1442 йил 8 жумадис сони | 2021 йил 22 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ақлли аёллар эрларнинг бахти

08:36 / 20.11.2018 3568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир одам жуда ақлли ва одобли, ислом тарбиясини олган қизга уйланди. Ул одам аёлидан жуда мамнун, уйларида ғалва, ғавғо йўқ.

Бу йигит бир кун дўстининг ҳузурига борди. У ахлоқсиз одамларнинг хотинларини “ундай урдим, бундай урдим”, деб мақтанганларини эшитди. Йигит ҳайрат билан улардан сўради:

– Нега хотинларингизни урасиз? Ҳеч гуноҳи йўқ хотинни уриб бўладими? Дўстлар:

– Дунёда бундан осон нарса йўқ. Уйга бир қадоқ қийма гўшт олиб келасан. Қиймали суюқ овқат тайёрлаб келса, бошқа овқат ейишни хоҳлайман, дейсан, деб ақл ўргатишибди.

Эртаси кечқурун йигит уйига келиб дастурхон олдига ўтирди. Аёли қийма солиб тайёрланган шўрва олиб келди.

У хотинига жеркиб:

– Мен картошка билан қийма ейишни хоҳлайман, – деди. – Қийма ҳам бор, – деди аёли.

– Мен ток баргига ўралган қийма хоҳлардим.

– У ҳам бор.

Ҳожасининг одатларини жуда яхши биладиган одобли хотин эри хуш кўрадиган барча нарсани қўлидан келганча ҳаракат қилиб тайёрлаган ва унинг кўнглини олган.

Эртасига йигит яна дўстлари олдига чиқди. Улар дарҳол қизиқиб сўрадилар:

– Нима бўлди? Хотинингни калтакладингми? Йигит бўлган воқеани айтган эди, дўстлари:

– Сен бахтли экансан, хотининг ақлли, чаққон аёл экан, – дебдилар.

Изоҳ ва ўгит

Эрини мамнун этмаган хотиннинг ё ақли оз ёки фаҳми етарли эмасдир. Диний мезонлар ила ҳаракат қилиш, Яратган, Пайғамбар алайҳиссалом ва ҳожаларини мамнун этиш, уларнинг севгисини қозониш ақлли хотинлар учун қийин иш эмасдир.

Хотинларига ҳақсиз азият етказган эрлар эса жаҳаннамдаги азобли, оташли ерларга тушсинлар, хотиннинг эрга хизмат қилиш диний бир вазифа бўлгани каби, эрнинг хотин ҳаққини адо этиши ҳам Яратганнинг бир амридир. Яратган амрлари доирасида ҳожасига хизмат қилган жаннати хотинлар дўстларга муборак бўлсин!

Турли баҳоналар билан хотинига азият етказадиган, бегуноҳ хотинини – болаларининг онаси, уйини саришта этувчини қийнаган, мол-мулкини эҳтиётловчига қўл кўтарган, азоб берадиган, дин, иймонни билмаган жоҳил эрлар учун жаҳаннам доим бор бўлсин, дегиси келади, одамнинг.

Иймонли, ахлоқли, яхши феъл-атворли, ақлли мусулмон ҳеч бир гуноҳи йўқ, ҳатто баъзи майда-чуйда, арзимас хатолар учун ҳам хотинига қўл кўтармайди. Бегуноҳ аёлларга қўл кўтариш мусулмонликка ҳам, инсонийликка ҳам сиғмайди.


Юсуф Товаслий,

“Ҳикматлар хазинаси” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ислом динида оила қуришдан мақсад фақат жинсий эҳтиёжни қондириш эмас. Оила қуришдан кўзланадиган мақсадлар қуйидагича1. Мусулмонлар сонини кўпайтириш билан давоми...

1591 19:00 / 22.06.2020
Қуръонда пайғамбарлар дуоларидавомиҚуръоннинг уч сурасида Закариё алайҳиссалом тилидан қилинган дуо баён этилган. Кекса Закариё алайҳиссалом бефарзанд эдилар. давоми...

1871 11:45 / 14.04.2019
Луқмон исмли ҳабаш қул бор эди. Хожаси унга қўй сўйишни буюрди. Луқмон қўйни сўйди. Хожаси .Қўйнинг энг яхши иккита гўштини олиб кел,, деди. Луқмон қўйнинг юраги давоми...

1585 07:30 / 08.04.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳиссалом билан у келадиган соатни ваъдалашишган эди. Ўша пайт келди давоми...

1076 07:00 / 14 январь
Видеолар
Аудиолар

51412 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Топ рейтинг www.uz Openstat