1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Энг маърифатли имом – 2018» кўрик танлови якунланди

15:02 / 20.12.2018 3532 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси томомнидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган «Энг маърифатли имом – 2018» кўрик танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар босқичида биринчи ўринни эгаллаган 14 нафар имом-хатиб беллашдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбар ходимлари, уламолар, имом-хатиблар ва оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этди.

Ғолиблар билан танишинг:

1-ўрин: Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги «Худоёрҳожи» жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Аҳмадалиев. У биринчи даражали диплом ва «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган ноутбук ва пул мукофоти билан тақдирланди.

2-ўрин: Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги «Кулолқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Яҳёхон Абдураҳмонов. У иккинчи даражали дипломи ва «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган телевизор ва пул мукофоти билдан тақдирланди.

3-ўрин: Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Саъдулло ота» жоме масжиди имом-хатиби Обиджон Мирҳамидов. Унга учинчи даражали диплом ва «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан тақдим этилган микро тўлқинли печ ва пул мукофоти топширилди.

Бундан ташқари, бир қанча номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

«Энг кўп обуна уюштирган имом» номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги «Нурул Ислом» жоме масжиди имоми Озод Назаров;

«Энг кўп мақола чоп этган имом» номинацияси бўйича Қашқадарё вилояти Касби туманидаги «Фазли» жоме масжиди имоми Азамат Усмонов;

«Энг обод масжид” номинацияси бўйича Урганч шаҳридаги “Охун бобо” жоме масжиди;

«Энг инновацион ёндашув” номинацияси бўйича Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги «Домло Омонулло» Ғанижон Абиев ва Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Далварзин» жоме масжиди имоми Искандар Ортиқов тақдирландилар.

Islom.uz портали 

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Имомлик ndash шараф, масъулият, шу билан бирга, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саламнинг муборак касбларидир. Шу боис имом ҳар доим маърифатли, ўз устида давоми...

2224 17:38 / 28.08.2023
.Қонли Ой, деб номланган астрономик ҳодисани қарийб 6 миллиард киши кузатиши мумкин. 2025 йил 7 сентябрдан 8 сентябрга ўтар кечаси .Қонли Ой, деб номланган Ой давоми...

1034 22:13 / 07.09.2025
Зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида Сурхондарё вилояти Ҳаким Термизий зиёратгоҳи атрофида вақф меҳмонхонаси очилди. Бу ҳақда .Вақф, хайрия жамоат фонди давоми...

2397 09:47 / 14.10.2019
Бугун 27 февраль куни .Hilol Nashr, нашриётига Жиззах шаҳридаги .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, ўқув курси тингловчилари ташриф буюрдилар. Қуръон ихлосмандларини нашриёт давоми...

844 16:13 / 27.02.2025