1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жума

Жума – мусулмонлар учун байрам

07:00 / 28.06.2024 5675 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Жума Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди. Уни Жаброил алайҳиссалом олиб тушдилар. Ўшанда   Жаброил алайҳиссаломнинг қўлларида ўртасида қора нуқтаси бор оппоқ ойна бор эди.  Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Жаброил, бу нима?” – деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: «Бу жума, Аллоҳ таоло  буни Сизга ва сиздан кейинги умматларингизга байрам қилиб туширди. Унда Сиз ва умматларингиз учун яхшиликлар бор. Сиз ҳафта кунларининг аввалги кунини байрам қиласиз. Яҳудийлар ва насронийлар эса Сиздан кейин байрам қилишади. Унда дуолар ижобат бўладиган бир вақт бор. Банда ўша вақтда дуо қилиб, Роббидан нима яхшилик сўраса, ўша яхшилик унинг насибаси бор бўлса, Аллоҳ таоло у яхшиликни беради. Қандай ёмонликдан паноҳ сўраса, Аллоҳ таоло у ёмонликни ва ундан каттароғини ҳам ундан қайтаради. Бизлар жума кунини «явмил мазид (савоблари бисёр бериладиган кун) деб атаймиз», – деб жавоб берди».  

Табароний ривоят қилган.

Муаллиф
Azizxo'ja Inoyatov
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Биз мусулмонлар беш вақт намозимизни масжидда адо этсак, кун давомида беш марта бир маҳаллада яшайдиган диндошларимиз билан кўришамиз. Жумъа куни Жумъа намозига давоми...

3377 09:04 / 11.02.2022
. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума намозида Жума сурасини ва Мунофиқун сурасини ўқир эдилар,. давоми...

10195 05:00 / 07.03.2025
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Беш вақт намоз, жумадан жумагача ва Рамазондан Рамазонгача бўлган ушбу давоми...

1676 10:41 / 22.03.2024
. , . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир қора киши ёки аёл масжидни тозалаб юрар эди. У вафот қилди. Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3766 05:00 / 01.03.2024