1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳнинг ҳаддларидан бири хусусида орага тушяпсанми?

08:16 / 03.01.2019 2656 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْهَا أَنَّ قُرَيشًا أَهَمَّهُمْ شَأْنُ الْمَرْأَةِ الْمَخْزُومِيَّةِ الَّتِي سَرَقَتْ فَقَالُوا: مَنْ يُكِلِّمُ فِيهَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ فَقَالُوا: مَنْ يَجْتَرِيءُ عَلَيهِ إِلاَّ أُسَامَةُ بْنُ زَيْدٍ حِبُّ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ؟ فَكَلَّمَهُ أُسَامَةُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَتَشْفَعُ فِي حَدٍّ مِنْ حُدُودِ اللهِ تَعَالَى؟» ثُمَّ قَامَ فَاخْتَطَبَ ثُمَّ قَالَ: «إِنَّمَا أَهْلَكَ مَنْ قَبْلَكُمْ أَنَّهُمْ كَانُوا إِذَا سَرَقَ فِيْهِمُ الشَّريفُ تَرَكُوهُ، وَإِذَا سَرَقَ فِيْهِمُ الضَّعِيفُ أَقَامُوا عَلَيهِ الحَدَّ، وَايْمُ اللهِ، لَوْ أَنَّ فَاطِمَةَ بِنْتَ مُحَمَّدٍ سَرَقَتْ لَقَطَعْتُ يَدَهَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

651/3. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ўғрилик қилган махзумлик аёл Қурайшни ташвишга солиб қўйди. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда ким гапира олади? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун суюкли Усома ибн Зайддан бошқа ким ҳам бунга журъат қила оларди?» дейишди. Сўнг у зот билан гаплашди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг ҳаддларидан бири хусусида орага тушяпсанми?» дедилар. Кейин туриб, хутба қилиб, шундай дедилар: «Сизлардан аввалгилар ичларида обрўлилари ўғрилик қилса, уни тек қўйишгани, агар заифлари ўғрилик қилса, унга ҳадд қоим қилишгани учун ҳалок бўлишган. Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғрилик қилса, унинг қўлини кесар эдим».

Муттафақун алайҳ.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. . , . . . , . 5752. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Васият қиладиган нарсаси бор мусулмон давоми...

2832 07:31 / 17.10.2018
. , . .6586. Абу Марям алАздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Муовия розияллоҳу анҳуга .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

2520 08:43 / 10.01.2019
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам атрофларида саҳобаларидан бир жамоа турганида.Аллоҳга ҳеч нарсани давоми...

4433 14:52 / 07.08.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Беш вақт оралиғидаги, жумадан жумагача, рамазондан рамазонгача бўлган давоми...

3880 09:20 / 24.02.2018
Аудиолар

231258 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149785 14:35 / 11.08.2021