1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Японлар мусулмон олимпиячилар учун ҳалол таомлар тайёрлайди

06:35 / 17.11.2018 2848 pdf Ўқиш режими + -

2020 йилда Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига тайёргарлик ишлари қизғин олиб борилмоқда.

Япон ресторанлари олимпия ўйинларида мусулмонлар учун ҳалол таомлар тайёрлаб бериш учун ўзларининг таомномаларини таклиф этмоқдалар, деб хабар беради The Japan News.

Маҳаллий ресторан эгалари миллий таомларидан воз кечишни режалаштирмаётган бўлсалар-да, маълум қисмини мусулмонлар таомларига алмаштирмоқчи, деб ёзади НСН.

Бош ошпазлар учун биринчи ўқув машғулотлари сентябрь ойида бўлиб ўтганди. Унда ҳалол таомлар тайёрлаш учун махсус товуқ ва мол гўштлари хорижий мамлакатлардан келтирилди. Ошпазлар, шунингдек, таркибида алкоголь моддаси бўлган саке, мирин, уксусларсиз махсус рецепт бўйича соуслар ҳам тайёрлаганлар.

“Ҳақиқий меҳмондўстлик меҳмонларга кенг танлов имкониятини яратишдан иборатдир”, дейди Япония ҳалол уюшмаси директори “Федерал Пресс” нашрига берган интервьюсида.   

2020 йилда Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпиада ва Паралимпиада ўйинлари рамзий жониворларига Мирайтова ва Сомэйти деб ном берилган.


Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Рамазон ойининг 27куни арафасида Маккадаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидлари намозхонлар билан тўлди. Ҳар йили давоми...

2122 09:00 / 30.04.2022
Бугунги отинойи замон билан ҳамнафас яшаши, маърифатли, маънавияти юксак, хотинқизларнинг муаммоларига ечим топа олиши билан алоҳида ажралиб туриши керак. давоми...

2316 09:55 / 15.09.2021
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан 2024 йил октябрь ойида Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллиги кенг нишонланади. Қарорда қуйидаги тадбирлар давоми...

1365 12:30 / 19.08.2024
Аудиолар

232103 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150613 09:35 / 11.08.2021