1440 йил 14 зулқаъда | 2019 йил 17 июль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

Келинпошшага мактуб

16:30 / 21.12.2018 3525 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

* Эрингга у ёқтирадиган исм ва сифатлар билан мурожаат қил!

* У ёқтирадиган таомларни чиройли, мазали пиширгинки, уйни соғинсин.

* Эринг уйдан чиқаётганида кузатиб қўй; оқшом қайтганида табассум ила кутиб ол.

* Энг чиройли бўлиб кўринишинг керак бўлган киши эринг эканини унутма.

* Иффат ва ҳаёлингни муҳофаза қил. Энг гўзал нарса тақво либоси эканини унутма; ҳар ишимизни кўриб турган Яратганни эсла.

* Эринг ва болаларингдан меҳрингни аяма. Уйингнинг тиргаги бўл. Эринг уйда бўлмаганида хотиржам юрсин.

* Эрингдан миннатдор бўлишни, унга раҳмат айтишни унутма. Кучи етмайдиган ишларни айтиб қийнаб қўйма, ундан бировларга шикоят қилма.

* Эрингнинг қувонч ва ташвишларига шерик бўл.

* Эринг рухсат бермаган жойларга борма.

* Тежамкор бўл. Исрофгар бўлма. Қийин аҳволда ҳам исён этма.

* Озода ва саранжом-сариштали бўл. Эрингнинг кийимлари ҳам тоза ва дазмолланган бўлсин.

* Эрингнинг қариндошлари ва яқинларини ҳурмат қил, эринг хурсанд бўлсин.

* Онангнинг уйига бўлар-бўлмасга ҳадеб бораверма, ишларинг оқсамасин.

* Фарзандларингни гўзал хулқли, маданиятли инсонлар қилиб тарбиялашга ҳаракат қил, эл-юрт сени яхшилик билан тилга олсин.

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Исломда ёшларнинг кексаларни эъзозлашини йўлга қўйиш билан чегараланиб қолинмаган. Кичик ёшдагилар ўзидан катталарнинг, улар кексами, кекса эмасми ndash барибир, давоми...

372 10:10 / 06 январь
Лақийт ибн Собира розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен .Эй Аллоҳнинг Расули, менга таҳоратдан хабар беринг,, дедим. .Таҳоратни яхшилаб қил. Панжаларинг орасини давоми...

385 20:10 / 25 май
Ҳикоя қилинишича, подшоҳлардан бирига ферузадан бўлган, гавҳарлар қадаб нақш солинган ноёб, беназир бир қадаҳ олиб келинди. Подшоҳ жуда ҳам хурсанд бўлди ва давоми...

2659 15:00 / 30 март
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар жунубликдан, жума куни, қон олдиргандан ва маййитни давоми...

1483 08:45 / 25 январь
Топ рейтинг www.uz Openstat