1447 йил 5 шаъбон | 2026 йил 24 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар

14:04 / 20.11.2018 3031 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ ﮟ ﮠ ﮡ ﮢ ﮣ ﮤ ﮥ ﮦ ﮧ ﮨ ﮩﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ

“Албатта, Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар, намозни тўкис адо этганлар, закот берганлар ва Аллоҳдан бошқадан қўрқмаганларгина обод қилурлар. Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар” (18-оят).

Масжидларни обод қилиш шарафига муяссар бўлиш кўпгина шартларни бажарган кишигагина насиб этар экан.

Шартларнинг биринчиси:

«Аллоҳга иймон келтириш».

Яъни қалбида фақат Аллоҳга иймони бор бўлган, Ундан бошқа ҳеч бир зот ибодатга лойиқ эмас, деб билган кишида Аллоҳнинг масжидларини обод қилиш шарафига муяссар бўлишнинг битта шарти мавжуд бўлади.

Иккинчи шарт:

«Охират кунига иймон келтириш».

Бу ҳам иймоннинг энг катта рукнларидан биридир. Охиратдан умидвор кишигина Аллоҳнинг масжидларини обод қилишга ҳаракат қилади.

Учинчи шарт:

«Намозни тўкис адо этиш».

Чунки намоз диннинг устунидир. Ким уни қоим қилса, динни ҳам қоим қилган бўлади.

Тўртинчи шарт:

«Закот бериш».

Бу молиявий ибодат бўлиб, баъзи ҳолларда «садақа» деб ҳам аталади. Яъни у ҳам иймонни тасдиқловчи ибодатдир.

Бешинчи шарт:

«Аллоҳдан бошқадан ҳеч қўрқмаслик».

Чунки Аллоҳдан бошқадан қўрқиш ширкнинг бир туридир. Мазкур сифатларни ўзида мужассам этганларгина Аллоҳнинг масжидларини обод қиладилар ва

«Ажаб эмаски, ана ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлсалар».

Макка мушриклари эса мазкур сифатлардан бирортасига эга бўлмасалар ҳам, ўзларича, Аллоҳнинг уйи – Масжидул Ҳаромни обод қилувчилармиз, деган даъвони қилиб юришар эди.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда давоми...

1661 19:00 / 09.07.2024
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Роббонийлари ва аҳборлари уларни гуноҳни айтишларидан ва ҳаром ейишларидан қайтарсалар бўлмасми давоми...

2020 19:00 / 03.12.2024
Аллоҳ таоло Мулк сурасида шундай марҳамат қилади Ва сўзингизни сир тутасизми ёки ошкора айтасизми, албатта, У кўкслардагини ҳам ўта билувчидир. Мулк сураси, давоми...

4711 09:05 / 12.09.2019
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ўзларида Таврот бўла туриб, унда Аллоҳнинг ҳукми бўла туриб, қандай қилиб сени ҳакам қилурshyлару, сўнгра ўшандан давоми...

1225 19:00 / 24.09.2024