин) зиёрат қилгани бордик. У зотнинг ҳузурларига кириб ўтирганимиздан кейин: «Қўшнимизнинг акаси қазо қилган. Юринглар, уникига таъзияга чиқамиз», дедилар. Ҳаммамиз туриб, азадорникига бордик. У акасининг ўлимидан жуда бетоқат бўлиб йиғлар эди. Биз унга таъзия билдириб, тасалли бердик. У таъзияга ҳам, тасаллига ҳам қулоқ солмас эди. Унга: «Ўлим ҳамманинг бошида борлигини билмайсанми?» деган эдик, «Биламан, бироқ акам туну кун азобланаётгани мени қон йиғлатмоқда», деди. «Аллоҳ сенга ғайбни билдирдими?» деб сўраган эдик. «Йўқ, лекин акамнинг юзига тупроқ тортиб дафн қилгандан ва одамлар тарқаб кетгандан сўнг қабри ёнига чўкдим. Шу пайт қабридан: «Оҳ, мени ўз ҳолимга қўйинглар, мени азобламанглар. Мен намоз ўқирдим, рўза тутардим», деган овоз эшитилди. Бу гапдан мен йиғлаб юбордим ва аҳволини кўриш учун қабрини кавладим. Лаҳадда олов алангаланиб турар ва унинг бўйнида олов бўйинбоғ бор эди. Укалик меҳрим қўзиб, бўйинбоғни олиш мақсадида қўлимни узатдим. Бармоқларим ва қўлларим куйиб қолди», деди-да, қўлларини чиқариб кўрсатди. У куйиб қоп-қора бўлиб кетган эди. Сўзида давом этиб айтди: «Уни қайтадан кўмиб, қайтиб келдим. Унинг бу ҳолига қандай қилиб йиғламаслик ва хафа бўлмаслик мумкин?!». «Акангиз тириклигида нима амал қилар эди?» сўрадик биз. «Мол-мулкининг закотини бермас эди», деди. «Бу Аллоҳ таолонинг:

«Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг (закотини) беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик деб ҳисобламасинлар! Йўқ, бу қилмишлари ўзлари учун ёмонликдир. Бахиллик қилиб бермаган нарсалари қиёмат кунида бўйинларига ўралажак!» (Оли-Имрон сураси, 180-оят) деган каломининг тасдиғидир. Азоб акангизга қиёмат кунигача қабрида бериладиган бўлибди-да», дедик».

Аллоҳдан афв ва офият тилаймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли зотдир.

"Гуноҳи кабиралар" китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен бир китобда шундай маънодаги ҳадисни ўқиб қолдим.Кимки Аллоҳ номи билан сўралганда бермаса, раҳматдан йироқдир, кимки Аллоҳ номи билан сўраса, раҳматдан давоми...

11335 17:00 / 05.04.2019
Саъид ибн Жубайрдан ривоят қилинади .Ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтади .Исмоил алайҳиссалом катта бўлгач, Журҳум қабиласидан бир аёлга уйландилар. Иброҳим давоми...

1906 08:00 / 07.11.2020
Солиҳ Муррий Нумайрийдан ривоят қилади .Тушимда бир киши олдимга келиб, .Эй Зиёд, одат қилган таҳажжудинг учун, кечаси ибодатда қоим бўлиш учун ўрнингдан тур давоми...

2793 08:00 / 27.12.2019
Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал айтади .Отамнинг вафоти яқинлашди. У кишининг ёнларида ётардим. Қўлимда бир парча латта бор эди. Жон таслим этишлари оғирлашиб, кейин давоми...

2699 08:48 / 13.05.2020