1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мажмуа

Мажмуада қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда...

13:02 / 03.01.2019 6095 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қиш фаслининг биринчи ойини якунлаб, январь бошидаги бироз совуқ кунларда турибмиз. Ўтган ойдаги қор-ёмғирли кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ номлари учун барпо этилаётган мажмуада қурилиш ишлари бир лаҳзага бўлсин тўхтагани йўқ. Ҳозирда ҳам режадаги ишлар юқори суръатларда давом этмоқда.

Мажмуа таркибидаги масжидга кириш жойидаги муҳташам ички ва ташқи пештоқ тўла қуриб битказилди. Мажмуани безиб турадиган иккита минора устига кичик гумбазлар ўрнатилди. Масжид, анжуманлар саройи, минораларнинг ташқи деворларида илк безак ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, “Сўгалли ота” зиёратгоҳи ҳам бутунлай янги қиёфада бунёд этилди. Мақбара атрофига анъанавий услубдаги бино барпо этилди. Устига муаззам гумбаз ўрнатилди.

Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида барпо этилаётган умумий майдони 21180,0 м2. бўлган мажмуа лойиҳага кўра, масжид ҳудуди намозхона, аёллар намозхонаси, таҳорат хоналари, минора, 3 та кириш пештоқи, “Сўгалли ота” мақбараси, анжуманлар саройи, ташқи ва ички фавворалар, масжид саҳни, автоуловлар учун тўхташ жойларидан иборат.

Шунингдек, Президентимиз ушбу ҳудудга музей бунёд этиш ва у ерда Шайх ҳазратларининг умр йўлига оид қимматли маълумотлар, уларнинг илмий меросини жамлаш лозимлигини таъкидлаб ўтган эди.

Ҳудудда ўзгача чирой бахш этувчи Анжуманлар саройи, лойиҳага кўра 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, умумий майдони 591,4 м2 ташкил этади.

Муҳатарам юртдошлар! Масжид қурилиши жараёни билан давомли тарзда фотолавҳаларда таништириб борамиз.


islom.uz портали таҳририяти




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Хабарингиз бор, куни кеча Тошкент шаҳрида нафақат юртимиз, балки ислом оламида машҳур бўлган, улуғ аллома Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳматуллоҳи алайҳ давоми...

4705 20:08 / 11.05.2019
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Чилонзор туманида барпо этиладиган масжидга Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.Давлатимиз давоми...

3341 09:51 / 01.09.2018
Маълумки, жорий йилнинг 9 февраль куни мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан янги мажмуа қуриш ва унга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини давоми...

4985 18:38 / 29.10.2018
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг забардаст олим, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

13737 12:54 / 10.03.2018
Аудиолар

213170 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132389 14:35 / 11.08.2021