1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Саломлашиш одоби ҳақида

19:16 / 23.11.2018 9478 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча, жаннатга кирмассиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунча, мўмин бўлмассиз. Сизни агар (амал) қилсангиз, бир-бирингизни яхши кўргизадиган ишга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг тарқатинг», дедилар».

Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти баён этилмоқда. Салом бериш билан бошланадиган хайрли ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда. Ўзаро бир-бирлари билан саломлашиб юрган кишилар бир-бирларига муҳаббат ҳосил қиладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган кишилар эса мўмин бўладилар. Ўзаро саломлашиб, ўзаро муҳаббатда юрган мўминлар эса жаннатга кирадилар. Шунинг ўзидан ҳам саломнинг қанчалар аҳамиятли нарса эканини билиб олсак бўлади.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

«Ассалому алайкум», деди.

У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.

Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўнта», дедилар.

Кейин бошқа бири келиб:

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ», деди.

У зот алик олдилар. (Ҳалиги одам) ўтирди.

Сўнгра у зот:

«Йигирмата», дедилар.

Кейин бошқа бири келиб:

«Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ», деди.

У зот алик олдилар. (Ҳалиги одамўтирди.

Сўнгра у зот:

«Ўттизта», дедилар».

Шарҳ: Бундан саломни тўлиқ айтган ва аликни тўлиқ қайтарган кишилар савобни тўлиқ олишлари келиб чиқади. Ким салом беришдан тўлиқ савоб олишни истаса, «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу» деб, тўлиқ салом берсин.

 

“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. .Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан аёлларингиз кечаси масжидга бориш учун изн сўраса, уларга изн давоми...

3388 11:30 / 25.04.2021
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

2364 15:54 / 20.08.2023
. . . Нуъайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Аллоҳ азза ва жалла .Эй Одам боласи, давоми...

3533 14:00 / 02.08.2022
. .Усайд ибн Зуҳайр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қубо масжидидаги намоз худди умра кабидир,, дедилар,.Термизий давоми...

3053 14:45 / 18.04.2021