1440 йил 14 шаввол | 2019 йил 18 июнь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Мақолалар

Исрофгар хотин ва унинг эри

07:06 / 24.11.2018 2268 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир вақтлар қишлоқда яшайдиган эр-хотин бўлган экан. Эр жуда хушфеъл, вазмин, сабр-қаноатли зот экан. Аммо хотини яхши тарбия олмаган, исломни ҳеч ўрганмаган ва эр қадрини билмаган, уй-рўзғор ишидан бехабар, исрофгар, ҳожасини қон қусдирган бадбахт аёл экан.

Бундай хотинлардан ўзи сақласин. Кўп вақтлар ўтгач ул одам хотинидан хафа бўла бошлабди. Чунки у насиҳат қилса, қулоқ солмас эмиш. Яхши гапирармиш, тушунмас эмиш. Қўпол гапиришга одоби йўл қўймас эмиш. Эр яна насиҳат қилармиш:

– Хоним, тежамли, тутумли рўзғор юритгин. Мен кўп чарчадим, аввалги куч-қувватим қолмади.

Бир кун у одам уйда қолибди. Ҳаво совуқ бўлганидан ўша кун ишга бормабди. Не кўз билан кўрсинки, кеча олиб келган ўтинларини хотини қучоқ-қучоқ ўчоққа солиб ёқарди.

– Эй аёл! Сен нима қиляпсан ўзи? Шунча ҳам ўтин ёқиладими? Сал аяб ёққин ўтинни, – деди у одам тутоқиб.

– Нима қилай, бундан кам ўтин ёқсам, уй исимайди, – жавоб берди хотини.

Орадан вақт ўтиб, у одам хасталаниб қолди. Тоғдан ўтин кесиб келтириш хотиннинг ўзига қолди. Хотин бориб ўтин кесиб орқалаб келди. Эри туриб ўчоққа бир қучоқ ўтин солди. Буни кўрган хотини:

– Сиз қандай одамсиз, нима қиляпсиз? Ўтинни кесиб орқалаб келдим, елкам яра бўлди. Аяб ёқинг, менинг ҳолимга тушунинг, – деди.

– Яхши хотин, хўп бўлади. Сен хафа бўлма. Бир тутам ўтинни бекорга ёқмайман, сен айтганча бўлсин, – хотинини тинчлантирди у.

У одам охири тушундики, ота-боболаримиз: “Минг насиҳатдан бир машаққат, мусибат яхши”, “Одамга минг ўгит бергандан, қийинчилик тезроқ ақл киритади”, “Насиҳат билан тузалмаганнинг ҳаққи азобдир” деб жуда тўғри айтган эканлар.

Изоҳ ва ўгит

Шунга ўхшаш ўз эрининг мол-мулкини совуриб, исроф этувчи хотинлар ўз оиласи саодатига ўз қўллари билан ўт қўядилар, демакдир.

Эрининг мулки ўзининг мулки, болалари, набираларининг мулки эканлигини тушунмаган хотинлар ақлдан ёки тарбиядан маҳрум бўлганлардир. “Оқ оқча қора кун учундир”, – деган боболаримиз. Инсоннинг иши доимо яхши бўлавермайди. Балки бир борлиқнинг бир йўқлиги бор. Бир гугурт, бир ип учун келинга танбеҳ берган қайноталар кўпни кўрган-кечирган оқил инсонлардир.

Исрофгар аёлларни на Яратган ва на эр севади. Ҳамма иш ўз вақтида бўлгани яхши. Инсон хасис бўлиб, ҳаддан ортиқ тежаши ҳам, сахий бўлиб совуриб ташламаслиги ҳам зарур. Энг яхшиси, шуларнинг лозим даражада ўртаси қадар иш кўрмоқ маъқулдир.


Юсуф Товаслий,
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Фолбинларга ва фол кўрувчиларга шаръий китобларимизда .коҳин, ва .арроф, деб ном берилган. Коҳин баъзи яширин, сирли нарсаларни, тўғрироғи, ғайбни билишни даъво давоми...

1243 19:12 / 10.10.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ўрганиш12қисм АХЛОҚ Давоми МАҲБУСНИНГ САДОҚАТИМурдос Хорижий Убайдуллоҳ ибн Зиёднинг қамоқхонасида маҳбус давоми...

3534 02:37 / 17.03.2017
Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳуга таом келтиришган эди, кўзига ёш олиб, .Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу шаҳид бўлди. У мендан яхшироқ эди, бироқ кафанликка давоми...

330 09:00 / 15 июнь
Савдодан айниб қолган харидорга ёрдам бериш ҳам савдогарларнинг гўзал одобларидандир.Баъзи ҳолатларда харидор бир нарсани сотиб олганидан кейин турли давоми...

560 08:45 / 18 январь
Топ рейтинг www.uz Openstat