1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) хусуматлашишди

09:27 / 27.11.2018 2806 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «احْتَجَّتِ الجَنَّةُ وَالنَّارُ، فَقَالَتِ النَّارُ: فِيَّ الجَبَّارُونَ وَالمُتَكَبِّرُونَ، وَقَالَتِ الجَنَّةُ: فِيَّ ضُعَفَاءُ النَّاسِ وَمَسَاكِينُهُمْ. فَقَضَى اللهُ بَيْنَهُمَا: إِنَّكِ الجَنَّةُ رَحْمَتِي، أَرْحَمُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ وإِنَّكِ النَّارُ عَذَابِي، أُعَذِّبُ بِكِ مَنْ أَشَاءُ، وَلِكِلَيْكُمَا عَلَيَّ مِلْؤُهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

615/4. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннат ва дўзах (мартаба талашиб) хусуматлашишди. Дўзах: «Менда золимлар, мутакаббирлар бўлади», деди. Жаннат: «Менда заиф ва мискинлар бўлади», деди. Аллоҳ таоло уларнинг ўртасида ҳукм қилди ва: «Эй жаннат, сен Менинг раҳматимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан раҳим қиламан (яъни, сенга уни киргизаман). Эй дўзах, сен Менинг азобимдирсан. Мен хоҳлаган бандамга сен билан азоб бераман (яъни, сенга уни киргизаман). Икковларингизни тўлдириш Менинг зиммамдадир», деди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6021. Иёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ Таоло менга тавозуъли бўлинглар, деб давоми...

2691 11:40 / 14.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Айтингларчи, бирортангизнинг эшиги олдида бир анҳор бўлсаю, унда ҳар куни давоми...

3514 09:10 / 09.03.2018
. . ,. .12. Жарир ибн Абдуллоҳ Бажалий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Ким Исломда давоми...

2214 09:51 / 16.03.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кунларнинг бирида ёки кечаларнинг бирида кўчага чиққанларида, Абу Бакр ва давоми...

4621 06:10 / 24.08.2018