1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хаттот тиккан Қуръони карим – исломий ютуқлар намунаси

17:40 / 30.11.2018 2585 pdf Ўқиш режими + -

Ҳозирда Туркияда яшаётган суриялик хаттот Муҳаммад Моҳир Ҳозирий Қуръони каримни игна ва тилла ранг ип билан тикиб чиқишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда ЎМИ хабар берди.

Ҳозирий Қуръони карим оятларини тикишни 2000 йилда бошлаб, 12 йилда якунлаган. Мазкур Қуръони карим 12 мужалладдан иборат бўлиб, узунлиги 80 см, эни 60 см ва оғирлиги эса 200 кг ни ташкил этади.

Хабарда айтилишича, Муҳаммад Ҳозирий Қуръони карим китобидан ташқари бир қанча тикув меҳнати билан яратган илк исломий санъат асарлари ва лавҳларини Эрон, Сурия, Қувайт, Бирлашган Араб Амирликлари ва Қатар давлатларида ҳам кўргазмага қўйган.

Ҳозирий Қуръони каримни тўлиқ игна ва тилла ранг ип билан тикиб битказганидан сўнг суриялик уламолар текширувидан ўтказган. У мазкур Қуръони каримнинг исломий ютуқлар намунаси сифатида Туркиянинг барча вилоятларидаги музейларда кўргазма қилиниши учун Туркияда қолдиришини маълум қилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ҳайити муносабати билан .Uzbekistan Airways, авиакомпанияси 2022 йил 2 майдан 5 майгача Термиз, Нукус, Бухоро, Урганч ва Андижонга қўшимча авиақатновларни бажаради. Бу давоми...

2170 16:30 / 29.04.2022
Ўмонда жойлашган Стратегик тадқиқотлар ислом маркази навбатдаги Дунёнинг энг нуфузли 500 мусулмони рўйхатини эълон қилди.Бу сафарги рўйхатнинг илк беш давоми...

3015 10:20 / 23.10.2021
Дубайда жойлашган Kebab Shop муассаси ёнида антиқа эълонга кўзингиз тушади ndash унда таомлар рўйхати бўлиб, уларга чегирмалар кўрсатилмаган, лекин вақтинча ишсизлар у давоми...

3118 10:49 / 17.10.2018
Бу рақам ўтган йилгига нисбатан 5 мингтага кўп дейди, Россия мусулмонлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Рушан ҳазрат Аббясов. Бу ҳақда islamtoday.ru сайти хабар давоми...

1693 10:00 / 20.07.2019