1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Азон айтаётиб омонатини топширди

14:30 / 20.11.2018 4596 pdf Ўқиш режими + -

58 ёшли Мамиш Челиктоз Мавлид кечасини ўтказиб, хуфтон намозига азон айта туриб омонатини топширди, дея хабар беради haber7.com сайти. Воқеа 19 ноябрь куни Туркиянинг Дарабозор шаҳарчасида рўй берган. Мамиш Челиктоз хуфтон намозига азон айтаётиб, ўзини яхши ҳис қилмаётганини айтади ва ташқарига чиқади. Азонни давом эттириш зарурлигини бот-бот таъкидлаган Челиктоз қўшнисининг ёрдами билан ерга ётқизилади ва шу билан боқий дунёга риҳлат қилади. Гарчанд уни сақлаб қолиш учун тез ёрдам етиб келган бўлса-да, бунинг иложи бўлмаган.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий саллалоҳу алайҳи вассалам: 

“Инсон ниманинг устида вафот этса, ўша нарсанинг устида тирилади”.

Муслим ривоят қилган. 

Аллоҳ охиратини обод қилсин.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Миср фондлари Вазирлиги 10 январь куни Индонезиянинг Қоҳирадаги элчихонасига 200 нусхада .Қуръони Карим ва Индонез тилидаги маънолар таржимаси,ни Индонезиядаги давоми...

1646 16:00 / 12.01.2021
2023 йил 15 сентябрь куни .Hilolnashr, матбаанашриётига шайх Мухтор Мағровий ҳазратлари бошчилигидаги бир гуруҳ азиз меҳмонлар ташриф буюрдилар. Меҳмонларни нашриёт давоми...

1881 16:08 / 16.09.2023
Бугун 23 август куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясида .Қуръони Карим ва тажвид, ўқув курсининг очилиш маросими бўлиб ўтди.Маросимни Ўзбекистон халқаро ислом давоми...

3099 18:30 / 23.08.2021
Бугун, 23 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида .Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар муаммо ва ечимлар, мавзусида халқаро давоми...

1807 19:57 / 24.04.2024