1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ буюк фазл эгасидир

12:05 / 23.11.2018 3491 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Жума сурасида шундай марҳамат қилади:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃﮄ ﮅ ﮆ ﮇ ﮈ ﮉ

“Бу Аллоҳнинг фазлидир, уни Ўзи хоҳлаган кишига берадир. Аллоҳ буюк фазл эгасидир” (4-оят).

Ушбу ояти каримадаги «Бу»дан мурод икки хил бўлиши мумкин:

Биринчиси – пайғамбарлик.

Унда оятнинг маъноси: «Пайғамбарлик Аллоҳнинг фазлидир, уни хоҳлаган кишисига беради» бўлади.

Иккинчиси – Исломга ҳидоят қилиш.

Унда оятнинг маъноси: «Исломга ҳидоят қилиш Аллоҳнинг фазлидир, уни хоҳлаган кишисига беради» бўлади.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Жин сурасида шундай марҳамат қилади .Фақат Аллоҳдан Унинг рисолатларини етказиш, холос. Кимки Аллоҳга ва Унинг Расулига осий бўлса, унга давоми...

3971 14:04 / 24.11.2018
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Барчага ndash манавиларга ҳам, анавиларга ҳам Роббингнинг атою неъматларидан чўзамиз. Роббингнинг атою неъматлари давоми...

2277 19:00 / 06.02.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Эй иймон келтирганлар Аллоҳ учун ҳақда туринг, адолатли гувоҳ бўлинг. Бир қавмни қаттиқ ёмон давоми...

2940 19:00 / 15.08.2023
.Расулга нозил қилинган нарсани тинглаганларида, ҳақни билганларидан кўзлари тўлиб ёш тўкаётганини кўрасан. Дерлар .Роббимиз, иймон келтирдик, бас, давоми...

1141 19:00 / 24.03.2025