1441 йил 24 муҳаррам | 2019 йил 23 сентябрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

“Ёсин” сути билан эмизган она

13:20 / 03.12.2018 2260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олижаноб, диндор бир аёл гўдагига чақалоқлигида ёсин сути берар экан. Яъни, янги туғилган чақалоғини эмизиш вақти келганда, худди ибодатдан олдин таҳорат олгандай покланиб, чақалоғига кўкрагини тутиб, у эмишни бошлагунича: “Бисмиллоҳ. Ёсин...” деб сурани бошлаб, то охиригача ўқирди. “Ёсин” сураси ўқиб бўлинганда чақалоқ ҳам эмишни тўхтатарди, онасининг кўкрагидан ўзини тортар эди.

Ўғилларининг ахлоқ ва фазилат ила ўз муҳитида севиладиган кимсалар бўлганларини кўргунча бу мусулмон она доимо Яратганга ҳамд айтар, шукр қилар ва ўғилларига:

“Эй ўғил, барча яхшиликларнинг ҳаммасини ўзимдан деб ўйлама. Мен мени “Ёсин” сураси билан эмизар эдим. “Ёсин” сураси ила ўстирдим!” деб оналик бурчининг фарзандга бўлган таъсирини тушунтирар экан.

 

Изоҳ ва ўгит

Эй, инсон! Бу ҳикояда буюк ибрат бор. Ана шундай исломий тарбия билан улғайган болаларнинг ҳаммаси Тангрини ҳам, Пайғамбарни ҳам биладилар, бу болалар ватан, миллат, ўз муҳити учун фойдали, қадри баланд инсон бўладилар. Аммо оналик вазифаси – бурчини адо қилмаганлар номигагина она, бола калтагига дучор бўладилар.

Юсуф Товаслий "Ҳикматлар хазинаси" китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўнлик кирса, белни маҳкам боғлаб, кечани тирилтирар ва аҳлларини уйғотар давоми...

716 17:40 / 27 май
Ҳофиз Заҳабий .Сияру аъламун Нубала,да Бухорий ва Муслимнинг шайхи, улуғ муҳаддис Убайд ибн Яъийшнинг таржимаи ҳоли тўғрисида қуйидагиларни ҳикоя қилган .У ҳофиз, давоми...

687 10:50 / 13 февраль
1. Атрофида тик туришларини ёқтирмаган халифаУмар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ халифалик мансабига ўтиргач, у кишининг атрофида сарой аъёнлари таъзим ила қўл давоми...

817 19:45 / 20 март
Қуръонда тилга олинган Пайғамбарларнинг ҳар бири, маълум хусусиятлари билан диққатни тортган қавмларга юборилган. Бу қавмлар ўзларига юборилган элчиларни давоми...

1489 09:31 / 05 март
Топ рейтинг www.uz Openstat