1447 йил 20 шаъбон | 2026 йил 08 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

“Grand ta’lim” муассасасида Халқаро араб тили кунига бағишлаб тадбир ўтказилди

17:02 / 18.12.2018 3727 pdf Ўқиш режими + -

 Бугун “Grand ta’lim” нодавлат таълим муассасасида “Халқаро араб тили куни” муносабати билан тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни муассаса директори Музаффар Саттиев очиб берди.
 
Муассаса раҳбари БМТнинг расмий тиллари қаторидан араб тили муносиб жой олгани, бугунги кунга келиб араб тили дунёда энг кенг тарқалган тиллардан бири бўлиб, 422 миллиондан ортиқ киши шу тилда гаплашиши, 20 дан ортиқ араб давлатлари аҳолисидан ташқари кўпгина мамлакатларда, хусусан мусулмон юртларида ҳам араб тили қизиқиш билан  ўрганиладиган, эҳтиром кўрсатиладиган тил ҳисобланишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шу ўринда “Grand ta’lim” нодавлат таълим муассасасида 10 йилдан буён  араб тили грамматикаси, сўзлашув услуби ва қоидалари малакали педагоглари томонидан ўқитиб келинаётганини эслатиб ўтиш мақсадга мувофиқ.

Шундан сўнг сўз “Hilol-nashr” нашриёт-матбаа корхонаси раҳбари   Исмоил Муҳаммад Содиққа берилди.

– Бугунги тадбирнинг ўтказилишидан, айниқса  ўғил-қизларни билим олишга иштиёқининг баландилиги, хусусан, муқаддас Қуръони карим тили, Пайғамбаримиз Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг тиллари ва динимиз Исломнинг тили бўлган араб тилини ўрганишга бўлган ҳавас, қизиқиш ва бу борадаги жонбозликларини кўриб кўп хурсанд бўлдим.  Бугунги "Халқаро араб тили куни" муносабати билан барча ўқувчи ва жонкуяр педагогларимизни чин қалбдан муборакбод этаман. Азиз ўқувчиларнинг келгусида етук билимли, салоҳиятли инсонлар билан етишишларига тилакдошман.

Тадбир давомида "muslimaat.uz" сайти раҳбари, олима Одинахон Муҳаммад Юсуф ҳам тадбир иштирокчиларини муборакбод этди. Табрик асносида халқимиздаги араб тилига бўлган кучли қизиқиш, тарих давомида араб тили ва исломий билимлар борасида юртимиздан етишиб чиққан буюк олимлар қолдирган бебаҳо илмий мерос ҳақида тўхталиб ўтди.

Сўз ниҳоясида “Grand ta’lim” таълим муассасасининг асосчиси бўлмиш Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига дуо қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Шу кунларда Ўзбекистон миллий кутубхонаси делегацияси АҚШда бўлиб, бир қанча йирик кутубхона муассасалари фаолияти билан танишмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар давоми...

2976 09:33 / 15.02.2019
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни мусулмонлар Макка масжидларидан бирида мавлид маросимини ўтказиш учун тўпланиб, бизнинг севимли пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу давоми...

3067 14:30 / 10.11.2018
Ўзбекистонликлар 4 кун дам олади.Шавкат Мирзиёев бугун, 10 май куни .Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида,ги ПҚ5110сонли қарорга имзо чекди.Қарорга кўра, Ўзбекистон давоми...

2663 17:16 / 10.05.2021
Бу ҳодиса шу йилнинг 11 ноябрь куни рўй берган. Британия Ислом ва тадқиқотлар академияси IERA ходимлари ушбу воқеанинг гувоҳи бўлишди.IERA жамоаси .Dawah Out reach work, давоми...

4082 09:33 / 15.11.2018