1447 йил 22 шаъбон | 2026 йил 10 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Афинада очиладиган илк масжид имомлигига эълон берилди

08:30 / 21.12.2018 2171 pdf Ўқиш режими + -

 Грециянинг Таълим ва дин ишлари бўйича вазирлиги томонидан тарқатилган эълонда Афинада яқинда очилиши кузатилаётган янги масжид учун имом лозимлиги маълум қилинган, деб хабар беради IQNA. Эълонда имомликка номзод бўладиганлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

-  грек тилини билиши;

-  греция фуқароси бўлиши;

-  ҳарбий хизматда бўлган бўлиши;

-  Афинада камида уч йил яшаган бўлиши;

-  судланмаган бўлиши.

Номзодлардан Қуръони карим, илоҳиётшунослик ва араб тилидан мукаммал билимга эга бўлишлари талаб этилган. Шунингдек, имом домла инглиз, француз ва немис тилларида ҳам эркин гаплаша оладиган бўлиши лозим. Номзодларни рўйхатга олиш жорий йил 20 декабрдан 2019 йилнинг 18 январигача давом этади. Мазкур масжид 350 кишига мўлжалланган бўлиб, 2019 йилда очилиши режалаштирилган. Афинада шу кунларда қарийб 200 минг мусулмон яшаши тахмин қилинади. Маълум бўлишича, бу Греция пойтахти Афинада Усмонийлар давридан кейин биринчи очилаётган мусулмонлар ибодатхонаси экан.

Islom.uz портали таҳририяти 

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
МТРК архив фондида диний илмий экспертизадан ўтган, турли талқинга ўрин бермайдиган даражада ишончли маълумотларга асосланган динийтасаввуфий, илмиймаърифий, давоми...

2111 19:32 / 07.07.2021
.Вақф, хайрия жамоат фонди Қурбон ҳайитининг биринчи куни 1 тоннадан зиёд Қурбонлик гўштларини тарқатди.Жумладан, қурбонлик гўштлари диний таълим муассасаларига, давоми...

4116 09:31 / 22.08.2018
Бугун, 15 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Миср давоми...

669 21:02 / 15 январь
Америкада .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, номидаги жомеъ масжид барпо этиляпти. Бу ҳақда АҚШнинг Цинцинати шаҳридаги ўзбеклар жамияти раиси Зафар Алимов давоми...

1916 14:21 / 02.04.2024