1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдир

08:40 / 08.01.2019 3671 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дедилар».

Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят қилишган.

Бухорийнинг лафзида:

«Албатта, сизнинг энг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дейилган.

Ўзига етган озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадис айтдилар ва сўнгра ўринларидан турдилар. Биз ҳам турдик. Шу пайт у зотга яқинлашиб келган аъробийга кўзимиз тушди. Аъробий у зотнинг ридоларидан ушлаб тортган эди, у зотнинг бўйинлари қизариб кетди. Ридо дағал эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилиб қарадилар. Аъробий у зотга:

«Менинг мана бу икки туямга юк юклаб бер! Менга ўз молингдан ёки отангнинг молидан юклаб бермайсан-ку!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Шу тортганинг учун менинг ўчимни бермагунингча сенга юклаб бермайман», дедилар.

Ҳар шундай деганларида аъробий у зотга: «Аллоҳга қасамки, сенга ўч олдирмайман!» дер эди. 

Аъробийнинг гапини эшитиб, у томон тезлаб бордик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бурилиб қарадилар ва:

«Таъкидли амр қиламанки, менинг каломимни эшитган ҳар бир киши мен унга изн бермагунимча ўрнидан қимирламасин! – дедилар. Сўнгра бир одамни чақириб, унга: – Унинг мана бу икки туясига юк юклаб бер. Бир туяга арпа, бошқасига хурмо, – дедилар. Кейин бизга бурилиб қараб: – Аллоҳнинг баракоти ила қайтинглар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ким ўзида юқорида зикр қилинган сифатларни топмаса, уларни топишга жиддийлик ила ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рум императори Муовия розияллоҳу анҳуга бир шиша идиш юбориб, унга бир тирик нарсани солиб, қайта жўнатишни сўради. Муовия розияллоҳу анҳу идишни Ибн Аббос давоми...

1710 08:00 / 02.08.2020
Аммор ибн Юсуф айтади .Ҳасан ибн Солиҳни тушимда кўриб, .Сиз билан кўришишни орзу қилиб юрардим. Аҳволингиз қандай, деб сўрадим. У шундай деди .Одамларга хушхабар давоми...

2671 08:00 / 11.07.2020
Абдулазиз ибн Абу Рувод айтади .Бир гуруҳ ҳожилар Каъбага кириб келишди. Уларнинг орасида бир аёл ҳам бор эди. У тинмай .Роббимнинг байти қаерда, дер, ёнидагилар давоми...

2486 08:00 / 15.06.2020
Сингапур давлатининг биринчи ҳижоб кийимидаги аёл Президент Ҳалима Яқуб ҳисобланади. Унинг асосий позицияси .Экстремистик терроризм ва исломофобия, га қарши давоми...

4566 11:30 / 12.11.2019