1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Муршидга итоат

21:04 / 15.11.2018 3441 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муршидга итоат қилишдан аввал унга байъат қилинади. «Байъат» сўзи луғатда «сотиш» деган маънони англатади. Истилоҳда эса Аллоҳ таолога етишиш йўлини биладиган устозга, яъни муршидга бу борадаги тажрибаси ва илмидан фойдаланиш учун шогирд тушиш ҳамда уни лозим тутиб, унга итоат қилишга ваъда беришдан иборатдир.

Бизда «байъат» сўзининг ўрнига «қўл бериш» деган  истилоҳ ишлатиладиган бўлиб қолган. Чунки шайхга байъат қилаётган мурид у кишининг қўлига қўлини бериб туриб байъат қилади.

Ҳақиқий шайхлар тасаввуф шайхларига бериладиган байъатни тақво асосида устоз ва шогирдлик аҳдномаси деб билганлар. Шунинг учун ҳам муридлардан байъат олишда қўлни қўлга қўйиб туриб

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ

 «Албатта, сенга байъат қилаётганлар фақат Аллоҳнинг Ўзига байъат қилмоқдалар. Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устидадир. Ким (байъатни) бузса, ўзига қарши бузади, холос ва ким Аллоҳга қилган аҳдига вафо қилса, унга тезда буюк ажр берур» (Фатҳ сураси, 10-оят) ояти каримасини тиловат қилиш билан кифояланганлар.

Шу билан шайх ва мурид орасида устоз-шогирдлик аҳдномаси тузилган бўлади. Шайх ўзининг устозлик вазифасини сидқидилдан, содиқлик ила бажаришга, мурид эса ўз шайхига садоқатли шогирд бўлишга аҳд берган бўладилар.

Яъло ибн Шаддоддан ривоят қилинади:

«Отам Шаддод ибн Авс менга ҳадис айтди. Убода ибн Сомит ҳозир бўлиб, уни тасдиқлаб турди. У деди:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот: «Ичингизда бегона борми?» дедилар. Яъни аҳли китоб. «Йўқ, эй Аллоҳнинг Расули», дедик. Эшикни ёпишга амр қилдилар ва: «Қўлларингизни кўтаринглар ва «Лаа илаҳа иллаллоҳ», денглар», дедилар. Қўлларимизни бир муддат кўтариб турдик. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини туширдилар ва: «Аллоҳга ҳамд бўлсин! Аллоҳим, мени ушбу калима ила юбординг. Мени унга амр этдинг ва менга унинг учун жаннатни ваъда қилдинг. Албатта, Сен ваъдага хилоф қилмассан», дедилар. Сўнгра у зот: «Суюнаверинглар, албатта, Аллоҳ таоло сизларни мағфират қилди», де-дилар».

Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилишган.  

Нақшбандия тариқатига мансуб бўлган мурид энг аввал тавба қилади. Бунда у барча ёмон ишлардан бутунлай ажраб чиқади ва Қуръони карим ҳамда Суннатни татбиқ этишга киришади.


Нақшбандия: вазифалар, зикрлар” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар quotДин кишини одобахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, давоми...

10017 05:00 / 28.02.2017
иккинчи мақола . ,. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай давоми...

5659 20:04 / 04.01.2020
Биринчи офат ndash кераксиз сўз.Вақтнинг қадрига етган одам уни фойдасиз нарсага сарфламайди. Чунки Аллоҳ таолонинг зикрини қўйиб, кераксиз гапсўзлар билан машғул давоми...

5131 13:00 / 19.12.2020
Аллоҳ таолонинг розилиги набийлар ва мўминларнинг олий мақсадидир. Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти каримаси айнан шу маънодадир .Сени қавмингдан нима давоми...

2970 19:00 / 20.07.2024