Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Мусулмонларнинг Халифаси ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ҳар вақтдаги одатига кўра бир куни кечаси Мадинанинг атрофини айланишга чиқди. Сайр этиб юраркан, шарпа кўрди.
Яқинлашди. Бир одам чодир ичига қарар эди. Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу у одамдан:
– Бу ерда нима қиляпсан? – деб сўради.
– Сайёҳман. Ҳамроҳларим кетишди, мен қолдим, ичкарида ўтирган менинг оиламдир. Ҳомиладор эди, бу ерда тўлғоқ тутиб қолди. Мажбуран тўхтадик. Биз келган карвон йўлида давом этиб кетди, – жавоб берибди мусофир.
– Нега бу ерда турибсан, кириб хотингга ёрдам бермайсанми? – ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу.
– Ёрдам берай десам, менинг бу ишга ақлим етмайди.
– Сен шу ерда тур, мен доя олиб келаман, – деб ҳазрати Умар шошиб уйига кетди.
Оиласига:
– Ё, Умму Гулсум! Тур, ёрдаминг керак. Агар уруш майдонида жанг бўлса, сени безовта қилмас эдим. Бу иш фақат сенинг қўлингдан келади, – деб уни олиб кетди.
Ҳазар Умарнинг аёли Умму Гулсум у хотинга ёрдам берди ва чодир ичидан чақалоқнинг овози эшитилди. Бир оздан кейин ҳазрат Умарнинг аёли чодирдан чиқди.
У ўғил кўрган одам ўзига ким ёрдам берганини тушунди ва “Ё амирал мўминин”, деди.
– Тонгда ҳузуримга кел. Байтул молдан ёрдам берилади, – деди ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу.
Ибрат
Бу – исломда тенгликни англатади.
Кимлиги номаълум бир йўлчи учун кечаси кўриб қолиб, хотинини ширин уйқусидан уйғотиб, ким ёрдам беради?
Яна халифанинг аёли, раҳбарнинг аёли. Яна у келиб ўз ёрдамини берса! Шундай инсон борми?
Юсуф Товаслий,
“Ҳикматлар хазинаси” китобидан