1447 йил 3 Рамазон | 2026 йил 21 февраль, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Нега Каъба соат милига тескари равишда тавоф қилинади?

09:00 / 16.06.2023 12867 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Каъбани тавоф қилиш – ҳаж ибодати доирасида мусулмонлар учун муқаддас ҳисобланган жойни айланишдир. Ушбу ибодат соат милига нисбатан тескари амалга оширилади. Нима учун? Қуйида келтирилган айрим илмий фактлар бу саволнинг жавобини излашга ёрдам беради.

1. Одам танасидаги қон соат милларига тескари равишда айланади.

2. Атом электронлари тавоф каби ядронинг атрофида соат милларига нисбатан тескари айланади.

3. Ой ўз ўқида соат милларига нисбатан тескари айланади.

4. Ер ўз ўқида соат милларига нисбатан тескари айланади.

5. Ер Қуёш атрофида соат милларига нисбатан тескари айланади.

6. Қуёш тизимидаги сайёралар соат милларига нисбатан тескари айланади.

7. Қуёшнинг ўзи ҳам тизими билан бирга галактикадаги орбитасида соат милларига тескари айланади.

8. Космосдаги барча галактикалар соат милларига тескари айланади.

Бундан келиб чиқадики, биз Каъбани тавоф қилаётганимизда бутун борлиқ каби ҳаракат қиламиз. Яъни Аллоҳнинг барча махлуқи – заррадан то юлдузлар тўпламигача Аллоҳ таолога ҳамд айтиш йўлида бирлашадилар. Каъбани тавоф қилиб айланар эканмиз, Одамдан Муҳаммад алайҳимуссаломларгача бўлган пайғамбарлар қилган ибодат айланишини амалга оширамиз. Каъба атрофида одамлар айланиши ҳеч ҳам тўхтамайди. Қиёмат ҳам айнан Каъбани айланиш истагида бўлганлар қолмагунига қадар қоим бўлади.

Ибн Маъруф тайёрлади

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
У Ундан ўзга илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдир. У ғайбни ҳам, шаҳодатни ҳам билувчидир. У ўта меҳрибондир, ўта раҳмлидир.Ушбу оятдан маълум бўладики, эътиқод ва ибодат фақат давоми...

8192 09:45 / 02.04.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади Ҳар бир жон ўлимни татиб кўргувчидир. Биз сизларни ёмонлик ва яхшилик ила имтиҳон учун синаймиз ҳамда бизгагина давоми...

4874 10:30 / 23.05.2021
Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида шаррос ёмғир ёғаётган экан, шунга қарамай уйидан чиқибди. Бир оз йўл юриб, оёғи тойилиб йиқилиб давоми...

6048 07:30 / 15.04.2019
Баъзи бир чаласавод кишилар .Илмли одам динсиз бўлади, кишининг илми қанча кўпайса, унинг динсизлиги ҳам шунча ортади,, деб ўйлайдилар. Ҳақиқатда эса ҳеч бир давоми...

3671 21:13 / 13.10.2018
Аудиолар

232347 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150812 14:35 / 11.08.2021